Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Олий Мажлис Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан “Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш: муаммо ва таъсирчан чоралар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Қўмита аъзолари, мутасадди вазирликлар, олий таълим муассасалари ректорлари, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Анжуманда таъкидланганидек, мамлакатимизда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, унинг сифати ва самарадорлигини ошириш, олий ўқув юртларига қабул жараёнининг шаффофлигини таъминлаш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Сўнгги уч йилда олий таълим соҳасига оид 200 дан ортиқ қонун ҳужжатларининг қабул қилинганлиги, 6 та олий таълим муассасаси, 17 та филиал ва 14 та хорижий олий ўқув юртларининг янгидан ташкил этилганлиги, бунинг натижасида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 20 фоизга ошганлиги соҳага бўлган эътиборни кўрсатмоқда. Замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди. Унинг доирасида коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш, ушбу иллатнинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш, олий таълим муассасаларида тажрибали, ҳалол, пок виждонли, масъулиятли профессор-ўқитувчи ва ходимлар сафини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давра суҳбатида олий таълим муассасаларининг жамият олдидаги ҳисобдорлиги ва таълим сифатини таъминлашдаги масъулиятини ошириш, профессор-ўқитувчилар билан талабалар ўртасидаги бюрократик унсурларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Сўнгги икки йилда тизимдаги 326 нафар ходим таълим жараёни билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилганлиги, уларнинг 3 нафари ректор, 5 нафари проректор, 15 нафари декан ва декан ўринбосари ҳамда 62 нафари ўқитувчи эканлиги тадбир иштирокчиларининг жиддий муҳокамасига сабаб бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб, хорижий ўқув юртлари билан ҳамкорликда талабаларни ўқитиш ва икки томонлама тан олинадиган диплом бериш амалиёти жорий этилганлигига қарамасдан, ушбу жараёнда ҳам турли суистеъмолчиликларга йўл қўйилаётганлиги кескин танқид қилинди. Тадбир давомида талабани ўқишга қабул қилишдан бошлаб, то диплом олишга қадар бўлган ҳар бир босқичда кузатилаётган коррупция ҳолатлари батафсил муҳокама қилинди. Давра суҳбати доирасида олий таълим соҳасида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини изчил давом эттиришга, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига барҳам беришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Манба: edu.uz 819
“Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4623-сон, 27.02.2020 й.) қабул қилинди. Қарор билан педагогика таълим соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди. Педагогик касбга қизиқиши юқори бўлган ёшларни аниқлаш ҳамда уларни мақсадли тайёрлаб ва тарбиялаб боришнинг узлуксиз тизимини жорий қилиш устувор йўналишлардан биридир. Қарорга мувофиқ, педагогик таълим соҳасининг айрим таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари доирасида амалга оширилади. Қарор билан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган педагогик таълим соҳасининг айрим бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди. Шунингдек, Самарқанд, Андижон, Бухоро, Термиз, Қарши давлат университетларининг Педагогика институтлари ташкил этилди. Ушбу педагогика институтлари мақоми бўйича маҳаллий ОТМ филиалига тенглаштирилади. ✅ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар жорий этилади: 👉 тегишли ҳудудда 5 йил ишлаб бериш мажбурияти билан мактабгача