islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Биродарини обрўсини сақлаганнинг мукофоти

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки биродарини обрўсини (тўкилишидан, яъни ғийбат қилинишидан) сақласа, Аллоҳ таоло уни юзини (бутун баданини) қиёмат кунининг оловидан сақлайди” дедилар (Термизий, Аҳмад ва Байҳақийлар ривоят қилишган). Ғийбат деганда кўпчилик хар хил нарсани тушунади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга: “Сизлар ғийбат нималигини  биласизларми?” дедилар. Шунда улар: Аллоҳ ва унинг Расули билувчироқ дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга: “Агар биродарингиз сиз у ҳақида гапирган сўзингизни эшитса, сиздан хафа бўладиган бўлса, батаҳқиқ сиз уни ғийбат қилибсиз” дедилар. Шунда саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, агар биз айтаётган сифат унда бор бўлсачи? дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шунда ғийбат бўлади. Агар сиз айтаётган сифат унда бўлмаса, сиз унга бўхтон қилган бўласиз” дедилар (Имом Муслим, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилиишган). Шунинг учун ҳам бирор киши билан гаплашаётган вақтимизда орамизда бўлмаган яьни суҳбатда иштирок этмаётган инсон ҳақида агар гапиришга зарурат туғилса, у ҳақида яхши сўз айтишимиз лозим экан. Бирор киши у ҳақида ёмон сўз айтса, обрўсини тўкмоқчи бўлса, тезда уни тўхтатиб, биродаримизни ҳимоя қилмоғимиз керак экан. Ана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек зиммамиздаги бурчимизни адо этган бўламиз. Мана шу қилган ишимиз учун Аллоҳ таолонинг қиёмат кунида юзимизни яъни бутун баданимизни дўзахдан сақлашидек улуғ мукофотга сазовор бўлар эканмиз. Агар уни обрўсини ҳимоя қилишга, ғийбат қилаётганни тўхтатишга кучимиз етмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек, у мункар ишни қўлимиз ва тилимиз билан тўхтатишга қодир бўлмадикми, қалбимиз билан инкор этиб, у суҳбатни тарк этмоғимиз лозим бўлади. Ана шунда ўзимизни Аллоҳ таоло қайтарган мункар ишга алоқадор бўлиб қолишдан сақлаган бўламиз. Улар эса У зотга ўзлари жавоб берадилар. Аллоҳ таоло Қурони Каримда марҳамат қилади: “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир”, деган (Ҳужурот, 12). Ҳужурот сурасидаги бу оятда ҳам Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларини ғийбат қилмасликка амр этмоқда: “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар”. Ғийбатнинг ҳаром, гуноҳи кабиралардан эканлигини ҳамма уламолар бир овоздан таъкидлаганлар. Бу иш нақадар қабиҳ ва нақадар ёмон эканлиги ояти кариманинг ўзида ҳам ажойиб услуб ила баён қилинмоқда: “Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими?” Қуръони карим бировни ғийбат қилишни ўша шахс ўлганидан кейин гўштини ейиш билан баробар қилмоқда. Маълумки, инсоннинг гўштини ейиш нафақат ислом динида балки исломдан бошқа динларда ҳам мумкин эмас, ўлгандан кейин ейишни эса, асло хаёлга ҳам келтириб, тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун юқоридаги «яхши кўрасизми?» деган саволга ҳеч ким, ҳа, деб жавоб бермайди. Шу боисдан оятнинг ўзи, “Ҳа, ёмон кўрасизлар!” деб таъкидламоқда. Аллоҳ таоло ўликнинг гўштини тановул қилишни тасаввур қилолмадингизми? Кўнглингиз кўтаролмадими? Бировни ғийбат қилиш сиз учун ана шундоқ бўлсин, деб айтмоқда. Оятнинг давомида Аллоҳ таоло юқорида зикр қилинган гуноҳни қилганларни Аллоҳдан қўрқишга даъват қилиб, “Аллоҳдан қўрқинглар”, демоқда. Шу билан бирга, аввал билмасдан кимнидир ғийбат қилиб гуноҳ иш қилган бўлсангиз, тезда тавба қилиб гуноҳингизни ювишингиз мумкин деб, Аллоҳ таоло ўзининг фазли-марҳаматидан ноумид бўлмасликка чақирмоқда. “Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир”. Яъни, қилган ишингизга қаттиқ афсус қилиб, чин дилдан надомат чекиб, иккинчи бор бу ишни қилмасликка аҳд қилиб ва аҳдингизга вафо қилинг.  Ҳамда ўзингиз ғийбат қилган кишини қаерда,...

