islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Дўконга айланган масжидлар, ўтда ёқилган Қуръонлар, сургун бўлган дин пешволари-Видео

1-қисм Ёшлар Туркиянинг “Султон Аҳмад”, араб дунёсининг “Оқ Масжид”лари фонида суратга тушишга ишқибоз.  Биласизми, йўқми ўзимизда ҳам улардан-да гўзал ва ислом дини равнақ топган ва қайғули дамларига гувоҳ бўлган масжид, тарихий мадрасаларимиз бор. Афсуски, кўпчилигимиз уларнинг бошига тушган оғир кунларни билмаймиз. Ҳозирда баланд қад ростлаб турган мадрасалар, одамлар гавжум бўлиб файз билан намоз ўқиётган масжидлар йиллар тўзонидан қандай омон ўтганидан бехабармиз. Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси ҳам ана шундай мустамлака йилларининг азобларини “бошидан ўтказган.” Айни репортажда шу ҳақда ҳикоя қиламиз. Амирсаидхон Усмонхўжаевнинг “Динимиз фидойилари” рисоласидан фойдаланилди. Ўз.А 612

“Рамазон келганда, ундан гуноҳлари мағфират бўлган ҳолда чиқмаган банда бадбахт бўлсин”-Ҳадис шарҳи

#Рамазон_туҳфаси 4-мақола Бизларга Рамазон Рўзасини фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Рамазон ойида кечасини қоим қилишни суннат қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин. عن جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رضي الله عنهما أَنَّ النبيَّ صلى الله عليه وسلّم رَقِيَ الْمِنْبَرَ، فلَمَّا رَقِيَ الدَّرَجَةَ الْأُولَى قال: “آمينْ”. ثُمَّ رَقِيَ الثَّانِيَةَ فقال: “آمين”. ثم رَقِيَ الثَّالِثَةَ فقال: “آمين”. فقالوا: يا رسولَ الله، سَمِعْنَاكَ تَقُولُ: آمين ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فقال: لمَاَّ رَقِيْتُ الدَّرَجَةَ الأُولَى جَاءَنِي جِبرِيلُ فقال: شَقِيَ عَبْدٌ أَدْرَكَ رَمَضَانَ، فَانْسَلَخَ مِنْهُ ولم يُغْفَرْ لَهُ، فقلت: آمين. ثم قال: شَقِيَ عَبْدٌ أَدْرَكَ وَالِدَيْهِ أو أَحَدَهُمَا فَلَمْ يُدْخِلَاهُ الْجَنَّةَ. فَقُلْتُ: آمين. ثم قال: شَقِيَ عَبْدٌ ذُكِرْتَ عِنْدَهُ ولم يُصَلِّ عَلَيْكَ. فقلت: آمين.” رواه البخاري. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқдилар. Минбарнинг биринчи поғонасига чиққанларида: “Амин”, дедилар. Сўнгра иккинчи поғонасига кўтарилганларида: “Амин”, дедилар. Сўнгра минбарнинг учинчи поғонасига кўтарилганларида: “Амин”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Я Росулуллоҳ, уч марта “Амин” деганингизни эшитдик”, деб сўрашди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Минбарнинг биринчи поғонасига кўтарилганимда, олдимга Жаброил келди ва деди: “Рамазон келганда, ундан гуноҳлари мағфират бўлган ҳолда чиқмаган банда бадбахт бўлсин”, деди. Мен: “Амин”, дедим. Сўнгра деди: “Ота-онаси ёки иккисидан бири унда бўлиб туриб, улар сабабли жаннатга кирмаган банда бадбахт бўлсин”, деди. Мен: “Амин”, дедим. Кейин яна деди: “Сиз унинг ҳузурида зикр қилинганингизда, сизга саловат айтмаган банда бадбахт бўлсин”, деди. Мен: “Амин”, дедим”, деб жавоб бердилар. Имом Бухорий ривояти. Ушбу ҳадис шариф солиҳ амаллардан энг муҳим учтаси ҳақида хабар бермоқда. 1. Рамазон ойи келганда уни ғанимат билиб, гуноҳлардан пок ҳолда чиқиш; 2. Фарзанд ота-онаси ҳаётлик чоғларида уларга яхшилик қилиб, натижада жаннатни қўлга қиритиши; 3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш муҳимлиги;Ушбу амалларга бепарво бўлган банда кўп ажру мукофотдан маҳрум бўлади. Таъна ва маломатга қолади. Шунинг учун ҳадис шарифда бунга амал қилмаган банда қаттиқ маломат қилинмоқда, бадбахт бўлсин, дейилмоқда. Мусулмон киши Рамазон сабабли Аллоҳнинг мағфиратига сазовор бўлиши керак. Акс ҳолда Рамазон ойи кетганида хасрат ва надоматда қолади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алйаҳи васаллам Рамазон ойи келганида янада тоат-ибодатда зиёда бўлардилар. Саҳобаларини ҳам шунга чақирар эдилар. Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Рамазон ойи келганида: “Хуш келибсан – гуноҳларимизни покловчи ой”, деб айтарди. Аллоҳим, бизларни Рамазон ойини ғанимат билиш ва тоат-ибодатда зиёда бўлишга муваффақ айла! Токи, Рамазон кетганида афсус-надоматга ўрин қолмасин. Амин, Я Роббал аъламийн. “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедрасиЎқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов  429

