islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 2018

Month

“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” кўрик-танловининг илк босқичи бошланди

Айни пайтда Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги “Маърифатли” жоме масжидида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” кўрик-танловининг илк босқичи бўлиб ўтмоқда. Мусобақани Мақсудхон қори Ғоипов Қуръони карим тиловати билан бошлаб берди. Дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур жаноблари муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг мусобақа иштирокчиларига йўллаган табрик ва саломларини етказдилар. Ташкилий ҳайъат раиси Абдулҳаким қори Матқулов эса мусобақанинг ўтказиш тартиби билан таништирди. Ҳайъат раиси ўринбосари Ҳасанхон қори Абдумажидов Қуръон мусобақаси иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш мезонини изоҳлаб берди. Шундан сўнг кузатувчи ва ҳакамлар бирма-бир таништириб ўтилди. Ҳакамлар таркибида Тошкен ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жалолиддин Ҳамроқулов ҳам қориларнинг чиқишларига баҳо беради. Дастлаб “Ҳифз” йўналиши бўйича қорилар беллашувни бошлаб беришади. Ғаллаорол туманидан Давуров Музаффар биринчи бўлиб ҳакамлар ва томошабинларга тиловат қилиб берди. Сўнг навбатдаги иштирокчи Пахтакор туманидан Маликов Санжар Шавкат ўғли қироат қилиш учун таклиф этилди. Мусобақани ЎМИнинг ижтимоий тармоқдаги www.facebook.com/muslimuzportal манзилида жонли тарзда кузатиб боришингиз мумкин. Администратор 433

Муфтий ҳазрат Ставрополь ўлкасида учрашувлар ўтказди

12 январь куни хориж сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Россия Федерациясининг Ставрополь ўлкаси муфтийси Муҳаммад ҳожи Раҳимов ва бир гуруҳ ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашдилар. Шунингдек, Пятигорск шаҳридаги масжид ва мадрасалар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Дастлаб Ставрополь ўлкаси муфтийси билан бўлган мулоқотда томонлар бугунги кунда Ислом дини қадриятларини асраб-авайлаш, мусулмон давлатлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш йўлида тинимсиз меҳнат қилиш зарурлиги тўғрисида сўз борди. Жумладан, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистонда дин соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, катта янгиликлар ва улкан ўзгаришлар тўғрисида гапириб бердилар. Ҳазрат сўзларида давом этиб, Ўзбекистон ва Ставрополь мусулмонлари идораси алоқалари йилдан-йилга сайқалланиб келаётгани, охирги икки йилда икки мусулмонлар идоралари вакиллари бир неча бор мулоқот қилишганини таъкидладилар. Шунингдек, муфтий ҳазратлари Ставрополь ўлкасидаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашиб, юртимизда дин соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, янги масжид-мадрасалар очилгани, илмий марказлар, ихтисослашган мактаблар ташкил этилгани, кенг миқёсда Қуръон мусобақаси уюштирилаётгани, шунингдек, ватанга садоқат, оила муқаддаслиги, огоҳлик мавзуларида амру-маъруф қилиб бердилар. Бундан ташқари меҳнат мигрантларининг яшаш ва ишлаш шароитлари билан қизиқиб, уларнинг берган саволларига муфтий ҳазратлари жавоб бердилар. Кўп йиллардан буён Ставрополь ўлкасида яшайдиган, асли самарқандлик бўлган табаррук ёшдаги онахон билан учрашиб, дилдан суҳбатлашдилар. Ҳозирги кунларда Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ва дин соҳасида кенг кўламли ўзгаришлар тўғрисида муфтий ҳазратлари “Пятигорск” радиосига интервью бердилар. Ставрополь ўлкасига сафар давом этмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 451

Эълонларни кўриб одамларнинг кўзлари қувонди

Жиззах вилоятининг Зомин тумани ва Навоий вилояти кўчаларидаги реклама баннерларида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” логотипи акс этган эълонлар пайдо бўлди. Бу каби тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг ёйилмоқда ва фойдаланувчилар томонидан хурсандчилик билан қабул қилинмоқда. Шунингдек, юртимиз масжидларида ҳам мусобақа йўналишлари, шартлари ва иштирокчиларни рўйхатга олиш муддати тўғрисида маълумот берувчи баннерлар осиб қўйилган. Ташкилий қўмитанинг маълумот беришича, 12 январь санасигача 2428 нафар иштирокчи ҳужжат топширган. Мусобақада қатнашишни хоҳловчилар кўплигини инобатга олиб, иштирокчиларни рўйхатга олиш 14 январь куни кечки соат 19:00 гача давом этиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Қуръони каримни ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш борасидаги яна муҳим хабарлардан бири халқ муҳокамасига қўйилган 2018 йил Давлат дустурининг 219-бандига кўра Қуръон тиловати бўйича I халқаро фестивал шу йилнинг 10 июлида Бухоро шаҳрида ўтказиш режалаштирилган. Муҳокамалар 2018 йилнинг 15 январига қадар давом этади. Администратор 687

Ташкилий қўмита: “Мусобақада қатнашиш истагида бўлганлар кўп”

“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” ташкилий қўмитаси томонидан ЎМИ Матбуот хизматига маълум қилинишича, ушбу мусобақада қатнашишни хоҳловчилар кўплигини инобатга олиб, иштирокчиларни рўйхатга олиш 14 январь куни кечки соат 19:00 гача давом этади. Ташкилий қўмита берган маълумотга кўра, 12 январь санасигача 2428 нафар иштирокчи ҳужжат топширган. Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсатгич: 8 январда 733 нафар; 9 январда 1101 нафар; 10 январда 2079 нафарни ташкил этган эди. 11 январда 2255 нафарни ташкил этган эди. Администратор 482