“Фатовойи Таторхонийя” фатаво тўплами

Фаридуддин Олим ибн Аъло Ҳанафий роҳматуллоҳи алайҳи (ваф. 786/1384) ҳақида фиқҳ, усулул фиқҳ ва араб тилига оид китоблардан ва бошқа табақот китобларидан ҳаётларига тегишли етарлича маълумотлар йўқ. Котиб Чалабий[1] ва ундан нақл қилган бошқа манбаларда[2] баъзи маълумотлар учраса ҳам, ҳаёти ва асари ёзилган саналарга эътибор берадиган бўлсак, вафот этган санаси Абдулҳай Ҳасаний айтгани каби[3] 786 (1384) йилда эканлиги ҳақиқатга яқинроқдир.  “Кашфуз зунун”да  эса 286 санани 786 ўрнига янглишиб ёзиб қўйган бўлиши мумкин. “Фатовойи Таторхонийя” тўплами Ферузшоҳ Туғлуқ даврида 777(1375-76) йилда унинг ташвиқоти билан битилган ва унинг амирларидан бири Таторхонга бағишланган. Азиз Аҳмад асарни Ферузшоҳнинг ҳалифаларидан Муҳаммад ибн Ферузнинг (Муҳаммад III) ҳукмдорлиги даврида (1390-1394) ёзилганини айтади.[4]Бу эса тарих жиҳатидан тўғри келмайди. Муаллифнинг асарига алоҳида ном қўймаганлиги айтилса-да, баъзи манбаларда унинг номи “Зод ас-сафар” ёки “Зод ал-мусофир” (Мусофир тўшаси) эканлиги айтилган. “Фатовойи Таторхонийя”нинг номига нисбат берилган Таторхон, Ҳуросон ҳукмдорларидан бирининг ўғли бўлиб, отаси Ғиёсиддин Туғлуқ Ғозий I билан Мўлтон ва Дилапрурда бўлган жангда  енгилганидан кейин Туғлуқнинг аскарлари  тарафидан Султонга олиб келинади ва Султон унга “Татор Малик” деб исм қўйиб, саройида ўз ўғли каби тарбиялайди.  Султон Туғлуқ вафот этганида (725-1325) ёш Татор Малик, Муҳаммад Туғлуқ II даврида жасорати билан шуҳрат қозонган ва Ферузшоҳ Туғлуқ III ҳукмронлиги даврида Хон унвонини олган. Давлат амалдори ва қўмондони бўлиш билан бирга илмий ишларга ҳомийлик қилиши билан ҳам машҳур бўлган[5]. Асарга ниҳоятда тақводор инсон бўлган Ферузшоҳнинг эмас, қўмондонининг исми нисбат берилиши, турли фикрларнинг ўртага чиқишига сабаб бўлган.  Баъзи манбадларда Таторхоннинг ўзининг истаги ва ҳомийлиги остида ёзилгани учун унинг номи билан машҳур булгани айтилади.[6] Абдулҳай Ҳасаний эса, Ферузшоҳ асарни унинг номи билан аталишини истаганида, муаллиф Таторхон билан қалин дўстлиги сабабли бу таклифни қабул қилмаганини айтади.[7] Бошқа тарафдан Муҳаммад Икромнинг “Фатовойи Таторхонийя” бир гуруҳ уламолар тарафидан тузилган[8] деган фикрини қувватлайдиган бирон манба ҳануз топилганича йўқ. “Фатовойи Таторхонийя” қадимги ҳанафий фиқҳи китобларидаги услуб ҳамда Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асаридан намуна олинган ҳолда тузилган тўпламдир. Асарнинг бошида илмнинг аҳамияти ва фазийлатига тегишли бўлим ажратилган. Ундан кейин таҳоратдан фароизгача бўлган барча масалалар ҳақида сўз юритилади. Турли кутубхоналарда бир нечта нусҳаси мавжуд бўлган.[9]  “Фатовойи Таторхонийя”нинг асосий манбаларини “Муҳит ал-Бурҳоний”, “Захират ал-Бурҳониййа”, “Фатовойи Қозихон”, “Фатовойи Заҳириййа” каби ҳанафий мазҳабининг ўша даврдаги машҳур фиқҳ китоблари ташкил қилади. Муаллиф бундан ташқари фойдаланган бошқа манбаларни ҳам муқаддимасида зикр қилган.[10] Улар – “Жомеъул фатаво”, “Фатаво Абу Лайс”, “Ҳидоя” ва унинг шарҳлари, “Ҳизонатул фиқҳ”, “ал-Ҳужжа”, “ал-Хулоса”, “ал-Мухтор”, “ан-Насафийя”, “Наводиру Аби Сулаймон”, “ан-Навозил”, “Фароизус Сирожийя”, “Шарҳут Таҳовий”, “ат-Тавзийҳ”, “Фатавои Волволижийя”, “ал-Виқоя” каби ҳанафий мазҳабида мўътабар ҳисобланган асарлардир. Муаллиф турли масалаларга тегишли ҳукмларни нақл қилганидан кейин бу масаланинг кимга оид эканлигини ва қайси китобдан олинганини аниқ баён қилиб, илмий омонатдорликка риоя қилган. “Фатовойи Таторхонийя” ёзилиш услуби жиҳатидан “Фатавойи Ҳиндиййа”га ўхшаб кетади. Муаллиф масалаларни такрорламаган бўлса ҳам, асарнинг ҳажми катталашиб кетган. Мисол учун Сулаймонийя кутубхонасидаги нусҳа[11] 4 жилд бўлиб, 2134 варақдан иборат. Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳалабий бу асарни қисқартирган ва унга “ал-Мунтаҳоб минал фатавот Таторхонийя”[12] деб ном қўйган.[13] Ушбу мухтасар асарнинг Шаҳид Али Пошо нусхаси ўрта бўйли 203 вароқдир. “Ибн Сафо Ҳожа”, деб танилган Аҳмад ибн Муҳаммад ҳам “Фатовойи Таторхонийя”дан саралаб тузилган тўплам яратган.[14] “Фатовойи Таторхонийя”нинг биринчи ва охирги вароқлари [1] Кашфуз зунун. 2/947...

