islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ақоид фанидан очиқ дарс

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 19 февраль  куни  “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Қ.Сидиқметовнинг 2-в гуруҳга ақоид фанидан “Касб талаб қилишнинг ҳукми” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. 438

Бир ҳадис шарҳи

Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига келиб:”Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга энг севимли киши ким?, Аллоҳ азза ва жаллага энг севимли амал қайси(амал)?”, деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):“Аллоҳга энг севимли киши – одамларга кўпроқ манфаати тегадиган киши. Аллоҳга энг севимли амал – мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритмоғинг. Ёки унинг ташвишини аритмоғинг. Ёки ундан очликни кетказишинг. Ёки унинг қарзини ўтаб қўймоғинг. Қасамки, мен учун бир биродаримнинг эҳтиёжини қондириш учун юришим, ушбу масжид – Мадина масжиди – да бир ой эътикоф ўтиришимдан севимлироқдир…”, дедилар. (Табароний ва Ибн Абуд Дунё ривояти). Пайғамбарлар ҳаётидан мисоллар: Иброҳим алайҳиссалом одамларга яхшилик ва манфаат етказишни яхши кўргани учун улуғ мартабага эришиб, “Халилуллоҳ” яъни “Аллоҳнинг дўсти” деган буюк ном ва унвон олганлар. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Жаброил, нега Аллоҳ Ўзига Иброҳимни дўст тутган?”, деб сўрадилар. У зот: “Очларни таомлантиргани учун эй Муҳаммад!”, деб жавоб берди. (Имом Байҳақий “Шуабул иймон”да, Қуртубий ҳам ўз тафсирида ривоят қилган. Буни заиф деган гаплар ҳам бору, лекин бу ривоятнинг маъноси бир неча ҳадисларда ва қолаверса, биз ўрганатган ҳадисимизда ҳам айнан шу итъомут таом маъноси бор). Мусо алайҳиссалом ҳам заифҳол-муҳтож кишиларга доимо кўмакчи бўлганлар. Бунга Қуръони каримнинг ўзи шоҳид ўлароқ, Мусо алайҳиссалом ўзлари умуман танимаган юртдаги, нотаниш икки заифа қизлар – Шуайб алайҳиссаломнинг икки қизлари – нинг қийналиб турганини кўриб, уларнинг қўйларини беминнат суғориб берганларини бизга намуна қилиб баён қилган: “Қачонки, (Мусо) Мадяннинг суви (қудуғи)га етиб келгач, у жойда бир тўп одамлар (чорваларини) суғораётганларини кўрди ва улардан берироқда икки аёл (ўз қўйларини) қўриқлаб турганларини кўриб: «Сизларга не бўлди?» – деди. Улар: «Биз, то подачилар (молларини) қайтармагунча, суғора олмаймиз*. Отамиз эса қари чол», – дедилар“. (“Қосос” сураси, 23-оят). Бу икки қиз кўзлари ожиз бўлиб қолган пайғамбар Шуайб (алайҳиссалом)нинг қизлари эди. Иккиси қўйларини қудуққа суғоргани олиб келиб, эркаклар кўп бўлгани учун улардан ҳаё қилиб, яқинлаша олмай турганларида, Мусо (алайҳиссалом) уларга ёрдам бергач, улар бориб оталарига бу ҳақда хабар берадилар. (Шайх Абдулазиз Мансур). Исо алайҳиссалом касалмандларнинг эҳтиёжини қондириш-даволаш, камбағал, бева-бечораларга ёрдам бериш учун саъй-ҳаракат қилар, қаерда бўлсалар ҳам одамларга манфаат етказиш пайида бўлар эдилар. Буни эса Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони каримда Исо алайҳиссаломнинг тилидан қуйидагича баён қилган: “Яна мени қаерда бўлсам (ҳам одамларга таълим-тарбия бериш ва бошқа кўп манфаат етказувчи) баракотли қилди ва модомики, ҳаёт эканман, менга намозни ва закотни (адо этишни) буюрди“. (“Марям” сураси, 31-оят). Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом одамларнинг эҳтиёжларини қондириш борасида бизга буюк амалий намуна бўлганлар: бева-бечоралар билан бирга юришдан ҳеч ҳам ор қилмас, уларнинг ишларини бажаришга маҳкам бел боғлар эдилар: Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба-маърузаларини якунлаб, минбар тушар эдилар ва (энди меҳроб сари юрмоқчи бўлиб турганларида) У зотга бир киши кўндаланг чиқиб, эҳтиёжини айтар эди. Шунда У зот ҳалиги одам билан то уни ишини бажариб бергунларича малолланмай бирга тураверар эдилар. Ишини битириб берганларидан сўнгина намозгоҳ(меҳроб)ларига ўтиб, намоз ўқир эдилар”, деганлар. (Имом Насаий ривояти). …Ёки унинг қарзини ўтаб қўймоғинг… Бу борада Аллоҳ таоло бундай кўрсатма берур: “Агар (қарздор) қийналса, бойигунга қадар кутиш лозим. Агар билсангиз, (берган қарзингизни қарздорга) садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир“....

Зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш учун 3 миллиард сўмдан маблағ ажратилади

Адлия вазирлигининг телеграмдаги каналининг хабар беришича, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларии ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. 427

Умавий давлатида юрт фаравонлиги йўлида амалга оширилган сиёсий-ижтимоий ислоҳотлар ва бошқарув тизимининг ишлаб чиқилиши

Умавийлар даврида ўша вақтдаги жамият ва келажак авлод учун иқтисодий ва сиёсий ҳаётда жуда кўп ислоҳотлар бўлди. Бу амалга оширилган ислоҳотлар ҳозирги кунда ҳам энг аҳамият касб ўтади. Жумладан ҳар бир Умавий раҳбарларидан Муовия розияллоҳу анҳунинг ислоҳотларини санаб ўтсак. Муовия розияллоҳу анҳу давлатнинг ички сиёсатида бир неча ислоҳотлотларни амалга ошириш билан бирга, аҳолининг барча қатламларини маърифатли, билимли бўлишига ҳаракат қилди. Кўп вақтини халқ турмуш даражасини яхшиланиши учун сарфлади[1]. Масалан, у бомдодни ўқиб бўлгач, тонг вақтидан бирор ҳақни ҳақдорга олиб бериш билан ишни бошлар эди. Сўнг хонасига кириб кетар, ортидан кунлик иш режаси ёзилган дастур тақдим қилинар, ўқиб бўлгач, сўнг ибодат қилар, яна чиқиб хос одамларини чақиртириб, вазият ҳақида гаплашар, кейин вазирлар кириб, кунлик ишлари ҳақида ҳисобот берар, сўнг нонушта қилиб, бир қанча мавзулар ҳақида гаплашар, сўнг яна шахсий иш билан уйига кириб чиқар ва хизматчисига тахт- ўриндиқни олиб келишни буюрар, атрофида эса қўриқчи зобитлари турар, шикоят билан келганларни тинглар ва ҳал қилар, сўнг энг яқин-хос одамлар билан учрашар, доимо бир котиби воқеъликни қайд қилиб борар эди[2]. Кечга қўшни мамлакатлар аҳволи, ўз мамлакатидаги фуқаролар ҳолати ҳақида раҳбар ходимлар ҳисобот беришар, ётишдан олдин ўтган подшо ва урушлардаги хийлалар ҳақида хизматчиси ўқиб эшиттирар эди[3]. Кўриниб турибдики, ҳар бир иш режа ва дастурлар орқали бажарилган. Кейинчалик ундан кейинги раҳбарлар ва подшоҳлар учун дастур бўлиб хизмат қилди. Айниқса халқ ҳолатига эътибор биринчи ўринга қўйилган, бу ҳам ислоҳотчилик ҳаракатларидан бири десак хато қилмаган бўламиз. Бошқарувдаги