islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 2018

Month

“Таълим олишни давом эттираман”

Ватанимиз қадимдан олиму донишмандлар юрти бўлган. Диёримизда муқаддас динимиз исломнинг нурини таратган кўплаб мактаб ва мадрасалар фаолият юритган. Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Насаф, Фарғона ва бошқа илм марказлари чор атрофга машҳур эди. Чор Россияси босқинидан бошланган илмий таназзул 1928 йилга келиб энг мудҳиш кўринишига келди. Ўзбекистонда бирорта ҳам расмий диний таълим маскани қолмади, барчаси ёпилди. Ниҳоят 1945 йилга келиб, Бухорода “Мир Араб” мадрасаси, Тошкентда “Бароқхон”(1945 – 1961 й) очилган бўлса, 1971 йил октябрдан Тошкент ислом институти фаолиятини бошлади (олийгоҳ 1969 йили муфтий Зиёвиддин ибн Эшон Бобохон ташаббуси билан ташкил этилган). Даставвал Олий диний мадраса номи билан юритилган таълим маскани, Имом Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги шарафига Имом Бухорий номи билан аталади. Олий маъҳадда собиқ иттифоқ таркибидаги барча республикалардан келиб таълим олишган ва уларнинг аксарияти ҳозирда диний рутбаларда хизмат қилишмоқда. Ҳозирги кунда ҳам олий маъҳад республикамизда энг нуфузли таълим маскани бўлиб ҳисобланади. Бунинг асосий омили таълимнинг тўғри йўлга қўйилганлиги ва дарслар замонавий илғор методлар ёрдамида олиб борилиши, устоз мураббийларнинг жонкуярлигидир. Талабалар ичида ҳам ҳар томонлама ўрнак бўладиган етакчилари кўпчиликни ташкил этади. Биз сизни қуйида уларнинг бир нечтаси билан таништирамиз. Тоштемиров Ҳикматилла – ТИИ 4 курс талабаси, “Имом Бухорий” стипендияси совриндори. “Хожа Бухорий” номли ЎМИБЮ ва Қарши Давлат университетининг Иқтисод факультетини тугатган. 2014 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб талабаликка қабул қилинган. Қуйида сиз мазкур иқтидорли талаба билан яқиндан танишиш имконига эга бўласиз; – Ҳар бир шахснинг камол топишида унинг ортида оиласи туриши айни ҳақиқат. Оилангиз ҳақида гапириб берсангиз? – Оиламиз катта. Дадам ирригация инженери, онам тиббиёт ҳамшираси, ҳозир иккилари ҳам нафақада. Умрларини ҳалол-пок меҳнат билан ўтказганлар. Улар менинг давлатим, фахрим. Опам  педагог, акам хусусий секторда ишлайди.  Укам эса педагог- психолог. Ота-онамиз барака топишсин тўртала фарзандини ҳам олий маълумотли, уйли жойли қилишган. Ҳаммалари жамият учун фойдали,  инсонларга севимли  бўлиб камол топганлар. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари менга доим далда бўлиб келган. – Ёшлик даврининг инсон ҳаёти давомида муҳим ўрни бор. Ёшлигингиз қандай ўтган? – Ёшлигим Қашқадарё вилояти Қарши туманида ўтган, деярли бошқаларникидан фарқ қилмайди. 6 ёшимда мактабга бордим. 9 –  синфгача қишлоғимизда, кейин уч йил Қарши шаҳридаги математика ва физикага ихтисослашган 28 – ўрта мактабда  ўқидим. Фақат бир нарсани алоҳида айтишим керак, синфдошларим илм фанга ва спортга қизиққан  болалар эди. Ҳатто уларнинг аксарияти ўз билим ва савиялари билан олий таълим даргоҳларига кириб, етук мутахассис бўлдилар. Бундай муҳитда таълим олиш мен учун Аллоҳ таолонинг инояти бўлган деб биламан. Улар сабаб илм-фанга, спортга қизиқдим, соғлом ҳаёт тарзига одатландим.  Яна бир эътиборли ҳолат, мактабда битирувчи синфда ўқиб юрган кезларим Имом Бухорийнинг ўзбек тилига таржима қилинган “Саҳиҳ ҳадислар тўплами” қўлимга тушиб қолди. Ёшлигимданоқ китоб ўқишни яхши кўрардим, бу китоб менда катта қизиқиш ўйғотди. Қайта-қайта ўқир эдим. Ҳалигача диний билимларни ўрганишга бўлган  қизиқиш ўшанда пайдо бўлган бўлса керак деб, ўйлайман. Мактабни битиргач Қарши Давлат университетининг Иқтисод факультетига ўқишга кирдим ва 1999 йилда битирдим. Университетда ўқиб юрган пайтларимиз мамлакатимиз диний ҳаётида турли ихтилофлар, бошбодоқлик ва билимсизлик авж олган пайтлар эди. Ўзи олимлар кам, борига ҳам қулоқ осишни истайдиганлар оз эди. Ҳар ким ўзи билганича “сайрарди”. Булоқнинг сувини лойқалатишган эди. Айнан мана шу нарса мени Исломнинг зилол сувларидан, асл...

