islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 25, 2018

Day

Нақшбандия машойихлари(4) Имом Муҳаммад Жаъфар Содиқ (роҳимаҳуллоҳ)

Имом Жаъфар Содиқ роҳимаҳуллоҳ “Силсилаи Нақшбандия” (“Олтин силсила”)нинг тўртинчисидир. 80-ҳижрий йилда (милодий 699) ва ёки 83-йилида (милодий 702) да Мадинада дунёга келди. Отаси 12 имомнинг бешинчиси Имом Муҳаммад Боқир, онаси ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг набираси Қосим бин Муҳаммаднинг қизи Умму Фарводир. Яъни Имом Жаъфар Содиқ ота тарафидан ҳазрати Али розияллоҳу анҳу, она тарафидан ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳуга бориб тақалади. Имом Жаъфар Содиқ роҳимаҳуллоҳ Асҳоби Киромни кўриш шарафига муяссар бўлган тобеъинларнинг катталаридандир. Иршод фаолиятини 34 йил давом эттирди. Ниҳоятда хушчеҳра, ширинзабон киши эди. Қувватли ва ўрта бўйли эди. Сочлари қум ранг эди. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга ўхшаб кетарди. Ўнта фарзанди бўлиб, еттитаси ўғил, учтаси қиз эди. Ўғилларининг исмлари Мусо Козим, Исҳоқ, Муҳаммад, Исмоил, Абдуллоҳ, Аббос ва Али. Уларнинг ҳаммаси ўша даврнинг олими ва авлиёларининг катталаридан эди. Имом Жаъфар Содиқ илмни отаси Муҳаммад Боқирдан ўрганган эди. Илм ва фазилатда даврининг ягонаси бўлди. Диний илмлар каби, фанда ҳам илғор эди. Унинг талабалари алжабр ва кимё илмларида турли кашфиётлар қилган. Имом Аъзам Абу Ҳанифа ҳазратлари Имом Жаъфар Содиқнинг тадрис ва суҳбатларида қатнашиб, унинг хос ва ошкор маърифат манбаидан, илм ва авлиёлик йўлида кўп истифода қилган. *** Бир куни замонасининг машҳур олими ва зоҳидларидан Довуд Тойи ҳазратлари Имом Жаъфар Содиқ ҳазратларининг ёнига келиб: – Эй Пайғамбаримизнинг набираси, менга бир насиҳат қилинг, қалбим қорайди!– дея илтижо қилди. – Эй Довуд, сен давримизнинг зоҳиди, Аллоҳдан энг кўп қўрққан инсон, менинг насиҳатимга не эҳтиёжинг бор?– деб сўради Имом Жаъфар Содиқ ҳазратлари. – Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг набираси, сизнинг қолганлардан устунлигингиз бор, томирларингизда буюк Пайғамбарнинг қони айланмоқда, шу боис ҳар кимга насиҳат бериш сизларга вожибдир, –деди Довуд Тойи. – Эй Довуд, қиёмат куни аждодим Муҳаммад солаллоҳу алайҳи ва саллам менинг қўлимдан тутиб “Нечун мен билан уйғун ҳаракат қилмадинг?” деса, нима қиламан? Ахир бу уруғ-аждод масаласи эмас, ибодат ва амал ишидир!– деди Имом Жаъфар Содиқ ҳазратлари. Довуд Тойи ҳазратлари буни эшитиб, йиғлай бошлади ва: – Ё Раббий, у Пайғамбарлик уруғидан дунёга келди, сўзлари ҳар кимга далилдир. Бобоси Пайғамбар солаллоҳу алайҳи ва саллам, онаси Батул (ҳазрати Фотима) бўлгани ҳолда, шундай деб турса, Довуд Тойи ким бўлибдики, қиймати бўлсин!– деди. *** Имом Жаъфар Содиқ ҳазратлари орифларнинг, ҳақ ошиқларининг сарвари, тафсир илмининг ҳам буюкларидан эди. Калом илмида бузуқ эътиқодли аҳли бидъат ва фалсафачиларга қарши соғлом васиқали жавоблари Аҳли Суннат китобларидан ўрин олди. Имом Жаъфар Содиқ ҳазратлари ҳадис илмида ҳам ишончли бир ровий ўлароқ машҳурдир. Имом Аъзам Абу Ҳанифа ҳазратлари Имом Жаъфар ҳақда “Ундан ҳам фақиҳ, фиқх илмини теран билган бир киши кўрмадим”, деганлар. Тўғрилиги ва садоқати туфайли унга “Содиқ” тахаллуси берилган. Имом Жаъфар Содиқ ҳазратлари бир муддат узлатга чекилди. Уйидан ташқари чиқмай, ёлғизликни танлади. Буюк авлиёлардан Суфён Саврий унинг уйига бориб: – Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг набираси, инсонлар баракатли нафасингиздан– суҳбатингиздан маҳрум қолди, нечун узлатга чекилдингиз, – деб сўради. – Бугун шуниси маъқул. Замон бузилди, дўстлар ўзгарди. Сўзимизнинг ҳақиқати ўртага чиқди,– деди ва шу маънодаги байтни ўқиди: Кечган кун каби кечди вафо ҳам. Ким хаёл изида, ким умид олдида. Дўстлик, вафо қолди шаклда, Қалбларда эса ғиж-ғиж чаёнлар. *** Бир куни Имом Жаъфар ҳазратларидан: “Аллоҳ Таоло фоизни нега ҳаром қилди?” деб сўрашди. – Инсонлар бир-бирига яхшилик ва эҳсон қилишлари учун ҳаром қилди. Агар фоиз ҳаром бўлмасайди, бир-бирига беғараз (бадалсиз) яхшилик этган одам қолмас эди. Қилинган ҳар бир яхшилик учун бир манфаат кутмаган одам қолмас эди, – деб жавоб берди Имом Жаъфар ҳазратлари. *** Имом Жаъфар Содиқ ҳазратлари дуоси...

