5 апрель куни Республикада фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимлари, имом-хатиблар ва диний таълим муассасалари ўқитувчилари учун “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва Ислом дини маърифатини тарқатишда диний соҳа ходимларининг ўрни” номли илмий-ўқув семинари илк маротаба видео-конференция кўринишида ўтказилди. Тадбир Одилхон қори Исмоиловнинг Қуръони карим тиловати ҳамда Муфтий ҳазратларининг дуолари билан бошланди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Ўзбекистон Ислом академияси ректори, академик Неъматулло Иброҳимов, Ўзбекистонда ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Минаваров, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Тоҳир Малик, Ўзбекистон Ислом академияси профессори Умарали Норматов, Ўзбекистон Ислом академияси кафедра мудири Хуршид Дўстмуҳаммадлар сўзга чиқдилар. ЎМИ Матбуот хизмати 353
Жорий йилнинг 4 апрель куни Наманган вилоятида жойлашган “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда уларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди. Унда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ва ўқув ишлар бўйича проректор У. Ходжаев қатнашдилар. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан юртимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, диний таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талаблар мониторингини ўтказиш ҳамда битирувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида таълимнинг кейинги босқичларига йўналтириш (олий таълим, магистратура, таянч докторантура), таълим муассасаларида ўқув жараёнига оид меъёрий ҳужжатларнинг юритилиш ҳолати ҳамда талабаларнинг одоб-ахлоқ ва ички-тартиб қоидаларига риоя қилишларини такомиллаштириш, диний таълим муассасаларида ташкил этилган “Араб тили” курслари фаолияти, диний таълим соҳасида инновацион ғояларни ва илғор педагогик технологияларнинг татбиқ этилиши, диний таълим муассасаларида ўқитиладиган мутахассислик фанлар бўйича ўқув қўлланма ва дарсликлар тайёрлаш бўйича йўл-йўриқлар каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди. 303
Аввал хабар берганимиздек, 31 март куни Тошкент ислом институтида “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин” шиори остида маданий-спорт байрам тадбири бўлиб ўтган эди. Ушбу тадбирга Яҳё қори Турдиев, Абдуқаюм долма Азимов, Зоҳиджон домла Қодиров каби фахрий устоз ва ректорлар ташриф буюриб, ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ҳақига қилган дуои хайрлари билан даврани файз ва нурга тўлдирдилар. 732
Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда, Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда. У билан қол танҳо, ҳеч бўлмас озор, Жонингга юз роҳат беради такрор. Абдураҳмон Жомий Китоб – қалб гавҳари, кўнгил офтоби. Ҳар дақиқа у бизни донишмандларнинг билим хазинаси билан ошно эта олади. Инсон ҳаётида китобнинг ўрни беқиёсдир. Китоб ўқиш нафақат сўз бойлигини кўпайтиради, балки умумий саводхонликни ҳам оширади. Бугун жадал суратлар билан равнақ топиб бораётган Ўзбекистон нашриётлари ва матбаа корхоналари қатор жанр ва мавзуларга бой бўлган китоб махсулотларини китобхонлар эътиборига тақдим этиб келмоқда. Шунга асосан, Тошкент ислом институтида жорий қилинган “Китобхонлик куни” муносабати билан 2018 йил 29 март куни устоз ва талабаларни диний-маърифий, маънавий, бадиий ва сиёсий саводхонлигини янада юксалтириш мақсадида ТИИ Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан “Мовароуннаҳр” нашриёти ва “Шарқ зиёкори” китоблар маркази ҳамкорлигида китоб кўргазма савдоси ташкил қилинди. Мазкур кўргазма савдода институт устоз ва талабалари иштирок этиб, уларга “Мовароуннаҳр” нашриёти ва “Шарқ зиёкори” китоблар маркази ходимлари томонидан жами 535 номдаги 1605 дона диний-маърифий мазмундаги адабиётлар, аср ошган асарлар, мумтоз адабиёт намоёндалари, бадиий тўқималарга бой асарлар, саломатлик рукнларидаги адабиётлар, сиёсий, бадиий, илмий-адабий, ҳажвий, жаҳон ва болалар адабиёти дурдоналари, араб, инглиз, рус тилларидаги луғат китоблар, оила психологияси, тарих, юридик китоблар, шеърий тўпламлар ҳамда халқ табобатига оид асарлари намойиш этилди. Эслатиб ўтамиз, бу каби китоб кўргазмаларини ўтказиш билан устоз ва талабалар юртимиздаги нашриётлар фаолияти ва уларда чоп этилаётган янги китоблар билан яқиндан танишиб бориш имкониятига эга бўлмоқдалар. Ахборот-ресурс маркази мудири Камолиддин Маҳкамов 368