Бугун юртимизда бузғунчи ёт мафкураларга қарши кураш чора-тадбирлари “Жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғояси асосида олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида таъкидланганидек, “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида динни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиган бузғунчи ёт ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадлари ҳақида аҳолининг, айниқса ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш, жамиятда миллий ва диний қадриятларимизга ёт бўлган ғояларга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш каби вазифаларни амалга ошириш назарда тутилмоқда. Ушбу масалалар жуда ҳам долзарб экани жорий йилдаги Олий Мажлисга мурожаатномада ҳам алоҳида қайд этилди: “Мамлакатимизда “жаҳолатга қарши – маърифат” деган эзгу ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш кун тартибимиздаги доимий масалалардан бири бўлиб қолади”. Жорий йил 11 февраль куни Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимлигида ҳудуддаги мутасадди ташкилотлар вакиллари ва маънавий-маърифий ишларга масъуллар учун “Жамиятда мутаассиблик ва радикаллашувга қарши ғоявий-мафкуравий кураш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Тошкент ислом институтининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ж.Мелиқўзиев ва “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Я.Абдураҳмонов қатнашдилар ва тегишли мавзуларда маърузалар қилдилар. Маърузаларда Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан ўзаро муносабати, ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти ҳамда ислом динида мутаассиблик ва жаҳолатнинг қораланиши, “жаҳолатга қарши маърифат” билан курашиш ғоясининг аҳамияти каби бугунги куннинг бир қатор долзарб масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, тадбирда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликнинг моҳияти, мутаассиблик, экстремизм ҳамда терроризмнинг салбий жиҳатлари, ислом ниқоби остида фаолият кўрсатаётган бузғунчи оқим ва ҳаракатларнинг юзага келиш тарихи, уларнинг мақсади, ғоявий-ақидавий асослари, молиявий манбалари, фаолият услублари ва ғайриисломий моҳияти кенг қамровли маълумотлар ва далиллар асосида очиб берилди. ТИИ Ахборот хизмати 571
1-савол: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 154-Ф-сонли фармойишида Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этишда бозор механизмларини жорий этиш. Кўрсатиладиган хизматлар нархини арзонлаштириш кераклиги алоҳида қайд этилган. Ҳужжатнинг 2-иловаси, 1-бандида умра тадбирининг туристик фирмалар томонидан ташкил этилишини йўлга қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш вазифа этиб белгиланган. Бироқ ўтган вақт давомида нима сабабдан хусусий секторнинг ушбу фаолият билан шуғулланиши, яъни виза олиши ва Тошкент-Жидда йўналишидаги авиақатновлардан фойдаланишига йўл бермаяпти? Бу борада монополия бекор қилинмаётгани нима билан изоҳланади? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 154-Ф-сонли Фармойишида белгиланган топшириқлар ижроси бажарилган. Хусусан: 2019 йил Ҳаж ва Умра мавсумларида кўрсатиладиган хизматлар нархлари сезиларли даражада арзонлаштирилди ва бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий сайтида эълон қилинди. Умра тадбирини туристик фирмалар томонидан ташкил этилишини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Саудия Арабистонида фаолият олиб бораётган фирмаларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов бошчилигида ишчи гуруҳи тузилди ҳамда 2019 йилнинг 8-15 март кунлари мазкур гуруҳнинг Саудия Арабистонига хизмат сафари амалга оширилди. Ишчи гуруҳи томонидан Саудия Арабистонида фаолият юритувчи ширкатлар имкониятлари ўрганилди ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритилди. Ишчи гуруҳи хулосасига кўра, Ҳаж ва Умра тадбирлари соф диний амаллар бўлганлиги сабабли, ушбу зиёратларни мазкур йўналишга республикада масъул бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ, деб топилди. Тошкент-Жидда йўналишидаги авиақатновларга чипта сотиш масаласи “Uzbekistan Airways” АЖ фаолиятига киришини эътиборга олиб, масала юзасидан мазкур ташкилотга мурожаат қилиш тавсия этилади. 2-савол: Вазирлар Маҳкамасининг 154-Ф-сонли фармойишида 2020 йилдан бошлаб 2000 дан ортиқ зиёратчиларга умра сафарини ташкил этган туризм фаолияти субъектларига Ҳаж тадбирларини ташкил этиш ҳуқуқини бериш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди. Бу вазифанинг ижроси таъминландими? Ташқи туризм соҳасидаги хусусий сектор вакилларига Умра ва Ҳаж зиёратини ташкиллаштириш ҳуқуқи бериладими? Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 154-Ф-сонли фармойишига асосан тузилган ишчи гуруҳи хулосасига асосан Умра ва Ҳаж тадбирларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ деб топилган. Унда туристик фирмаларга Умра ва Ҳаж каби ибодат тадбирларини ташкил этиш ҳуқуқини бериш масаласи киритилмаган. 3-савол: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 154-Ф-сонли фармойишида Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этиш механизмларини ва бозорларини ўрганиш вазифа этиб белгиланган. Қайси бозорлар ўрганилди? Ўрганиш хулосалари бўйича нима ишлар қилинди? Жавоб: Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этишда Марказий Осиё давлатлари, Россия, Туркия ва Малайзия тажрибалари ўрганилди. Россия Федерациясида мусулмонлар идоралари (яъни, муфтиятлар сони ҳудудларга кўра бир нечта бўлиб, Ҳаж ва Умра тадбирлари ҳар бир муфтият томонидан ташкил этилиши белгиланган. Бу тартибга кўра, Муфтият қошида ягона ташкилот Ҳаж ва Умра ибодатларини ташкил этади. Туркия Республикасида Президент ҳузуридаги Дин ишлари бошқармаси (Диёнат) Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича ягона масъул давлат ташкилоти. Малайзия давлатида “Табунг Хажи” давлат корпорацияси Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича ягона масъул давлат ташкилотидир. Ўрганиш натижаларига кўра, Ўзбекистонда ташкил этилаётган умра тадбири ибодат, хавфсизлик, тиббий, маънавий ва иқтисодий жиҳатлардан афзал эканлиги ҳамда Ҳаж ва Умра тадбирларини узоқ йиллик тажрибага таянган ҳолда юртимиз мусулмон аҳолиси учун ягона ижрочи орган Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли Қарорига асосан мақсадга мувофиқ деб топилди. Мустақилликнинг илк даврлариданоқ хаж ва умра табирларига давлат...
International Day of Women and Girls in Science Ҳар йили 11-феврал санаси БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни нишонланади. Ушбу сананинг нишонлаш борасида 2015 йилда қабул қилинган резолюцияда эътироф этилишича, барча ёшдаги хотин- қизларнинг илм-фан соҳасида иштирокини таъминлаш, уларнинг хуқуқ ва имкониятларини кенгайишига зарур бўлган шароитларни юзага келтиришда ҳам муҳимдир. Ушбу кунни нишонлаш ғояси RASIT – қироллик фанлар академияси халқаро нодавлат фонди раҳбари, медицина фанлари доктори, малика Нисрин Ҳошимий томонидан таклиф этилган. Бу кун шунингдек, аёл-қизлар илмий-техник ҳамжамиятларда а муҳим ўринга эга эканликлари ва уларни тақдирлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш лозимлигини эслатиш ҳамдир. Ушбу мавзуда юртимиз мисолида сўз юритсак, Ўзбекистонда илмий таълим муассасаларида 660 аёл фан доктори ҳамда 7 нафар аёл академик меҳнат қилмоқда. Фанлар Академиясининг илмий-тадқиқот институтларида 3000 га яқин аёл-қизлар самарали тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Ўзбек олима аёллари химия, биотехнология, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда интеллектуал салоҳиятларини намойиш этиб, тадқиқотлар ва инновацион ишланмалари билан юртимиз ривожланишига ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Манба: Grand ta’lim 569
Юртимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизнинг камол топишлари йўлида ҳукуматимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик билан бирга бу борадаги ота-оналар ва таълим-тарбия ишига масъулларнинг доимий ҳаракатлари ҳам ғоят аҳамиятлидир. Жорий йил 10 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва “Хадичаи Кубро” аёл қизлар ўрта махсус ислом билим юрти раҳбариятининг талаба қизлар билан очиқ мулоқоти ташкил этилди. Тадбирда ТИИ ректори У.Ғафуров, “Хадичаи Кубро” аёл қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мудираси, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Н.Ибрагимова маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, барча курс талабалари иштирок этдилар. Тадбир бошида институт ректори У.Ғафуров талаба ёшларни 2019-2020 ўқув йили иккинчи семестри бошланиши билан қутлаб, янги семестрда муваффақиятлар тилади. Шунингдек, тадбир қатнашчиларига Президентимизнинг Муҳаммад ал-Хоразмий ва Абдулла Қодирий номларидаги ижод мактабларида мамлакатимизнинг фаол ёшлари билан учрашувлари ҳамда Мурожаатномада ёшлар ҳақидаги фикрлари ва жорий йилни “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилишининг чуқур мазмун-моҳияти талаба қизларга етказилди. Сўнг сўз навбати “Хадичаи Кубро” аёл қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мудираси Н.