islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 5, 2017

Day

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Олимлар клуби ташкил этилди

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳа асосларини мустаҳкамлаш, ёш авлодда ислоҳотларимизга дахлдорлик ҳиссини ривожлантириш, турли иллатларга қарши иммунитетини мустаҳкамлашга йўналтирилган тарғибот-ташвиқот ишлари ижобий самара бераётгани таъкидланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 28 июлдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги қарори муҳим дастуриламал бўлаётир. Мазкур қарорга мувофиқ Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида олимлар, ижодкор зиёлилар ва етук мутахассислардан иборат «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ташкил этилди. Унга 500 га яқин олим, мутахассис, санъаткор, ижодкор зиёли аъзо бўлди. Жойларда аҳолининг кенг қатламлари билан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Энди марказ ҳузурида Олимлар клуби иш бошлади. – Олимлар клуби «Маърифат» тарғиботчилар жамиятига аъзо профессор-ўқитувчилар, олимлар ва илмий тадқиқотчилардан иборат ихтисослашган гуруҳ ҳисобланади, – дейди Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори Ибодулла Эргашев. – Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий ислоҳотлар, дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий, ғоявий-мавкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳияти чуқур таҳлил қилинади. Шунингдек, терроризм ва диний экстремизм, одам савдоси, «оммавий маданият», гиёҳванд моддалар савдоси каби таҳдидларга қарши курашишнинг самарали усуллари ўрганилади. Амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Гулноза Бобоева, ЎзА 271

Индонезия Президентининг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси мамлакатимизга келди

2017 йил 3 декабрь куни Самарқанд шаҳрида юртимизда меҳмон бўлиб турган Доктор Насриддин Умар бошчилигидаги Индонезия делегацияси билан Самарқанд вилояти масъуллари ўртасида зиёрат туризмини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича музокаралар ташкил этилди. Музокарада Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Мунис Восеев ҳамда Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов иштирок этди. Доктор Насриддин Умар Индонезиядаги 900 минг масжидни назорат қилувчи “Истиқлол” масжиди имом-хатиби бўлиб, мазкур масжид имом-хатиби бир вақтнинг ўзида Индонезия Президентининг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади. Музокора давомида Насриддин Умарга Индонезия туризм вазирининг турмуш ўртоғи ҳамроҳлик қилди. Насриддин Умарнинг айтишича, Индонезиядан ҳар йили 2 миллиондан ортиқ киши Умра зиёратига боради. Илгари Ироқ ва Сурия орқали амалга оширилган сафар, ушбу давлатлардаги нотинчликлар сабаб ҳозирда Туркия орқали амалга ошмоқда. Меҳмоннинг таъкидлашича, юртимиздаги мавжуд шарт-шароитларни ҳисобга олганда Умрага Самарқанд орқали бориш кўп томонлама маъқул танловдир. Алломалар, буюк тарихий шахслар яшаб ўтган заминга келиб, зиёратларни амалга оширгач, Саудия Арабистонига учишни хоҳловчилар Индонезияда кўпчиликни ташкил этади. Аҳамиятли масалалар муҳокама этилар экан Насриддин Умар сўзида қуйидагича давом этади: “Мен ўйлайманки, Ўзбекистонга келиш биз учун фойдали ва ушбу заминда биз хоҳлайдиган нарсалар кўп. Ҳукуматингиздан Жакартадан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиб беришларини сўрайман. Шундай қилинадиган бўлса биз томондан келадиган туристлар оқими сезиларли даражада кўпаяди.  Биз Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги алоқаларнинг ривожланишидан манфаатдормиз. Чунки иккала давлатнинг мусулмон аҳолисининг деярли барчаси суннийлардир. Бизда 2000 дан ортиқ Имом Бухорий номи билан боғлиқ таълим йўналишлари бор. Ислом билим юртларида “ашъарий ва мотуридий ақидавий йўналишлари” бўйича билим берилади. Юртимизда Мотуридий ақидавий мазҳабига эътиқод қилувчилар 40 миллиондан ошади”. “Юртимиз мусулмонлари ҳозирда шу диёрдан етишиб чиққан олимлар тўплаган ҳадисларни ўрганмоқда. Бундан ташқари нақшбандий таълимотига эргашадиганлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Уларни жуда ҳурмат қиламиз. Биз юртингизда Индонезиядан келувчилар учун барча шарт-шароитлар муҳайё бўлишини хоҳлар эдик” дейди Президент маслаҳатчиси. Бугунги кунда Индонезия халқи 250 миллиондан ошди ва уларнинг 90 фоизини мусулмонлар ташкил этади. Агар 2 миллион нафар умрага борувчиларнинг 50 фоизини Ўзбекистон орқали олиб ўтишга эришилса, туризмни ривожланиши учун жуда катта ўзгариш бўлади. Ўзбекистонда тинчлик-осойишталик ҳукмронлиги, тартиб-интизом, қонун-қоидалар яхши йўлга қўйилганлиги, терроризм хавфининг паст даражада экани мамлакатимизга бўлган қизиқишни орттирмоқда. 188

