islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 2017

Month

Вояга етган камбағаллар манфаати

Сизларнинг орангиздаги тул (эркак ва аёл)ларни ҳамда қул ва чўриларингиздан яроқлиларини уйлантирингиз!* Агар (улар) камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни ўз фазли билан бойитур. Аллоҳ (фазлу карами) кенг ва доно зотдир (Нур, 32-оят). Луғат ва жумлалар шарҳи: Имом Насафий раҳимаҳуллоҳ бундай деган: “Тул” жуфти йўқ эркак ёки аёлдир. Бу маънода аввалда уйланиб, сўнг жуфтсиз қолганми ёки ҳали уйланмаган-бўйдоқ йигитми ёхуд  бокира қиз ё жувонми фарқи йўқ. Жуфти йўқ бўлса, бас, “тул” бўлаверади”. Оятнинг маъноси: “Сизлардан тул бўлиб қолган озод эркак ва аёлларингизни турмуш(оила) қургизиб қўйингиз ва никоҳга яроқли бўлган қул(эркак хизматкор) ва чўри(аёл хизматкор)лари -нгизни ҳам турмуш қургизиб қўйингиз”-деганидир. Бу ўриндаги буйруқ мандубликни ифодалайди. Чунки уларга нисбатан никоҳ ва турмуш қуриш мандубдир. “…Аллоҳ уларни ўз фазли билан бойитур…” ни маъноси эса “Кифоя қилгулик мол-давлат бериб ёки борига қаноат қилишни бериб ёхуд бу икки ризқни бериш билан бойитур” – деганидир (Тафсирун-Насафий). Имом Табарий раҳимаҳуллоҳ бу оятни қуйидагича тафсир қилганлар: “Аллоҳ таоло бу оятда: “Эй мўминлар! Жуфти йўқ бўлган озод эркакларингизни уйлантириб, озод аёлларингизни турмушга берингиз! Салоҳиятли қул ва чўриларингизни ҳам” – демоқда. “Агар (улар) камбағал бўлсалар” жумласининг маъноси қуйидагича: “Агар сизлар уйлантириб, турмушга берадиган тул эркак ва аёлларинингиз ҳамда қул ва чўриларингиз камбағал, қуриқ қўл бўлсалар, Аллоҳ таоло уларни Ўз фазли билан бой ва беҳожат қилиб қўюр. Шунинг учун фақирликлари уларни уйлаб, турмушга беришдан тўсиб қўймасин!”. Қуръон таржимони Ибн Аббос разияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг “Сизларнинг орангиздаги тул (эркак ва аёл)ларни ҳамда қул ва чўриларингиздан яроқлиларини уйлантирингиз!” деган сўзи борасида: “Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло никоҳга буюриб, унга рағбатлантирмоқда. Бой кишиларни озод эркак ва аёллари ҳамда қул ва чўриларини турмуш қургизишга буюрмоқда ва уларга бу ишда бойлик ваъда қилмоқда” деганлар-да, оятнинг давоми “Агар (улар) камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни ўз фазли билан бойитур” қисмини ўқиганлар. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: “Бойлик, беҳожатликни никоҳдан қидиринглар! Зеро Аллоҳ таоло: “Агар (улар) камбағал бўлса- лар, Аллоҳ уларни ўз фазли билан бойитур” – деган-ку!”, дер эканлар (Тафсирут Табарий. 19-жилд, 166-бет). Аллома Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ бу оятнинг тафсирида бундай деганлар: “Бу уйлантиришга буйруқдир. Буни бир гуруҳ олимлар ҳар бир уйлантиришга имкони бор, қодир кишиларга вожиб эканини таъкидлаб, бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Эй ёшлар жамоаси! Сиздан қай бирингиз уйланишга (зарурий) маблағга қодир бўлса, уйлансин. Зеро у кўзни(номаҳрамлар ҳузурида ерга қаратувчи) тиювчироқ, фаржни(зинодан) сақловчироқдир. Кимда-ким қодир бўлмаса, ўзига рўзани лозим тутсин. Чунки рўза у учун ахта (бичиш)дир” –деган ҳадисларининг зоҳирини ҳужжат қилганлар. Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Муслим Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. “Сунан” ҳадис китобларида ҳам кўп тариқдан бундай ривоят қилинган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Турмуш қуринглар ва фарзанд кўринглар ҳамда насл қолдиринглар. Зеро мен Қиёмат куни сизлар(нинг кўплигингиз) билан бошқа умматларга фахрланувчиман” –деганлар (Имом Абу Довуд ва Насаийлар ривояти). Саид ибн Абдул Азиз бундай деган: “Менга бир ривоят айтилдики, унда Абу Бакр разияллоҳу анҳу: “Аллоҳга – сизларга буюргани – никоҳ борасида итоат қилингиз! Шунда У сизларга ваъда қилгани – бойликни   бажо келтирур” – деб, “Агар (улар) камбағал бўлса- лар, Аллоҳ уларни ўз фазли билан бойитур” оятини ўқиганлар (Ибн Абу Ҳотим ривояти). Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ эса бундай деганлар: “Туллар” жуфти йўқ эркаклар ва аёллардир. Тул сўзи аёлларга хос:...

