islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 16, 2018

Day

“Имом Термизий илмий меросининг ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти”ни ўрганган саудиялик тадқиқотчилар иштирокида семинар бўлиб ўтди

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 16 апрель куни Тошкент ислом университетида “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” ва Саудия Арабистонининг “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази” ҳамкорлигида “Имом Термизий илмий меросининг ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти” мавзусидаги илмий семинар бўлиб ўтди. Тадбир Ҳабибуллоҳ Термизийнинг Қуръон тиловати билан бошланди. “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” директори, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов кириш сўзи қилиб, семинар мавзусининг аҳамияти ва “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази” билан “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” ўртасидаги илмий-амалий ҳамкорлик натижалари тўғрисида маълумот берди. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов нутқ сўзлаб, илмий семинар ишига муваффақият тилади ҳамда Имом Термизий илмий меросига катта қизиқиш билдирган Саудиялик тадқиқотчиларга ўз ташаккурларини изҳор қилди. Тадбирда соҳа ходимлари, илмий изланувчилар, ўқитувчилар ва талабалар, жумладан Тошкент ислом институти вакиллари ҳам иштирок этишди. Семинарда “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази”дан марказ раиси доктор Мажид ибн Абдулазиз ат-Туркий модераторлик вазифасини бажарди. Дастлаб, “Мажлис аш-Шўро” собиқ аъзоси, ҳадисшунос олим Шайх Доктор Фолиҳ ибн Муҳаммад ас-Сағийр “Имом Термизий илмий-маънавий меросининг хадис илми ривожида тутган ўрни” мавзусида маъруза қилди. Шундан сўнг, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Жўрабек Чўтматовнинг “Имом Термизий асарларининг ислом тамаддуни ривожида тутган ўрни” мавзусида ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Жалолиддин Мирзаевнинг “Имом Термизий маънавий меросининг мустақиллик йилларида ўрганилиши” мавзусида маърузалари тингланди. Тадбир давомида устоз шайх Сомий ибн Абдуллоҳ ал-Мағлус “Ўзбекистонлик муҳаддис олимлар атласи” асарини тақдимот қилиб берди. 358

Ҳикматлар: “Ҳар ким ўзини баланд тутса паст бўлур, паст тутса баланд бўлур!”

Фузайл ибн Иёз: Беш нарса бадбахтлик нишонасидир: аввали, кўнгил қаттиқлиги, иккинчи – кўздан ёш келмаслиги, учинчи – ҳаёсизлик, тўртинчи – дунёга рағбат қилмоқ, бешинчи – дунё учун узун ҳаёллар суриш. *** Ҳамиша очиқ кўнгилли бўлинглар. Чунки Аллоҳ очиқ кўнгиллиларни севади. *** Ҳар ким ўзини баланд тутса паст бўлур, паст тутса баланд бўлур! *** Икки нарса аҳмоқлик нишонасидир: бири ажойиб нарсани кўрмайин кулмоқ ва бири хабар сўрамасдан туриб хабар бермоқ. *** Оқил киши шуки, аҳмоқ билан ҳолва ейишдан сақланади. *** Уч нарса кўнгилни ўлдиради: кўп емоқ, кўп ухламоқ ва кўп гапирмоқ. Қуръон, ҳадис ва машойихларнинг сўзи бўлса ундоқ эмас. *** Агар бир киши сендан «Аллоҳни севасанми?» деб сўраса унга жавоб бермагин! Чунки агар севмайман десанг кофир бўласан, агар севаман десанг ва унга лойиқ амал қилмасанг ёлғончи бўласан! *** Суфёни Саврий: Кимки ихлос билан бир амални қилсаю, кейин ўша амалга мақтаниб, мен фалон ишни қилдим, деса, қабул бўлган ўша амали яхшилик рўйхатидан ўчирилиб, риё рўйхатига ёзилур… *** Боязид Бистомий: Ҳаёт – илмда, роҳат – маърифатда, завқ – зикрдадир. | Халқнинг ҳалокати икки нарсададир: биттаси – халқни ҳурмат қилмаслик, иккинчиси, Ҳаққа шукр қилмаслик. Ҳақ севгиси уч нарса билан белгиланади: саховатда денгизга, шафқатда қуёшга, тавозе ва мискинликда тупроққа ўхшайди. Иброҳим ибн Адҳам: Ҳар ким уч ўринда кўнглини ҳозир тутмаса, унга раҳмат эшиги очилмайди: Қуръон ўқилганда, иккинчи зикр айтилганда, учинчи, намоз ўқиётганда. *** Иброҳим ибн Адҳамдан насиҳат сўрадилар, деди: – сен боғлиқни очгин, очиқни боғлагин. У киши: – бу гапни тушунмадим. -Боғланган чўнтагингни очгин ва улашгин, яъни саховатли бўлгин ва очилган оғзингни ёпгин, яъни беҳуда ва бефойда сўзларни гапирмагин. 476