таълим, халқ таълими ва олий таълим соҳаларида олий маълумотли, профессионал педагог кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосида (олий таълим соҳаси учун салоҳиятли ОТМлар магистратурасига) ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрлари шакллантирилади; 👉 дастлабки босқичда Тошкент давлат педагогика университетида ўқув жараёни таълимнинг кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади; 👉 алоҳида иқтидор талаб этиладиган педагогика таълим соҳасининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий 3 та – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топшириш тартиби жорий қилинади. (Бунда, қоида тариқасида, мажбурий 3 та фан бўйича тест синовлари касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари эълон қилинганидан сўнг ўтказилади). Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: Қарор Манба: Ҳуқуқий ахборот канали 486
Жорий йилнинг 27-февралъ куни “Ақоид ва фиқҳий фанлар”кафедрасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда ТИИда таҳсил оляётган талабаларнинг Имом Мотуридий ва Имом Насафийнинг асарларини янада чуқур ўзлаштиришлари, қолаверса бугунги кунда адашган тоифаларнинг асл моҳиятини очиб бериш, уларга қарши далилларни келтиришда кенг кўламли илмий-асосли ишларни амалга ошириш ва фиқҳ фанидан Ҳидоя каби илмий мерос ва ҳозирги замонга мос айрим масъалаларни ёритишда янада аждодларимиз асарларидан кенг фойдаланиш давр талаби эканлиги айтиб ўтилди. Бундан ташқари кафедра устозлари талабаларга манбаларни кўпроқ таҳлилий ёндашишга ёрдам бераётгани бўйича ҳам амалий ишлар қилинаётганилиги айтиб ўтилди. Ақоид ва фиқҳ фанларидан илмий изланиш қилаётган ёш устоз ва талабаларга анъанавий ва хориж тажрибасидан кенг фойдаланиш ва қилинган ишларини турли тилларга таржима қилиш борасида кафедра мудири устоз С. Примов томонидан тавсиялар берилди. ТИИ матбуот хизмати 476
Бугун 27 февраль куни “Ҳадис ва ислом тарихи” фанлари кафедраси томонидан ТИИ даги 3 курс талабалари ўртасида ҳадис мусобақаси бўлиб ўтди. Унда қуйидаги шартлар қўйилди. Муҳаддислар ҳаёти ва асарлари ҳақида; Мусталаҳул ҳадис бўйича; Билетлардаги аввалги қисми берилган арабча ҳадисларни ёддан давом этдириш; Саҳна кўриниш. Ҳар бир шарт бўйича ҳакамлар ҳайъати гуруҳ иштирокчиларининг берган жавобларини 10 баллдан 50 баллгача баҳолаш тизими асосида баҳолаб борди. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни баҳолаб, танлов якунида энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ғолиб гуруҳлар ва совриндорлар номини эълон қилди: I ўрин Бухорий авлодлари II ўрин Темизий авлодлари III ўрин Доримий авлодлари Шунингдек, танловда таълим муассаси талабаларидан Умариддин Муҳаммад ибн Фаттоҳнинг “Манзуматул Байқуния” байтини ёд олган ва виктарина саволларига жавоб берганларга ҳам қимматбаҳо совғалар берилди. Якунида катта устозлардан М. Сайидалиев ва Ф. Маманосиров ва бошқа устозлар талабаларга муҳаддислар ҳаёти ва асарларини янада чуқур ўрганиш ва ундаги эзгу ғояларни ҳаёт тарзига айлантиш кераклиги ҳақида ўзларининг самимий фикрларини билдирди. Мусобақа кўтаринки руҳда ўтди. ТИИ матбуот хизмати 447
