islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

МАРКАЗДА МЕН! ислоҳотларнинг бошланғич нуқтаси

Ўзини қутқарган дунёни қутқаради ўзингизни тўғриламагунингизча, Аллоҳ сизни тўғриламайди Олиймас, оддий математика… Тинч турган ҳовуз сувига тош отиб кўрганмисиз… Чўлп… аввалига битта ҳалқа ҳосил бўлади… аммо бир неча сонияда ҳалқалар сони жуда кўпайиб, кенгайиб кетади. Ҳалқалар кенгайгани сари, янгилари пайдо бўлаверади. Буни қарангки, бу ҳалқаларнинг маркази битта, у ҳам бўлса, ўша, тош тушган жой. Бу ҳалқаларни, яъни айланаларни мактаб математикасида “концентрик айланалар”, яъни “бир марказли айланалар” дейилади. Уларнинг маркази битта бўлиб, радиуси, диаметри турлича. Марказдан айлананинг узоқлиги, доиранинг кенглиги турлича. Буни қарангки, бутун коинотда бу ҳол намоён: Қуёш галактикаси атрофида айланиб юрган сайёралардан тортиб, атомнинг ядроси билан электрон булутлари муносабатига қадар. Уммон узра отилган тош: Инсоннинг яшаш муҳити Барчамиз инсонмиз. Шу жумладан, ҳар биримиз ўзимизга яраша жамиятда, одамлар орасида, яъни Ер шарининг қайсидир қитъаси, қайсидир мамлакатининг қанақадир вилоятининг маълум бир ҳудуди, аниқ бир кўчасининг ўзгармас бир манзилида яшаб, истиқомат қиламиз… Қаранг, бундай ўйлаб қарасак, бизнинг аниқ манзил маконимиз ва яқинларимиз бор экан. Яъни, мана шу санаб ўтилган силсила бўйича, жамики башар аҳли билан робитамиз, яқинлигимиз бор. Аммо, бу яқинлик доира кенгайган сари заифлашиб боради. Доира масаласига келсак, унинг энг энг энг марказий нуқтасида ўзимиз жойлашганмиз. Не ажабки, унинг ҳам марказини руҳимиз эгаллаб олган, десак, ҳеч муболаға қилмаган бўламиз. Келинг фикр ва тасаввур оламида доирани кенгайтириб борамиз: Марказда МЕН, яъни РУҲ, ундан кенгроғи ЖОН, кейин ТАН, сўнг ОИЛА, сўнгра ҚАРИНДОШЛАР, кейинга ҳалқада дўстлар ва ЯҚИНЛАР, навбатдаги майдонда ТАНИШЛАР, сўнг ЮРТДОШЛАР, кейин МИЛЛАТДОШЛАР, ҚИТЪАДОШЛАР ва ниҳоят БАНИ БАШАР аҳли, яъни бир ота бир онадан тарқаган қариндошлар доираси. Воажаб, Ер уммонига отилган бир жуфт тош – Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳавво ҳосил қилган ҳалқанинг нечанчи поғонасида эканмиз-а? Ёки, МЕН қайси бир сокин сой бағрига отилдим экан? وَقُل رَّبِّ أَنزِلْنِي مُنزَلاً مُّبَارَكاً وَأَنتَ خَيْرُ الْمُنزِلِينَ Ва: “Эй Роббим, мени муборак манзилга туширгин, Сен, Ўзинг манзилга туширгувчиларнинг энг яхшисисан”, дегин”, дедик (Мўминун, 29).  Мутаносиблик сири (пропорционаллик) Хўш, МЕНинг юқорида саналганлар билан алоқам қай даражада? Аслини олиб қарасак, инсон фақат ўзи ҳақида 100 фоиз ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга. Иккита одам бўлганида эса, ҳукми 50 фоизга тушади. 4 та одам бўлганида, 25 фоиз. 100 та одам бор жойда менинг овозим 1% ни ташкил этади. Кетма-кетликни шундай давом эттирадиган бўлсак, Ўзбекистонда менинг ҳиссам 32000000 дан 1 та, бутун дунёда эса 7000000000 дан 1 тага тенг экан. Буни қарангки, мени ўраб турган муҳит қанчалик каттаргани сари, ундаги робитам ва масъуллигим кичрайиб, камайиб кетяпти. Аксинча, яшаш доирам қанчалик торайса, масъуллигим шунчалик ортиб бормоқда. Дейлик, оилам ва фарзандларим олдидаги бурчим ҳамда жавобгарлигим, туман ва вилоятдаги жавобгарлигим олдида ақл бовар қилмас даражада катта. Ушбу боғлиқликни тескари мутаносиблик дейилади. Демак, ақлан ва мантиқан масалага ёндашадиган бўлсак, яримта хурмо бериб бўлса ҳам ЎЗимизни (бошқаларни эмас) жаҳаннам оловидан қутқаришга чақирилганимизнинг мағзини янада яхшироқ чақа бошлаймиз. Ички муҳосаба: кел сен билан бир ҳисоблашиб олайлик! Айтишларича, осмонда қора булут кўринса, Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ “Менинг дастимдан шаҳарга бало келмасин” деган хавфда шаҳарни тез тарк этар эканлар. Имом Қушайрий эса, бир иқрорида “Мана йигирма йиллик тавба тазарру ва ибодатдан кейин, бугун биринчи марта Аллоҳдан Жаннатни сўрашга журъат қилдим” деган эканлар. Бу каби фактларни яна узоқ давом эттиришимиз мумкин… лекин не ҳожат, тарбиячи ва ислоҳотчиларнинг энг буюги Устози Акмал соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир умрлик ўрнак ҳаётида ҳам доим ўзини тарбиялаш ва нафсини паст кўриш намунаси… Эътибор...

