Бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти қаторида Ўзбекистон ҳам коронавирусга қарши жиддий курашмоқда. Шу ўринда, тарихда кечган бу каби офатларни енгиш амалиёти барчамиз учун қизиқ ва муҳимдир. Ўзбекистон Миллий архивида сақланаётган, Бухоро амирлигининг XIX аср охирига оид ҳужжатларидан маълум бўлишича, юқумли касалликларга қарши курашишнинг энг тўғри ва самарали йўли бу — давлат томонидан жамоавий тадбирларни ўтказишни вақтинчалик чеклаш (чилла), одамлар билан кенг доирадаги ижтимоий мулоқотларни камайтириш (ўзини ўзи яккалаш), саранжом-саришталик, тозалик қоидаларига...Read More
Мусулмон олими Абу Али Ҳусайн ибн Сино ўз асарида биринчи марта «Карантин» атамасини ишлатганини биласизми? Ибн Сино ғарбда «Авиценна» номи билан машҳур. Абу Али Ибн Сино 980 йил август ойида Бухоронинг Афшона қишлоғида дунёга келган. Ўша вақтдаёқ Ибн Сино микроорганизмлар, бактерия, вируслар орқали юқадиган касалликларни даволаш устида иш олиб борди ва унинг олдини олиш учун бемор 40 кун давомида ўз-ўзини изоляциялаши, одамлардан ўзини четга олиши усулини тиббиётга киритди. Ибн Сино...Read More
Уламолар инсонларнинг фаришталарни кўришлари мумкинлиги ҳақида бундай деганлар: фаришталар нурдан яратилганлари сабабли уларни асл қиёфаларида кўришга башарнинг тоқати етмайди. Шунинг учун асл қиёфаларидан инсон кўринишига ўтганларидан кейингина инсонлар уларни кўришлари мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жаброил алайҳиссаломни асл кўринишларида икки марта кўрганлари эса у зотнинг ўзларига хос хусусият ҳисобланади. Фаришталар жуда кўп ададда бўлиб, уларнинг қанча эканини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай баён қилинган:...Read More
Эл бошига иш тушган, бутун башарият кўринмас вабо билан курашаётган, одамлар тинчлик ва хотиржамлик нечоғлиқ улуғ неъмат эканини ҳар қачонгидан ҳам чуқурроқ ҳис этиб турган таҳликали вазиятда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев тарихий аҳамиятга молик Қонунни имзолади.“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги бу қонун миллатимиз учун ҳаёт-мамот масаласи ҳисобланган она тилимизга бўлган юксак эҳтиромнинг яна бир намунасидир. Зеро, миллий тил миллатнинг руҳидир, унинг тириклик шартидир. Ҳар қандай вабо маълум бир кишилар...Read More
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 1952 йил 15 апрелда Андижон вилоятида таваллуд топган. Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” мадрасасида, сўнгра Тошкентдаги имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти (Олий маъҳад)да таҳсил олган. Ислом институтини битиришлари биланоқ “Совет шарқи мусулмонлари” журналида ишладилар. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини чет элга, яъни Ливия Араб Республикасининг Триполи шаҳридаги Исломий даъват факультетига ўқишга юборди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад...Read More