#РАДДИЯ • Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни муржиийликда айблайдиганларга раддия Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Менинг умматимдан икки синф бор. Икковларининг ҳам Исломдан насибаси йўқ: Муржиъа ва Қадария», дедилар» (Термизий ривоят қилган). Тарихда, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қадрларини пастга уриш ва обрўларини кетказиш мақсадида баъзи ғаразгўйлар томонидан у зотнинг шаънларига тўғри келмайдиган ҳар хил бўҳтонлар тўқилган ва у кишини муржиъа тоифасидан деб айблашга уринганлар. Бундай тоифалар ҳозир ҳам учраб туради. Буларнинг Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи тўғрисида билдирган салбий фикрлари, Аҳли суннанинг ушбу буюк олимининг қадрларига ва обрўларига путур етказа олмайди. Абул-Фатҳ Муҳаммад ибн Абдулкарим аш-Шаҳристоний «ал-Милал ва-н-ниҳал» асарида муржиийларни адашган фирқалар қаторида санаб ўтган. «Муржиия» калимаси араб тилидаги «иржо» сўзидан келиб чиққан бўлиб, икки хил маънони англатади: 1) Кечиктириш, орқага суриш, бирор нарсани вақтинча орқага ташламоқ (қўйиб турмоқ). Бунга Қуръоннинг «Аъроф» сураси, 11-оятининг маъносини мисол келтириш мумкин: «Айтдилар: «Уни ва акаси (Ҳорун)ни ҳозирча қўятур…» (Аъроф» сураси, 11-оят). 2) Бирор нарсага умид қилиш. Абул-Фатҳ Муҳаммад ибн Абдулкарим аш-Шаҳристоний ушбу асарларида таъкидлашларича, муржиия таълимотининг ақидасига «иржо» сўзининг биринчи маъноси мос келади. Чунки, муржиийлар мўмин банда бажариши лозим бўлган барча амалларни (фарз, суннат ва ҳ.к.) орқага сурганлар. «Иржо» сўзининг иккинчи маъносини ҳам уларнинг ақидасига қўллаш тўғри келади. Чунки, муржиийларнинг ақидасига кўра, худди кофирга тоат фойда бермаганидек, ҳар қандай гуноҳ-маъсият иймонга зарар етказмайди. Саййид Афифий «Ҳаят ал-имам Аби Ҳанифа» асарида келтиришича, «Шарҳ ал-мавоқиф» асари муаллифи айтишига қараганда, муржиий тоифасига мансуб Ғассон номли киши Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни муржиий тоифасидан деган. У мусулмонлар тан олган имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг эътиқоди билан бир хил эканлигини даъво қилиб, ўзининг мазҳабини ривожлантириш мақсадида ушбу гапни айтган (Афифий. Ҳаят ал-Имам Аби Ҳанифа. 190-бет). Ибн Абдулбарр раҳматуллоҳи алайҳнинг айтишларича, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳасадгўйлари кўп бўлган. Улар у зот ҳақида ҳар хил бўҳтонлар тўқиганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга нисбатан муржиийлик айби қўйилиши ҳам шулар жумласидандир (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ақоид илми. 195-бет, «Sharq» нашриёти, 2011й.). Аллома Абул-Маҳосин Қувнавийнинг таъкидлашича, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи хаворижларнинг ақидасига зид ўлароқ, кабира гуноҳ қилган одамни Аллоҳнинг иродасига ҳавола қилганлар. Агар хоҳласа, афв этади, деганлар. Бу эса, ўз навбатида у кишига нисбатан муржиий, деб таъна тоши отилишига сабаб бўлган (Алий Қорий. Шарҳ ал-фиқҳ ал-акбар. 18, 185-бетлар. Дамашқ, Дор ан-нафоис, 2009й.). Аслида эса, Аллоҳ таоло Ўзи хоҳласа гуноҳи кабираларни кечиши мумкинлиги – Аҳли сунна ақидаси эканлиги ҳаммага маълум. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Аҳли сунна ва муржиийлар эътиқоди орасида катта фарқ мавжуддир. Муржиийлар ақидасига кўра, Аллоҳни танишнинг ўзи кифоя қилади. Тоатлар ва ширкдан бошқа ҳар қандай гуноҳ-маъсиятлар иймонга фойда ҳам, зарар ҳам етказмайди. Аҳли сунна ақидасига кўра эса, иймон келтиришда Аллоҳни танишнинг ўзи кифоя қилмайди, балки қалбда ихтиёрий тасдиқ ва тилда иқрор бўлиши лозим. Шу билан бирга мўмин одамга тоатлар фойда беради ва гуноҳ-маъсиятлар унга зарар бўлиб, дўзах томон етаклайди (Бобиртий. Шарҳ ал-Васият. 110-бет). Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ўзларининг «ал-Фиқҳ ал-акбар» асарларида, муржиийларга хеч қандай алоқалари йўқ эканлигини ўзлари очиқ ойдин кўрсатиб: «Биз муржиийларга ўхшаб, тоатларимиз қабул қилинган ва гуноҳларимиз афв қилинган, демаймиз», деганлар. Аллома Омадийнинг айтишига қараганда, муътазила тоифаси дастлабки даврларда тақдир масаласида ўзларига хилоф чиққанларни муржиий, деб атаганлар ёки...
