islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption align here

Blog Full Left Sidebar With Frame

Ислом дини мусулмонларни нафақат ибодат масалаларида, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида, жумладан оила, мерос, касб-ҳунар, савдо-тижорат ва ўзаро молиявий муносабатларда ҳам шариат аҳкомларига амал қилиб яшашга буюради. Ҳозирги умумжаҳон глобаллашув жараёнида, минтақавий ва давлатлараро иқтисодий-молиявий интеграциялашиш жараёни кескин авж олиб бораётган пайтда мусулмонларнинг эътиқодига мувофиқ ва шариат кўрсатмаларига уйғун бўлган молиявий хизматлар бозорини шакллантириш ва ривожлантириш катта аҳамиятга эга...- Тошкент ислом институти,“Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Алижон Равшанов
Read More
Аллоҳ таолонинг марҳамати ва инояти билан ҳадис илмига оид яна бир мўътабар манбанинг илмий-изоҳли таржимаси ва шарҳини нашр қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифлари тўпланган мазкур “Мишкотул масобиҳ” китоби асрлар бўйи юртимиз мадрасаларида ҳадис фанидан энг асосий ўқув қўлланмаларидан бири ҳисобланган. Ушбу асар нафақат қадим Мовароуннаҳр мадрасаларида, балки Усмонийлар салтанати ҳудудларида ҳам, Ҳиндистон-Покистон ўлкаларида ҳам ҳадис фанидан дарслик бўлиб хизмат қилган...- ТИИ Матбуот хизмати
Read More
Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи васалламга бавл (пешоб) қилаётганларида салом берди. У зот алик олмадилар” (Имом Термизий ривояти). Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳожат ушатаётган пайтлари зикр ўрни бўлмагани учун алик олмадилар. Зеро, алик ҳам зикр, ҳам муборак каломдир. Салом орқали тинчлик, саломатлик, сакинат, раҳмат ва Аллоҳнинг баракаси сўралади. Салом бераётган кишимизга ана шуларни тилаётган бўламиз...- Тошкент ислом институти ўқитувчиси Н.Саидакбарова
Read More
“Аҳли сунна вал жамоа” арабча ибора бўлиб, “Суннатга амал қилувчи ва жамоатга эргашувчи кишилар”, деган маънони англатади. Аҳли сунна вал жамоа – ислом тарихининг барча даврларида мусулмонларнинг катта қисмини ташкил қилган. Улар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али разияллоҳу анҳумнинг суннатларини маҳкам ушлаганлар. Улар – дин пешволари бўлмиш саҳобалар, тобеъинлар ва тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомлари йўлларига эргашган жамоадир...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси Р....
Read More
“Мавлид” арабча сўз бўлиб, туғилиш, туғилган жой ва туғилган вақт маъноларини англатади. Мавлид деганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган ойлари назарда тутилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган саналарини Ибн Исҳоқ Фил йилида Рабиъул аввал ойининг 12-куни, душанба; Маҳмуд Пошо Фалакий эса астрономик ҳисоб билан милодий 571 йилнинг 9 рабиъул аввал, душанба куни деб кўрсатган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Read More
1 127 128 129 130 131 1 456