Пойтахтда яна бир жоме пойдеворига ғишт қўйилди

Аллоҳ таолога шукрки, юртимизда янги масжидларни бунёд этиш, мавжудларини замонавий шаклда қайта барпо қилиш ишлари давом этмокда. Тошкент шаҳри Уч тепа тумани “Мирбобо ота” жоме масжидининг янги биноси замонавийлик ва миллийликни инобатга олган ҳолда янги лойиҳа асосида қайтадан қуриш ишлари бошлаб юборилди, деб хабар берди ЎМИ матбуот хизмати. Ушбу бўлиб ўтган хайрли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари иштирок этиб, масжид биносининг биринчи ғиштини яхши тилак ва хайрли дуолари ила қўйиб бердилар. Маросимда уламолар, масжид қавми, маҳалла фаоллари ва мўйсафид отахонлар иштирок этдилар. Шунингдек, нуронийлар ва эзгу ниятда йиғилган қалби пок инсонлар ҳам бирин-кетин пойдеворга ғишт қуйдилар. Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишмоқда. Зеро, масжид қуришнинг савоби улуғ экани Ислом манбаларида баён қилинган. Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан бундай ривоят қилинган: “Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”. Мана шундай савобли ишларга мухлис халқимиз масжид биноси қурилишида фаол иштирок этмоқдалар. Ҳақ таоло ушбу жоме масжиднинг қад ростлаётган янги биносини файзу баракотли айласин. 790

ИРИМ СИРИМЛАР (2-қисм)