Ибрагимовага берилди. Мудира Н.Ибрагимова ўз сўзида талаба қизларнинг зиммасидаги масъулиятга, жумладан, бугунги кунда ҳар бир толиби илм учун ота-оналари ва яқинлари томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланган ҳолда, илм-маърифатга бўлган рағбатларини кучайтириши келажакда ўз соҳасини етук мутахассиси бўлиб, Ватанимиз истиқболига, унинг тинчлиги ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўша оладиган юксак маънавиятли шахс бўлиши талаб этилаётганига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, учрашув давомида сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилган оламшумул ислоҳотлар, хусусан, жамиятда отинойилар фаолиятини янада такомиллаштириш борасида қилинган ишлар ҳақида маълумотлар берилди. Хусусан, бугунги кунда аёлларимиз орасида соғлом турмуш тарзи, диний билим ва кўникмаларни тарғиб этишда дин соҳаси вакиллари, шу жумладан отинойиларнинг ўрни беқиёс экани таъкидланди. Очиқлик ва шаффофлик тамойили устуворлигида ўтказилган учрашувда талаба қизлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шу билан бирга, мулоқот давомида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. З.СУЯРОВА, Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи 606
Жорий йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси лабараториясида маҳаллий ва хорижлик мутахассислар ҳамкорлигида “Мўйи муборак” музейида сақланаётган “Катта Лангар Қуръони” саҳифаларини таъмирлаш ишларининг навбатдаги босқичи бошланди. Ушбу жараён билан танишиш ва назорат қилиш учун ўзбек-француз қўшма илмий кенгашининг аъзолари: Франциянинг Лувр музейи Ислом санъати департаменти директори Яник Линц, Франция Миллий кутубхонаси собиқ раҳбари Франсис Ришар, археологлар Рокко Рантье ва Франц Гране ҳамда ЎзР ФА Санъатшунослик институти директори Шокир Пидаев лабараторияда бўлишди. Ушбу қадимий Қуръони карим саҳифаларини таъмирлаш ишларининг биринчи босқичи 2019 йил 7-11 ноябрь кунлари якунланган эди. Шу кунларда бўлаётган таъмирлаш ишларининг навбатдаги босқичини франциялик мутахассислар Аксель Дело, Ауреля Стрери, Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси бўлими бошлиғи Шаҳноза Ишматова, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ходими Шухратуллоҳ Пўлатов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Камолиддин Маҳкамов ва Саидраҳмат Икрамов амалга оширмоқда. Ушбу таъмир ишлари Юртбошимизнинг 2017 йил 24 майда “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 21 сентябрдаги топшириғи асосида Маданият Вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Катта Лангар Қуръони” саҳифаларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, маҳаллий мутахассислар хорижнинг илғор тажрибаларини ўрганмоқда, соҳанинг етук мутахассислари иштирокида ўқув-машғулотлар ташкил этилди, хорижнинг малакали экспертлари юртимизга таклиф этилди. Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей-кутубхонасида сақланаётган VIII асрга оид Ислом оламидаги энг қадим тарихга эга Мусҳаф қўлёзмаларидан бири бўлган “Катта Лангар Қуръони” саҳифалари Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги “Лангар ота” масжидида узоқ сақлангани учун шу номни олган. У XIX асрда муқоваланган. Юртимизда “Катта Лангар Қуръони”нинг 16 та саҳифаси бор. Уларнинг бир саҳифаси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари институтида, иккитаси Бухоро вилоят кутубхонаси ва Бухоро давлат музей қўриқхонасида, 13 саҳифаси Ўзбекистон мусулмонлар идораси кутубхонасида сақланмоқда. “Катта Лангар Қуръони”нинг юртимизга қандай келиб қолгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Илмий тадқиқотлар хулосасига асосан нодир қўлёзма VIII асрнинг охирги чорагида – араб грамматикаси қоидалари шаклланган даврда ёзилган. Тахминларга кўра, “Катта Лангар Қуръони”нинг умумий ҳажми 206 саҳифани ташкил этган. Ҳозирда уларнинг фақатгина 97 саҳифаси сақланиб қолган бўлиб, уларнинг 81 таси Санкт-Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари институтида сақланади. Камолиддин МАҲКАМОВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхонаси мудири, Тошкент ислом институти ўқитувчиси Манба: muslim.uz 716