Ёшларимиз ва фарзандларимиз бизнинг келажагимиз, суянчиғимиз, кўз қорачиғимиз, зурриёдимиз ҳамда наслимиз давомчилари ҳисобланишади. Айниқса, фарзандларимизга бўлган эътибор келжагимизга бўлган эътибор эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Уларни яхши кўришимиз, кези келганда эркалатишимиз, таълим-тарбияси билан шуғулланишимиз бизнинг ота-оналик бурчимиз десак ўринли бўлади. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёш болаларга бўлган муносабатлари, намунали муомалалари билан бир оз танишиб...Read More
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, мўмин бўлмагунингизча, жаннатга кирмассиз. Бир-бирингизни яхши кўрмагунча, мўмин бўлмассиз. Сизни агар (амал) қилсангиз, бир-бирингизни яхши кўргизадиган ишга далолат қилайми? Орангизда саломни кенг тарқатинг», дедилар». Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривоят қилганлар. Бу ҳадиси шарифда саломлашишнинг улкан аҳамияти баён этилмоқда. Салом бериш билан...Read More
Бу муқаддас Ватанни асраб-авайлаш, ҳар қандай ёт ғоя ва хуружлардан ҳимоя қилиш барча юртдошларимиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Негаки, Ватанни меҳрибон ва ғамхўр онага қиёслашади. Бу курраи заминда ўз волидасига маломат тоши отадиган, хиёнат қиладиган киши топилмаса керак, албатта. Биз шу юртда туғилдик, униб-ўсдик, вояга етдик, илму маърифат ўргандик ва асосийси – тинч-осуда умргузаронлик қилмоқдамиз....Read More
Хотин-қизларнинг касб-ҳунар билан шуғулланишлари шариатда на ҳаром қилинган ва на ман этилган, балки ижозат берилган марғуб амаллардан бўлиб, динимизда аёлларга бўлган юксак ҳурмат–эътиборнинг ёрқин ифодасидир. Ислом динигина аёлларнинг ҳаққини ўз ўрнига қўйди, поймол этилган ҳурматини тиклади, жамиятда муносиб ўрин ажратди, уларга нисбатан хушмуомала ва мулойим муносабатда бўлишга чақирди. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир қатор ҳадисларида...Read More
Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонасида бўлиб ўтган брифингда шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибнинг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси, элчи Абдураҳмон Муса Миср бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи тарихий муҳим воқеа бўлганини таъқидлади, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. – Миср бош имоми анчадан бери ислом илмий ва маданий меросининг рамзи бўлмиш Ўзбекистонга ташриф буюриш, бу ердаги кенг миқёсдаги...Read More