Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакат аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида юртимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди. “Бугунги кунга қадар 424 нафар юртдошимиз бу касалликдан халос бўлиб, реабилитация режимига ўтказилгани барчамизга, бутун эл-юртимизга катта куч беради. Юзага келган вазиятни тўғри тушуниб, карантин қоидаларига оғишмай амал қилаётган, кўрилаётган чора-тадбирларни кенг қўллаб-қувватлаётган барча юртдошларимизга яна бир марта раҳмат айтаман. Фурсатдан фойдаланиб, кечани кеча, кундузни кундуз демасдан, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатиб, ушбу касалликка қарши курашаётган жонкуяр шифокорларимизга, улар билан бир сафда туриб хизмат қилаётган хорижий врачларга, шунингдек, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларига ўз номимдан, халқимиз номидан яна бир бор миннатдорчилик билдираман”, деган давлат раҳбари. Шавкат Мирзиёев сўзида давом этаркан, жорий йилнинг 20 апрель куни ўтказилган йиғилишга эътибор қаратиб, шундай деган: “20 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида биз халқаро ва миллий талабларга тўлиқ амал қилган ҳолда, мамлакатимизда карантин режимини босқичма-босқич юмшатиш, шу асосда тезроқ нормал ҳаётга қайтиш бўйича дастлабки чора-тадбирларни белгилаб олган эдик. Бугунги кунда вирусдан холи ҳудудлардаги бир қатор саноат корхоналарида, қурилиш майдонларида, фермер ва кластер хўжаликларида, санитар-эпидемиологик нормаларга қатъий амал қилган ҳолда, ишлар аста-секин бошланди. Айниқса, “Кўкламнинг ҳар бир дами – ғанимат!” деган даъватни ўзлари учун ҳаётий шиорга айлантириб, далаларимизда, томорқаларда тер тўкиб, ҳалол меҳнат қилаётган фидойи деҳқон ва фермерларимизга, кластер хўжаликлари раҳбарлари ва ишчи-хизматчиларига ўз раҳматимни айтаман”. Бугунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев йиғилиш ва давлат аҳамиятига молий тадбирларда видеоконференц алоқа орқали иштирок этаётган эди. Ушбу йиғилишларда иштирок этган вазирлар ва давлат ташкилотлари раҳбарлари ҳам ниқобларда намоён бўлганди. Президенти Шавкат Мирзиёев бу галги йиғилишни бевосита ўтказди ва унда иштирок этган давлат идоралари раҳбарларини ҳам ниқобсиз ҳолатда кўриш мумкин. Президентнинг таъқидлашича, мамлакатда коронавирусга қарши кураш давом эттирилади. “Албатта, биз коронавирус пандемиясига қарши курашни бир лаҳза ҳам тўхтатмаймиз. Бу одамларимиз, аҳолимизнинг соғлиғи, ҳаёти билан боғлиқ ўта муҳим масала. Айни пайтда, биз 34 миллионли халқимизни озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар билан кафолатланган ҳолда таъминлаш, фуқаролар даромадларининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик, ёрдам ва кўмакка муҳтож юртдошларимизни қўллаб-қувватлашдек ғоят долзарб вазифани ҳам кечиктирмасдан ҳал қилишимиз керак. Бунинг учун иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқлари барқарор ишлаши шарт. Кўриниб турганидек, биз бир вақтнинг ўзида қатор мураккаб вазифаларни ечишимиз зарур. Ҳозирги оғир пайтда аҳолимизнинг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлаш мақсадида “САХОВАТ ВА КЎМАК” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ҳақидаги ташаббусни халқимиз, жамоатчилигимиз кўтаринки руҳда, қизғин кутиб олгани барчамизни, албатта, хурсанд қилади. Бу масала бўйича муҳтарам фахрийларимиз, олимлар, маданият ва санъат арбоблари, ҳурматли уламоларимиз, бизнес ҳамжамият вакиллари, ёшларимиз томонидан телевидение ва рўзномаларда, ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрлар, самимий муносабат бундай эзгу интилиш халқимизнинг юрагида, қалбида мужассам эканини яққол тасдиқлайди. Бу самимий фикр-мулоҳазалар эл бошига иш тушган қийин дамларда бир-бирига елкадош бўлиш, бир-бирига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш каби энг олижаноб фазилатлар халқимизнинг юрагида, қалбида азалдан мужассам бўлганини, бугун ушбу интилишлар янада кучлироқ жўш ураётганини намоён этади. Шу маънода, улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий бобомизнинг “Саховатли инсоннинг бошига жаннат дарахтлари соя солади” деган сўзларида чуқур ҳикмат бор, албатта. Мен, мана шу ташаббусни чин дилдан қўллаб-қувватлаб,...
Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ва у зотни улуғлашнинг асосларини умумий саккиз қисмга ажратганлар: 1. Набий алайҳиссаломни барча инсонлардан афзал билиш. Яъни ҳар бир мусулмон киши Муҳаммад алайҳиссаломни инсониятнинг энг афзали, деб эътиқод қилиши лозим. 2. Набий алайҳиссалом ҳақларида доимо одобга риоя қилиш. Набий алайҳиссалом ҳақларида одобга риоя қилиш деганда асосан қуйидаги кўрсатмаларни яхши кўриб бажариш тушунилади: А) Набий алайҳиссалом ҳақларида одобга риоя қиладиган киши, Қуръонда буюрилганидек у зотга доимо салавот ва салом айтиб юриши керак. Қуръонда у зотга салавот ва салом айтишга буйруқ келган: “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг” (Аҳзоб сураси, 56-оят). Уламолар умр давомида бир марта салавот ва салом айтиш фарзлиги ушбу оят билан собит бўлганини, аммо у зотнинг номлари зикр қилинган пайтда, ё ҳар бир мажлисда, ё ададга чекламасдан доимий равишда салавот ва салом айтиб юриш вожиблиги ҳадислар билан собит бўлганини айтганлар. Салавот айтишнинг аҳамияти ҳақида у зотнинг ўзлари бундай деганлар: عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَى اللهُ عَلَيهِ وَ سَلَّمَ: « رَغِمَ أَنْفُ رَجُلٍ ذُكِرْتُ عِنْدَهُ فَلَمْ يُصَلِّ عَلَىَّ ». رَواه الترمذي. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унинг олдида мен ёдга олинганимда менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалсин”, дедилар”. Термизий ривоят қилган. Эътибор берадиган бўлсак, ташаҳҳудда, хутбада, жаноза намозида, азондан кейин, дуо қилаётган пайтда ва ҳоказо кўплаб ибодатларда у зотни улуғлаб салавот айтиш жорий қилинган. Б) Набий алайҳиссалом ҳақларида одобга риоя қиладиган киши, у зотни кўпроқ ёдга олишга ҳаракат қилиши керак. Муҳаммад алайҳиссаломни кўпроқ ёдга олиш, инсонларга у зотнинг суннатларини таълим бериш, мартабалари ва ҳақларини билдириш каби ишлар билан амалга оширилади. В) Набий алайҳиссалом ҳақларида одобга риоя қиладиган киши, у зотнинг номларини ҳамиша ҳурмат билан тилга олиши керак. Яъни у зотнинг исмларини айтишда, пайғамбарликларини ифодаловчи “набий” ё “расул” сифатлари билан бирга айтиш керак. Г) Набий алайҳиссалом ҳақларида одобга риоя қиладиган киши, у зотнинг масжидларига алоҳида ҳурмат кўрсатиши керак. Яъни у зотнинг масжидларида, қабрларининг ёнида шовқин-сурон қилмаслик ва баланд овозда гапирмаслик лозим бўлади. Д) Набий алайҳиссалом ҳақларида одобга риоя қиладиган киши, у зотнинг шаҳарлари Мадинаи Мунавварага алоҳида ҳурмат кўрсатиши керак. Яъни Мадинаи мунавварада яшовчиларга ва унга кирган барча мусофирларга Муҳаммад алайҳиссаломнинг шаҳарлари ҳурматини сақлаш вожиб бўлади. Е) Набий алайҳиссалом ҳақларида одобга риоя қиладиган киши, у зотнинг ҳадисларини улуғлаши керак. Ҳадиси шарифларни айтаётган вақтда ёки эшитиш пайтида Расулуллоҳнинг сўзларига ҳурмат кўрсатиш керак. Ҳурмат кўрсатиш деганда асосан қуйидаги ишларга риоя этиш тушунилади: – ҳадисларни ўрганишда холис Аллоҳ розилигини кўзлаш; – ҳадисларни ёйиб, савоб олишни умид қилиш; – эшитган ҳадисларига амал қилиш; – ҳадисларни ривоят қилишда виқор билан ўтириш; – ҳадис дарслари учун алоҳида хушбўйланиш. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 310
