islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 19, 2019

Day

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида учрашув

Куни кеча Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуровнинг “Жамият тараққиётининг асоси – маърифатдир” мавзусида талаба-ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ёшларимизни миллий ва диний қадриятлар руҳида тарбиялаш, маънавий иммунитетини кучайтириш, халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатлар ҳамда ислом ва жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган аждодларимизнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш асосида халқимиз онгу тафаккурини шакллантириш юзасидан фикрлар билдирилди. Суҳбат давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар. Эслатиб ўтамиз, Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4166-сон қарори билан ташкил этилган. 356

Уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир

Биз биламизки, илм Ислом динининг асоси бўлиб, бу дин инсониятни доимо илмга тарғиб қилиб келган. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратганидан сўнг, унга исмларнинг барчасини таълим берди. Шу илм билан Аллоҳ таоло Одамни фаришталардан устун тарафини намойиш этди. Қуръони Каримнинг аввалги нозил бўлган ояти ҳам «Ўқинг» деган сўз билан бошланган. Илм билан инсон юқори мартабаларга эришади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда илм эгаларини мақтаб шундай деган: قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ «Айтинг: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?! Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар» (Зумар, 9-оят). Яна бошқа оятда шундай дейилган: يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ «Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба) ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир» (Мужодала, 11-оят). Улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳар сафар шу оятни ўқисалар, «Эй, одамлар! Бу оятни яхши англанглар, у сизларни илмга тарғиб қилади», дер эканлар. Илм эгаларининг фазилати ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган: عن أبي أمامة الباهلي قال : » ذكر لرسول الله صلى الله عليه و سلم رجلان أحدهما عابد والآخر عالم فقال رسول الله صلى الله عليه و سلم : » فضل العالم على العابد كفضلي على أدناكم » ثم قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : » إن الله وملائكته وأهل السماوات والأرض حتى النملة في جحرها وحتى الحوت ليصلون على معلم الناس الخير » . رواه الترمذي Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки киши зикр қилинди. Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Олимнинг обидга нисбатан фазли, сизларнинг энг пастингизга кўра, менинг фазлимга ўхшайди», дедилар, сўнгра, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари ва ер ва осмон аҳли, ҳатто ўз инидаги чумоли ва ҳатто кит ҳам инсонларга яхшиликни таълим берувчига салавот айтади», дедилар. Термизий ривояти. Ҳа, олимлик шундай улуғ фазилат бўлиб, уни Аллоҳ хоҳлаган бандасига насиб этади. Аллоҳ таоло бундай олимларни ҳар бир замонда ўзининг изни билан чиқариб қўяди. Бизнинг юртимиз шундай олиму уламолар юртидир. Аввалдан бизнинг диёримиздан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абул Баракот Насафий ва бошқа уламолар етишиб чиққан ва бу анъана яна Аллоҳ хоҳласа давом этади. Яна қанчадан қанча олиму фозиллар етишиб чиқади. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом шундай деганлар: «Уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар бирор динор ёки дирҳам мерос қолдирмаганлар. Албатта, улар илмни мерос қолдирганлар. Ким уни оладиган бўлса, катта насибани олибди», дедилар. Ушбу ҳадисда айтилганидек, олим бандалар пайғамбарлар меросхўри ҳисобланадилар. Чунки, бу уламолар доимо дин ва илмнинг ғамида бўладилар. Ўзларининг ортидан катта илм ва кўплаб шогирдлар қолдиради. Аллоҳ таолодан уламоларимизнинг мартабаларини бунданда юқори қилишларини сўраб қоламиз. Каримулло Мирзаахмедов, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Манба: Kukaldosh.uz  217

Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бири …

Мотурудия таълимотига кўра Аллоҳ таолонинг 99 исм ва сифатлари бор бўлиб, уларнинг барчаси мукаммал ва нуқсонлардан ҳолидир. Меҳрибон, Раҳмли, Сахий, Қодир ва ҳоказо. У зот биз бандаларни яратар экан ўзининг бу сифатларидан бир қисмини ато қилган. Сабаби шуки унинг буюк зот экани, мукаммал сифатлар эгаси эканлигини у хусусиятларни мазасини татиб кўргандан кейингина тасаввур қила оламиз, ҳис эта оламиз. Аллоҳ таолонинг ана ўша буюк сифатларидан бири “мудаббирлик”дир. Бу сифат барча махлуқотларнинг ишларини олдиндан тадбир қилиб турувчи, уни тартиб интизомга солиб турувчи ва бу ишларнинг назоратида нуқсонга йўл қўймайдиган деган маънони билдиради. Юқорида айтганимиздек Аллоҳ ўз сифатларидан бандаларига ато қилгани каби мудаббирлик (тадбиркорлик) сифатидан ҳам бизларга насиб қилган. Лекин бу хислат ҳаммага ҳар хил тақсимланган. Бирига кўпроқ, бирига эса озроқ. Ҳар бир инсон бу хислатдан қанчалик оқилона фойдаланишига қараб, иши шунчалик камчиликдан ҳоли бўлиб, мукаммаллашиб боради. Чунки инсонга берилган тадбиркорлик сифати ноқис бўлиб уни ривожлантириш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Тадбиркорлик деганда биз тор доирадаги савдо-сотиқнигина тушунмаслигимиз керак, балки у кенг қамровли тушунча бўлиб, ҳар бир ишни ўз ўрнига қўйиш тадбирлилик бўлса, бу ишни бажарган шахс тадбиркор дейилади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2018-йил “Юртимизда фаол тадбиркорлик ва инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш”, 2019-йил эса ”Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш” йили деб эълон қилиниши ҳам айнан мақсадга мувофиқ бўлди. Чунки динимизда ҳам барча инсонга тадбиркорлик хусусияти берилгани баён қилинибгина қолмай уни шариатга мувофиқ тарзда амалга ошириш ва ривожлантириб боришга тарғиб қилинган. Мисол учун тадбиркорликнинг бир бўлаги бўлган тижоратни оладиган бўлсак. У ҳақида Аллоҳ таоло “…Ва Аллоҳ бай (савдо)ни ҳалол, рибо (судхўрлик)ни ҳаром қилиб қўйди…”, (Бақара сураси,275-оят), деган бўлса, бошқа бир сурада эса: “Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни  ботил  йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли…” (Нисо сураси,29-оят), дея марҳамат қилади. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам эса: “Ростгўй, омонатдор тижоратчи пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади”, деганлар. (Имом Термизий ривояти). Ушбу оят ва ҳадислар бир томондан савдогарлик ҳалол, фазилатли касб эканлигини англатса бошқа бир томондан ростгўлик омонатдорлик каби масъулиятли ишларни ҳам зиммага юкланганлигини тушунтирмоқда. Бошқа бир ҳадисда “Савдода кўп қасам ичишдан сақланинглар, чунки қасам савдони юриштирадию, кейин баракани ўчиради”, дейилган. (Имом Муслим ривояти). Ҳақиқатдан ҳам савдо-сотиқ ишларида товарни бир амаллаб ўтказиш учун алдовлар, ёлғон-яшиқ гаплар, кези келса тўғрими нотўғри қасам ичиш ҳолатларига кўп гувоҳ бўламиз. Бизнингча шулар билан савдо яхши бўлади, фойда келади. Шундай бўлиши мумкин, лекин Аллоҳ уни баракасини ўчириб қўяди. Қаердандир, бугунми эрта, савдоданми ёки бошқасидан, ўзимиз билмаган ҳолда қайтариб олади.  Шундан хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, ҳаммамизда Аллоҳ берган тадбиркорлик хислати бор. Ундан тўғри йўлда фойдаланиб, босқичма-босқич ривожлантириб борсак оиламиз, жамиятимиз, энг муҳими охиратимиз обод бўлади. ”Жўйбори Калон” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Султонова Диловар 159