Қурони карим тиловатининг 20 одобини ўрганамиз!

Уламоларимиз Қуръони карим қироати одоби ҳақидаги барча далилларни ва мулоҳазаларни ўрганиб чиққанларидан кейин хулоса қилиб, бу одобларни қуйидагича тартибга соладилар: Қуръони каримни қироат қилувчи одобли бўлиши керак. Қуръони каримни қироат қилувчи таҳоратли бўлиши лозим. Қуръони каримни қироат қилувчи чўкка тушиб, тавозуъ билан ўтириши керак. Қуръони каримни қироат қилувчи чордана қуриб, ёнбошлаб ёки мутакаббир сифатда ўтирмаслиги керак. Қуръони каримни қироат қилувчи учун энг афзал ҳолат тик турган ҳолида намозда ва масжидда ўқимоқликдир. Қуръони каримни қироат қилувчи ўзининг муҳим ишларини ташламаслиги керак. Ишдан бўшаганда қироат қилади. Қуръони каримни қироат қилувчи учун қироат кўпайиб баданига зарар етказадиган бўлмаслиги керак. Қуръони каримни қироат қилувчи ўта шошилиб тартил ва тажвидни бузмаслиги керак. Тиловатдан вақтни қизғаниб ёки бошқа сабаблар билан шошилиб ўқимаслик. Қуръони каримни қироат қилувчи оддий киши бўлса, ҳар куни бир порадан ўқиб, бир ойда бир марта хатм қилиб туриши керак. Қуръони каримни қироат қилувчи қироатни кўп қилмоқчи бўлса, уч кундан кам бўлмаслиги керак. Қуръони каримни қироат қилувчи хатм қилганидан кейин Аллоҳ таолога дуо қилиши марғубдир. Қуръони каримни қироат қилувчи имкони борича тиловатни чиройли қилишга ҳаракат қилмоғи мустаҳабдир. Қуръони каримни қироат қилувчи қироатни ичида қилмоғи мустаҳабдир. Бу ўзига эшитиладиган қироатдир. Қуръони каримни қироат қилувчи баъзи мақсадлар учун овозини баланд қилиб қироат қилса ҳам жоиз. Қуръони каримни қироат қилувчининг мусҳафи бўлса, ўша мусҳаф қаровсиз қолмаслиги учун ҳар куни маълум оятларни бўлса ҳам унга қараб ўқиб турмоғи лозим. Қуръони каримни қироат қилувчи доимо ўзи ўқиётган калом башарнинг эмас, Аллоҳ таолонинг каломи эканини ва У зотнинг улуғлигини ҳис қилиб турмоғи лозим. Тиловатга киришишдан олдин ақлни машғул қиладиган турли омиллардан зеҳнни холи қилиш. Ҳар гал тиловатга киришиш олдидан Аллоҳ таолодан уни осон этишини чин дилдан сўраш ва У Зотдан доимо ғайрат, куч-қувват ва имкониятлар сўраб дуою илтижода бўлиш. Зотан Аллоҳдан ўзга ҳеч кимдан қувват ва ёрдам йўқдир. Бу ўринда оддий матнни эмас, балки, буюк илоҳий китоб, лафзи ҳам, маъноси ҳам Аллоҳ томонидан бўлган, У Зотнинг қадим каломи бўлмиш Қуръони каримни, илоҳий ваҳийни ўқиётганини унутмаслик, бу ҳақиқатни доимо ҳис қилиб туриш. Бу йўлда тўғри ният билан қилинган ҳар бир ҳаракат ва машғулот ибодат ҳисобланишини доимо ёдда тутиш. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов 129