“Риму Ҳинд подшоҳликлари сендан қутилибди-ю, бир мусулмон биродаринг сендан саломат қолмабди-да!”

Суфён ибн Ҳусайн Воситий ҳикоя қилади: “Мен Иёс ибн Муовия Музаний* ҳузурида бир кишини ёмонладим. Шунда Иёс менга қаради ва деди: – Римни фатҳ қилганмисан?!– Йўқ, дедим.– Синд, Ҳинд ва Туркничи?!– Йўқ, дедим.– Рим, Синд, Ҳинд ва Турк каби подшоҳликлар сендан қутилибди-ю, бир мусулмон биродаринг сендан саломат қолмабди-да?! деди.Суфён айтади: “Ушбу воқеадан бери ҳеч кимни камчилигини қидирмадим”. Ҳофиз Ибн Касир. “Бидоя ва Ниҳоя” асари “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов тайёрлади * Иёс ибн Муовия Музаний – ақл-заковат билан танилган машҳур тобеин. Басра қозиси бўлган. 414

Илми маъоний: “Гап мақсадли ва эшитувчи фаҳм даражасига мос бўлиши лозим”-Илмий изланиш

Қуръони карим Аллоҳ таолонинг бандаларига раҳмат ўлароқ нозил қилган китоби ҳамда инсониятни дунё ва охират саодатига йўлловчи дастурул амал ҳамдир. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларни ўрганишлик доимо муҳим бўлар экан, улардаги нозик ва дақиқ маъноларни тушуна олиш учун балоғат илмини билиш ҳам муҳим бўлиб қолаверади. Дунё мусулмонларига араб тилидан устозлик қилган ватандошимиз Замаҳшарий ўзининг “Кашшоф” тафсирининг муқаддимасида шундай деган: “Тафсир илмига киришган киши Курьонга хос бўлган икки илм – илмул маъоний ва илмул баёнда билимдон, иккисини ўрганишда бироз шошилмаган, тафтиш килишда бир муддат машаққат чеккан бўлсагина тафсирнинг хақиқатларига ета олади” . Балоғат фани илмул маъоний, илмул баён ва илмул бадиъ деб номланувчи уч қисмдан иборат юўлиб, илмул маъоний балоғатнинг мана шу уч илмларидан биридир. Маъоний (المعانى) сўзи арабча сўз бўлиб, معنى сўзининг кўплик шаклидир. У бирор нарсанинг мақсадини ифода қилади ва луғатда “мақсад” деган маънони англатади. Баён соҳибларининг истилоҳида маъоний сўзи зеҳнда тасаввур қилинган нарсани лафз билан ифодаланишидир. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, маъно бу мақсад қилинган нарсанинг зеҳний суратидир. Маъоний илмининг асосчиси Шайх Абдул Қоҳир Журжоний бўлиб, Абу Яқуб Саккокий уни ўзининг “Мифтаҳул улум” асарида илк бор алоҳида илм сифатида барча қоидалари ва бу илмнинг масалаларини баён қилган. Маъоний илми − бу арабий каломларнинг муқтазои ҳолга мутобиқ келадиган ҳолатлари ўрганиладиган қоидалар мажмуидир. Яъни, маъоний илмида шундай