Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшлар ўртасида китобхонликни юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган эди. Мазкур ташаббусга асосан жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент ислом институти мажлислар залида Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг “Тафсири Ирфон” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ходимлар бўлими бош мутахассиси З. Қосимова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси аёл-қизлар билан ишлаш бўлими ходимаси М.Абдуллаева, “Хадичаи-кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг маънавий-маърифий ишлар бўйича мудири ўринбосари З.Комилжонова, “Мавароуннаҳр” нашриёти мухбири Ю.Комилова, З.Омонова ва бошқа ходималари, “Хадичаи-кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг ҳамда Тошкент ислом институти талаба қизлари, Тошкент ислом институти аёл ўқитувчи ва ходималари иштирок этди. Тақдимот Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Тадбирни Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова очиб берди ва тадбирни олиб бориш учун сўзни АРМ ходимаси И. Акмаловага берди. Тадбир аввалида Қуръони карим мўмин-мусулмонлар учун муқаддас китоб, илоҳий дастурул-амал экани билдирилиб, ушбу Китобнинг оятлари остида ўта теран маъно-мазмун мужассамлиги, шунингдек, Қуръон тили, мазмунини англай билмаган одам ҳам Унинг ўта таъсирли оятларини эшитган-да, бутун вужуди билан берилиб тинглаши Аллоҳнинг илоҳий сўзи эканига очиқ-ойдин далолат экани таъкидланди. Тафсир илмининг тарихи, унинг турлари, Мовароуннаҳр заминидан етишиб чиққан муфассир алломалар, Қуръони карим тафсири бўйича ёзилган асарлар, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари томонидан таълиф этилган Қуръони каримнинг маънолари таржимаси ва тафсири китобининг ўзига хос жиҳатларини алоҳида ТИИ ўқитувчилари томонидан қайд этиб ўтилди. “Хадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Н.Саидакбарова Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Қуръони каримни ўзбек тилида тафсир қилишда уни иложи борича халқчил, матнларини барчага тушунарли бўлиши учун жуда катта меҳнат қилингани, йирик олим ва етук уламоларнинг маслаҳатлари инобатга олинганига алоҳида эътибор қаратди. Тадбир якунида тақдимот иштирокчилари Муфтий хазратларининг Аллоҳ таолодан улуғ ажру савоблар билан мукофотлашини сўрашди ва ушбу “Тафсири Ирфон” китоби халқимизга муборак бўлишини тилаб қолишди. Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси Ирода Акмалова 897
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан икки йил муқаддам Шеробод туманидаги Исо Термизий мақбараси обод қилинган эди. 2017 йил 14 февралда давлатимиз раҳбарининг Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида қарори қабул қилинди. Мазкур қарор асосида Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилди. Унда ислом дини, жумладан, ҳадис илми, Исо Термизий ҳамда термизий алломалар мероси чуқур ўрганилади. Диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланишга қаратилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, оммабоп нашрлар, илмий-амалий тавсиялар тайёрланади. Давлатимиз раҳбари марказга ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди. Буюк муҳаддис Имом Термизий ҳаёти ва асарларини чуқур ўрганиш, ёш авлодга етказиш, халқимизга тушунарли тилда китоблар чоп этиш бўйича тавсиялар берди. Бу ерда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муносиб шароитлар яратиш, олимларнинг халқаро илмий конференцияларда иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Манба: prezident.uz 696
Жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Мовароуннаҳр” нашриёти томонидан чоп этилган китоблар кўргазма савдоси бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган савдо кўргазмасида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган мавзулардаги турли китобларни ҳарид қилдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Мовароуннаҳр” нашриёти ходимлари томонидан 285 номда 645 дона диний-маърифий мазмундаги “Тафсири Ирфон”, “Қурбонлик рисоласи”, “Абу Муин Насафий”, “Нурул-анвор”, “Ал-Мухтор фи сийратин-набиййил мухтор”, “Мўминларнинг ибодатдаги даражалари”, “Мақомоти Юсуф Ҳамадоний» (Рисолаи соҳибия) «Васиятнома”, “Зиёрат – улуғ ибодат”, “САБР”, “Маърифатул асрор”, “Исломда болалар ҳуқуқлари”, “Комиллик пиллапоялари”, “Элсеварлик – гўзал фазилат” каби адабиётлар намойиш қилинди. Бу кўргазма талабалар томонидан хушнудлик билан кутиб олинди ва катта қизиқиш билан қаршиланди. Нафақат ўзбек тилидаги балки рус тилларидаги бир-биридан ажойиб асарлар илмга чанқоқ талабалар жамоасини мафтун этди. Бундай китоблар кўргазмаси институтда ҳар ойда ўтказилиб, талабаларнинг илмга эҳтиёжини қондириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш билан бирга уларнинг ҳар томонлама ҳам маънан, ҳам ақлан юксалишларига ҳамда талабаларни мамлакатимиздаги нашриётлар чоп этаётган янгидан-янги китоблар билан танишиб чиқишига замин яратади. АРМ ходимаси И.Акмалова 832
Ўтиб неча йиллар яшайди мудом, Жаҳонда улуғ иш ва доно калом. Неки бор жаҳонда унитгай башар, Фақат кори хайру фақат сўз яшар. Фирдавсий. Ҳар йили юртимизда 21 октябрь куни тил байрами сифатида кенг нишонланиши анъанага айланиб қолган. Чунки, мамлакатимизда она тилини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, унинг миллий руҳини ошириш, маданият ва санъатни юксак поғоналарга кўтаришдек устувор йўналишдаги вазифаларни бажариш том маънода кундалик ҳаётимизга тобора сингиб бормоқда. Мамлакатимиз миллий қадриятларини ҳимоя қилиш ва миллий урф-одатларни асраб-авайлашни мақсад қилган Тошкент ислом институти талаба қизлари, жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йил тўлишига бағишлаб “Тил – миллатнинг кўзгуси” деб номланган байрам тадбири қилди. Тадбирга: М.Абдуллаева, ЎМИ аёл-қизлар билан ишлаш бўлими ходимаси, М.Эшмуҳаммедова, филология фанлари номзоди доцент, С.Рустамий, Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, филология фанлари доктори, М.Улуғова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маънавият ходими, “Мавароуннаҳр” нашриёти мухбири ҳамда институтнинг устоз ва талаба қизлари иштирок этди. Тадбирда азиз меҳмонларимиз навбати билан сўзга чиқиб, она тилининг қадри, фасоҳати, бойлиги ва сермаънолигини таъкидлаб: “Буюк мутафаккиримиз, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий қолдирган меросни, ҳикмат маржонлари тўла денгизга ўхшатишимиз ва бу денгизга шўнғиб, имкон доирасида қўлимизга илинган сўз маржонларидан истеъмол қилишга ҳаракат қилдимиз керак…”, деди М.Эшмуҳаммедова. Талаба қизлар ўзлари тайёрлаган тилимизга зид шевалар, иборалар, чет эл сўзларини қўшиб гапириш каби долзарб мавзуларда маърузалар, саҳна кўринишларни намоиш қилди. Тадбир сўнгида 103 ва 303-гуруҳларнинг “Она тилим – олтин хазинам” мавзусидаги деворий газеталар танлови намойиш қилинди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 752
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари амалий сафарини, анъанага кўра, Ҳаким Термизий мақбараси зиёратидан бошлади. Халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо қилинди. Уламолар билан суҳбатда мамлакатимиз тарихи, алломаларимизнинг бой маънавий меросини ёш авлодга етказиш, уларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди. Жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, билиб-билмай адашганларни авф этиб, тўғри йўлга қайтариш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Манба: prezident.uz 682