Коронавирус сабабидан ўлган киши шаҳидми? Ал-азҳар халқаро электрон фатво марказининг таъкидлашича, коронавирус сабабидан вафот этган киши шаҳид мақомида бўлади ва унга шаҳидлар ажри берилади. Дунё ҳукмлари борасида унга барча мусулмон маййитларга татбиқ қилинадиган ғусл, кафанлаш, жаноза намози каби ҳукмлар жорий қилинади. Бунинг далили Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадислари: “Шаҳидлар бешта: тоъун (ўлат)дан ўлган, қорин оғриғи (ички касаллик) билан ўлган, чўкиб ўлган, том босиб ўлган, Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган кишилар”. Бир ривоятда, тоъун (вабо)да ўлган шаҳиддир, деганлар. Ана шулардан келиб чиқиб коронавирусдан ўлганлар ҳам тоъун (ўлат) дан ўлганлар қаторида ҳисобланади. Коронавирусдан сақланиш учун тақилган ниқоб билан намоз ўқишнинг ҳукми. Ислом тадқиқотлари маркази ҳузуридаги фатво ҳайъати мусулмонларга коронавирус тарқалиши ёки юқишидан эҳтиёт бўлиш сабабли тақиб оладиган ниқобларда намоз ўқишни зарари йўқлигини қайд этган. Масжидларда намоз ўқишни тўхтатишнинг ҳукми. Миср фатво уйи (Дорул ифто) Азҳар шайхи ва Миср вақф вазирининг янги турдаги коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар доирасида, икки ҳафта мобайнида, Республиканинг барча ҳудудларида жамоат ва жума намозларини адо этишни тўхтатиб, азон айтиш билан кифояланиш қарорларини маъқуллашини эълон қилди. Спирт билан дезинфекция қилинган масжидда намоз ўқишнинг ҳукми. Азҳар фатво маркази: спирт – гидрооксид бирикмаси бўлган углерод ва водород зарраларидан иборат химиявий мураккаб элемент. Химикларга кўра ҳар қандай спирт деб аталувчи моддалар ҳам маст қилувчи бўлавермайди. Маст қилмайдиган спиртнинг сифатлари маст қиладигани каби бўлмагани ва ўзгариш содир бўлгани учун у пок ҳисобланади. Шунинг учун у билан баданни ва турли юзаларни дезинфекциялаш мумкин бўлаверади. Шу сабабли баданга ёки намоз жойига бундай спирт теккандан сўнг намоз ўқиш жоиз. Аммо, таркиби ва маст қилиши жиҳатидан аввалги ҳолида бўлган спиртнинг ҳукми эса уламолар ўртасида ихтилофли масала бўлиб, унинг ҳукми ихтиёр қилинган қавлга кўра покдир. Марказга кўра спиртни тиббий томондан тозалашда ишлатиш мумкин ва у билан турли юзаларни, жамоат жойларини ва масжидларни тозалашнинг зарари йўқ. Кийими, бадани ёки жойнамозига спирт теккан одамнинг намози дуруст бўлади. Коронавирус сабабли жума намозини уйда ўқишлик ҳукми. Азҳарнинг халқаро электрон фатволар марказига кўра уйда жамоат бўлиб, хутбалари билан икки ракъат ўқилган жума намози адо топмайди. Ҳаттоки намозхонлар сони кўп бўлса ҳам тўғри бўлмайди. Уйда хутбасиз тўрт ракъатдан иборат жамоат бўлиб ёки якка-якка ҳолда пешин ўқилади. Киши эркак ва аёллардан иборат ўз аҳлига имом бўлиб, жамоат ҳолда адо этиши мустаҳабдир. Коронавирус