ислоҳотларнинг уч жиҳати: Идоравий-бошқарув тақсимоти; Идоравий вазифалар; Илоравий муассаса-девонлар. Идоравий тақсимотда бошқарув минтақа-ўлкаларга қараб қуйидагича бўлган: А) Шом вилояти- Дамашқ, Ҳимс, Қинсир, Фаластин, Иордания эди. Бу жойларга раҳбарнинг айнан ўзи волийларни таъйинларди. Б) Ироқ вилояти- маркази Басра, Куфа, Восит назоратидагилари Форс, Кирмон, Хуросон, Сижистон, Асбаҳон, Аҳвоз, Қазвин, Журжон, Тибристон, Озарбайжон, Рай, Қомус, Наҳован ва Мовароуннаҳр бу давлат- Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хоразмдан то Хитойгача бўлган ҳудудни ўз ичига олар эди. В) Фурот вилояти- Дажла ва Фурот дарёси оралиғидаги Сурия шарқи шимолида жойлашган. Унга Озарбайжон, Армания, Мусил, Кичик Осиё ҳудудлари қарашли эди. Бу вилоят маркази Ҳаррон, ҳозирги Суриянинг Раққа шаҳри шимолидан 127 километр узоқликдаги Туркия ерларига қарашли Диёр Бакр ҳисобланган шаҳридан туриб бошқариларди. Г) Ҳижоз вилояти- машҳур шаҳарлари Макка ва Мадина. Ҳижоз бошқаруви ҳам ушбу шаҳарлардан бирида бўлган. Шунингдек Тоиф ҳам унга қарашли бўлган. Баъзан Ямома Ҳижоз тасарруфида бўлган. Д) Яман вилояти- Маркази Санъо, унга Ҳазрамавт ва Жанд тобеъ бўлган. Е) Миср вилояти- юқори Миср унга Синайдан то Нубиягача қараган. Қуйи Мисрга денгиз томонидаги жойлар қараган. Волий Фустот шаҳрида бўлган. Шунингдек Искандария ва Сувайш ҳам унинг сарҳадига кирган. И) Мағриб вилояти- сарҳади Ливиядаги Барқадан тортиб, то Мағрибдаги Тангогача чўзилган. Асосий маркази Қайравон шаҳри бўлган. Дастлаб Миср қўл остида бўлган. Кейинчалик Язид ибн Муовия пайтида ҳ. 86/ м. 682 йил мустақил бўлди. Валид ибн Абдулмалик даври ҳ. 86/ м. 685 йилда у ҳар томонлама ривож топди. Й) Андалус вилояти – сарҳади Гибралталдан то Испаниядаги Поришлунагача чўзилган. Шимолдан Франсия жанубидаги ҳозирги Партугалия ерларига яқин бўлган Астрасофий қироллигигача бўлган. У ҳам аввал Мағриб волийси томонидан бошқарилган. Раҳбар Умар ибн Абдулазиз даври ҳ. 99-101/м. 717-719 йилда мустақил идора қилинадиган бўлди. Маркази Қуртуба шаҳри бўлган. Умавийлар худди хулафои...

АҲЛИ СУФФАЛАР КИМЛАР?

