islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 2018

Month

Сийрат сабоқлари: Омина онамизнинг дояси ким бўлган?

Пайғамбаримизга бўлган муҳаббат туфайли у зотнинг атрофларида турган ҳар бир кишини билгимиз, танигимиз келади. Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилаётганларида Омина онамизга ким доялик қилган эди? Айрим ривоятларда Ийсо алайҳиссаломнинг оналари покдомон Марям билан золим Фиръавннинг қўлида Мусо алайҳиссаломни улғайтирган Осиёдек мукаррама зотларнинг ҳозир бўлганлари айтилган. Аммо “Марям ва Осиё оналаримизнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилаётган пайтда ҳозир бўлганлари” ҳақидаги ривоятни имом Суютий “Ал-хасоисул кубро” китобида (1/47): “Жуда ҳам мункар”, деган. Ҳақ гап эса, Омина онамизга Шифо розийаллоҳу анҳонинг доялик қилганларидир.[1] Онасининг исми Салмо, эрининг исми Авф, ўғиллари Абдураҳмон розийаллоҳу анҳу ва Асвад розийаллоҳу анҳу, қизи Отика розийаллоҳу анҳолардир[2]. Оламлар сарварининг ёруғ дунёга ташрифида истиқболларига чиққан, бўлажак пайғамбарни илк кутиб олиш шарафига муяссар бўлган Шифо бинти Авф розийаллоҳу анҳони Аллоҳ таоло кейинчалик ҳам кўп яхшиликлар ила сийлади. Шифо ҳақ дин келганида уни қабул этди, байъатда қатнашди, бошқа мусулмонлар қаторида ҳижрат қилди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик даврларида вафот этди ва ўғли Абдураҳмон ибн Авф розийаллоҳу анҳу жаннати эканига башорат олди. Пайғамбаримизнинг, айтиш жоиз бўлса, динимизнинг дояси бўлган Шифодан, унинг қилган хизматларидан Аллоҳ рози бўлсин. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Абдул Азим Зиёуддин [1] Ибн Касир, “Ал-бидоя ван ниҳоя” (2/264), “Ас-сийратун набавия”(1/207); Шайх Муҳаммад Хузарий, “Нурул яқин фи сийрати саййидил мурсалин” (1/5); Шайх Али ибн Нойиф Шаҳҳуд, “Мавсуъатул хутабил минбария” (2/107); Муаррих Ҳасан ибн Умар, “Ал-муқтафо мин сийратил мустафо” (1/3); Муҳаммад ибн Юсуф Шомий, “Субулул ҳудо вар рашод фи сийрати хойрил ъибод” (1/341); Саййид Маҳмуд Тарозий (Олтинхонтўра), “Нурул басар”; Ҳасан ибн Муҳаммад Машшот, “Иноратуд дужо фи мағозий хойрил варо” (2/75); Иброҳим Ибёрий, “Ал-мавсуъатул Қуръония” (1/25). [2] Муҳаммад ибн Саъд, “ат-Табақотул-кубро” (8/248). 324

Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб базавий лавозим маошлари миқдорларини табақалаштирилган ҳолда: олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг – ўртача 25 фоизга ва стажер-ўқитувчи ҳамда фан доктори илмий даражасига эга профессор иш ҳақининг миқдорлари ўртасидаги тафовутни икки бараваргача ошириш; илмий-тадқиқот муассасаларининг фундаментал, амалий тадқиқотлар илмий-техник дастурларини амалга ошириш ва инновация ишларида иштирок этаётган илмий ходимларининг – ўртача 25 фоизга ва стажёр-тадқиқотчи ҳамда фан доктори илмий даражасига ва профессор илмий унвонига эга бош илмий ходим иш ҳақининг миқдорлари ўртасидаги тафовутни икки бараваргача ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. 2. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб: базавий докторантурада таълим олаётган шахсларга – илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) кичик илмий ходимнинг лавозим маоши базавий миқдорларига тенглаштирилган стипендиялар; докторантурада таълим олаётган шахсларга – фан номзоди (ёки фалсафа доктори (PhD) даражасига ва хорижий давлатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) илмий даражасига ёки илмий унвонга эга бўлган етакчи илмий ходимнинг лавозим маоши базавий миқдорларига тенглаштирилган стипендиялар тўланади. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 1 июлгача: олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари, шунингдек, бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошларини; илмий-тадқиқот муассасаларининг фундаментал, амалий тадқиқотлар илмий-техник дастурлари лойиҳаларини амалга ошириш ва инновация ишларида иштирок этаётган илмий ҳамда раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошларини ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда бюджет маблағлари ҳисобидан қайта кўриб чиқсин. 4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин. 5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                   Ш.МИРЗИЁЕВ Тошкент шаҳри, 2018 йил 5 апрель * * * Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига Ш А Р Ҳ  Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда таълим ва илм-фан тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ҳамда изчил ишлар мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий устувор вазифалари билан бирга ижтимоий-иқтисодий ва соҳа тармоқларини жадал ривожлантиришга қодир бўлган янги, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун зарур бўлган шароитларни таъминлаш мақсадига мувофиқ кўзланган марраларга эришишнинг жадаллаштирилишига олиб келди. Бироқ, айни вақтда республиканинг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидаги илмий ҳамда илмий-педагогик кадрларнинг салоҳияти паст даражада қолиб кетмоқда. Илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлган олий малакали илмий ва илмий-педогогик кадрларнинг мазкур жараёнлардаги улуши тинимсиз пасайиб бораяпти. Кўп ҳолларда бу вазият илмий ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий унвон ёки илмий даражалар олишга бўлган уриниши сўнгги йиллар давомида моддий манфаатдорлик оқибатида пасайиб кетишига...

Диний соҳа ходимлари учун илмий-ўқув семинар ўтказилди

5 апрель куни Республикада фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимлари, имом-хатиблар ва диний таълим муассасалари ўқитувчилари учун “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва Ислом дини маърифатини тарқатишда диний соҳа ходимларининг ўрни” номли илмий-ўқув семинари илк маротаба видео-конференция кўринишида ўтказилди. Тадбир Одилхон қори Исмоиловнинг Қуръони карим тиловати ҳамда Муфтий ҳазратларининг дуолари билан бошланди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Ўзбекистон Ислом академияси ректори, академик Неъматулло Иброҳимов, Ўзбекистонда ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Минаваров, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Тоҳир Малик, Ўзбекистон Ислом академияси профессори Умарали Норматов, Ўзбекистон Ислом академияси кафедра мудири Хуршид Дўстмуҳаммадлар сўзга чиқдилар. ЎМИ Матбуот хизмати 214

Наманганда илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 4 апрель куни Наманган вилоятида жойлашган “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда уларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди. Унда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ва ўқув ишлар бўйича проректор У. Ходжаев қатнашдилар. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан юртимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, диний таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талаблар мониторингини ўтказиш ҳамда битирувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида таълимнинг кейинги босқичларига йўналтириш (олий таълим, магистратура, таянч докторантура), таълим муассасаларида ўқув жараёнига оид меъёрий ҳужжатларнинг юритилиш ҳолати ҳамда талабаларнинг одоб-ахлоқ ва ички-тартиб қоидаларига риоя қилишларини такомиллаштириш, диний таълим муассасаларида ташкил этилган “Араб тили” курслари фаолияти, диний таълим соҳасида инновацион ғояларни ва илғор педагогик технологияларнинг татбиқ этилиши, диний таълим муассасаларида ўқитиладиган мутахассислик фанлар бўйича ўқув қўлланма ва дарсликлар тайёрлаш бўйича йўл-йўриқлар каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди. 178