йўллар ҳақида баҳс қилинадики, адиб гаплари мақсадига мувофиқ келиши, маъноларни аниқ баён этилиши учун айнан шу йўлларга муҳтож бўлади. Эшитувчиларнинг даражалари, йўналишлари, характерлари, фаҳмлаш қобилиятлари турлича эканини ва яна айтаётган гапини ўрни ва вақтини топиб гапириши лозимлигини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир калом ўз мақомига муносиб бўлиши учун адиб маъоний илми қоидалари ва уларни қўлланиш услубларини билиши вожибдир. Масалан, гоҳида мухотобнинг зеҳни мавзудан холи бўлиб, у бу мавзу ҳақида мутлақо бехабар бўлади ва сиз унга мана шу мавзуни етказишни хоҳлайсиз, гоҳида эса мухотоб мавзу борасида шубҳага боради, сиздан эса уни таъкидлаш талаб қилинади. Баъзида, тингловчи бу мавзунинг хилофини рост деб ўйлаб, уни буткул инкор қилади. Мазкур ҳолатларнинг барчаси мухотобнинг ҳолатига мос келадиган ибора услубини тақозо қилади. Аввалги ҳолатда мухотобга хабар таъкиддан холи тарзда етказилади. Чунки, унинг зеҳнида айтилган гапни қарор топтирувчи маълумот йўқ эди. Мисол учун, Алининг имтиҳондан муваффаққиятли ўтганига шак қилмаётган ёки уни инкор қилмаётган кишига таъкидсиз نَجَحَ عَلِيٌّ فِي الْإمْتِحَانِ деб айтасиз. Эшитувчининг иккинчи ҳолатида эса, сиз Алини имтиҳондан яхши ўтиб олганига шубҳа қилаётган кишига дуч келдингиз ва энди унга гапингизни таъкидлаган ҳолда إنَّ عَلِيًّا نَاجِحٌ في الإمتحان деб айтасиз. Сўнгги ҳолатда, яъни мухотоб бу хабарга мутлақо ишонмай, уни инкор қилаётганини кўрсангиз, гапингизни унинг инкорига мос даражадаги қувватли таъкидловчилар орқали ифодалайсиз: عَلِايا لنَجَحَ فِي الْإِمْتِحَان إنَّ Мухотобнинг ушбу мутакаллимнинг хабарини махсус кўринишда гапиришини талаб қиладиган ҳолда инкор қилиши “муқтазои ҳол” дейилади. Яъни, ҳолат таъкидлашни тақозо қилиб, уни чақирди. Шунинг учун калом муқтазои ҳолга мутобиқ келиши учун махсус суратни ўзида ифода қилди. Маълумки, наҳв илми сўзларнинг накира, маърифа, тақдим, таъхир, ҳазф ва зикр қилинадиган ҳолатларини ўрганади. Лекин, наҳв буларни маъоний илмидан фарқли мақсадда ўрганади. Наҳвда тақдимнинг мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган ҳамда тақдим қилиш вожиб бўлган ўринлари ҳақида, маърифа, накира ва таъкидли сўзлар ҳақида баҳс қилинади. Бироқ, уларнинг мақомнинг тақазосига ва ҳолатнинг талабига...

Насаби онасига нисбат берилган Зуннун алайҳиссалом ҳақида эшитганмисиз?

