islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 24, 2018

Day

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ

Қайд этиш жоизки, ўтган вақт давомида Президентимизнинг бевосита раҳбарлиги ва ташаббуслари асосида фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш, коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгиланган. Дарҳақиқат, бугунги глобаллашув ва тараққиёт асри ҳар кимдан кучли билим ва тафаккур эгаси бўлишни, замонавий ахборот технологияларидан унумли ва мақсадли фойдаланишни, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан мустаҳкам фуқаролик позицияси билан ёндашишни талаб этади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 24 декабрь куни Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси 1-3 курс талабалари учун “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси масъул ходими, подполковник Абдувоҳид Шукуров ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди. Тадбирни Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов ҳозирги кунда ёшлар тарбияси ва таълими ҳар жиҳатдан долзарб эканлиги таъкидлаб сўзни маърузачи подполковник А.Шукуровга берди. Маърузачи подполковник А.Шукуров бугун дунёда кечаётган таҳликали жараёнларнинг иштирокчилари ёшлар бўлиб қолаётганлигини афсус билан қайд этиб, мазкур ҳолатларга қарши курашиш борасида батафсил маълумот берди. Хусусан, исломга ёт норасмий диний жамоаларнинг хозирги даврда Интернет жаҳон ахборот тизимининг турли сайтлари оркали таъсир ўтказишлари мумкинликлари, хамда бу борада ёшларимизни огоҳ бўлишга чақирди. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “Диний соҳада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ ўтказилмоқда. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 556

Тошкент ислом институти ректори Нукусдаги мадраса талабаларига маъруза қилди

Маълумки, БМТ Бош Ассамблеясининг 12 декабрдаги ялпи сессиясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюцияси қабул қилинди. Мазкур резолюцияни қабул қилиш ташаббусини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрда Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган эди. Ўзбекистон таклиф этган резолюциянинг асосий мақсади — барча учун таълим олиш имкониятини тақдим этиш, саводсизлик ва билимсизликни бартараф этишдан иборат. Ҳужжатда «бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни ўрнатиш, диний эркинликни таъминлаш, диндорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг камситилишига йўл қўймаслик”ка ҳам чақирилган. Резолюцияда таълим, тинчлик, инсон ҳуқуқлари, бағрикенглик ва дўстликнинг олға сурилиши муҳим рол ўйнаши таъкидланади, шунингдек, дунёда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун интеграция, ўзаро ҳурмат, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бағрикенглик ва ўзаро тушунишнинг муҳимлиги тан олинган. Бундан ташқари қабул қилинган резолюцияда БМТга аъзо давлатлар миллий ва халқаро ОАВ ҳамда Интернетда кенг кўламли тарғибот ишларини ўтказиш, бағрикенглик, дин ва эътиқод эркинлигига рахна солмаслик тўғрисидаги маърифий ахборотларни тарқатиш каби коммуникацион стратегияни жорий этиш таклиф қилинган. Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ЎМИ тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида “Маърифат ва диний бағрикенглик резолюцияси – Ўзбекистон ташаббусининг халқаро эътирофи” мавзусида маънавият соатини ташкил этиш бўйича берган топшириқномаси асосида жорий йилнинг 21 декабр куни Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юртида мажлис ўтказилди. Ўтказилган мажлис ичида Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, билим юрти мудири Ш.Бауатдинов, билим юрти ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди. Мажлисни билим юрти мудири Ш.Бауатдинов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган тарихий нутқида ушбу долзарб масалага алоҳида эътибор қаратиб: “Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”, – дея таъкидлаган эди. Дарҳақиқат ушбу резолюциянинг қабул қилиниши жуда муҳим эканлиги ва бунинг мазмун-моҳиятини талабаларга теран тушунтириш мақсадида сўзни Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуровга берди. Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясининг тинчлик-осойишталикни сақлаш, диний бағрикенгликни таъминлашдаги аҳамиятини қуйидаги жиҳатларда кўриш мумкин: Биринчидан, резолюция Ўзбекистон Президентининг диний-маърифий соҳага оид ташаббуслари нафақат халқимиз, балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам фаол қўллаб-қувватланаётганини кўрсатади. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси – буларнинг барчаси халқаро даражадаги йирик лойиҳалардир. Ушбу ташаббусларнинг аҳамияти шундаки, илм-маърифат, маданият замини бўлган Ўзбекистондан маърифий ислом ғоялари тарқалиши, муқаддас динимизнинг асл инсонпарварлик таълимотларини ёйиш бўйича Мовароуннаҳрда шаклланган тарихий мактаблар анъанасининг давом этиши “Жаҳолатга қарши – маърифат” билан курашишнинг энг самарали ечими бўлади. Иккинчидан, “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси дунё жамоатчилигини безовта қилаётган терроризм, экстремизм, зўравонлик, муросасизлик каби бугунги куннинг ўткир муаммоларига ечим сифатида илм-маърифат, ўзгаларга адолатли ва бағрикенг ёндашув ҳамда тинчликпарвар сиёсатни тарғиб қилади. Жаҳоннинг етакчи эксперт ва илмий доира вакиллари таъкидлаётганидек, хавфсизликка таҳдидларни куч ишлатиш йўли билангина ҳал этиш усули бугунги кунда кутилган натижани бермаяпти. Ўзбекистоннинг Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш, Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор тараққиётни қўллаб-қувватлаш борасидаги таклиф ва ташаббуслари ҳам мазкур ғояни ўзида ифода этади. Учинчидан, ушбу ҳужжатнинг асосий мақсади – барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга...