Ризқ ҳақида эътиқодимиз

Ризқ сўзи луғавий жиҳатдан “ризқ”, “кунлик овқат”, “улуш”, “инъом” каби маъноларни англатади. Истилоҳда эса “Аллоҳ таоло жонзотларга етказган ва улар истеъмол қилган нарса ризқ деб аталади”[1]. Дунёдаги ҳамма жонзотларнинг ризқи Аллоҳ таоло томонидан олдиндан белгилаб қўйилган. Белгилаб қўйилган ризқ зиёда ва кам бўлмайди, барча халойиқ ўзига қанча ризқ белгиланган бўлса, ўшани олмасдан қолмайди, албатта тўлиқ олади. Чунки бу унинг олдиндан белгилаб қўйилган насибасидир: نَحْنُ قَسَمْنَا بَيْنَهُمْ مَعِيشَتَهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا  “Уларнинг дунё ҳаётидаги тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз тақсимлаганмиз”[2]. Қуръонда эса ўрмалаган жонзот борки, барчасининг ризқи Аллоҳ таоло томонидан ато қилиниши баён қилиб қўйилган: وَمَا مِنْ دَابَّةٍ فِي الْأَرْضِ إِلَّا عَلَى اللَّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا كُلٌّ فِي كِتَابٍ مُبِينٍ “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур. Ҳаммаси аниқ Китоб (Лавҳул-маҳфуз)да (ёзилган)дир”[3]. Яъни инсонларнинг ҳам, бошқа ҳайвонларнинг ҳам, умуман барча жонзотларнинг ризқини Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олган. Зеро, Аллоҳ таоло уларнинг Яратувчиси бўлгани каби ризқларини ҳам берувчисидир. Шу ўринда ҳаром ҳам Аллоҳ таоло томонидан берилган ризқ экан нега уни еган одам жазо олиши керак, деган савол пайдо бўлиши мумкин. Бу саволга жавоб қуйидагича бўлади: ҳаромни еган одам ҳалолни қўйиб, ҳаромни танлагани учун жазоланади. Чунки Аллоҳ таоло мутлоқ ризқни ваъда қилган ва бандаларга уни ҳалол йўл билан топишга буюрган: يَا أَيُّهَا النَّاسُ كُلُوا مِمَّا فِي الْأَرْضِ حَلَالًا طَيِّبًا “Эй одамлар, ердаги ҳалол-пок нарсалардан тановул қилингиз”[4].     Агар банда шайтонга ва нафсу ҳавосига эргашиб, Аллоҳ таоло буюрган ҳалол йўлдан ризқ топишга уринмасдан ҳаром йўлдан топишга уринса, Аллоҳ таоло ўша йўлдан ҳам унга эриштириб қўяверади. Лекин буйруғини бажармасдан ман этилган йўлни танлагани учун жазога гирифтор қилади. Шунга кўра, ҳаром еган банда Аллоҳ таолонинг берган ризқини егани учун эмас, балки У зотнинг буйруғини бажармасдан шайтонга эргашгани учун жазоланади.  Сўфи  Оллоҳёр бобомизнинг жойлари жаннатда бўлсин, ризқ ҳақида қандай эътиқодда бўлишни қисқа ва лўнда баён қилиб қўйган:  Қидирғон бирла ризқинг қатра тошмас, Кетар қадринг, қадардин ҳаргиз ошмас. Яъни, эй банда ҳар қанча чирансанг ҳам Аллоҳ белгилаб қўйган ризқдан бир томчи ҳам ортиқ ололмайсан. Сенинг зиммангда фақат ризқ учун сабаб қилиб қўйилган ишларни амалга ошириш бор холос, ризқинг эса Аллоҳ таоло сен учун тайин қилиб қўйган нарсасидан бошқа бўлмайди. Ризқ ҳақидаги масала “Ақоидун Насафий”да қуйидагича баён қилинган: الْحَرَامُ رِزْقٌ وَكُلٌ يَسْتَوْفِي رِزْقَ نَفْسِهِ حَلاَلاً  كَانَ اَوْ حَرَامًا وَلَا يُتَصَوَّرُ اَنْ لَا يَأْكُلَ اِنْسَانٌ رِزْقَهُ اَوْ يَأْكُلَ غَيْرُهُ رِزْقَهُ. “Ҳаром ҳам ризқдир. Ҳамма ўз ризқини ҳалол бўлсин, ё ҳаром бўлсин, тўла-тўкис олади. Инсон ўз ризқини ея олмай қолиши ёки бошқа биров унинг ризқини еб қўйиши тасаввур ҳам қилинмайди”. Яъни, Аллоҳ таоло бирор кишига истеъмол қилишни тақдир қилиб қўйган нарсани бошқа биров устамонлик ёки айёрлик билан “илиб кетиши” мумкин эмас. Ҳар бир киши ўз ризқу насибасини албатта олади. Аммо ризқ мулк маъносида қўлланганда, уни бошқалар ҳам олиши мумкин: الَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالْغَيْبِ وَيُقِيمُونَ الصَّلَاةَ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنْفِقُونَ “Улар ғайбий хабарларга (пайғамбарим Муҳаммад келтирган хабарларга)  иймон келтирадиган, намозни баркамол ўқийдиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан (садақа ва) эҳсон қиладиганлардир”[5]. Ушбу оятдаги ризқ қилиб берилган нарсалардан эҳсон қилишлари, уларга мулк қилиб берилган нарсалардан бошқаларга инфоқ-эҳсон қилишлари маъносини англатади. Ибн...
1 10 11 12 13 14 15