Аллоҳга иймон келтириш вақти келди!

“Барчамизга маълум, борлиқдаги ҳар бир галактика қора модда (материя)дан ташкил топади. Ва шу кунга қадар бу қоидадан истисно бўлмасдан, собит туриб келган эди. Шунинг учун тадқиқотчи астроном уламолар “NGC1052-DF2” номли, таркибида қора модда мавжуд бўлмаган галактикани топишганида, жудаям қаттиқ ажабланишди. “Таркибида қора модда бўлмаган бундай галактикани топиш – биз учун жудаям ғаройиб ҳолат. Чунки бу сирли, кўзга кўринмас субстанция (доимо ҳаракатланиб, ўзгариб турувчи модда) ҳар қандай галактиканинг асосий ташкил қилувчи моддаси ҳисобланади”, – деб бу тадқиқотнинг асосий рахбари АҚШдаги Йелсь университетида фаолият юритувчи олим Питер ван Докум (Pieter van Dokkum) хабар қилади.  – “Ўнлаб йилдан бери биз галактикалар қора модданинг йиғиндисидан ташкил топади деб ўйлар эдик. Унга кўра йиғиндилар ташкил топганидан кейин бошқа жараёнлар амалга ошишни бошлайди: қора моддадан газ ҳалотга тушади, натижада юлдузлар вужудга келади. Сўнг бу юлдузларнинг сони ортади – ваниҳоят бизнинг Сомон йўли галактикамиз каби галактика вужудга келади. Бироқ “NGC1052-DF2” галактикалар вужудга келишининг замонавий назариясига қарши чиқмоқда”. Бу янги тадқиқотда Gemini North ҳамда Им Кек (бу иккала обсерватория ҳам Гавайида жойлашган), ҳамда Ҳаббл (Hubble) ва дунё бўйлаб жойлашган бошқа телескоплар томонидан тақдим қилинган маълумотлар чуқур ўрганилган. “NGC1052-DF2” нинг катта ҳажми ҳамда хира нурини инобатга олган ҳолда олимлар уни жудаям қаттиқ шимилган, жипсланган (сверхдиффузная) галактика деб ҳисобладилар. Бундай тур галактикалар 2015 йилда илк бор топилган эди. Жудаям қаттиқ шимилган, жипсланган (сверхдиффузная) галактикалар олимларнинг ажабланишига коинотда жудаям кўп топилди. Бироқ олимлар асосида қора модда ётмаган бирор галактикани бугунги кунга қадар топишмаган эди. Галактикада масса қанчалик катта бўлса, унинг таркибидаги юлдузлар шунча тез ҳаракат қилишади ва унинг акси. “NGC1052-DF2” нинг тезлигини ўлчаб, Ван Доккум ва унинг гуруҳи таркибидаги уламолар шуни ҳисоблаб чиқардиларки унинг таркибидаги барча юлдузларнинг тезлигини кўринадиган моддага таянибгина ҳисоблай олса бўлади. Бундан галактикада қора модда йўқлиги ҳам келиб чиқади”, – дея Питер ва Докум (Pieter van Dokkum) хабар беради. Буни ўқий туриб беихтиёр қуйидаги ояти карима эсимга тушди: “У осмонлару ерни пайдо қилгувчидир. Бирор ишни қилмоқчи бўлганида унга “Бўл!” деса, бўлаверадир” (“Бақара” сураси, 117 – оят).  Ва яна: “У осмонлару ерни олти кунда яратиб, сўнгра аршни эгаллаган Зотдир” (“Ҳадид” сураси, 4 – оят). Дарҳақиқат, бутун коинот ва ундаги нарсалар борки, барчасини ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзигина яратган. Қора модда ҳам эмас, ёки бошқа бир нарса ҳам эмас. Тўғри, то қиёматга қадар турли ҳил фикрлар, ғоялар, мафкуралар мавжуд бўлаверади. Бири йўқолиб, бошқаси янги кўринишда такрорланиб келаверади. Бироқ, Аллоҳ таолонинг илоҳий каломи ҳеч қачон ўзгармайди, янги тус олмайди ва қандай турган бўлса, шу ҳолатда то қиёматга қадар собит қолади. Мана, ахир Аллоҳ таоло Ўзининг борлигини, борлиқни айнан Ўзи яратганлигини бандаларига билдириб қўйиш учун бандаларининг ўйлаб топган қонунларига хилоф равишда ҳеч қандай моддадан ташкил топмаган галактикаларни ҳам кўрсатиб қўймоқда. Ахир бундан ортиқ белги, аломат ҳам бўладими? «Ақл эгалари учун белгилар бор…» (“Оли Имрон” сураси, 190 – оят) Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Нажмиддинов Бахтиёр 157

Бир-бирига тескаридай кўринган иккита амалга бирдай савоб берилиши мумкинми?

