islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 6, 2018

Day

Тошкент ислом институтида “Конституция ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди. Бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бормоқда. Буларнинг барчаси, энг аввало, Бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижасидир. Шу муносабат билан, жорий йилнинг 3 декабр куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – соф эътиқод эркинлиги асоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, юридик фанлари номзоди Нигора Юсупова илмий маърузаси билан иштирок этди. Суҳбатда талаба қизлар билан биргалдикда аёл-устоз, ҳодималар ҳам ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар ва Н.Юсупова томонидан жавоб олдилар. Суҳбат жуда қизиқарли ва мазмунга бой бўлди. Маънавият, маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 361

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ

Истиқлолимиз қўлга киритилгач, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кўплаб ютуқларга, улкан неъматларга эришдик. Миллий байроқ ва миллий гербимизга эга бўлдик, давлатимиз мадҳияси қабул қилинди, Бош Қомусимиз тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг Бош Қомуси ҳамма учун умум-мажбурий бўлган ёзма ҳуқуқий ҳужжат саналади. Унда тадбиркорлик, хусусий бизнес, оилавий масалалар, меҳнат ҳуқуқ шартномаларидан тортиб, илм-у маърифат, миллий қадриятлар, давлатимиз рамзлари, давлат тили, тарихий обидаларга бўлган эътибор, виждон эркинлиги кафолатлари ҳақида ҳам алоҳида сўз юритилган. Ҳар йили мамлакатимизнинг фақат таълим муассасаларида эмас, балки барча масканларида шу муносабат билан алоҳида тадбир бўлиб ўтади. Унда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва унинг ёшлар ҳаётидаги ўрни, белгилаб қўйилган вазифа, бурч ва мажбуриятларга алоҳида тўхталиш ҳам бежиз эмас, албатта. Эътироф этиш жоизки, Бош Қомусимиз ўз мазмун-моҳияти билан инсон шаъни, юрт фаровонлиги, осойишта турмуш тарзини таъминлаш ва ҳимоя қилишга эътибор қаратган. Унда инсон ҳуқуқлари, қонунга юксак ҳурмат билан қараш, юртимиз фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга урғу берилган. Шу заминда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаро унинг барча моддаларини чуқур англаб ҳаётга тадбиқ этиши, бирдек амал қилиши, қолаверса, эъзозлаши ва алоҳида ҳурмат кўрсатиши талаб этилади. Ҳар қайси инсон ўз ҳақ-ҳуқуқи учун курашиши лозим. Лоқайдлик ва бепарволик бўлган жамиятда юксалиш ва тараққиёт бўлмаслиги тайин. Қонунларни чуқур ўрганиш ва уларга риоя қилиб яшаш кундалик ҳаёт тарзимизга айлансагина, юрт тинч, мамлакат обод, халқ фаровон бўлади, баркамол авлод осуда ҳаёт кечиради. Махсус сиртқи бўлим талабаси, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Эркин Қудратов 147

Яхшиликка калит бўлинг!