Конституция тинчлик омили, адолат устунидир

Тарихга назар ташласак кўрамизки,  ҳар қандай ривожланган жамият борки, албатта, ўзининг бирламчи қонунларини жорий қилиб, унинг устуворлигини таъминлаган. Айнан мана шу қонунлар устуворлиги уларнинг ривожланишида асосий омил бўлиб хизмат қилган. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан бошлаб, ўзининг конституциясини шакллантириб борди  ва 1992 йилнинг 8 декабрь санасида асосий қонун ва эркинликлар, ҳуқуқ ва вазифалар жамланмаси бўлган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси» қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг бошчилигида бир неча йиллар давомида эски ва  ривожланган давлатларнинг амалдаги конституциялари ўрганилди ва миллий ва диний қадриятларимизга зид келмайдиган, халқимизнинг урф одатлари ва менталитетига мос бўлган жиҳатлари сараланиб, мувофиқлаштирилган ҳолда қонунга киритилди. Халқимизнинг аксар қисми мусулмонлардан иборат эканлиги ва уларнинг диний расм-русумларга, фиқҳий аҳкомларга сидқи дилдан риоя этишлари инобатга олиниб, Ислом фиқҳида мўътабар манбалардан бири бўлган «Ҳидоя» асаридан ҳам маълумотлар ўрганилиб, конституциямиз таркибидаги қонун ва ҳуқуқлар жамланмасида ўз аксини топди. Албатта, конституция бекорга бундай машаққат билан, игна билан ер ковлагандек даражада синчиковлик билан ўрганилиб, сунгра қабул қилинмади. Зеро, халқнинг фаровонлиги-ю жамиятнинг ривожланиши, барчаси мустаҳкам қонуннинг, ҳуқуқий етукликнинг натижасида юзага келади. Шунинг учун ҳам қонун устуворлиги биринчи ўринда таъминланиши шарт ва лозимдир. Мана шундай машаққатли йўл натижаси ўлароқ шакллантирилган конституциямиз қабул қилинган сана, яъни 8 декабрь 25 йилдан буён халқимиз томонидан юқори руҳда, хуш кайфиятда кутиб олинади ва байрам қилинади. Ҳукуматимиз томонидан бу сана дам олиш куни   деб эълон қилиниб, сайилгоҳлар ва боғ – ҳиёбонлар байрам безаклари билан безатилиб халқимизга байрам шукуҳини тақдим қилиш учун тайёрланади. Барча муассасаларда тадбирлар, байрам дастурхонлари ёзилади. Буларнинг барчаси юртимизда тинчлик ва адолат ҳукм сураётганлигининг натижасидир. Бунда эса конституциямиз муҳим аҳамият касб этади. Зеро, конституция тинчлик омили, адолат устунидир. ТИИ 2-а курс талабаси Жиемуратов Ажинияз 272

Allohning zikri-la orom ol, qalbim

Dunyoning dardlar tugamas ekan, Ibodat lazzatin qalbga sol, Robbim. Olamning havasi bari o’tkinchi, Allohning zikri-la orom ol, qalbim. Aslida tashvishning ketar yo’li – shu, Qur’ondir har qanday dardning davosi. Qur’onni tashlasang boshlanur g’amlar Qur’on boshlangan on tashvish adosi. Ey ko’nglim, tashna bo’l zikrga mudom, Amal daftaringni beza har zamon. Umringning eng go’zal damlari bo’lar, Ko’zlaring Qur’onda bo’lgan har bir on. Boboravshan qori Rasulov 233

Инсон ва унинг қадр-қимматини мужассам этган муҳим ҳужжат

2017 йил 4 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллик байрами муносабати билан диний соҳа ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, профессор Акмал Саидов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров ҳам сўзга чиқдилар. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг раҳбар ходимлари, диний таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, уламолар, имом-хатиблар, Тошкент ислом институти ва Тошкент ислом университети талаба-ёшлари қатнашди. Йиғилишда сўзга чиққан нотиқлар Асосий Қонунимизда инсон омилининг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қимматининг энг олий қадрият, деб белгилаб қўйилгани бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар туфайли ўз исботини топаётганини таъкидлашди. Ҳақиқатан, бугунги мамлакатимиздаги янги-янги ўзгаришлар ва янгиланишлар замирида мана шу Асосий Қонунимиз ётади. Конституциямизда “Инсон ва унинг қадр-қиммати” деган улуғ тушунча марказий ўринга қўйилганини бежиз эмас, албатта. Бунинг тагида ўта чуқур маъно бор. Шу нуқтаи назардан ҳам муҳтарам Президентимиз якунига етаётган 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилган эдилар. Таъбирда маъруза қилган профессор Акмал Саидов Конституциямиз қабул қилиниши тарихи, мазмун моҳияти ва айниқса, мўмин-мусулмонлар ҳаётидаги аҳамияти тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим этди. Жумладан, Акмал Саидов Биринчи Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари билан Конституциямизда “Инсон ва унинг қадр-қиммати” деган улуғ тушунча марказий ўринга қўйилгани, Ислом Каримовни ҳақли равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муаллифи, деб эътироф этиш мумкинлигини таъкидлади. А.Саидов сўзида давом этиб, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўша даврларда Олий Кенгаш депутати сифатида Конституциявий комиссия таркибида Бош қомусимизни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этганини атрофлича тушунтириб берди. Конституциямизнинг қандай қилиб ҳозирги мазмун ва шаклга келгани, бу мураккаб жараёнда кечган қизғин тортишув ва баҳс-мунозараларда Давлатимиз Раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг иштироки тўғрисида сўзлади. Шунингдек, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари соҳибқирон Амир Темур давлатчилигининг энг зарур жиҳатлари ҳам “Темур тузуклари” асарида ўз ифодасини топганини алоҳида таъкидладилар. Амир Темурнинг давлатчилиги, бунёдкорлик салоҳияти, илму фан ва меъморчиликка оид қарашлари, дину диёнат ва адолатни жойига қўйиш, салтанат ишларини кенгаш асосида бошқариш, ҳар бир масалада эл манфаатини ўйлаб иш тутиши билан боғлиқ ибратли фазилатлари “Темур тузуклари”да жамлангани муфтий ҳазрат томонларидан изоҳланди. Йиғилиш якунида «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони билан тақдирланган бир гуруҳ идора тизими ходимларига эсдалик нишонлари топширилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 277
1 2