Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди. Ушбу мажмуа Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған ташаббуси билан бунёд этилган. Маҳобатли кутубхона китоб фонди (4 миллион босма нашр ва 120 миллиондан зиёд электрон файл) ҳамда хизмат даражаси бўйича дунёдаги энг улканларидан биридир. Ушбу маънавий бойлик маскани Президент қароргоҳи – Жумҳурбашканлиги саройи ёнида қурилгани ҳам унинг аҳамиятини кўрсатади. Очилиш маросимида бутун дунёдан икки мингга яқин меҳмон – олимлар, ёзувчилар, таълим ва маданият намояндалари, давлат ва жамоат арбоблари қатнашди. Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти томонидан таклиф этилган олий даражадаги ягона меҳмон бўлди. Бунда ҳам ўзига хос чуқур маъно бор. Давлатимиз раҳбарининг китобга меҳри, китобхонлик тарғиботига эътибори бўлакча. Маърифат, таълим, ёшлар тарбиясига оид халқаро ташаббуслари ҳам барчага маълум. Жорий йил Ўзбекистонда Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилингани ҳам илмга эътиборнинг яна бир далолати. Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари шундай муҳим ва шукуҳли воқеага таклиф учун миннатдорлик билдириб, қардош турк халқини ушбу илм-маърифат маскани билан муборакбод этди. – Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса аввало инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти – китоб ва кутубхоналарда, – деди Президентимиз. Ўзбек ва турк халқларининг илдизи бир, маънавияти муштарак. Имом Бухорий, Беруний, Хоразмий, Ибн Сино, Жалолиддин Румий, Юнус Эмро, Алишер Навоий мероси халқларимизнинг миллий юксалишига катта ҳисса қўшган. Қозизода Румий Самарқандда мударрислик қилган. Али Қушчи ҳаётининг сўнгги йилларини Истанбулда ўтказган. Абдурауф Фитрат, Муҳаммадшариф Сўфизода, Саид Аҳрорий каби кўплаб жадид боболаримиз Туркияда таҳсил олган. Бугунги кунда Истанбулда Абу Райҳон Беруний номидаги университет бор. Туркия китоб фондларида Алишер Навоий асарларининг 100 дан ортиқ қўлёзмалари сақланиб келмоқда. Давлатимиз раҳбари юртимизда замонавий мактаблар, илмий-маърифий марказлар ташкил этилаётганини таъкидлади. Самарқандда Имом Бухорий, Сурхондарёда Имом Термизий номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари, шунингдек, ҳадис, калом, ақийда, тасаввуф, фиқҳ мактаблари очилган. Тошкент шаҳрида кўп асрлик маърифат хазинасини намоён этадиган, фундаментал тадқиқотлар олиб бориладиган Ислом цивилизацияси маркази бунёд этилмоқда. Бу йил улуғ алломалар Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудларига бағишланган тадбирлар ўтказилади. Маҳмудхўжа Беҳбудий туғилганининг 145 йиллик санаси нишонланади. Шунингдек, жорий йилда Бухоро шаҳри Ислом маданияти пойтахти, Хива шаҳри Туркий дунё маданияти пойтахти деб эълон қилингани муносабати билан бир қатор халқаро анжуманлар ташкил этилиши режалаштирилган. Президентимиз туркиялик олимлар, адабиётшунос ва диншуносларни ушбу маданий-маърифий тадбирларга таклиф этди. Ўзбекистоннинг китоб фондларида 100 мингдан зиёд ноёб қўлёзма асарлар сақланаётгани, уларнинг аксарияти ўз тадқиқотчиларини кутаётганини таъкидлади. Туркия Президенти ушбу қувончли айёмда Ўзбекистон Президенти рафиқаси билан бирга иштирок этаётгани учун ташаккур изҳор этди. – Ўзбекистон биз учун маданий тасаввуримизни шакллантирган, олимларни етиштирган, илм, ирфон ва маънавий дунёмизни таъминлаган ҳаётий манбаларимиздан энг муҳимидир, – деди Режеп Таййип Эрдоған. – Илм муҳити асрлар давомида Тошкент билан Анқара, Самарқанд билан Конё, Бухоро билан Бурса, Хива билан Эдирнени боғлаб, ўзаро бойитгандир. Бу кун Халқ кутубхонасини Жаноби олийлари билан биргаликда очиб, муштарак маданиятимиз ҳақида бутун дунёга муҳим бир ишора бермоқдамиз. Шавкат Мирзиёев дунёда ўта ноёб бўлган “Усмон Мусҳафи”нинг хаттотларимиз томонидан кўчирилган нусхаси, Жалолиддин Румийнинг машҳур “Маснавий” асари ҳамда Абу Бакр ар-Розийнинг “Касалликлар тарихи” асари қўлёзмаларининг факсимиле нусхалари, “Алишер...