Эътирофи юксак устоз эди

Ёшларнинг илм олишига муносиб ҳисса қўшган устоз – Малика опа Нормуҳамедова 2018 йил 23 декабрь куни вафот этди. Малика опа Нормуҳамедова 1944 йил Тошкент шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. 1966 йил Тошкент давлат университети ва 1997 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган, педагогика фанлари номзоди эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида кўп йиллар самарали хизмат қилган устоз 1993 йил Тошкент шаҳридаги Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг ташкил этилишига улкан ҳисса қўшган. Шу билан бирга Тошкент ислом институтида аёл-қизларни ҳам таълим олиши учун жуда кўп ташаббус кўрсатган. Устоз Малика опа 1993-2009 йилларда Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида мудира вазифасида ишлаб, қизларнинг яхши таълим-тарбия олишига тинмай ҳаракат қилган. Устознинг билим юртига меҳри бўлакча бўлгани сабабли нафақага чиққандан кейин ҳам турли тадбирларда дуолари ва эзгу тилаклари билан мадраса фаолиятида ҳамнафас бўлди. Ҳақ таоло Малика опанинг охиратларини обод айласин. Устознинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Аллоҳ таоло устозни Ўз мағфиратига дохил қилсин, фарзанду набираларига сабру жамил бериб, сабрларига ажру мукофотлар ато этсин. Нозима ИБРОҲИМОВА,  билим юрти мудираси Манба 869

Тошкент ислом институти ўқитувчиси малака ошириш ўқувларида ўз машғулотларини олиб бормоқда

22 декабрь куни Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Андижон вилоятининг Асака ва Шаҳрихон туманларида фаолият кўрсатиб келаётган масжид имом-хатиблари, имом-ноиблари ва отинойилари учун олти кунлик малака ошириш ўқувлари бошланди, хабар берди ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги. Малака ошириш ўқувларига қатнашаётган 2-давра тингловчиларига энг долзарб мавзулар бўйича дарслар ташкил қилинди. Дарсларни намунали ташкил қилиш ва ўтказиш учун барча шарт-шароитлар ҳозирланди. Тингловчиларга дарсларнинг 1-кунида маърузачилар томонидан “Диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти”, “Замонавий мусулмон жамияти ва ислом омили”, “Марказий Осиёда ёзилган тафсирлар ва уларнинг қўлёзма нусхалари”, “Жамоат намозининг бузилишига сабаб бўладиган қироатдаги хатолар”, “Қуръон тиловати одоблари: тажвид қоидалари”, “Ҳанафий мазҳабидаги фиқҳий китоблар ва масалаларнинг мартабалари”,“Мотуридийлик таълимотида имон масаласи”, “Исломдаги ғоявий ихтилофлар, оқимлар ва фирқалар: тарих ва бугунги кун” ва ўтилган дарслар муҳокамаси каби мавзулар илмий асосланган ҳолда кенг ёритилиб берилди. Мазкур малака ошириш ўқувларида Тошкент ислом институти «Ақоид ва фиқҳий фанлар» кафедраси катта ўқитувчиси Я.Раззоқов ўз машғулотларини олиб бормоқда. 891

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ

Қайд этиш жоизки, ўтган вақт давомида Президентимизнинг бевосита раҳбарлиги ва ташаббуслари асосида фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш, коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгиланган. Дарҳақиқат, бугунги глобаллашув ва тараққиёт асри ҳар кимдан кучли билим ва тафаккур эгаси бўлишни, замонавий ахборот технологияларидан унумли ва мақсадли фойдаланишни, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан мустаҳкам фуқаролик позицияси билан ёндашишни талаб этади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 24 декабрь куни Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси 1-3 курс талабалари учун “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси масъул ходими, подполковник Абдувоҳид Шукуров ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди. Тадбирни Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов ҳозирги кунда ёшлар тарбияси ва таълими ҳар жиҳатдан долзарб эканлиги таъкидлаб сўзни маърузачи подполковник А.Шукуровга берди. Маърузачи подполковник А.Шукуров бугун дунёда кечаётган таҳликали жараёнларнинг иштирокчилари ёшлар бўлиб қолаётганлигини афсус билан қайд этиб, мазкур ҳолатларга қарши курашиш борасида батафсил маълумот берди. Хусусан, исломга ёт норасмий диний жамоаларнинг хозирги даврда Интернет жаҳон ахборот тизимининг турли сайтлари оркали таъсир ўтказишлари мумкинликлари, хамда бу борада ёшларимизни огоҳ бўлишга чақирди. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “Диний соҳада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ ўтказилмоқда. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 1 165