Биродарини обрўсини сақлаганнинг мукофоти

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки биродарини обрўсини (тўкилишидан, яъни ғийбат қилинишидан) сақласа, Аллоҳ таоло уни юзини (бутун баданини) қиёмат кунининг оловидан сақлайди” дедилар (Термизий, Аҳмад ва Байҳақийлар ривоят қилишган). Ғийбат деганда кўпчилик хар хил нарсани тушунади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга: “Сизлар ғийбат нималигини  биласизларми?” дедилар. Шунда улар: Аллоҳ ва унинг Расули билувчироқ дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга: “Агар биродарингиз сиз у ҳақида гапирган сўзингизни эшитса, сиздан хафа бўладиган бўлса, батаҳқиқ сиз уни ғийбат қилибсиз” дедилар. Шунда саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, агар биз айтаётган сифат унда бор бўлсачи? дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шунда ғийбат бўлади. Агар сиз айтаётган сифат унда бўлмаса, сиз унга бўхтон қилган бўласиз” дедилар (Имом Муслим, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилиишган). Шунинг учун ҳам бирор киши билан гаплашаётган вақтимизда орамизда бўлмаган яьни суҳбатда иштирок этмаётган инсон ҳақида агар гапиришга зарурат туғилса, у ҳақида яхши сўз айтишимиз лозим экан. Бирор киши у ҳақида ёмон сўз айтса, обрўсини тўкмоқчи бўлса, тезда уни тўхтатиб, биродаримизни ҳимоя қилмоғимиз керак экан. Ана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек зиммамиздаги бурчимизни адо этган бўламиз. Мана шу қилган ишимиз учун Аллоҳ таолонинг қиёмат кунида юзимизни яъни бутун баданимизни дўзахдан сақлашидек улуғ мукофотга сазовор бўлар эканмиз. Агар уни обрўсини ҳимоя қилишга, ғийбат қилаётганни тўхтатишга кучимиз етмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек, у мункар ишни қўлимиз ва тилимиз билан тўхтатишга қодир бўлмадикми, қалбимиз билан инкор этиб, у суҳбатни тарк этмоғимиз лозим бўлади. Ана шунда ўзимизни Аллоҳ таоло қайтарган мункар ишга алоқадор бўлиб қолишдан сақлаган бўламиз. Улар эса У зотга ўзлари жавоб берадилар. Аллоҳ таоло Қурони Каримда марҳамат қилади: “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир”, деган (Ҳужурот, 12). Ҳужурот сурасидаги бу оятда ҳам Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларини ғийбат қилмасликка амр этмоқда: “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар”. Ғийбатнинг ҳаром, гуноҳи кабиралардан эканлигини ҳамма уламолар бир овоздан таъкидлаганлар. Бу иш нақадар қабиҳ ва нақадар ёмон эканлиги ояти кариманинг ўзида ҳам ажойиб услуб ила баён қилинмоқда: “Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими?” Қуръони карим бировни ғийбат қилишни ўша шахс ўлганидан кейин гўштини ейиш билан баробар қилмоқда. Маълумки, инсоннинг гўштини ейиш нафақат ислом динида балки исломдан бошқа динларда ҳам мумкин эмас, ўлгандан кейин ейишни эса, асло хаёлга ҳам келтириб, тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун юқоридаги “яхши кўрасизми?” деган саволга ҳеч ким, ҳа, деб жавоб бермайди. Шу боисдан оятнинг ўзи, “Ҳа, ёмон кўрасизлар!” деб таъкидламоқда. Аллоҳ таоло ўликнинг гўштини тановул қилишни тасаввур қилолмадингизми? Кўнглингиз кўтаролмадими? Бировни ғийбат қилиш сиз учун ана шундоқ бўлсин, деб айтмоқда. Оятнинг давомида Аллоҳ таоло юқорида зикр қилинган гуноҳни қилганларни Аллоҳдан қўрқишга даъват қилиб, “Аллоҳдан қўрқинглар”, демоқда. Шу билан бирга, аввал билмасдан кимнидир ғийбат қилиб гуноҳ иш қилган бўлсангиз, тезда тавба қилиб гуноҳингизни ювишингиз мумкин деб, Аллоҳ таоло ўзининг фазли-марҳаматидан ноумид бўлмасликка чақирмоқда. “Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир”. Яъни, қилган ишингизга қаттиқ афсус қилиб, чин дилдан надомат чекиб, иккинчи бор бу ишни қилмасликка аҳд қилиб ва аҳдингизга вафо қилинг.  Ҳамда ўзингиз ғийбат қилган кишини қаерда,...