Юнус сураси Усмоний мусҳафда тартиб бўйича 10 сура бўлиб, 11- порада жойлашган. Исро сурасидан кейин нозил бўлган. “Алиф.Лам.Ро” ҳарфи муқоттоатлари билан бошланувчи беш сурадан бири. Машҳур ривоятга кўра Юнус сураси маккий сура бўлиб, 109 оятдан иборат. Ушбу сурада пайғамбар Юнус алайҳиссалом ва қавмлари ҳақида ҳикоя қилгани сабабли ҳам шу ном билан аталган. Юнус сурасидан ташқари, Нисо, Анбиё, Соффат, Қалам сураларида ҳам Юнус алайҳиссаломнинг зикри келган. Юнус алайҳиссалом Бани Исроилнинг набийларидан бўлиб, исмлари Юнус ибн Матто бўлган. Матто у кишининг оналарининг исми. Пайғамбарлар орасида фақатгина иккиталарининг нисбати оналарига берилган. Улар Юнус ибн матто ва Ийсо ибн Марям алайҳимассаломлардир. Юнус сураси катта суралардан биридир. Унда кўплаб мавзулар жамланган. Жумладан, унда мушрикларнинг Қуръонни ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни инкор қилиб, улардан юз ўгирилишлари, Аллоҳ таолонинг тавҳидига далиллар, Унинг борлиқдаги мўъжизалари, қиёмат яқинлашганда ер ва унинг аҳлининг мисоли, Охират ҳақида тафаккур қилишнинг зарурлиги, мўминларнинг Аллоҳ таолони кўриш билан мукофатланишлари, кофирлар эса қилган ишлари сабабли жазоланишлари, ширк ва янглиш ақидаларнинг ботил экани, Қуръон ҳидоят ва мўъжизавий китобдир, у ўзидан аввалги китобларни тасдиқловчи экани ҳамда Қуръон Аллоҳ таолонинг ҳақ каломи, мўминларга ҳидоят ва раҳмат экани ҳақида Аллоҳ таолонинг валийлари, валийлик тақво ва солиҳ амал билан бўлиши ва уларга дунё ва охиратдаги энг афзал ҳаёт хушхабари, Нуҳ, Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломлар қиссаси, Фиръавн қавмининг хасрати, сеҳргарларнинг ҳидояти ҳақида сўз боради. Юнус алайҳиссалом ва қавмларининг қиссаси. Аллоҳ таоло Ўзининг суннатига мувофиқ залолат ботқоғига ботган, яккаю ягона Илоҳни қўйиб, на фойда ва на зарар бераолмайдиган бут₋санамларни ўзларига маъбуд қилиб олган Мусул шаҳри яқинидаги Найнаво қишлоғи қавмига ҳақни етказиш ва уларни ибодатга ҳақли бўлган ягона Аллоҳга бандалик қилишларига чақириши учун пайғамбарини юборди. Бу қавм учун пайғамбар этиб танланган киши Юнус ибн Матто алайҳиссалом эди. “Биз сенга худди Нуҳ ва ундан кейинги Набийларга ваҳий юборганимиздек ваҳий юбордик. Биз Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Асбот, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонларга ваҳий юбордик. Довудга эса Забурни бердик”. (Нисо:163) Юнус алайҳиссалом қавмларини Аллоҳга иймон келтиришга, гуноҳ ишларни тарк қилишга даъват қилдилар. Бироқ, улар ҳақдан юз ўгириб, фисқу фасод ишларида давом этдилар. Қавмнинг саркашлигидан чарчаган Юнус алайҳиссалом уларни бари бир ҳидоятга келмайди, деб ғазабланган ҳолда шаҳарни ташлаб чиқиб кетдилар. “Зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмайди, деб гумон қилди”. (Анбиё:87). Ваҳоланки, у зот ҳам бошқа пайғамбарлар каби қавмнинг зулмига, бебошлигига сабр қилиши, то Аллоҳнинг амри келмагунича даъватда бардавом бўлишлари керак эди. “Роббинг ҳукмига сабр қил ва бир вақтлар ғамга тўлган ҳолда нидо қилган балиқ соҳиби сингари бўлма”. (Қалам:48). Юнус алайҳиссалом юра юра бир соҳил олдига келдилар ва йўлга чиқай деб турган кемага миниб, улар билан жўнаб кетдилар. Денгиз ўртасига етганда довул кўтарилиб, кемани ҳар томонга чайқатиб, ағдариб юборай дер эди. Кемадагилар қўрқувда. Улар орамизда бир гуноҳкор бор, уни қурбонлик учун денгизга ташласак бу балодан қутуламиз ва буни ҳал қилиш учун қуръа ташлаймиз, деган маслаҳатга келишди. Уч бор ташланган қуръа уч сафар ҳам Юнус алайҳиссаломга чиқди. Аллоҳнинг амри ила улкан бир кит келиб денгизга ташланган Юнус алайҳиссаломни ютиб юборди ва ҳазм қилмасдан қорнида сақлаб юрди. Туннниг зулмати, денгиз зулмати, балиқ зулмати ичра қолган зот Аллоҳга ёлвориб...
1 86 87 88 89 90 233