Тил ўзида миллат қиёфаси, урф-одатлари, асрлар давомида шаклланган қадриятларини акс эттиради. Она тили халқнинг ҳаётини намоён этиб, келгуси авлодлар учун бебаҳо маънавий бойликдир. Шу боис ҳам мустақил Ўзбекистонда давлат тилига муҳим эътибор қаратиб келинмоқда. Жорий йилнинг 21 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йил 4 октябрь куни Президентимиз томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ва унда белгиланган вазифалар ижроси доирасида “Ўзбек тилининг жамият тараққиётида тутган ўрни” мавзусида 1-4 курс талабалари иштирокида маънавият соати бўлиб ўтди.Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Ўзбекистон” телерадиокомпаниясининг олий тоифали суҳандони Ш.Қаюмов, институтнинг матбуот котиби Аброр Абдуазимов, Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи в.б. А.Олимов сўзга чиқиб, ёшларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишида айнан она тилимизнинг ҳиссаси тенгсиз экани, ўз она тилининг софлиги ва тараққиёти учун барча бирдай курашмоғи зарурлиги, Мир Алишер Навоий, Мирзо Бобур каби буюк аждодларимизнинг ижодини ўрганиш жуда катта билимни талаб қилиши, бунинг учун биз, энг аввало, диний-дунёвий илмларни пухта ва чуқур эгаллаш билан биргаликда араб, форс, турк қолаверса, бошқа хорижий тилларни ҳам билишимиз кераклиги, сўзлашув маданияти ва имло қоидаларига риоя қилиш, саводли бўлиш учун кўп китоб мутолаа қилиш, ўқиш ва ёзиш санъатини имкон қадар ўрганиш лозимлигини айтиб ўтилди. Ўз навбатида таъкидлаш керакки, тилшунослар маълумотига кўра, бугун ер юзида 7 мингга яқин тил ва лаҳжа бўлиб, шулардан бор-йўғи 178 таси давлат тили мақомига эга. Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, она тилимизнинг софлиги, унинг бойиши йўлида жон куйдиш фарзандлик бурчи эканини англаб етдилар. 4-курс талабаси Нодиров Ҳумоюн 1 036
Минг йилдирки, булбул каломи, Ўзгармайди яхлит ҳамиша. Аммо, шўрлик тўтининг ҳоли, Ўзгаларга тақлид ҳамиша. Она тили – муқаддас тушунча. Ҳар бир инсон ўз она тилини улуғлайди, кўкка кўтаради. У орқали дунёни танийди, кашф этади, жамиятда ўз ўрнини топади. Тил миллатнинг бойлиги, туганмас хазинаси, кўзгуси ҳамдир. Шу сабаб ҳам “Тил бойлиги – эл бойлиги” дейишади. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига 30 йил тўлгани муносабати билан 21 октябр куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Ўзбек тилининг жамият тараққиётидаги ўрни” мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди. Унда “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ш.Қаюмов меҳмон бўлди. Домла талаба қизларга мулоқот давомида тилимизни қандай қандай ҳимоя қилсак, “Давлат тилида” иш юритишда ҳам уни гўзаллиги ва фасоҳатини сақлаб қолган ҳолда муҳофаза қилиш кераклиги, четдан кириб келаётган бегона сўзларни қўшмай соф ўзбек тилида мақола, шеър ва ҳикоялар ёзишни ўзига хос фазилатлари ҳақида маъруза қилди. Суҳбат сермазмун ва маълумотларга бой бўлди. Талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига домла Ш.Қаюмовдан етарлича жавоб олди.Тилни асраш, авайлаш, бойитиш, мазмунли сўзлаш ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси ҳисобланади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 782