ЭЪЛОН! ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУРЪОНИ КАРИМ ҚИРОАТИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноблари 2017 йил 1 сентябрда “Ҳазрати Имом” мажмуасида давлат, жамоат ва диний соҳа ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази биргаликда Республикада оммавий суратда ва турли босқичларда Қуръон қироати мусобақаларини ўтказиш бўйича топшириқ бердилар. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғига асосан 2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда Қуръон мусобақасини ўтказиш белгилаб олинди. Муҳтарам Перзидентимизнинг ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу Қуръон мусобақасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари  ва Тошкент ислом университети талабаларидан ташқари, масжидлардаги имом-хатиблар, имом ноиблари ҳамда Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18-40 ёшдаги барча эркагу аёл фуқароларимиз иштирок этишлари мумкин. Мусобақа икки йўналиш бўйича олиб борилади: ҳифз ва тиловат. Ҳифз йўналишида Қуръони каримни тўла ёд олган қори ва қориялар, тиловат йўналишида эса Қуръонни гўзал тарзда тиловат қила оладиган фуқаролар иштирок этади. Иштирокчилар ёшга кўра иккига тақсимланади: 18‒25 ёшдаги иштирокчилар; 25‒40 ёшдаги иштирокчилар. Мусобақанинг туман (шаҳар) ва вилоят босқичлари, шунингдек, мазкур ўқув юртларидаги саралаш босқичи 2018 йилнинг бошидан март ойига қадар ҳамда буларнинг барчаси учун республика босқичи 2018 йил апрель ойида ўтказилиши режалаштирилган. Мусобақанинг биринчи босқичи вилоятлардаги бош шаҳар ва марказий туманларда (3‒4 та туманда) бўлиб ўтади. Иштирокчилар доимий рўхатдан ўтган манзиллари асосида қайтдан ўтадилар. Рўйхатга олиш 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб 10 январигача давом этади. Ушбу Қуръон мусобақасида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари тавсия этилади (Мурожаат учун телефон рақамлар қуйида берилган). Аёл-қизлар ўртасидаги Қуръон мусобақаси ўзига хос, шарқона тартибларга риоя этилган ҳолда ўтказилиши таъминланади. Бунга вилоятлардаги вакилликлар қошида хизмат кўрсатаётган отин ойилар масъул қилинади. Биринчи босқич ғолиблари вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. Вилоятда биринчиликни қўлга киритганлар республика босқичига йўлланма олади. Мусобақага доир бошқа хабарларни билиш учун Диний идоранинг muslim.uz сайтини мунтазам кузатиб боринг. Ўзбекистон қорилари мусобақасини юқори савияда, ҳар тарафлама манфаатли, халқаро талабларга жавоб берадиган тарзда ўтказиш тўғрисида 2017 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши қарор қабул қилди ва ушбу мусобақа учун диний идора қошида махсус ҳайъат тузилди. Ушбу ҳайъат бутун Республика бўйлаб фаолият юритади. Мусобақа ҳақида ЎМИ қошидаги ҳайъат котибияти билан боғланиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин: +998711487770, +998998987277 Мусобақада иштирок этмоқчи бўлган ҳар бир фуқаро ўз вилоятидаги ЎМИ вакиллигига мурожаат қилиб, рўйхатдан ўтади. Мусобқада иштирок этувчи аҳолиси кўпроқ бўлган вилоятларда мусобақа ўтказиладиган туманларда ҳам рўйхатга олиш ишлари олиб борилиши мумкин. Рўйхатга олиш 2018 йил 1 январдан 10 январгача эрталаб соат 09:00дан кечги соат 19:00гача давом этади. Ўзбекистон Қуръони карим қироати мусобақасининг шаҳар ва туман босқичини ўтказиш бўйича ЖАДВАЛ № Вилоят ва шаҳар номи Ўтказиш жойи Шаҳар ва туман босқичини ўтказиш санаси 1. Жиззах вилояти ЎМИ Жиззах  вилояти вакиллиги +998973257243 Ботирхон Рўзиев 11-13.01.2018 2. Сирдарё вилояти ЎМИ Сирдарё  вилояти вакиллиги +998911019820 Дилмурод Сулаймонов 11-13.01.2018 3. Самарқанд вилояти ЎМИ Самарқанд  вилояти вакиллиги +9983485870 Ёқубжон Мансуров 14-16.01.2018 4. Бухоро вилояти ЎМИ Бухоро  вилояти вакиллиги +998956000031 Анваржон Нуриллаев 14-16.01.2018 5. Навоий вилояти ЎМИ Наовий  вилояти вакиллиги +998919911555 +998939507303 Музаффар Раҳмонов 16-18.01.2018 6. Қорақолпоғистон Республикаси Қорақолпоғистон Республикаси вакиллиги +998934897670 Зулфиқор Сапашов 19-21.01.2018 7. Хоразм вилояти ЎМИ Хоразм  вилояти вакиллиги +998622284438 +998937572557...

