Ислом нури машриқ сарҳадларини ёритар экан, Шарқ ўлкалари, хусусан, Мовароуннаҳрда ҳам масжидларни қуриш меъморчиликнинг дурдона йўналиши сифатида алоҳида тараққий этди. Ўзига хос услуби, мураккаб меъморий ечимлари билан минтақа масжидлари дунёга машҳур бўлди.
Она тили - бу миллатнинг руҳидир. Маълумки, ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Инсон қалбига барча фазилатлар, аввало она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади.
Аллоҳ таоло инсон зотини бошқа мавжудотлардан айрим сифат ва белгилар сабабли фарқли ва устун қилди. Ана шундай хусусиятларнинг энг асосийси бу нутқ қилиш, фикрини тил орқали ифода қила олиш қобилиятидир.
“Қойил-мақом француз атирлари”… Бу реклама кўпчиликка таниш. Бугунги кунда атир саноатининг ютуқлари ҳақида гап кетганда асосан, Франция ёки Европа инсоннинг кўз олдига келади. Аммо Европа маданияти ва гигиенаси деб бонг ураётганларнинг гапи тарихчиларнинг фикрига тескари келмоқда.