МАРКАЗДА МЕН! ислоҳотларнинг бошланғич нуқтаси

Ўзини қутқарган дунёни қутқаради ўзингизни тўғриламагунингизча, Аллоҳ сизни тўғриламайди Олиймас, оддий математика… Тинч турган ҳовуз сувига тош отиб кўрганмисиз… Чўлп… аввалига битта ҳалқа ҳосил бўлади… аммо бир неча сонияда ҳалқалар сони жуда кўпайиб, кенгайиб кетади. Ҳалқалар кенгайгани сари, янгилари пайдо бўлаверади. Буни қарангки, бу ҳалқаларнинг маркази битта, у ҳам бўлса, ўша, тош тушган жой. Бу ҳалқаларни, яъни айланаларни мактаб математикасида “концентрик айланалар”, яъни “бир марказли айланалар” дейилади. Уларнинг маркази битта бўлиб, радиуси, диаметри турлича. Марказдан айлананинг узоқлиги, доиранинг кенглиги турлича. Буни қарангки, бутун коинотда бу ҳол намоён: Қуёш галактикаси атрофида айланиб юрган сайёралардан тортиб, атомнинг ядроси билан электрон булутлари муносабатига қадар. Уммон узра отилган тош: Инсоннинг яшаш муҳити Барчамиз инсонмиз. Шу жумладан, ҳар биримиз ўзимизга яраша жамиятда, одамлар орасида, яъни Ер шарининг қайсидир қитъаси, қайсидир мамлакатининг қанақадир вилоятининг маълум бир ҳудуди, аниқ бир кўчасининг ўзгармас бир манзилида яшаб, истиқомат қиламиз… Қаранг, бундай ўйлаб қарасак, бизнинг аниқ манзил маконимиз ва яқинларимиз бор экан. Яъни, мана шу санаб ўтилган силсила бўйича, жамики башар аҳли билан робитамиз, яқинлигимиз бор. Аммо, бу яқинлик доира кенгайган сари заифлашиб боради. Доира масаласига келсак, унинг энг энг энг марказий нуқтасида ўзимиз жойлашганмиз. Не ажабки, унинг ҳам марказини руҳимиз эгаллаб олган, десак, ҳеч муболаға қилмаган бўламиз. Келинг фикр ва тасаввур оламида доирани кенгайтириб борамиз: Марказда МЕН, яъни РУҲ, ундан кенгроғи ЖОН, кейин ТАН, сўнг ОИЛА, сўнгра ҚАРИНДОШЛАР, кейинга ҳалқада дўстлар ва ЯҚИНЛАР, навбатдаги майдонда ТАНИШЛАР, сўнг ЮРТДОШЛАР, кейин МИЛЛАТДОШЛАР, ҚИТЪАДОШЛАР ва ниҳоят БАНИ БАШАР аҳли, яъни бир ота бир онадан тарқаган қариндошлар доираси. Воажаб, Ер уммонига отилган бир жуфт тош – Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳавво ҳосил қилган ҳалқанинг нечанчи поғонасида эканмиз-а? Ёки, МЕН қайси бир сокин сой бағрига отилдим экан? وَقُل رَّبِّ أَنزِلْنِي مُنزَلاً مُّبَارَكاً وَأَنتَ خَيْرُ الْمُنزِلِينَ Ва: “Эй Роббим, мени муборак манзилга туширгин, Сен, Ўзинг манзилга туширгувчиларнинг энг яхшисисан”, дегин”, дедик (Мўминун, 29).  Мутаносиблик сири (пропорционаллик) Хўш, МЕНинг юқорида саналганлар билан алоқам қай даражада? Аслини олиб қарасак, инсон фақат ўзи ҳақида 100 фоиз ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга. Иккита одам бўлганида эса, ҳукми 50 фоизга тушади. 4 та одам бўлганида, 25 фоиз. 100 та одам бор жойда менинг овозим 1% ни ташкил этади. Кетма-кетликни шундай давом эттирадиган бўлсак, Ўзбекистонда менинг ҳиссам 32000000 дан 1 та, бутун дунёда эса 7000000000 дан 1 тага тенг экан. Буни қарангки, мени ўраб турган муҳит қанчалик каттаргани сари, ундаги робитам ва масъуллигим кичрайиб, камайиб кетяпти. Аксинча, яшаш доирам қанчалик торайса, масъуллигим шунчалик ортиб бормоқда. Дейлик, оилам ва фарзандларим олдидаги бурчим ҳамда жавобгарлигим, туман ва вилоятдаги жавобгарлигим олдида ақл бовар қилмас даражада катта. Ушбу боғлиқликни тескари мутаносиблик дейилади. Демак, ақлан ва мантиқан масалага ёндашадиган бўлсак, яримта хурмо бериб бўлса ҳам ЎЗимизни (бошқаларни эмас) жаҳаннам оловидан қутқаришга чақирилганимизнинг мағзини янада яхшироқ чақа бошлаймиз. Ички муҳосаба: кел сен билан бир ҳисоблашиб олайлик! Айтишларича, осмонда қора булут кўринса, Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ “Менинг дастимдан шаҳарга бало келмасин” деган хавфда шаҳарни тез тарк этар эканлар. Имом Қушайрий эса, бир иқрорида “Мана йигирма йиллик тавба тазарру ва ибодатдан кейин, бугун биринчи марта Аллоҳдан Жаннатни сўрашга журъат қилдим” деган эканлар. Бу каби фактларни яна узоқ давом эттиришимиз мумкин… лекин не ҳожат, тарбиячи ва ислоҳотчиларнинг энг буюги Устози Акмал соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир умрлик ўрнак ҳаётида ҳам доим ўзини тарбиялаш ва нафсини паст кўриш намунаси… Эътибор...