сабабидан жума намозини ўқимасликнинг ҳукми. “Фатво уйи” қуйидагича жавоб берди: жамоат ва ҳаттоки жума намозларини тарк қилишга сабаб бўладиган қатор омиллар мавжуд бўлиб, кучли жала, инсонга заҳмат етказадиган лойгарчилик, масжид йўлини кўриб бўлмас даражадаги қоронғулик каби умумий ҳамда касаллик, жонига, молига, аҳлига хатар бўлиши каби хусусий омиллар шулар жумласидандир. Шунингдек, бадбўй нарса истеъмол қилиш, кучли мудроқ босиши ва шуларга ўхшаш ҳолатлар ҳам жумъа намозига ҳозир бўлишдан тўсади. Коронавирус сабаб рўза тутмасликнинг ҳукми. Азҳарнинг халқаро электрон фатволар маркази шифокорлар янги турдаги коронавирусни олдини олишга қаратилган чоралар сифатида инсоннинг оғзи кун бўйи нам ҳолда туришлиги зарур деган тавсия берганда Рамазон рўзасини тутиш ҳукми бўйича саволга фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали жавоб берди. Унда келтирилишича, агар касалликка чалинмаган бўлса, мусулмонга Рамазон ойида оғиз очиш мумкин эмас. Лекин шунга қарамай шифокорлар рўза коронавирусга чалиниш ва у орқали ҳалок бўлиш хавфини кучайтиради деган тақдирда ва бу нарса илмий...
Қадим замонда йўлларда кўплаб қароқчилар одамларни тунар ва уларни асир қилиб қул бозорида сотар эдилар. Ана шундай кунларнинг бирида қароқчиларнинг қўлига ёши кекса, йўқсил бир отахон тушиб қолди. Қароқчилар бошлиғи унга: “Қул бозорида сотилиб кетишни истамасанг бизга юз танга топиб бер шунда сени озод қиламиз”- деди. Бечора отахон яқинларига мактуб ёзиб ҳолатни баён қилиб шундай деди: “Биламан сизларда мени озод қилиш учун пул йўқ. Мен бу мактубни ҳолимдан хабардор бўлишингиз учунгина ёзаябман”. Бу қариянинг қалби тоза ва жасур ўғли бор эди. Отасининг шундай аҳволга тушиб қолганини билгач, дарҳол йўлга отланди. Қароқчилар қароргоҳига келиб ўзини таништиргач уларга: “Жаноблар, мен сизлардан отамни гаров пулисиз озод қилиб юборинглар деб сўрамайман. Чунки биламан сизлар бундай қилмайсизлар. Отам кекса ёшли ва кучдан қолган. Уларни сотсангиз ҳам кўп фойда олмайсиз. Яхшиси, унинг ўрнига мени сотиб юборинглар. Шунда сизлар кўпроқ даромад қиласиз”- деди. Бундай таклиф қароқчиларга жуда ёқиб тушди. Улар маслаҳатлашиш учун вазиятни қароқчилар бошлиғига тушунтирдилар. Қароқчилар бошлиғи бу жасур ва олийжаноб йигит ҳақидаги ҳикояларни эшитгач ўз қулоқларига ишонмади ва йигитни ва унинг отасини ҳузурига келтиришни буюрди. У қариянинг ўғлига ҳайрат билан қараб: “Ҳа, ҳа, бу дунёда нақадар жасур ва мард фарзандлар бор а! Бизда инсонийлик ўлиб кетибдими арслоним?! Сенга отингни ҳадя қиламан!” – деди. Шундан сўнг кекса отахон ва унинг фидокор ўғли хурсанд ҳолда уйга қайтишди. Бу ҳикоя Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини ёдимизга солади: لا يجزي ولد والدا إلا أن يجده مملوكا فيشتريه فيعتقه “Ҳар бир фарзанд отаси олдидаги қарзини ҳеч қачон адо қила олмайди. Илло, уни қул ҳолатида сотиб олиб озод қилиб юборса бундан мустасно”. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 300