“Фатовойи Таторхонийя” фатаво тўплами

Фаридуддин Олим ибн Аъло Ҳанафий роҳматуллоҳи алайҳи (ваф. 786/1384) ҳақида фиқҳ, усулул фиқҳ ва араб тилига оид китоблардан ва бошқа табақот китобларидан ҳаётларига тегишли етарлича маълумотлар йўқ. Котиб Чалабий[1] ва ундан нақл қилган бошқа манбаларда[2] баъзи маълумотлар учраса ҳам, ҳаёти ва асари ёзилган саналарга эътибор берадиган бўлсак, вафот этган санаси Абдулҳай Ҳасаний айтгани каби[3] 786 (1384) йилда эканлиги ҳақиқатга яқинроқдир.  “Кашфуз зунун”да  эса 286 санани 786 ўрнига янглишиб ёзиб қўйган бўлиши мумкин. “Фатовойи Таторхонийя” тўплами Ферузшоҳ Туғлуқ даврида 777(1375-76) йилда унинг ташвиқоти билан битилган ва унинг амирларидан бири Таторхонга бағишланган. Азиз Аҳмад асарни Ферузшоҳнинг ҳалифаларидан Муҳаммад ибн Ферузнинг (Муҳаммад III) ҳукмдорлиги даврида (1390-1394) ёзилганини айтади.[4]Бу эса тарих жиҳатидан тўғри келмайди. Муаллифнинг асарига алоҳида ном қўймаганлиги айтилса-да, баъзи манбаларда унинг номи “Зод ас-сафар” ёки “Зод ал-мусофир” (Мусофир тўшаси) эканлиги айтилган. “Фатовойи Таторхонийя”нинг номига нисбат берилган Таторхон, Ҳуросон ҳукмдорларидан бирининг ўғли бўлиб, отаси Ғиёсиддин Туғлуқ Ғозий I билан Мўлтон ва Дилапрурда бўлган жангда  енгилганидан кейин Туғлуқнинг аскарлари  тарафидан Султонга олиб келинади ва Султон унга “Татор Малик” деб исм қўйиб, саройида ўз ўғли каби тарбиялайди.  Султон Туғлуқ вафот этганида (725-1325) ёш Татор Малик, Муҳаммад Туғлуқ II даврида жасорати билан шуҳрат қозонган ва Ферузшоҳ Туғлуқ III ҳукмронлиги даврида Хон унвонини олган. Давлат амалдори ва қўмондони бўлиш билан бирга илмий ишларга ҳомийлик қилиши билан ҳам машҳур бўлган[5]. Асарга ниҳоятда тақводор инсон бўлган Ферузшоҳнинг эмас, қўмондонининг исми нисбат берилиши, турли фикрларнинг ўртага чиқишига сабаб бўлган.  Баъзи манбадларда Таторхоннинг ўзининг истаги ва ҳомийлиги остида ёзилгани учун унинг номи билан машҳур булгани айтилади.[6] Абдулҳай Ҳасаний эса, Ферузшоҳ асарни унинг номи билан аталишини истаганида, муаллиф Таторхон билан қалин дўстлиги сабабли бу таклифни қабул қилмаганини айтади.[7] Бошқа тарафдан Муҳаммад Икромнинг “Фатовойи Таторхонийя” бир гуруҳ уламолар тарафидан тузилган[8] деган фикрини қувватлайдиган бирон манба ҳануз топилганича йўқ. “Фатовойи Таторхонийя” қадимги ҳанафий фиқҳи китобларидаги услуб ҳамда Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асаридан намуна олинган ҳолда тузилган тўпламдир. Асарнинг бошида илмнинг аҳамияти ва фазийлатига тегишли бўлим ажратилган. Ундан кейин таҳоратдан фароизгача бўлган барча масалалар ҳақида сўз юритилади. Турли кутубхоналарда бир нечта нусҳаси мавжуд бўлган.[9]  “Фатовойи Таторхонийя”нинг асосий манбаларини “Муҳит ал-Бурҳоний”, “Захират ал-Бурҳониййа”, “Фатовойи Қозихон”, “Фатовойи Заҳириййа” каби ҳанафий мазҳабининг ўша даврдаги машҳур фиқҳ китоблари ташкил қилади. Муаллиф бундан ташқари фойдаланган бошқа манбаларни ҳам муқаддимасида зикр қилган.[10] Улар – “Жомеъул фатаво”, “Фатаво Абу Лайс”, “Ҳидоя” ва унинг шарҳлари, “Ҳизонатул фиқҳ”, “ал-Ҳужжа”, “ал-Хулоса”, “ал-Мухтор”, “ан-Насафийя”, “Наводиру Аби Сулаймон”, “ан-Навозил”, “Фароизус Сирожийя”, “Шарҳут Таҳовий”, “ат-Тавзийҳ”, “Фатавои Волволижийя”, “ал-Виқоя” каби ҳанафий мазҳабида мўътабар ҳисобланган асарлардир. Муаллиф турли масалаларга тегишли ҳукмларни нақл қилганидан кейин бу масаланинг кимга оид эканлигини ва қайси китобдан олинганини аниқ баён қилиб, илмий омонатдорликка риоя қилган. “Фатовойи Таторхонийя” ёзилиш услуби жиҳатидан “Фатавойи Ҳиндиййа”га ўхшаб кетади. Муаллиф масалаларни такрорламаган бўлса ҳам, асарнинг ҳажми катталашиб кетган. Мисол учун Сулаймонийя кутубхонасидаги нусҳа[11] 4 жилд бўлиб, 2134 варақдан иборат. Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳалабий бу асарни қисқартирган ва унга “ал-Мунтаҳоб минал фатавот Таторхонийя”[12] деб ном қўйган.[13] Ушбу мухтасар асарнинг Шаҳид Али Пошо нусхаси ўрта бўйли 203 вароқдир. “Ибн Сафо Ҳожа”, деб танилган Аҳмад ибн Муҳаммад ҳам “Фатовойи Таторхонийя”дан саралаб тузилган тўплам яратган.[14] “Фатовойи Таторхонийя”нинг биринчи ва охирги вароқлари [1] Кашфуз зунун. 2/947...