Эътирофи юксак устоз эди

Ёшларнинг илм олишига муносиб ҳисса қўшган устоз – Малика опа Нормуҳамедова 2018 йил 23 декабрь куни вафот этди. Малика опа Нормуҳамедова 1944 йил Тошкент шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. 1966 йил Тошкент давлат университети ва 1997 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган, педагогика фанлари номзоди эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида кўп йиллар самарали хизмат қилган устоз 1993 йил Тошкент шаҳридаги Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг ташкил этилишига улкан ҳисса қўшган. Шу билан бирга Тошкент ислом институтида аёл-қизларни ҳам таълим олиши учун жуда кўп ташаббус кўрсатган. Устоз Малика опа 1993-2009 йилларда Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида мудира вазифасида ишлаб, қизларнинг яхши таълим-тарбия олишига тинмай ҳаракат қилган. Устознинг билим юртига меҳри бўлакча бўлгани сабабли нафақага чиққандан кейин ҳам турли тадбирларда дуолари ва эзгу тилаклари билан мадраса фаолиятида ҳамнафас бўлди. Ҳақ таоло Малика опанинг охиратларини обод айласин. Устознинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Аллоҳ таоло устозни Ўз мағфиратига дохил қилсин, фарзанду набираларига сабру жамил бериб, сабрларига ажру мукофотлар ато этсин. Нозима ИБРОҲИМОВА,  билим юрти мудираси Манба 174

Тошкент ислом институти ўқитувчиси малака ошириш ўқувларида ўз машғулотларини олиб бормоқда

22 декабрь куни Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Андижон вилоятининг Асака ва Шаҳрихон туманларида фаолият кўрсатиб келаётган масжид имом-хатиблари, имом-ноиблари ва отинойилари учун олти кунлик малака ошириш ўқувлари бошланди, хабар берди ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги. Малака ошириш ўқувларига қатнашаётган 2-давра тингловчиларига энг долзарб мавзулар бўйича дарслар ташкил қилинди. Дарсларни намунали ташкил қилиш ва ўтказиш учун барча шарт-шароитлар ҳозирланди. Тингловчиларга дарсларнинг 1-кунида маърузачилар томонидан “Диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти”, “Замонавий мусулмон жамияти ва ислом омили”, “Марказий Осиёда ёзилган тафсирлар ва уларнинг қўлёзма нусхалари”, “Жамоат намозининг бузилишига сабаб бўладиган қироатдаги хатолар”, “Қуръон тиловати одоблари: тажвид қоидалари”, “Ҳанафий мазҳабидаги фиқҳий китоблар ва масалаларнинг мартабалари”,“Мотуридийлик таълимотида имон масаласи”, “Исломдаги ғоявий ихтилофлар, оқимлар ва фирқалар: тарих ва бугунги кун” ва ўтилган дарслар муҳокамаси каби мавзулар илмий асосланган ҳолда кенг ёритилиб берилди. Мазкур малака ошириш ўқувларида Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Я.Раззоқов ўз машғулотларини олиб бормоқда. 207