Бугун мамлакатимизда қабул қилинаётган қонун ва қарорларда аёл-қизларимизнинг давлат ва жамият қурилишидаги фаол иштирокини таъминлашга, айниқса, ўзининг ва фарзандининг соғлигини сақлашга қаратилган. Бу борада амалга оширилаётган ишларда жамиятда аёл шаъни, қадр-қиммати, оиласи мустаҳкамлиги масаласи мужассам этаётганини таъкидлаш зарур. Жорий йил 20 февраль куни Тошкент ислом институти талаба қизлари билан аҳоли, хотин-қизлар ва ёшларни экстремизм, терроризм сингари бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан сақлаш масалаларига бағишланган учрашув ташкил қилинди. Унда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, ТИИ ректори У.Ғафуров, проректорлар Ж.Мелиқўзиев ва У.Ходжаев, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова иштирок этдилар. Тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев маъруза қилиб, бугунги кунда олий неъмат бўлган тинчлик-осойишталикка раҳна солаётган турли экстремист ва террорчи ташкилотлар, уларнинг сохта даъволари ва ғояларининг асл мақсади, уларнинг олиб бораётган тактик ҳаракатларини аниқ мисоллар орқали ёритиб берди. Афсус билан қайд этиш лозимки, экстремистик тўдаларнинг мақсадли гуруҳларидан бирини аёллар ташкил этади. Айрим аёллар ва қизлар ақидапараст шахслар, уларнинг таъсирига тушиб қолган яқин қариндошларининг даъватлари ёхуд интернет тармоғидаги даъват ва алоқалар таъсирида экстремистик ташкилотлар сафига кириб қолмоқда. Ақидапарастлар нима учун айнан аёл-қизларни ўз сафларига жалб этишга ҳаракат қилмоқда ва қандай тоифа аёллар уларнинг қурбонига айланмоқда? Аёлларнинг ушбу мудҳиш оламга кириб қолиши моддий қийинчилик, оиладаги етишмовчилик, ишсизлик, кам таъминланганлик, аламзадалик, яқинларидан норозилик, кимдандир суянчиқ излаш, шунингдек, динга ўта қизиқиш ва фақат дин талаблари асосида ҳаёт кечиришга интилиш каби қатор ижтимоий ҳолатлар билан боғлиқ. Шунингдек, псиxoлoгларнинг таъкидлашича, эркаклардан фарқли равишда аёлларга xoс бўлган бўйсунувчанлик, ҳиссиётга таянган ҳолда иш юритиш, ташқи таъсирга берилувчанлик, руҳий тушкунликка тез тушиш ва руҳий зарбаларга чидамсизлик, ўта қизиқувчанлик ҳамда ахборотларни тўлақонли таҳлил қилмаслик каби характерли хусусиятлари мавжудки, буни яхши билган нопок ниятли кимсалар бундан ўз манфаатлари йўлида усталик билан фойдаланишади. Бўлиб ўтган учрашувда талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар билан бир қаторда, мутахассислардан зарур маслаҳат ва тавсиялар ҳам олдилар. А.Олимов, Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи 535
Жорий йилнинг 19-февраль куни Тошкент ислом институтининг имом-хатиблар таҳсил олувчи Модуль бўлимида 508-гуруҳ талабаларига Ҳадис фанидан очиқ дарс бўлиб ўтди. Мазкур очиқ дарс “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари ойлиги” муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлардан биридир. Дарсни ҳадис фани ўқитувчиси С. Расулхўжаев олиб борди ва “Абу Жаъфар Таҳовий ва унинг “Шарҳу Маонил Осор” асарининг ҳанафий мазҳабида тутган ўрни” мавзусида маъруза қилди. Ушбу асар нафақат ҳанафий мазҳаби балки, бошқа мазҳаб уламолари ҳам мурожаат қиладиган мўтабар манба эканлиги айтиб ўтилди. Қолаверса, ундаги қўлланилган услубда ҳанафий мазҳабининг далиллари қандай ифода этилишига ҳам алоҳида урғу берилди. Бундан ташқари асар ҳозирги кундаги кўплаб муаммоларга ечим бўлишини таъкидлаб ўтилди. Очиқ дарс сўнгида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. ТИИ матбуот котиби 927