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилганларига ўн олти ой ўтгач, Аллоҳ таолонинг буйруғи ила Қибла Байтул-Мақдис томондан Каъбаи муаззама томонга ўзгартирилиб, намозда Каъба томонга юзланишга буюрилган. Аввалги қибланинг девори бу ўзгаришдан сўнг Масжиди Набавийнинг орт томонида қолиб кетган. Сўнг  Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқлари ила томи шифтли айвон(навес) ёки соябон ҳолига келтириб қўйилган ва уни “Суффа”, “Соябон” – дейилган. Унинг чор атрофини тўсувчи бирор нарса бўлмаган. Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ: “Суффа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидини орқа томонидаги соябон(айвон) бўлиб, мискинлар ўша ерда тунар эдилар. Суффа аҳли шу ерга нисбат берилган” – деган. Аллома Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: “Суффа Масжиди Набавийнинг орқа томонида бошпана ва оиласи йўқ ғариб кишилар келиб туришига тайёрлаб соябон(айвон) қилиб қўйиган жойдир” – деганлар. Аҳли суффалар фақир мусулмонлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошпанасиз саҳобаларидирлар. Улар Мадинаи мунавварадаги Масжиди Набавийдаги ўша соябон-айвон шаклида ҳозирланган жойда тунаб, “Ислом меҳмонлари” дея танилганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу бу ҳақда: “Аҳли суффалар – Ислом меҳмонлари. Улар бошпанасиз, аҳл-оила, мол-мулк, бирор яқин кимсасиз кун кўрурлар” – деганлар (Имом Бухорий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина шаҳридан Макка шаҳрига ҳижрат қилганларидан сўнг У зотнинг ҳузурларига келган барча саҳобалар толиби илм ҳисобланадилар. Уларни моддий таъминотига кафиллик қилиш эса, дунёдаги энг фазилатли, самара ва манфаати нақд, Охиратга энг яхши захира бўлувчи амаллардан биридир. Буни чуқурроқ англаш учун Исломнинг бошида “Суффа аҳли” дея танилган қавмларнинг ҳаётига эътибор қаратамиз.Улар Исломнинг меҳмонлари, Мадинада уй-жойи, мол-мулки бўлмаган, ғариб-мусофир ва камбағал талабалардир (Доктор Муҳаммад ал-Амсамий). Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан илгарироқ Маккадан Мадинага ҳижрат қилган дастлабки саҳобалар, У зот билан биргаликда ёки кейин, то Бадр ғазотидан олдинроқ муддат ичида кўчиб борган саҳобаларни мадиналик ансорий саҳобалар ўз уйларида меҳмон қилиш, уларнинг эҳтиёжларини тўла қондиришга имконига эга бўлганлар. Ундан кейинга даврда ансорлар буни уддасидан чиқолмай қолдилар. Сабаб шуки, Ислом атрофга кенг тарқалиши, унга кирувчилар сони ортиши натижасида Мадинага кўчиб келувчилар анча кўпчиликни ташкил қилди. Мадинада ўз кафолатига оладиган бирор яқини, борадиган жойи йўқ барча кишилар бу мусофирчиликда то ўз ҳаётларини бир йўлга қўйиб олгунга қадар, вақтинча, ўша Масжиддаги суффада тунаб, кун кўрганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аҳли суффаларни бирор юмуш юзасидан чақирмоқчи бўлсалар, бу вазифани Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳуга юклар, у зот уларни чақирар эди. Чунки Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ўзи ҳам Аҳли суффалардан бири бўлган, уларни бошқалардан кўра яхшироқ таниган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Аҳли суффани аҳволи, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уларга қай даражада аҳамият берганларини  сифатлаб, бундай деганлар: “Мен Аҳли суффалардан эгнида ридо-узунроқ уст кийими йўқ бўлган етмиштасини кўрганман. Уларда ё биргина изор-пастки кийим бор эди. Ёки биргина матоси бўлиб, бўйнидан боғлаб олар, у оёғининг ярмигача етар, баъзиларининг матоси оёқ тўпиғигача етар эди. Аврати кўриниб қолмаслиги учун уни қўли билан бирлаштириб, турар эди” (Имом Бухорий ривоти). Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу бундай деганлар: “Ундан ўзга ҳақиқий  илоҳ йўқ бўлган зот – Аллоҳга қасамки, мен очликдан жигарим билан ерга суянар эдим, очликдан қорнимга тош боғлаб олар эдим. Бир куни одамлар ўтадиган йўл четига ўтириб олдим. Ёнимдан (биринчи) Абу Бакр ўтди. Ундан Аллоҳнинг китобидаги бир оят ҳақида сўрадим. Мен қорнимни тўйдириши учунгина ундан савол...
1 623 624 625 626 627 676