Яратганга беҳисоб шукрлар бўлсин! Жаннатмакон, азиз юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, хонадонимиздаги осойишталик, дастурхонимиздаги тўкинлик буюк Раббимизнинг бизга кўрсатаётган чексиз раҳмати, фидоий инсонларнинг элим-юртим, деб қилаётган эзгу меҳнатларининг самараси десак, асло янглишмаймиз. Зотан, ҳар бир кунини, ёйинки ҳар сониясини ўзгалар мушкулини осон қилишга, ўксик қалбларни қувонтиришга бахшида этадиган инсонлар – чинакам фидоийлардир. Инсонлар хизматида бўлиш, уларга имкон қадар ёрдам қўлини чўзиш ва ҳожатларини раво қилишда доимо ҳаракатда туриш қандай саодат. Бу саодат  ҳосили том маънода яхшилик деб аталади. Сунани Ибн Можа ва бошқа машҳур ҳадис китобларда Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: من حديث أنس ابن مالك رضي الله عنه أنه عليه الصلاة والسلام قال: إِنَّ مِنْ النَّاسِ مَفَاتِيحَ لِلْخَيْرِ مَغَالِيقَ لِلشَّرِّ، وَإِنَّ مِنْ النَّاسِ مَفَاتِيحَ لِلشَّرِّ مَغَالِيقَ لِلْخَيْرِ، فَطُوبَى لِمَنْ جَعَلَ اللَّهُ مَفَاتِيحَ الْخَيْرِ عَلَى يَدَيْهِ، وَوَيْلٌ لِمَنْ جَعَلَ اللَّهُ مَفَاتِيحَ الشَّرِّ عَلَى يَدَيْهِ. “Албатта, инсонлардан яхшиликка калит, ёмонликка қулф бўладиганлари бор. Ва яна инсонлардан яхшиликка қулф, ёмонликка калит бўладиганлари ҳам бор. Аллоҳ таоло қўлига яхшиликни берган кишига “Тубо” бўлсин! Аллоҳ таоло қўлига ёмонликни берган кимсага “Вайл” бўлсин!”. (“Тубо” – кўп яхшиликлар ёки жаннатдаги дарахтнинг номи. “Вайл” – кўп ёмонлик ёки жаҳаннамдаги даҳшатли водийнинг номи). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида инсонлар яхши ёки ёмон ишларнинг қилишда икки турли синф бўлишларини таъкидлаб: яхшиликка калит, ёмонликка қулф ва яхшиликка қулф, ёмонликка калит бўлишини баён қилиб беряпдилар. Ушбу ҳадисни эшитган ва юқоридаги набавий тақсим хусусида фикр юритган ҳар бир инсон ўзини мен қайси инсонлар синфидан эканман? Яхшиликка калит, ёмонликка қулф бўладиганлар қаторидами ёки аксими, деб ўйлаб қолади. Ҳеч шубҳа йўқки, бу саволга жавоб бериш учун инсон ўз нафси олдида туриши, уни қаттиқ сўроққа тутиши, ўтмиши, тутган йўли, инсонлар билан муомаласи ҳақида чуқурроқ ўйлаб, мулоҳаза юритиши лозим бўлади. У яхшиликка калит, ёмонликка қулфми ёки акси?  Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида туриб ҳисоб қилинишдан олдин, ушбу ҳаёти дунёда нафсни қаттиқ сўроққа тутиш лозим. Зеро, у кунда фақатгина иккита йўл: “Тубо”га ёки “Вайл”га элтувчи йўл бўлади, холос. Яхшиликка калит, ёмонликка қулф бўлишни хоҳлаган киши қуйидагиларга амал қилиши лозим: Сўзи ва амалини холис Аллоҳ таоло учун қилиш. Бирор сўз айтадими ёки амал қиладими ундан фақатгина Аллоҳ таолонинг мукофотини умид қилиши керак. Чунки, Аллоҳ таоло Ўзининг розилиги учун қилинган амалнигина қабул қилади. У зот бу ҳақда “Баййина” сурасида шундай марҳамат қилади:   وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاءَ وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ وَذَلِكَ دِينُ الْقَيِّمَةِ  “Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни (ширкдан) холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни баркамол адо этишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (ҳаққоний) диндир” (Баййина 5-оят). Ихлосли бандасидан ёмонликларни даф қилиб, ҳидоятга йўллаш Аллоҳ таолонинг шаръий қоидаси, одатларидандир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло пайғамбари Юсуф алайҳиссалом ҳақларида шундай марҳамат қилади:  وَلَقَدْ هَمَّتْ بِهِ وَهَمَّ بِهَا لَوْلَا أَنْ رَأَى بُرْهَانَ رَبِّهِ كَذَلِكَ لِنَصْرِفَ عَنْهُ السُّوءَ وَالْفَحْشَاءَ إِنَّهُ مِنْ عِبَادِنَا الْمُخْلَصِينَ  “(Зулайхо) унга мойил, у (Юсуфнинг дили) ҳам бунга мойил бўлганди. Агар Раббининг ҳужжатини кўрмаганда (бўлар иш бўлар эди). Шу тарзда ундан ёмонлик ва фаҳшни буриб юбордик. Албатта, у (дили) холис бандаларимиздандир” (Юсуф сураси 24-оят). Яхшиликка калит, ёмонликка қулф бўлишни сўраб Аллоҳ таолога дуо қилиш ва У зотга ёлвориш. Маълумки, Аллоҳ Ўзига нидо қилиб дуо қилган бандасини ноумид қайтармас. Бу...