islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Ақида

Бўлимлар

“Men Allohning bandasiman” (Yohud Iso alayhissalom haqida e’tiqodimiz)

Musulmon odam iymon shartlaridan biri hisoblangan Alloh taolo tomonidan yuborilgan barcha payg‘ambarlarga ham iymon keltirishlari lozim bo‘ladi. Ularni o‘z payg‘ambarlari kabi yaxshi ko‘rishlari va e’tirof etishlari zarurdir. Boshqa dinlardagi ba’zi toifalarga o‘xshab ularni so‘kish, nafrat izhor qilish va inkor qilishdan mutlaq, qat’iy qaytarilgan. Biz ushbu kichik maqolamizda Iso alayhissalom borasida mo‘min kishining e’tiqodi qanday bo‘lishi kerakligi haqida Alloh taoloning kalomida bayon qilingan oyatlarning mazmuni bilan yoritib berish bilan kifoyalanmoqlikni maqsadga muvofiq deb bildik...- Toshkent islom instituti talabasi Nishonov Nodirbek

Ақийда устаси

Аҳли сунна вал жамоанинг ақийдаси борасида гап кетганда албатта фиқҳ каби, калом илмига ҳам улкан хизмат қилган ҳанафий мазҳаби имоми ҳазрат Нўъмон ибн Собит Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳни эслаш лозим. Саодат асрида улуғ тобеинлар қуршовида ёзилган “Фиқҳул акбар” асари мана ҳали ҳануз ақийда илмининг дастури, китоби бўлиб келмоқда. Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодини сақлаш, уни турли бузилиш ва талофатлардан асраш борасида бу асар ўз даврида қандай хизмат қилган бўлса, ҳозир ҳам муҳим аҳамият касб этади...- Тошкент ислом институти талабаси Нурислом Умбаров

Йўл бошида Шайтон бор, огоҳ бўлинг

Инсон ихтиёридаги йўлларнинг бири тўғрилик йўли бўлса, ундан бошқалари залолат йўллардир. Ўз даврида бу йўллардан Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) узун бир чизиқ чиздилар ва: "Бу Аллоҳнинг тўғри йўли" - дедилар. Кейин унинг атрофига бир нечта майда чизиқлар тортдилар ва: "Бу залолат йўллари, бу йўлларнинг бошида Шайтон турибди"  деб огоҳлантирдилар...- ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими Р. Акбаров

Соғлом  эътиқод – жамиятнинг барқарорлиги

Ақида – эътиқод масаласи динимизнинг ўзаги ҳисобланади. Барча амалларимизу ибодатларимизнинг Аллоҳ ҳузурида қабул бўлиши айнан эътиқодимизнинг тўғрилигига боғлиқдир. Агар ақида нотўғри ёки бузуқ бўлса, Аллоҳ сақласин, амалларнинг қабул бўлишини умид қилмаса ҳам бўлаверади. Диний эътиқод мустаҳкам ақида устига қурилмас экан, унинг натижаси залолатдан бошқа нарса бўлмайди...- Янгийўл туман “Имом   Султон” жоме масжиди имом хатиби Одилжон Нарзуллаев

Осмонлару ердаги нарсалар қандай тасбеҳ айтадилар?

“Тасбеҳ” луғатда “улуғлаш” маъносини англатади. Истилоҳда эса “Аллоҳ таолони барча нуқсонлардан холи деб эътироф этиш” маъносига тўғри келади...-ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Абдубанноев Абдураҳмон
1 2 3 4 25