Бугун 25 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Кенгашининг 2019-2020 ўқув йили бўйича навбатдаги йиғилиши Zoom дастури орқали онлайн тарзда бўлиб ўтди. Йиғилишда буйруқлар ижросини таъминлаш, ўқув жараёнлари таҳлили, масофавий таълим дарсларининг бориши, карантин шароитида институтнинг ташкилий ва таълимий фаолиятини янада самарали ташкил этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан чиқарилган буйруқ кенгаш аъзоларига таништирилди. Карантин шароитида Рамазони шарифни белгиланган талаблар асосида ўтказиш, ўқитувчи ва талабаларнинг жамоавий таровиҳ ва ифторликларда иштирок этмаслик ҳамда оила даврасида ибодат қилиш, илм олиш ва карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказиш бўйича тушунчалар берилди. Жорий қилинган карантин шароитида халқимизга Рамазони шарифнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, ифторликларни оила даврасида ихчам ва камтарона ўтказиш, ўзаро ёрдам ва яшиликларни кўпайтириш учун муҳтарам Президентимиз ташаббуслари “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига қўшилиш ҳамда одамлар орасида ваҳима ва ношукрликни олдини олиш борасида ОАВ, матбуот ва интернет нашрларида устоз ва ўқитувчилар томонидан илмий-маърифий чиқишлар ва мақолалар тайёрлаш бўйича ЎМИ буйруғига мувофиқ тавсиялар берилди. Масофавий йиғилиш сўнгида кенгаш аъзолари, устозлар ҳозирда дунё бўйлаб тарқалган вирусдан бутун инсоният, хусусан халқимиз ҳам тез фурсатда халос бўлишини Аллоҳдан сўраб дуо қилдилар. 842
Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси 2020 йил 23 апрел, пайшанба куни асрдан кейин Рамазон ҳилолини кузатиш ва кўз билан, ёки бирон жиҳоз воситасида ойни кўрган киши бу ҳақда маҳкаманинг энг яқин идорасига хабар қилишини сўради: Бунинг сабаби, ҳижрий йил ҳисоби бўйича 7-ой бўлган Ражабнинг 29-кунида гарчи янги ҳилол кўринмаган бўлса ҳам расмий тақвим бўйича ундан кейинги Шаъбон ойи кирган, деб ҳисобланган. Шунга кўра, бугун, 2020 йил 22 апрел, чоршанба куни расмий ҳисобда Шаъбоннинг 29-куни, Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси ҳисобига кўра эса Шаъбоннинг 28-куни саналади. Демак, Рамазон ойини кўриш учун бугун чиқилади. Натижада, пайшанба куни Рамазон ойи бошланмаслиги аниқ бўлди. Эртага, 2020 йил 24 апрел, жума куни Рамазоннинг 1-куни бўлиши ва рўза тутиш бошланиши эса ҳисоб-китобларга кўра аниқроқ бўляпти. Манба: azon.uz 930
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакат аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида юртимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди. “Бугунги кунга қадар 424 нафар юртдошимиз бу касалликдан халос бўлиб, реабилитация режимига ўтказилгани барчамизга, бутун эл-юртимизга катта куч беради. Юзага келган вазиятни тўғри тушуниб, карантин қоидаларига оғишмай амал қилаётган, кўрилаётган чора-тадбирларни кенг қўллаб-қувватлаётган барча юртдошларимизга яна бир марта раҳмат айтаман. Фурсатдан фойдаланиб, кечани кеча, кундузни кундуз демасдан, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатиб, ушбу касалликка қарши курашаётган жонкуяр шифокорларимизга, улар билан бир сафда туриб хизмат қилаётган хорижий врачларга, шунингдек, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларига ўз номимдан, халқимиз номидан яна бир бор миннатдорчилик билдираман”, деган давлат раҳбари. Шавкат Мирзиёев сўзида давом этаркан, жорий йилнинг 20 апрель куни ўтказилган йиғилишга эътибор қаратиб, шундай деган: “20 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида биз халқаро ва миллий талабларга тўлиқ амал қилган ҳолда, мамлакатимизда карантин режимини босқичма-босқич юмшатиш, шу асосда тезроқ нормал ҳаётга қайтиш бўйича дастлабки чора-тадбирларни белгилаб олган эдик. Бугунги кунда вирусдан холи ҳудудлардаги бир қатор саноат корхоналарида, қурилиш майдонларида, фермер ва кластер хўжаликларида, санитар-эпидемиологик нормаларга қатъий амал қилган ҳолда, ишлар аста-секин бошланди. Айниқса, “Кўкламнинг ҳар бир дами – ғанимат!” деган даъватни ўзлари учун ҳаётий шиорга айлантириб, далаларимизда, томорқаларда тер тўкиб, ҳалол меҳнат қилаётган фидойи деҳқон ва фермерларимизга, кластер хўжаликлари раҳбарлари ва ишчи-хизматчиларига ўз раҳматимни айтаман”. Бугунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев йиғилиш ва давлат аҳамиятига молий тадбирларда видеоконференц алоқа орқали иштирок этаётган эди. Ушбу йиғилишларда иштирок этган вазирлар ва давлат ташкилотлари раҳбарлари ҳам ниқобларда намоён бўлганди. Президенти Шавкат Мирзиёев бу галги йиғилишни бевосита ўтказди ва унда иштирок этган давлат идоралари раҳбарларини ҳам ниқобсиз ҳолатда кўриш мумкин. Президентнинг таъқидлашича, мамлакатда коронавирусга қарши кураш давом эттирилади. “Албатта, биз коронавирус пандемиясига қарши курашни бир лаҳза ҳам тўхтатмаймиз. Бу одамларимиз, аҳолимизнинг соғлиғи, ҳаёти билан боғлиқ ўта муҳим масала. Айни пайтда, биз 34 миллионли халқимизни озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар билан кафолатланган ҳолда таъминлаш, фуқаролар даромадларининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик, ёрдам ва кўмакка муҳтож юртдошларимизни қўллаб-қувватлашдек ғоят долзарб вазифани ҳам кечиктирмасдан ҳал қилишимиз керак. Бунинг учун иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқлари барқарор ишлаши шарт. Кўриниб турганидек, биз бир вақтнинг ўзида қатор мураккаб вазифаларни ечишимиз зарур. Ҳозирги оғир пайтда аҳолимизнинг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлаш мақсадида “САХОВАТ ВА КЎМАК” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ҳақидаги ташаббусни халқимиз, жамоатчилигимиз кўтаринки руҳда, қизғин кутиб олгани барчамизни, албатта, хурсанд қилади. Бу масала бўйича муҳтарам фахрийларимиз, олимлар, маданият ва санъат арбоблари, ҳурматли уламоларимиз, бизнес ҳамжамият вакиллари, ёшларимиз томонидан телевидение ва рўзномаларда, ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрлар, самимий муносабат бундай эзгу интилиш халқимизнинг юрагида, қалбида мужассам эканини яққол тасдиқлайди. Бу самимий фикр-мулоҳазалар эл бошига иш тушган қийин дамларда бир-бирига елкадош бўлиш, бир-бирига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш каби энг олижаноб фазилатлар халқимизнинг юрагида, қалбида азалдан мужассам бўлганини, бугун ушбу интилишлар янада кучлироқ жўш ураётганини намоён этади. Шу маънода, улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий бобомизнинг “Саховатли инсоннинг бошига жаннат дарахтлари соя солади” деган сўзларида чуқур ҳикмат бор, албатта. Мен, мана шу ташаббусни чин дилдан қўллаб-қувватлаб,...