islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Динимиз аҳкомлари

Бўлимлар

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – Энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалар

Қуйидаги саҳобалар энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалар ҳисобланади:1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу – 5374 та ҳадис ривоят қилган;2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу – 2630 та ҳадис ривоят қилган;3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу – 2286 та ҳадис ривоят қилган;4. Оиша розияллоҳу анҳо – 2210 та ҳадис ривоят қилган;5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу – 1660 та ҳадис ривоят қилган;6. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу – 1540 та ҳадис ривоят қилган. “Абодила” (Абдуллоҳ исмли саҳоба)ларАбдуллоҳ исмли саҳобалар 300 га яқин бўлган. Лекин ҳадис илмида “Абодила”лар деганда асли исмлари Абдуллоҳ бўлган қуйидаги саҳобалар кўзда тутилган бўлади: 1. Абдуллоҳ ибн Умар;2. Абдуллоҳ ибн Аббос;3. Абдуллоҳ ибн Зубайр;4. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос ёки Абдуллоҳ ибн Масъуд.Ушбу зотлар энг охири вафот этган ва кейингилар уларнинг илмларига ниҳоятда муҳтож бўлиб қолган олим саҳобалар ҳисобланади. Шунга кўра бу зотлар бошқалардан “Абодила” номи билан ажралиб турган. Агар бу зотлар бир фатвога иттифоқ бўлсалар, “бу Абодилаларнинг сўзи” дейилган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 3 104

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – Энг кўп фатво берган саҳоба

Энг кўп фатво берган саҳоба “Қуръон таржимони” лақабини олган Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ҳисобланади. Чунки хулофои рошидинлар ва Абдуллоҳ ибн Масъуд сингари илмда пешқадам бўлган зотлар саҳобаларнинг кўпчилиги ҳаёт бўлган пайтларда вафот этиб кетганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо эса саҳобалар камайиб уларнинг илмларига эҳтиёж кучайган вақтларда яшаб ўтган. Шу сабабли бу зотнинг фатволари кўпроқ нақл қилинган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 826

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – Фақиҳлик билан машҳур бўлган саҳобалар

Бир қанча саҳобалар фиқҳий масалалар билимдони сифатида машҳур бўлганлар. Шу маънода қуйидаги зотлардан кўплаб фатволар нақл қилинган: – Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу; – Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу; – Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу; – Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу; – Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу; – Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу; – Оиша розияллоҳу анҳо. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 734

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – Исломни биринчи бўлиб қабул қилган саҳобалар

Ибн Салоҳ роҳматуллоҳи алайҳнинг таҳқиқларига кўра биринчи бўлиб Исломни қабул қилган саҳоблар деганда қуйидаги зотлар тушунилади: – Ҳур эркаклардан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу; – Балоғатга етмаган ёш болалар ичидан Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу; – Аёллардан Хадижа бинти Ҳувайлид розияллоҳу анҳо онамиз; – Озод қилинган қуллардан Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу; – Қуллардан Билол розияллоҳу анҳу. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 902

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – Саҳобаларнинг адади қанча бўлган?

Саҳобаларнинг адади қанча бўлгани ҳақида тарих уламолари аниқ бир ададга иттифоқ қилишмаган. Фақат баъзи муҳаққиқ олимлар уларнинг адади юз мингдан ортиқ бўлган, деганлар. Абу Заръа Розий раҳматуллоҳи алайҳдан “саҳобаларнинг адади бир юз ўн тўрт мингта бўлган”, деган қавл ҳам ривоят қилинган. Жинлар ҳам саҳоба ҳисобланадими? Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб иймон келтирган ва мўмин ҳолида вафот этган жинлар ҳам саҳоба ҳисобланишини айтганлар. Бу ҳақда Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ қуйидаги қавлни ривоят қилган: “Саховий раҳматуллоҳи алайҳ: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган ва у зотга имон келтирган жинлар ҳам саҳоба ҳисобланади, чунки Расулуллоҳ алайҳис солату вассаломнинг уларга ҳам пайғамбар этиб юборилганлари қатъий равишда аниқдир”, деган. Бадриддин Шиблий Ҳанафий роҳматуллоҳи алайҳдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб, у зотга иймон келтирган жинларнинг охиргиси юзинчи ҳижрий сана атрофида вафот этгани ривоят қилинган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 756
1 39 40 41 42 43 48