islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 20, 2017

Day

“Ўзи етти юз мингдан кўпроқ саҳиҳ ҳадис бор, мана бу йигит олти юз мингта ҳадисни ёд олган…”

Тўлиқ исми: Убайдуллоҳ ибн Абдул Карим ибн Язид ибн Фаррух ар-Розий. Куняси Абу Зуръа. Ҳижратнинг 200 йили Эроннинг Рай шаҳрида дунёга келди. Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ) 13 ёшида илм излаб Куфа шаҳрига бориб, у ерда ўн ой истиқомат қилиб, ўз юртига қайтиб келган. Иккинчи бор илм сафарига чиқиб, ўн тўрт йил Ватанидан йироқда яшаган. У ўттиз икки ёшда одамларга ҳадис айтиб, ҳадис илмидан дарс бера бошлаган. Сийрати: Буғдойранг, қора соқолли, озғин ва гавдаси ўртачадан келган зеҳни ўткир эди. Сийрат ва тарих манбаларида Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг зеҳни кучли бўлгани учун «Саййидул Ҳуффоз» яъни “ҳофизлар (ёд олувчилар) саййиди” деб келтирилган. Илм йўлида: Ҳадис ва араб тилини мукаммал ўрганиб, шу илмлар билимдонига айланди. Муҳаммад ибн Муслим (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Найсабур шаҳрида Исҳоқнинг ҳузурида эдим. Ироқлик бир киши: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбалнинг: “Ўзи етти юз мингдан кўпроқ саҳиҳ ҳадис бор. Мана бу йигит – Абу Зуръа олти юз мингта ҳадисни ёд олган”, деяётганини эшитдим”, деди”. Макка, Мадина, Ироқ, Шом, Хуросон ва Миср каби ўша даврнинг илм марказларида илм излаб, буюк муҳаддислардан ҳадислар ривоят қилган. Жумладан, Муслим ибн Иброҳим, Аҳмад ибн Юнус, Халлод ибн Яҳё, Муҳаммад ибн Саид ибн Собиқ, Абу Собит Маданий, Ҳакам ибн Мусо, Яҳё ибн Абдуллоҳ ибн Букайр каби буюк зотлардан ҳадис ривоят қилган. Шогирдлари: Муҳаммад ибн Муслим, Абу Исо ат-Термизий, Имом Насоий, Ибн Можа, Исҳоқ ибн Мусо ал-Ансорий, Ҳармала ибн Яҳё, Рабиъ ибн Сулаймон каби машур муҳаддислар Абу Зуръ (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг шогирди бўлиб, у зотдан кўплаб  ҳадислар ривоят қилишган. Асарлари: Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ) илм талаби, ҳадис ривоят қилиш билан бир қаторда «Китобул-муснад», «Ал-Фавоид», «Ал-Фазоил», «Китобуз-Зуҳд», «Китобул-жарҳ ват-таъдил», «Китобус-Савм», «Китобул-одоб», «Китобул-фароиз» ва «Китобул-атъима» каби  кўплаб асарлар таълиф этган. Уламолар эътирофи: Абу Бакр Хатиб (раҳматуллоҳи алайҳ): “Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ) раббоний илм соҳиби, ҳадисларни пухта ўзлаштирган ҳофиз, муҳаддисдир. У Аҳмад ибн Ҳанбалнинг дарс ҳалқасида қатнашган буюк олимдир”, деган. Абу Бакр Фазл ибн Аббос Розий (раҳматуллоҳи алайҳ)  айтади: “ Мен Мадина шаҳридаги Абу Мусъаб (роҳимаҳуллоҳ)нинг уйига бордим. Абу Мусъаб (роҳимаҳуллоҳ) чиқиб, “Қаердан келдинг?, деди. “Рай шаҳридан”, дедим. Абу Мусъаб (роҳимаҳуллоҳ): “Абу Зуръани ташлаб, менинг олдимга келдингми? Мен Имом Молик ва ундан бошқа кўплаб олимларни кўрдим. Лекин икки кўзим ҳали Абу Зуръага ўхшашини кўрмаган”, деди. Имом Муслим (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Мен ҳар бир ёзган китобимни Абу Зуръа Розий (раҳматуллоҳи алайҳ)га кўрсатганман. У зот бирор ҳадисни бу иллатли деса уни қўйиб, саҳиҳ деганини китобимга киритганман. Буюк муҳаддис Абу Зуръа Розий (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг фоний дунёдан кетар вақтлари яқин, ҳузурида шогирдлари Абу Ҳотим Розий ва Муҳаммад ибн Муслим (раҳматуллоҳи алайҳумо)лар бор эди. Икки шогирд Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ)га шаҳодат калимасини талқин қилиб турмоқчи бўлдилар. Лекин устознинг ҳузурида шаҳодат калимасини овоз чиқариб айтиб туришга ҳаё қилдилар. Чунки Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ) иккисига ҳам ҳадис ўргатган устоз эди. Икки шогирд устознинг олдида, “Кимнинг охирги гапи “Ла Илаҳа иллоллоҳ” бўлса, жаннатга киради”, деган ҳадисни музокара қилишни келишиб олдилар. Устознинг олдига кириб, Муҳаммад ибн Муслим (раҳматуллоҳи алайҳ): “Менга Заҳҳок ибн Махлад Абдулҳамид ибн Жаъфардан ривоят қилган эди. У Солиҳ”, дедию, ҳолатнинг оғирлиги ва Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг қийин аҳволда қолганига маҳзун бўлиб, тили тутилиб, бирор сўз айтолмай қолди. Энди навбат...

Элчи Амани ал-Итр хоним: “Марказларда араб тилини ўргатиш ва Мисрдаги таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш ишларида яқиндан кўмак беришга тайёрмиз”

19 декабрь куни диний идорада хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари ва дипломатлари билан Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мақсад ва вазифалари тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎМИнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Учрашувда Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази директори Убайдулла Уватов сўзга чиқиб, ўзлари раҳбарлик қилаётган марказларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида иштирокчиларга маълумот беришди. Айни пайтда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази учун ажратилган 6 гектар майдонда қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. Ушбу марказ биносида ҳадис, калом ва қироат илмини ўрганишга мўлжалланган хоналар, қўлёзмалар кутубхонаси, мўъжаз музей ташкил этилади. Мулоқот чоғида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденов Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Остона саммитида Ўзбекистон Раҳбари томонидан жуда кўп хайрли ташаббуслар илгари сурилганини таъкидлади. Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Амани ал-Итр хоним Ўзбекистон илмлар маркази, аллома ва авлиёлар замини экани, ташкил этилаётган илмий-тадқиқот марказларидан мисрликлар мамнун эканини билдирди. Ушбу марказларда араб тилини ўргатиш ва Мисрдаги таълим ва илм муассасалари билан ҳамкорлик қилиш ишларида яқиндан кўмак беришга тайёр эканини изҳор қилди. Шунингдек, Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Хусейн Гулиев, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби Туякбаев Мурсал-Наби ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Учрашув якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари сўз олиб, диёримиздаги дин соҳасида ўзгаришлар ҳақида гапириб, мулоқотда иштирок этганлари учун хориж мамлакатлари элчилари ва дипломатларига миннатдорлик изҳор қилдилар. Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов иштирок этди. Администратор 201