КЕЧ КИРГАНДА Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ёш болаларингизни тун қоронғулиги кетгунга қадар уйда олиб туринг, чунки бу шайтонларга берилган соатдир. Тонгга яқин пайтдаги тун зулматидан сақланинг, зеро ҳеч бирингиз Аллоҳ махлуқотларини қандай тарқатиб ташлаганини билмайсиз. Эшикларингизни беркитинг, сувдонларингизнинг оғзини маҳкамланг, идишларингизни ёпинг ва чироқларингизни ўчиринг” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Вақтики бирортангиз бир уйга кирмоқчи бўлса, салом бериб кирсин, чунки у билан эргашиб келган шайтону жинлар қайтиб кетади. Вақтики хонага кирмоқчи бўлсангиз, салом берсин, у хона ичидаги шайтонлар чиқиб кетади. Вақтики уловга минаётган пайтда Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилсин, унинг маркабига шайтонлар шерик бўлмайди. Вақтики тановвул қилсангиз Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилинглар тоинки шайтонваччалар таомларингизга шерик бўлмасин, уйларингизда ахлат-чиқиндиларни қолдирманг, чунки ахлат-чиқиндилар жину шайтонларнинг хуш кўриб ўтирадиган жойларидир, дастурхонни ёйиб бепарво қолдирманглар, шайтону жинлар атрофида ётиб олишади. Улов устидаги тўқим остидаги наматларни ёйиб қўйманглар, қулфсиз уйларда турманглар, чамбарагисиз болохоналарда (ҳозирги балконларда) ётманглар, агар ит уввилаганини ёки эшак ҳанграганини эшитсангиз, Аллоҳ тамонига паноҳ тиланг, чунки улар сизлар кўролмайдиган нарсаларни кўради” дедилар. ҚЎЛ ЮВИШ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Овқатдан олдин ва кейин қўлни ювишлик камбағалликни кеткизади ва бу амал пайғамбарлар суннатдандир” дедилар. Мусо ибн Жаъфар ўз отасидан, у эса ўз отасидан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Овқатдан олдин қўлни ювишлик камбағалликни кетказади ва ундан кейин ювишликни жинниликни кетказади ва кўз нурини яхшилайди” дедилар. Уламоларимиз: “Жунуб ҳолда овқатланишлик камбағалликка олиб келади. Ҳожатхонада гапиришлик эса карликка олиб келади. Ҳаммомда бавл қилишлик васвасага олиб келади” деганлар. НОН УШОҚ Абу Сакина розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нон эъзозланг, чунки Аллоҳ таолонинг ўзи нонни эъзозлаган. Кимики нонни эъзозласа, Аллоҳ таоло уни эъзозлайди”. дедилар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимики дастурхон остидаги ушоқларни еса фақирликдан омонда қолади” дедилар. КЎП УХЛАШ Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сулаймон алайҳиссалом оналари, яъни Довуд алайҳиссаломнинг хотинлари Сулаймон алайҳиссаломга дер эдилар: “Ўғлим, кечалари кўп ухламанг, чунки кечаларда кўп ухлашлик кишини қиёматда фақир қилиб қўяди” дедилар. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: Ё Расулаллоҳ, жаннат аҳли ҳам ухлайдими? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйқу ўлимнинг биродаридир. Жаннат аҳли ҳеч қачон ўлмайди” дедилар. Уламоларимиз: “Оқувчи сувга бавл қилган киши эсипаст бўлиб қолади, худди сичқон теккан таомни еган каби. Шунингдек лимонни куйдуришлик, кийими билан уйни супуришлик, қабрдаги ёзувларни ўқишлик, бутларга ва хочларга қарашлик, икки боғланган туяларнинг орасида юришлик, битларни йўлга ташлаб юришлик, денгизга доимий қараб туришлик” деб айтадилар. Тоторхония китобида: “Булбул ва шунга ўхшаш қушларни (тўти, қумри) қафасда сақлашлик жоиз эмас. Инсонларга фойда келтирадиганларни сақлаш жоиз, масалан товуқ, ўрдак, куркага ўхшашларни. Лекин шундай қушларики озод қушлар, инсонларга фойдаси йўқ улар фақат ҳавас учун қафасда сақланадиган бўлса, ўша кишининг хонадонидан барака учиб, фақирлик келтиради” дейилган. “Қалоид” китобида Бурҳониддин Ножий: “Фақирлик ва эсипастлик олиб келадиган сабаблардан бу саллани ўтириб ўраш ва шимни тик кийишдир” деб айтадилар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Уйларингизни ўргимчак уясидан тозаланглар, чунки уйда ўргимчак уясини қолдиришлик камбағаллик келтиради” дедилар. Чунки ҳадисда келтирилганки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта,...

“Хожа Бухорий”да педагогик амалиёт

Маълумки, Республикамиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида бўлгани каби таълим соҳасида ҳам туб ўзгаришлар жараёни кечмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» таълим тизими жумладан, олий таълим муассасалари олдига педагогик кадрларни тайёрлашни тубдан яхшилаш вазифасини қўймоқда. Китоб шаҳар «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом билим юртида Тошкент ислом институтининг 5 нафар амалиётчи талабалари педагогик амалиёт ўтказиб келмоқдалар. Албатта, бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашнинг муҳим босқичларидан бири педагогик амалиёт саналади. Олий таълим муассасаси аудиториясида эгалланган назарий билимлар, малака ва кўникмалар амалиёт давомида синовдан ўтади, ривожлантирилади. Айнан шу амалиёт жараёнида талабалар ўқувчиларни тарбиялашга, ўқув ва тарбиявий жараёнларни узвий бирликда амалга оширишга, болаларни ғоявий-сиёсий, ақлий, аҳлоқий, меҳнат, жисмоний ҳамда эстетик жиҳатдан тарбиялашнинг бирлигини таъминлашга ўрганадилар. Билим юртида 21 декабрь куни амалиётчилар раҳбари Тошкент ислом институтининг тиллар кафедраси мудири Шерзод Чўлпонов амалиётчи талабалар билан учрашиб, дарс жараёнларида иштирок этди ва амалиётчи талабаларга ўз таклиф ва тавсияларини берди, хабар берди ЎМИ сайти. Шунингдек, Шерзод Чўлпонов ва билим юртининг “Талабалар илмий жамияти” аъзолари ўртасида мазмунли суҳбат ташкил этилди. Суҳбатда билим юрти мудири Ў.Ғузаров ҳам иштирок этди. Суҳбат давомида Шерзод Чўлпонов “Талабалар илмий жамияти” аъзолари томонидан бажарилган илмий ишлар билан танишди ҳамда талабаларга илмий изланишда бардавом бўлиб, эл юрт манфаати ва динимиз тараққиёти йўлида астойдил ҳаракат қилишларини тилаб қолди. 948
1 1 343 1 344 1 345 1 346 1 347 1 549