islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Конференция – маданий ва маърифий пойдевор

Муҳаммад Юсуф Усмон, Малайзиядаги ислом цивилизацияси маркази директори: – Буюк имом, Мотуридия таълимоти асосчиси Абу Мансур Мотуридий илмий-маънавий меросига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келиб, фурсатдан фойдаланиб, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қилдик. Очиғи, амалга оширилаётган бу даражадаги кенг қамровли ислоҳотлар, қурилиш ва бунёдкорлик ишларини кўриб лол қолдик. Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларни бутун дунё, хусусан малайзияликлар ҳам катта қизиқиш билан кузатиб бормоқда. Ислом оламининг энг етук мутафаккирлари Ўзбекистон диёридан етишиб чиққан. Бугун юртингизда ушбу улуғ зотлар илмий-маънавий меросига ҳурмат юқори даражада. Бу борада олиб борилаётган тадқиқот ишлари яхши йўлга қўйилган. Кейинги уч йилда ушбу йўналишдаги илмий тадқиқотларни кучайтириш мақсадида халқаро даражадаги марказлар ташкил этилгани эътирофга муносиб. Бугун ушбу марказлар дунё илм аҳли билан фикрлашмоқда, маълумот алмашмоқда. Малайзиядаги ислом цивилизацияси маркази ҳам Ўзбекистондаги қатор муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Жумладан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан самарали келишувларга эришганмиз. Ўтказилаётган мазкур конференциядан ҳам умидимиз катта. Конференцияда ислом оламининг йирик тадқиқот марказлари раҳбарлари, уламолар иштирок этиши кутилаяпти. Анжуман илмий ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, Абу Мансур Мотуридий таълимоти бўйича ислом оламида олиб борилаётган тадқиқот ишлари юзасидан маълумот алмашиш имконига эга бўламиз. Конференция ташаббускори бўлган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Эслатиб ўтамиз ушбу конференцияда ТИИ ректори У.Ғофуров ва устоз-талабалари ҳам иштиpок этмоқда.   ТИИ матбуот хизмати 441

Олий мартабали меҳмонларнинг диний ўқув юртида таҳсил олаётган талабалар эътибор бериш керак бўлган жиҳатлари борасидаги тавсиялари

Жорий йилнинг 1 мартида Иорданиянинг Кирома шаҳрида дунёга келган, “Шарҳ кабир ала ақида Таҳовий” ва “Ал-адиллатул ақлийя ала вужудиллаҳ байнал мутукаллимин ва фалосифа” каби 50 дан ортиқ асарлар муаллифи, фиқҳ ва ислом ақидаси бўйича профессор Шайх Саъид Абдуллатиф Фуда ва Султон Муҳаммад Фотиҳ ва Ибн Халдун университети профессори, дорул Фотиҳ маркази мудири Ҳамза Муҳаммад Васим Бакрий Тошкент ислом институтига ташриф буюришди. Сўнг устоз ва талабаларга илм ва унинг фазилати, ақида ва мазҳаб ҳақида маъруза қилиб бердилар. Унда ҳозирги кунда устозларга ҳурмат ҳар қачонгидан муҳим эканлигини, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари муаллимликда ўрнак бўлганлиги, саҳобалар ҳам бу ишни давом эттиргани, устозни катта-кичиги бўлмаслиги, ҳатто Умар розияллоҳу анҳу ҳам Ибн Аббос розияллоҳу анҳуни ёши кичик бўлишига қарамасдан илм ва фатво сўрашда Бадрда иштирок этган  саҳобалардан ҳам устун кўрганликлари, талаба-илм олишда фурсатдан унумли фойдаланиши кераклиги, Мотуридий ва Ашъарийни эътиқод олимлари сифатида тан олиш муҳимлиги, Имом Мотуридий Имом Аъзамнинг келтирган далилларини бир услуб ва тизимга солганликлари, нажот-аждодлардан мерос бўлиб келаётган тўғри йўл фақат аҳли суннадагина эканлиги, шунингдек, 100 минглаб олимлар айнан мотуридий эътиқодида бўлишгани ҳақида айтиб ўтдилар. Шундан сўнг Шайх Саъид Абдуллатиф Фуда ТИИнинг баъзи талабаларига ҳадис бўйича ижоза ҳам берди. Суҳбат самимий тарзда бўлиб ўтди. ТИИ матбуот хизмати   466

Юртимизга шайх Фуда ташриф буюрди

«Динни илм билан асра». Абу Мансур Мотуридий Маълумки, 2020 йил 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида буюк ватандошимиз калом илми равнақига улкан ҳисса қўшган Абу Мансур Мотуридийнинг илмий меросини чуқур ўрганиш Мотуридийлик таълимотининг мусулмон уммати ҳамжиҳатлигини таъминлашга қўшган ҳиссасини очиб бериш ҳамда Ўзбекистоннинг Ислом цивилизацияси маркази сифатидаги мақомини кенг тарғиб этиш мақсадида «Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимотини: ўтмиш ва бугун» мавзусида халқаро конференция ўтказилади. Конференция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро Ислом Академияси ва Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси ҳамкорлигида ташкил этилади. Ушбу конференция муносабати билан 1 март куни мантиқ ва усулул-фиқҳ илмлари соҳасидаги етук олим, шайх Саъид ибн Абдуллатиф Фуда ташриф буюрдилар. Маълумот ўрнида шуни қайд этиш керакки, шайх Фуда салаф солиҳлар авлоди, тафсир, усул, балоғат ва сарф илмларининг билимдони, муҳаққиқ олим шайх Иброҳим Халифа билан ҳам доимий алоқада бўлиб келадилар. Шайх Иброҳим Халифа бугунги кунда ҳам шайх Саъид Фуданинг устозларидан бири саналади. Айнан шу зот шайх Фуда ҳазратларига Аҳли сунна манҳажида тойилган аҳли бидъатларга раддия бериш борасида кўрсатма берганлар. Шайх Иброҳим Халифа шогирди шайх Фудага кўп илмлардан, жумладан, тафсир, ҳадис, тавҳид, усул, мантиқ ва балоғат илмларидан ижоза берганлар. Таъкидлаш жоизки, шайх Иброҳим Халифа бунгача ҳеч кимга бундай ижозалар бермаганлар. Қолаверса, Шайх Саъид Фуда устози шайх Анбатовийнинг раҳбарликлари остида Варш қироати асосларини ҳам ўрганганлар. Islom.uz портали таҳририяти Манба: Islom.uz 505