«Араб тили» фани бўйича ўқув курсларига ҳужжатларни қабул қилиш бошланади

2018 йилнинг 2 январидан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида  “Араб тили” фани бўйича пуллик ўқув курси ўз фаолиятини бошлайди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам ташкил этиладиган мазкур ўқув курси учун ҳужжатлар 2017 йилнинг 25-27 декабрь кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача қабул қилинади. Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига мувофиқ 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади. Ўқув курсида ўқиш учун тингловчилардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: – ректор номига ариза; – соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шакл); – паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); – 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидан маълумотнома; Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг қуйидаги +99871 227-23-47 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин. «Араб тили» фани бўйича ўқув курслар ЎМИ тасарруфидаги қуйидаги таълим муассасаларида ҳам ташкил этилади: Мир Араб олий мадрасаси (Бухоро вилояти, +99894-604 45 97). “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти (Тошкент шаҳри, +99871-242 10 82). “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти (Тошкент шаҳри, +99871-299 24 11). “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти (Қашқадарё вилояти, Китоб шаҳри, +99875-542 74 25). “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти (Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, +99895- 600 45 97). “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти (Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, +99865-221 77 44). “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти (Андижон вилояти, Андижон шаҳри, +99895-201 68 70). “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти (Наманган вилояти, Наманган шаҳри, +99869-226 60 60). “Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти (Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, +99895-606 92 55). “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти (Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, +99861-229 03 20). 278