Пойтахтда яна бир жоме пойдеворига ғишт қўйилди

Аллоҳ таолога шукрки, юртимизда янги масжидларни бунёд этиш, мавжудларини замонавий шаклда қайта барпо қилиш ишлари давом этмокда. Тошкент шаҳри Уч тепа тумани “Мирбобо ота” жоме масжидининг янги биноси замонавийлик ва миллийликни инобатга олган ҳолда янги лойиҳа асосида қайтадан қуриш ишлари бошлаб юборилди, деб хабар берди ЎМИ матбуот хизмати. Ушбу бўлиб ўтган хайрли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари иштирок этиб, масжид биносининг биринчи ғиштини яхши тилак ва хайрли дуолари ила қўйиб бердилар. Маросимда уламолар, масжид қавми, маҳалла фаоллари ва мўйсафид отахонлар иштирок этдилар. Шунингдек, нуронийлар ва эзгу ниятда йиғилган қалби пок инсонлар ҳам бирин-кетин пойдеворга ғишт қуйдилар. Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишмоқда. Зеро, масжид қуришнинг савоби улуғ экани Ислом манбаларида баён қилинган. Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан бундай ривоят қилинган: “Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”. Мана шундай савобли ишларга мухлис халқимиз масжид биноси қурилишида фаол иштирок этмоқдалар. Ҳақ таоло ушбу жоме масжиднинг қад ростлаётган янги биносини файзу баракотли айласин. 264
1 2