Инсон қадр-қиммати ҳар нарсадан устун

Ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш мамлакатимизда барпо этилаётган очиқ, эркин ва адолатли жамиятнинг ажралмас хусусиятидир  Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросим кўтаринки руҳи, мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётига дахлдор энг долзарб масалалар кенг муҳокама қилингани билан тарихий аҳамият касб этди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг маърузасини диққат-эътибор ила тингладик. Давлатимиз раҳбари ўз маърузаларида: “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш биз барпо этаётган очиқ, эркин ва адолатли жамиятнинг ажралмас хусусиятидир”, дея алоҳида таъкидлади. Дарҳақиқат, Конституциямизда “Инсон ва унинг қадр-қиммати” деган улуғ тушунча марказий ўринга қўйилган. Шу нуқтаи назардан, Президентимиз томонидан амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг ўзак-мағзини “Одамларни ҳаётдан рози қилиш” деган юксак тамойил ташкил этаётгани бежиз эмас. Маълумки, Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда инсон қадр-қимматини доимо улуғлаш борасидаги кўрсатмалар келган. Қуръони каримда: “Дарҳақиқат, Биз Одам фарзандларини азиз ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга от-улов ва кемаларга миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро, 70), деб баён қилинади. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш — одамийликнинг энг олий мезонидир” деган шиор остида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар қисқа муддатда юксак натижалар бераётганини бугун ҳар қадамда кўриш, кузатиш мумкин. Муқаддас ислом динининг асл ғояларини халқимизга етказиш мақсадида Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби, Мир Араб олий мадрасаси, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ташкил этилганини айтиб ўтиш ўринлидир. Тошкент шаҳрида “Сузук ота”, “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф”, Термиз шаҳрида “Ҳаким Термизий”, Урганч шаҳридаги “Охун бобо” масжидлари, Қарши туманида “Абул Муин Насафий” мажмуаси барпо этилгани, буюк аждодларимизнинг илмий асарлари ва бошқа турли диний мавзулардаги адабиётлар етарли даражада нашр этилаётгани, юртдошларимизнинг кунлик ибодатлари билан бир қаторда ҳаж зиёрати квотаси 5 мингдан 7200 нафаргача оширилгани, сафар билан боғлиқ харажатлар эса камайтирилгани, умра сафаридан эса квота умуман олиб ташлангани фикримиз далилидир. Давлатимиз раҳбари маърузасида таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимиз ва хориждаги нуфузли халқаро экспертлар иштирокида диний соҳадаги давлат сиёсатини янада эркинлаштириш мақсадида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири устида иш олиб бориляпти. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда диний ташкилотларни рўйхатга олиш жараёни соддалаштирилди. Жумладан, уларни рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи микдори 50 фоиз камайтирилиб, талаб этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди. Шунингдек, диний ташкилотлар ўз фаолиятига доир ҳисоботни бир йилда бир марта топшириши белгиланди. Авваллари бундай ҳисобот бир йилда тўрт марта топширилар эди. 2017-2019 йиллар мобайнида билиб-билмай тўғри йўлдан адашиб, адашган оқимларга кириб қолган, лекин ўз қилмишига пушаймон бўлган 20 мингдан ортиқ фуқаро махсус рўйхатдан чиқарилди. Уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувини таъминлаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ва шаҳарларда ишчи гуруҳлари ташкил қилиниб, 15 мингдан зиёд ижтимоий муаммолар ижобий ҳал этилди. Президентимиз кейинги уч йил ичида афв этиш тўғрисида 8 та Фармон имзолади. Мустақиллик, Конституция, Наврўз ва Ҳайит байрамлари муносабати билан қабул қилинган ушбу Фармонлар асосида 4 мингдан зиёд юртдошларимиз жазони ўташ жойларидан озод қилинди. Инсон манфаатлари йўлидаги халқпарвар, элпарвар сиёсатнинг яна бир амалий ифодаси ўз юртини ташлаб кетган, алданган, адашган ватандошларимизни кечириб, юртга қайтариш бўлди. Жорий йилда “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик тадбирлари доирасида...
1 2