Абул Баракот Насафий қаламига мансуб китоблар ва уларнинг илмий аҳамияти

Абул Баракот Насафий ҳижрий VII – VIII (мелодий XIII – XIV) асрларда яшаб ўтган Ислом оламидаги машҳур олимлардан бўлган. У зотнинг тафсир, усулул фиқҳ, фиқҳ ва ақоид фанларига оид кўплаб асарлари бизгача етиб келган. Ушбу асарлардан айримлари илм даргоҳларида ҳозиргача дарслик сифатида ўқитилиб келинмоқда. Яъни, у киши қолдирган илмий мерос ҳалигача аҳамияти ва қадрини йўқотмаган. Имом Насафийнинг насаблари асарларда бир хил кўринишда келган. Манбаларда бу зотнинг насаблари Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий экани баён қилинган. Кунялари Абул Баракот, унвонлари Ҳофизиддин, нисбалари Насафий бўлган. Бу нисба Насаф шаҳрига берилган . Абул Баракот Насафий Ийзаж номли шаҳарда туғилганлар . Туғилган йиллари тўғрисида манбаълардан аниқ маълумот топилмади. Лекин баъзи тадқиқотчилар , Имом Насафий Имом Муҳаммад ибн Абдуссаттор Кардарийнинг шогирди бўлгани сабабли, туғилган йилларини тахминан ҳижрий 610/1213.мелодий – 620/1223.м. – йиллар, деб ҳисоблаганлар. Чунки Имом Кардарий 642/1244.м. – йилда вафот этганлар. Демак, Имом Насафий ушбу устозларига 20 – 30 ёшлар ўртасида шогирд бўлган. Абул Баракот Насафий раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 710/1310.м. йил, Робиъул аввал ойининг, жума оқшомида Ийзаж шаҳрида вафот топган ва ўша ерда дафн этилган. Имом Насафий ҳижрий VII/XIII м. аср охири ҳ. VIII/XIV м. асрнинг бошларида яшаганлар ва кўплаб атоқли олимлардан таълим олганлар. Натижада фиқҳ, усул, тафсир, луғат, ақида илмлари, фатво ва таълим беришда моҳир олим бўлиб етишганлар. У зот таълим олган устозларнинг машҳурларини санаб ўтамиз: 1. Имом Муҳаммад ибн Абдуссаттор Кардарий ; 2. Али ибн Муҳаммад ибн Али Ромис Бухорий ; 3. Бадриддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Абдулкарим Кардарий . Имом Насафийнинг шогирдларига келадиган бўлсак, албатта, жуда кўп аҳли илмлар у кишидан фойда олганлар. Тарихчилар, шогирдлари ичида энг машҳури Имом Ҳусайн ибн Али Ҳажжож ибн Али, деб ёзишади. У киши Ҳисомиддин Сағноқий номи билан машҳур бўлган. Фиқҳ, наҳв ва жадал илмларида етук олим бўлган. Имом Насафий орқали Абул Муин Насафийнинг “Ат Тамҳид” китобини, Имом Марғинонийнинг “Ҳидоя” китобини ривоят қилган ва ҳар икки китобга шарҳ ёзган. Яна бир қанча китоблари машҳур. Ўрни келганда айтиш жоизки, Имом Насафийнинг шогирдлари ҳақидаги маълумотлар у зот ҳаётининг яхши ўрганилмаган қирраларидан биридир. Акс ҳолда бу ўринда кўплаб шогирдларининг номи зикр қилинган бўлар эди. Имом Насафийдан бизга катта миқдордаги илмий мерос, кўплаб матнлар ва шарҳлар қолган. У зот тафсир, ақида, фиқҳ, усулул фиқҳ ва қироат йўналишларида кўплаб китоблар ёзган бўлиб, уларнинг машҳурлари қуйидагилардир: 1. “Ал Лаолий ал фахироҳ фи улумил ахироҳ” Бу асар ҳақида баъзи китобларда ишоралар борлиги маълум холос. 2. “Мадорикут танзил ва ҳақоиқут таъвил” “Тафсири Насафий” деб танилган ушбу тафсирлари муаллифнинг энг машҳур китобларидан бўлиб, уни “Кашшоф” ва “Тафсири Байзовий”дан мухтасар қилиб олганлар. Бу китобда Аҳли суннатнинг йўлини олға суриб, Кашшофда учрайдиган баъзи мўтазила эътиқодларини четга сурганлар. “Тафсири Насафий”да оятларнинг грамматик таҳлили, ўз ўрнида етти мутавотир қироатга ишоралар берилган. Балоғат фани қоидалари айтиб ўтилган. Баъзи ўринларда фиқҳий масалаларни ҳам баён қиладилар ва бу масалаларда Ҳанафий мазҳаби сўзларини таржиҳ қиладилар. Лекин фиқҳий масалаларга кўп ўрин бермайдилар. Исроилиётларни жуда кам ривоят қилганлар. Баъзисини келтириб, ҳужжати йўқлигини айтганлар. Қиссалар ва ҳадислар орасидаги баъзи хурофот ва тўқималарни айтиб ўтадилар. 3. “Канзуд дақоиқ” Ҳанафий фиқҳида ёзилган китоб. Ўз ичига фиқҳий масалалар ва фатволарни олган. Бу китобга кўп олимлар эътибор...

“Ўзи етти юз мингдан кўпроқ саҳиҳ ҳадис бор, мана бу йигит олти юз мингта ҳадисни ёд олган…”