Бугун мамлакатимизда ёшлар масаласига ҳар қачонгидан ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онгини юксалтириш, иқтидорини ривожлантириш, ахборот хуружлари ва носоғлом муҳитдан ҳимоялаш — юритилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида, юрт тақдирига дахлдор масалаларда ёшларнинг иштирокини кенг таъминлаш ҳам бу борадаги ислоҳотларнинг туб моҳиятини англатади. Ёш авлоднинг ҳар тарафлама етук ва комил инсон бўлиб вояга етишида нафақат ота-она балки жамият ҳам бирдек масъулдир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг диний таълим муассасаларида талаба ёшлар билан учрашувлари эса уларнинг келажакка бўлган орзу ва мақсадларини янада жонлантиришга сабаб бўлмоқда. Жорий йилнинг 18 февраль куни Тошкент ислом институтининг Ахборот-ресурс марказида институтнинг 1-2 курс талабалари билан “Ёшларни экстремистик ташкилотларига кириб қолишларини олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди. Ушбу учрашувда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, ТИИ ректори У.Ғафуров, проректорлар Ж.Мелиқўзиев ва У.Ходжаев иштирок этдилар. Тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев маъруза қилиб, давлатимиз Раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган алоҳида эътибор ва яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида ва бунга жавобан улар юртимиз тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшмоғи ҳамда бор диққат-эътиборини билим олишга қаратиши лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Нотиқ ўз сўзида бугунги кунда олий неъмат бўлган тинчлик-осойишталикка раҳна солаётган турли экстремист ва террорчи ташкилотлар, уларнинг сохта даъволари ва ғояларининг асл мақсади, уларнинг олиб бораётган тактик ҳаракатларини аниқ мисоллар орқали ёритиб берди. Шу билан бирга, тадбирда ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиясига таъсир кўрсатадиган ахборот хуружларидан асраш, хавфсиз интернет муҳитини шакллантириш учун Президентимизнинг “жаҳолатга қарши маърифат” – улуғвор ғоясини бош мезон сифатида олиш кераклиги алоҳида таъкидланди. Тадбир давомида ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов ҳам сўзга чиқиб, талабаларга ўтказилган сўровнома нтатижалари билан фикр алмашди. Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш бир қаторда, мутахассислардан илмий ишларида фойдаланадиган зарур маслаҳат ва тавсиялар ҳам олишди. А.Олимов, Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи 615
Жорий йилнинг 19 февраль куни Тошкент ислом институтида “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” фанидан ташкил этилган махсус курс бўйича институт ўқитувчиси А.Пардаев 303, 308, 309 гуруҳ талаба қизлари учун “Валийлар ва уларнинг кароматлари” мавзуида маъруза қилиб берди. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов 507