Ҳурматли ота-оналар, эътибор беринг…

Дунёда фарзанди одобли бўлишини истамаган ота-она йўқ. Хўш, болани қандай одобли қиламиз? Бунинг учун энг олдин ота-онанинг ўзи тарбияли бўлиши керак. Ахир, инсон ўзида йўқ нарсани бировга беролмайди-ку. Қуйидаги тавсияларга эътибор бериш ва амал қилиш мақсадга мувофиқ: – ота-она салоҳиятли, болаларига ибрат бўлиши керак. Китоб ўқимаган киши фарзандининг қўлига яхши китоб тутолмайди; – болани мустақил фикрлашга ўргатиш жуда муҳим. Воқеа-ҳодисаларга қандай муносабат билдиришига ота-она қизиқиши, уни тинг­лаши, саволларига эринмай жавоб бериши керак. Бундай йўл боланинг мустақил фикр юритишига ёрдам беради, унда фикрини ифодалаш шижоатини шакллантиради; – муносабатлар икки томонлама бўлсин.  Шундай йўл тутинг, у сизга  яқин дўстидек ишонсин. Шунда унга насиҳат қилсангиз, оғир олмайди. Ҳазрат Али: “Фарзанд билан етти ёшгача ўйна ва унга фикри қабул қилингани ҳамда инобатга олинганини билдириб қўй, бу услубнинг яхши самараси кўп”, деганлар. Фарзанд билан дўстларча муносабатда бўлиш уни ёмонлар билан дўстлашишдан, бузғунчи ахборотларга эргашишдан сақлайди; – фарзанд оиласида алоҳида ўринга эгалигини, қадрли эканини ҳис этиши зарур; – бола уй ишларини бажаришда ҳамма билан аҳил-иноқ бўлиши, оила муаммоларини беркитиши, жипсликни сақлашни ўрганиши лозим. Ота-она фарзандига иш ва масъулият юклаб, сўнгра натижасига эътибор қаратса, бола бурчига садоқатли бўлади; – ота-она уйдаги нарса-буюмларни бир кишига хосламасин. Аксинча, улар ҳаммага тегишли эканини айтсин. Масалан, уйдаги улов фақат отаники деб қаралса, ўғил фарзанд ўзини отасига нисбатан ғариб санаши ва бу ҳол унга салбий таъсир қилиши мумкин; – боланинг истаган нарсасига эришавериши яхши эмас. Маҳрум бўлиш аччиғини тотиб кўриши, нафсининг хоҳишларини қайтаришни ўрганиши керак; – ота-она фарзандларининг ёши, ақли, зийраклиги, ривожланиши, таъсирчанлиги ҳамда дунёқарашига эътибор қилиши зарур; – болалар ёшлигидан бир-бирига гина-адоватли бўлмаслиги учун барчаларига бирдек муносабат кўрсатиш муҳим. Кўпинча йўл қўйиладиган хатолар: – ота-онанинг болага: “лапашанг”, “аҳмоқ”, “одобсиз” сингари нохуш сўзлар билан мурожаат қилиши. Хато, камчилик фарзанднинг ўзида эмас, ишидадир; – уриб-сўкиб тарбиялаш. Фарзанд хато иш қилганида танбеҳ бериш ва тергаш учун уни уриш-сўкишдан кўра, яхши кўрган нарсаларидан маҳрум қилиш, гапирмаслик, қовоқ уйиш,­ дакки бериш самарали бўлади; – нотўғри рағбатлан­тириш. Ота-она ўн ёшга тўлмаган болалаларининг яхши ишларини мукофотлашда ширинлик ёки пул бериш билан бирга савоб бўлишини, эвазига жаннатга эришувини ҳам уқтиришсин; – болаларни бир-бирига қарама-қарши ўстириш. Бир оилада туғилиб ўсган болаларнинг ҳам шахсияти турлича бўлади. Уларни зеҳни, қобилияти ва дунёқарашининг пасту баландига қараб йўналтириш лозим. Бир-бирига солиштириш билан уларнинг ораси бузилиши мумкин; – ёмон дуо қилиш. Фарзанди жаҳлини чиқарса, айрим оналар дарров қар­ғашга тушади. Бу одатнинг оқибати жуда ёмон; – ваъда бериб бажармаслик. Ота-она ваъдасида турмаса, ишончини йўқотади. Масалан, “Кел, урмайман”, дейди. Аммо келганида уради. “Бундай қилсанг, уни олиб бераман”, дейди, лекин сўзида турмайди. – фарзандини ёмон ҳолатларга гувоҳ қилиши. Шаънини юксалтириш, ботирликка ўргатиш ўрнига таҳқирлайдиган манзараларни кўрсатиш бола қалбини синдиради; – ёқтирмаган нарсасини совға қилиш; – ёлғон гапириш: одатларнинг энг ёмони ёлғон сўзлашдир. Бола ўрнак оладиган кишилар ёлғон гапириб турса, у ҳам шунга одатланади. Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Исломхон  УБАЙДУЛЛАЕВ тайёрлади 317
1 14 15 16 17 18