Тошкент ислом институтининг 1 ва 2-курс талабалари Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига яқиндан танишиш учун ташриф буюрдилар. Университет Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармони асосида ташкил этилган. Талабалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг бешта муҳим ташаббуслари асосида фаолият бошлаган махсус хоналарга ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, университетда жойлашган кутубхона, ахборот ресурс маркази, электрон кутубхона, ўқув бўлимлари ва талабалар турар жойларини кўздан кечириб, талабарга яратилаётган шароитлардан мамнун бўлдилар. Яна шуни таъкидлаш керакки, университет 135 та хорижий университетлар билан ҳамкорлик қилиш билан бирга, кўпгина хорижий талабалар ҳам турли йўналишлар бўйича университетда таҳсил олишмоқда экан. Бу эса юртимизда таълим сифатини ошиб бораётганини, қолаверса, тилимизга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганини билдиради. Университетнинг буюк бобокалонимиз, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳазратларининг исмлари ила номланиши талабаларимизда фахр ва ғурур ҳиссини уйғотди. У зотнинг халқимиз, динимиз, тилимиз равнақи йўлида қилган меҳнатларидан ҳар қандай инсон фахрланади. 1 курс талабаси Н.Шербоев 1 823
Аллоҳ таоло инсонни бошқа мавжудотлардан фарқли равишда нутқ – гапирувчи, сўзлашувчи маҳлуқот қилиб яратди. Сўзлашиш қобилияти Аллоҳ таолонинг инсонга берган улкан неъматларидан биридир. Айнан ушбу неъмат билан инсон ўзга жонзотлардан ажралиб туради. Биз ҳар куни, ҳар лаҳзада гапирамиз ва бунга одатий бир нарсадай ўрганиб ҳам қолганмиз. Лекин тафаккур қилиб кўрилса, нутқ-овоз чиқариш ниҳоятда мураккаб, нозик бир жараён эканлиги маълум бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар (шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағрифат қилур. Ким Аллоҳга ва Пайғамбарга итоат этса, бас улуғ бахтга эришибди” (Аҳзоб сураси, 70-71). Шу билан бирга Аллоҳ таоло башариятни турли тилда сўзлашувчи ҳалқлар қилиб яратди. Аллоҳ айтади: “Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир” (Ҳужурот сураси, 13 оят). Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, ўз она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлонийнинг сўзлари билан айтганда, “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”. Тил миллатнинг бойлиги, туганмас хазинаси, кўзгуси ҳамдир. Шу сабаб ҳам “Тил бойлиги – эл бойлиги” дейишади. Тилни асраш, авайлаш, бойитиш, мазмунли сўзлаш ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси ҳисобланади. Қадимда элчиларнинг тилига, гапириш оҳангига разм солиб, халқининг маданияти, дини ва урф одатларигача илғаб олишган. Адиблардан бири: “Тил – миллатнинг юрагидир” деган эди. Ўзбек тили Мавлоно Лутфий, Хазрат Алишер Навоий, Бобур мирзолардан то шу кунларгача машаққатли ва олис йўлни босиб ўтди. Аждодларимиз, олимларимиз асрлар давомида ўзбек тилининг давлат тили бўлишини орзу қилишди, яратганга беҳисоб шукрки бундай неъмат билан Аллоҳ бизни сийлаб қўйди. Ҳолбуки, ҳамма тилни хурматлаш одобини нутқ маданиятини ўрганиш ҳар биримиз учун зарур омил ҳисобланади. Зеро, оғзаки нутқ маданиятини билиш, ўрганиш, тилга хурмат – элга хурмат маъносида ҳам юксак фазилат ҳисобланади. Хазрат Навоий айтганларидек: Тилга эътибор – элга эътибор. 2019-йил 18-октябр куни Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедрасида «Ўзбек тилига -давлат тили мақоми » берилганига 30 йил тўлиши муносабати билан «Олтин мерос» жамғармаси раҳбари, атоқли шоир, публистик журналист Амирқул Карим билан адабий учрашув бўлди. Тадбирда шоир тилимизнинг аҳамияти, уни асраб-авайлаш, ривожлантириш ҳақида фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, ўзининг гўзал шерлари билан барчани хушнуд қилди. Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси кабинет мудири, Фатҳ жоме масжиди имом ноиби Адҳамжон Юсупов. 1 568