Тошкент ислом институти ректори Нукусдаги мадраса талабаларига маъруза қилди

Маълумки, БМТ Бош Ассамблеясининг 12 декабрдаги ялпи сессиясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюцияси қабул қилинди. Мазкур резолюцияни қабул қилиш ташаббусини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрда Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган эди. Ўзбекистон таклиф этган резолюциянинг асосий мақсади — барча учун таълим олиш имкониятини тақдим этиш, саводсизлик ва билимсизликни бартараф этишдан иборат. Ҳужжатда «бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни ўрнатиш, диний эркинликни таъминлаш, диндорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг камситилишига йўл қўймаслик»ка ҳам чақирилган. Резолюцияда таълим, тинчлик, инсон ҳуқуқлари, бағрикенглик ва дўстликнинг олға сурилиши муҳим рол ўйнаши таъкидланади, шунингдек, дунёда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун интеграция, ўзаро ҳурмат, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бағрикенглик ва ўзаро тушунишнинг муҳимлиги тан олинган. Бундан ташқари қабул қилинган резолюцияда БМТга аъзо давлатлар миллий ва халқаро ОАВ ҳамда Интернетда кенг кўламли тарғибот ишларини ўтказиш, бағрикенглик, дин ва эътиқод эркинлигига рахна солмаслик тўғрисидаги маърифий ахборотларни тарқатиш каби коммуникацион стратегияни жорий этиш таклиф қилинган. Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ЎМИ тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида «Маърифат ва диний бағрикенглик резолюцияси – Ўзбекистон ташаббусининг халқаро эътирофи» мавзусида маънавият соатини ташкил этиш бўйича берган топшириқномаси асосида жорий йилнинг 21 декабр куни Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юртида мажлис ўтказилди. Ўтказилган мажлис ичида Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, билим юрти мудири Ш.Бауатдинов, билим юрти ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди. Мажлисни билим юрти мудири Ш.Бауатдинов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган тарихий нутқида ушбу долзарб масалага алоҳида эътибор қаратиб: “Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”, – дея таъкидлаган эди. Дарҳақиқат ушбу резолюциянинг қабул қилиниши жуда муҳим эканлиги ва бунинг мазмун-моҳиятини талабаларга теран тушунтириш мақсадида сўзни Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуровга берди. Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясининг тинчлик-осойишталикни сақлаш, диний бағрикенгликни таъминлашдаги аҳамиятини қуйидаги жиҳатларда кўриш мумкин: Биринчидан, резолюция Ўзбекистон Президентининг диний-маърифий соҳага оид ташаббуслари нафақат халқимиз, балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам фаол қўллаб-қувватланаётганини кўрсатади. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси – буларнинг барчаси халқаро даражадаги йирик лойиҳалардир. Ушбу ташаббусларнинг аҳамияти шундаки, илм-маърифат, маданият замини бўлган Ўзбекистондан маърифий ислом ғоялари тарқалиши, муқаддас динимизнинг асл инсонпарварлик таълимотларини ёйиш бўйича Мовароуннаҳрда шаклланган тарихий мактаблар анъанасининг давом этиши “Жаҳолатга қарши – маърифат” билан курашишнинг энг самарали ечими бўлади. Иккинчидан, “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси дунё жамоатчилигини безовта қилаётган терроризм, экстремизм, зўравонлик, муросасизлик каби бугунги куннинг ўткир муаммоларига ечим сифатида илм-маърифат, ўзгаларга адолатли ва бағрикенг ёндашув ҳамда тинчликпарвар сиёсатни тарғиб қилади. Жаҳоннинг етакчи эксперт ва илмий доира вакиллари таъкидлаётганидек, хавфсизликка таҳдидларни куч ишлатиш йўли билангина ҳал этиш усули бугунги кунда кутилган натижани бермаяпти. Ўзбекистоннинг Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш, Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор тараққиётни қўллаб-қувватлаш борасидаги таклиф ва ташаббуслари ҳам мазкур ғояни ўзида ифода этади. Учинчидан, ушбу ҳужжатнинг асосий мақсади – барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга...
1 1 342 1 343 1 344 1 345 1 346 1 549