Тўлиқ исми: Убайдуллоҳ ибн Абдул Карим ибн Язид ибн Фаррух ар-Розий. Куняси Абу Зуръа. Ҳижратнинг 200 йили Эроннинг Рай шаҳрида дунёга келди. Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ) 13 ёшида илм излаб Куфа шаҳрига бориб, у ерда ўн ой истиқомат қилиб, ўз юртига қайтиб келган. Иккинчи бор илм сафарига чиқиб, ўн тўрт йил Ватанидан йироқда яшаган. У ўттиз икки ёшда одамларга ҳадис айтиб, ҳадис илмидан дарс бера бошлаган. Сийрати: Буғдойранг, қора соқолли, озғин ва гавдаси ўртачадан келган зеҳни ўткир эди. Сийрат ва тарих манбаларида Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг зеҳни кучли бўлгани учун «Саййидул Ҳуффоз» яъни “ҳофизлар (ёд олувчилар) саййиди” деб келтирилган. Илм йўлида: Ҳадис ва араб тилини мукаммал ўрганиб, шу илмлар билимдонига айланди. Муҳаммад ибн Муслим (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Найсабур шаҳрида Исҳоқнинг ҳузурида эдим. Ироқлик бир киши: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбалнинг: “Ўзи етти юз мингдан кўпроқ саҳиҳ ҳадис бор. Мана бу йигит – Абу Зуръа олти юз мингта ҳадисни ёд олган”, деяётганини эшитдим”, деди”. Макка, Мадина, Ироқ, Шом, Хуросон ва Миср каби ўша даврнинг илм марказларида илм излаб, буюк муҳаддислардан ҳадислар ривоят қилган. Жумладан, Муслим ибн Иброҳим, Аҳмад ибн Юнус, Халлод ибн Яҳё, Муҳаммад ибн Саид ибн Собиқ, Абу Собит Маданий, Ҳакам ибн Мусо, Яҳё ибн Абдуллоҳ ибн Букайр каби буюк зотлардан ҳадис ривоят қилган. Шогирдлари: Муҳаммад ибн Муслим, Абу Исо ат-Термизий, Имом Насоий, Ибн Можа, Исҳоқ ибн Мусо ал-Ансорий, Ҳармала ибн Яҳё, Рабиъ ибн Сулаймон каби машур муҳаддислар Абу Зуръ (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг шогирди бўлиб, у зотдан кўплаб  ҳадислар ривоят қилишган. Асарлари: Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ) илм талаби, ҳадис ривоят қилиш билан бир қаторда «Китобул-муснад», «Ал-Фавоид», «Ал-Фазоил», «Китобуз-Зуҳд», «Китобул-жарҳ ват-таъдил», «Китобус-Савм», «Китобул-одоб», «Китобул-фароиз» ва «Китобул-атъима» каби  кўплаб асарлар таълиф этган. Уламолар эътирофи: Абу Бакр Хатиб (раҳматуллоҳи алайҳ): “Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ) раббоний илм соҳиби, ҳадисларни пухта ўзлаштирган ҳофиз, муҳаддисдир. У Аҳмад ибн Ҳанбалнинг дарс ҳалқасида қатнашган буюк олимдир”, деган. Абу Бакр Фазл ибн Аббос Розий (раҳматуллоҳи алайҳ)  айтади: “ Мен Мадина шаҳридаги Абу Мусъаб (роҳимаҳуллоҳ)нинг уйига бордим. Абу Мусъаб (роҳимаҳуллоҳ) чиқиб, “Қаердан келдинг?, деди. “Рай шаҳридан”, дедим. Абу Мусъаб (роҳимаҳуллоҳ): “Абу Зуръани ташлаб, менинг олдимга келдингми? Мен Имом Молик ва ундан бошқа кўплаб олимларни кўрдим. Лекин икки кўзим ҳали Абу Зуръага ўхшашини кўрмаган”, деди. Имом Муслим (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Мен ҳар бир ёзган китобимни Абу Зуръа Розий (раҳматуллоҳи алайҳ)га кўрсатганман. У зот бирор ҳадисни бу иллатли деса уни қўйиб, саҳиҳ деганини китобимга киритганман. Буюк муҳаддис Абу Зуръа Розий (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг фоний дунёдан кетар вақтлари яқин, ҳузурида шогирдлари Абу Ҳотим Розий ва Муҳаммад ибн Муслим (раҳматуллоҳи алайҳумо)лар бор эди. Икки шогирд Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ)га шаҳодат калимасини талқин қилиб турмоқчи бўлдилар. Лекин устознинг ҳузурида шаҳодат калимасини овоз чиқариб айтиб туришга ҳаё қилдилар. Чунки Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ) иккисига ҳам ҳадис ўргатган устоз эди. Икки шогирд устознинг олдида, “Кимнинг охирги гапи “Ла Илаҳа иллоллоҳ” бўлса, жаннатга киради”, деган ҳадисни музокара қилишни келишиб олдилар. Устознинг олдига кириб, Муҳаммад ибн Муслим (раҳматуллоҳи алайҳ): “Менга Заҳҳок ибн Махлад Абдулҳамид ибн Жаъфардан ривоят қилган эди. У Солиҳ”, дедию, ҳолатнинг оғирлиги ва Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг қийин аҳволда қолганига маҳзун бўлиб, тили тутилиб, бирор сўз айтолмай қолди. Энди навбат...
1 2 3 4 5 6 16