Ҳанафий мазҳабида ҳукмларнинг халқчил, оммабоп тарзда олингани ҳам бу мазҳабнинг сафи кенгайишига асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилган. Мазҳабимизда ҳукм олишда авваламбор Қуръон, суннат, саҳобаи киромлар сўзлари, ижмо, қиёс, истиҳсон шунингдек, урф ҳам асос қилиб олинган. Ҳукм олишдаги асос ўша манбаларнинг биридан топилмаса, кейингисига мурожаат қилиш бўлган. Бу эса саҳобийларнинг ижтиҳод қилишларини ўзгинасидир. Бу худди Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг Яманга кетаётган вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга берган жавобларига ўхшашдир. Ҳанафий мазҳаби бошқаларига нисбатан ҳукмларни дақиқ, нозик томонларига эътибор берганлиги билан ажраб туради. “Урф” ҳақида айтиладиган бўлса, бу ҳанафий мазҳабини асосларидан бири бўлгани маълумдир. Бирор бир масалада Қуръон, Суннат ва ижмолардан ҳукм топилмагандан кейингина бу усулдан фойдаланилган. “Урф”ни хукм даражасига чиқишига баъзи олимлар икки оятни далил қилишган. Улардан бири “Аъроф” сурасининг 199-ояти: وَأْمُرْ بِالْعُرْف …..яхшиликка буюринг,!… “Урф” сўзини муфассирлар қўйидагича маъно беришган: “Киши уни яхши амал деб билиб, шариат қайтармаган нарсага айтилади”. Яна бошқа маъноси: “Ақл унга рози бўлиб, кўнгил ундан таскин топган барча яхши хислатга “ урф”, дейилади. Урфдан барча усулчилар “Урф – шаръий хукмлардан биридир” деган қоида олиб, хукм чиқарганлар. Шунга эътибор қилиш керакки, ҳар қандай урф-одатлардан ҳукм олинмаган. Балки, қайси бир урф-одат Қуръон, суннат, саҳобаи киромлар сўзларига зид келмаса ва фитна туғдирмасагина олинган. Шариъатимизда урфнинг шаръий хукм бўла олишга очиқ-ойдин далиллардан бири Ибн Масъуд (ра)ни: “Мусулмонлар яхши деб билган нарса (шариъат жиҳатидан ҳам) яхши саналгандир”, деган сўзларидир. Бундан ташқари ҳанафий мазҳабининг халқчиллиги, ибодатларда мусулмонларга енгиллик исташи ва ҳар нарсада кенг назар солиши ҳам бордир. Шу сабабдан ҳам бошқа мазҳаблар баъзи ибодатларини Ҳанафий мазҳаби асосида адо қилишлари бунга ёрқин мисол бўла олади. Бундан ташқари уламоларимиз томонидан ҳанафий мазҳабини кенг тарқалишида бош омиллар дея қуйидагилар ҳам санаб ўтилган: Абу Ҳанифа (р.а)ни шогирдлари кўплиги (882та) ва улар устозларига кўп ҳукмларда мувофиқ келганлари. Шогирдлари ҳар бир ҳукмни далил ва сабабларини баён қилганликлари. Туркий султонларнинг ҳукм чиқаришда асосий дастуруламал қилиб ҳанафий мазҳабини ихтиёр этганликлари Диёримиздан етишиб чиққан олимлар ҳанафий мазҳабида ижод қилганликлари. Туҳматнинг барбод бўлиши. Барча уламоларга нисбатан одамлар томонидан ғаразли ишлар амалга оширилган. Лекин Аллоҳ таоло уламоларни ҳам, уларнинг номларини ҳам Ўзи муҳофаза қилгани сабаб улар ҳар доим омондадирлар. Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳаётида бўлиб ўтган қуйидаги воқеа ҳам сўзимизга ёрқин мисол бўла олади. Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳни кўра олмайдиган кимсалар ўша даврда ҳам турли хил бўҳтонларни тарқатиб юрар эдилар. У зот борасида тарқалган бўҳтонлар ўша замоннинг пешвоси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зурриёдларидан бўлган Имом Муҳаммад ал-Боқирга етиб борди. Бир куни Имом Муҳаммад ал-Боқир роҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ билан учрашиб қолдилар. Муҳаммад ал-Боқир роҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифага қарата: Бобомнинг дини ва ҳадисларини қиёс билан ўзгартирётган киши сенмисан, – дедилар. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ унга қарата: Аллоҳ сақласин,- дедилар. Муҳаммад ал-Боқир сўзида қаттиқ туриб, изоҳ беришини сўрадилар. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ унга қараб: “Мақомингизга мувофиқ ўринда ўтиринг токи мен ҳам ўз ўрнимда ўтирайин” деди. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ у кишига қарата : Мен учта сўз ҳақида сиздан сўрайман, менга жавоб беринг: “Эркак заифми ёки аёлми?, – дедилар. Муҳаммад ал-Боқир роҳимаҳуллоҳ: Аёл. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ: Аёлнинг (меросда) улуши қанча? Муҳаммад ал-Боқир: Эркак икки хисса олади, аёл бир хисса. Абу Ҳанифа...