Илм-фан фидокори

Улуғ манбашунос олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов бугун 80 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан 28 февралъ куни Тошкент ислом институтида ҳам юбилей тадбири бўлиб ўтди. Шунингдек, ТИИ раҳбарияти ва устоз-талабалари иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда У.Уватовнинг илм-фан йўлидаги хизматлари юксак эътироф этилиб, Президентимиз томонидан “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирлангани билан муборакбод этилди. Сўнг ТИИ ректори У.Ғофуров томонидан институт жамоаси номидан ташаккурнома топширди. Профессор олим ўзининг ҳаёт йўли, дастлаб ота-онаси Ирригация институтига ўқишини хоҳлашгани, ушбу олий ўқув юртда 2 йилгина ўқигани, сўнг ўзи ёқтирган 1958-1964 йилларда Тошкент давлат университетида. филология соҳасига ўтгани ҳақида эслаб ўтди. Шунингдек, ислом маданияти ва илм-фанини ривожлантириш, буюк аллома ва мутафаккирларимиз илмий меросини тадқиқ этиш ҳамда халқаро миқёсида кенг тарғиб этиш борасидаги кўп йиллик самарли меҳнати, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий анъана ва қадриятларимизни мустаҳкамлаш ишига қўшган алоҳида ҳиссаси, чуқур билим ва юксак салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат ва аждодлар меросига ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳақида айтиб ўтди. Шундан сўнг устоз А. Тошпўлатов Миср, Ироқ ва Ливия мамлакатларида таржимонлик фаолияти билан шуғуллангандаги хотиралари ва араб халқлари минталитети ҳақида саволларига ва бошқа устоз-талабаларнинг саволларига самимий жавоблар бердилар. Дарҳақиқат, олим У.Уватов ТИИда ҳам устоз-талабаларга малака дарсларини ўтиб, докторлик бўйича ўз тавсияларини ҳамиша бериб боради. Ҳозирда 2017 йилдан бери Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига раҳбарлик қилиб келмоқда. Институтимиз жамоаси номидан атоқли олим У.Уватовнинг илмий-ижодий ишлари билан бирга, устознинг ўзлари ҳам ҳали илмий изланишларини давом эттиришларига ҳамда кўплаб янгидан янги шогирдларни юртимиз ва дунё илмий жамиятига етказиб беришларига тилакдошмиз. Устоз Убайдулла Уватовнинг динимиз равнақи, Ватанимиз фаровонлиги, илм-фан ривожи йўлида, баркамол авлодга билим бериш баробарида уларнинг қалбига инсонга хос энг гўзал эзгу хислатларни, меҳр-оқибат ва одамийлик туйғуларини сингдириб бориш ишларида Аллоҳ таоло доим мададкор бўлсин, қилган эзгу ишлари, меҳнатларининг роҳатини узоқ йиллар давомида кўриш муҳтарам устозга насиб этсин! ТИИ матбуот хизмати 747

“Жаҳолатга қарши маърифат”

Бугунги кунда юртимизда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳусусан ёшлар оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва соғломлаштиришга қаратилган бир қанча тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Шунга асосан жорий йилнинг 27.февраль куни маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими А.Олимов ҳамдаТошкент шаҳарОлмазор тумани 183-сонли таянч пункт пролфлактика инспектори Н.Ч.Зиёдуллаев 1-2 курс талабаларига профлактик тадбир ўтказилди. Тадбирда Нурсоат Зиёдуллаев мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён қилиб, Мамлакат тараққиёти аввало ёшларга, уларга қандай таълим-тарбия берилаётганига боғлиқ эканлигини, шунингдек, жамиятда ота-оналарнинг ролини ошириш билан бирга ёшларимизнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий қарашларини юксалтиришга ҳамда қонунга итоаткорлик хулқини шакллантиришга қаратилган тарбиявий ва ташкилий хусусиятга эга бўлган кескин чоралар кўриш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш зарурлиги, “жаҳолатга қарши маърифат” каби улуғвор ғояни шиор қилибюрт тинчлиги ва тараққиётида ёшларимиз ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосан келажак баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётгани, қолаверса, ёшларнинг илм-маърифат ва маънавий-аҳлоқий мезонини юксалтириш, талаба-ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий тармоқ ва интернет жаҳон ахборот тизимидан тўғри мақсадларда фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Тадбир сўнггида Н.Ч.Зиёдуллаевга маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов институт раҳбарияти номидан ўзининг миннатдорчилигини билдирди   Маънавият, маърифат ва иқтидорли  ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси З. Ахроров  547
1 421 422 423 424 425 719