Узоқ йўлга отланган бир мусофир киши бепоён ялангликда кетар экан, узоқдан бир дарахтга кўзи тушиб, отини ўша тарафга бурди. У дарахт тагига етганида отидан тушиб қўлига қозиқни олди ва уни дарахт сояси тушадиган ерга қоқиб унга отини арқонини боғлаб қўйди. Соясида овқатланиб бироз хордиқ чиқаргандан сўнг отига минар экан “Мендан кейин келган йўловчилар ҳам уловларини шу қозиққа боғлаб, ундан фойдаланса савоби тегар”, дея қозиғини қоқилган жойида қолдирди ва отига миниб йўлида давом этди. Бир қанча вақтдан кейин бошқа  бир йўловчи ўша ердан ўтиб кетар экан у ҳам дарахт сояси остида дам олиш учун уловини дарахтга боғлади. Вақт пешиндан бироз ўтиб қолганлиги учун дарахт сояси ҳам ўзидан бироз узоқлашган эди. Йўловчи дарахт тагидан соя тарафга юрар экан оёғи ногоҳ ўтлар орасида нимагадир тегиб қоқилиб  тушди. Туриб қараса ерга қоқиб қўйилган қозиқ турибди. Мендан кейин келган йўловчилар унга чалиниб йиқилиб тушмасин, деб уни суғуриб олиб улоқтирди. Ҳикоя шу жойда тўхтайди. Юқоридаги воқеада икки ҳил ва бир-бирига мутлақо тескари ҳолат юз берди. Йўловчиларнинг бири қозиқни қоқди, бошқаси эса уни суғуриб, олиб ташлади. Юзаки қараганда бири қилган ишнинг аксини иккинчиси қилди. Аслида бири иккинчисига қарама-қарши бўлганлиги учун ишларнинг бири тўғри, бошқаси эса нотўғри бўлиши керак. Аммо, Умар розияллоҳу анҳунинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган “Амаллар ниятларга қараб бўлади”, деган машҳур ҳадисига кўра бу йўловчиларнинг ҳар бири қилган иши учун мукофатланади ва уларга савоб ваъда қилинади. Чунки ҳар иккаласининг ҳам қалбида одамларга яхшилик қилиш ва эзгулик бор эди. Шунинг учун ҳам бу воқеада ҳар иккала ҳолат ҳам тўғри деб баҳоланади. Демак, ҳар қандай оддий ишни қилаётганимизда ниятимизни чиройли қилсак амалларимиз савобли ва икки дунёда ҳам фойдали бўлар экан. Роббимиз нақадар меҳрибон! “Тиллар” кафедраси мудири Ш.Чулпанов 224

“Сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсангиз, эрталаб оч чиқиб, кечқурун тўқ қайтган қушлар каби сизларни ҳам ризқлантиради”

Дунёда яшаб қадам босаётган ҳар – бир инсон ёрдам берувчи, кўмаклашувчи, суянувчи ва қалби билан унга юзланувчи бошқа бир инсонга мухтождир. Шунинг учун фойда келтириш, зарарларни даф қилиш, ризқ талаб қилиш, душманга нисбатан ёрдам сўраш, касалликларга шифо сўраш учун Аллоҳга суяниш ва У Зотга таваккал қилиш вожиб амаллардандир. Таваккал қилиш мўминларнинг сифати, имоннинг шарти, қалбни қувватловчи ва нафсни хотиржам қилувчи омилларнинг асосидир. Аллоҳга таваккал қилиш вожиблигига далолат қилувчи оятлар Қуръони Каримда кўп бўлиб, улардан: (Ўн икки йўлбошчи ичидан Аллоҳдан) қўрқадиган ва Аллоҳнинг инъомига сазовор бўлганларидан икки киши* шундай деди: «Улар устига (шаҳарга) дарвозадан кирингиз. Унга кириб олишингиз билан сизлар ғолиб бўласиз. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккул қилингиз!» (Моида сураси,23).  Мўминлар – Аллоҳ (номи) зикр этилганида – дилларида қўрқув бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганида – имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина (барча ишларида) таваккул қиладиган (Анфол сураси,2). Аллоҳнинг раҳмати сабабли (Сиз, эй, Муҳаммад,) уларга (саҳобаларга) мулойимлик қилдингиз. Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, (улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар. Бас, уларни афв этинг, (гуноҳлари учун) кечирим сўранг ва улар билан кенгашиб иш қилинг!* (Бирор ишга) азму қарор қилсангиз, Аллоҳга таваккул қилинг, зеро, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар (Оли Имрон сураси,159). Муттафақун алайҳ бўлган сахих ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаннатга ҳисобсиз кирувчи етмиш минг мўминларнинг сифатларини баён қилиб улардан Роббиларига таваккал қилувчиларни ҳам санаб ўтганлар. Иброҳим алайҳиссалом ҳам оловга ташланганда Аллоҳга таваккал қилиб “Ҳасбуналлоҳ ва неъмал вакил” (Бизга ёрдам беришга Аллоҳ кифоя қилади ва У Зот қандай ҳам яхши Ёрдам берувчи) деб айтганлар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсаларингиз эрталаб оч чиқиб кечқурун тўқ қайтган қушлар каби сизларни ҳам ризқлантиради” (Аҳмад ва Термизий ривояти). Ибн Ражаб таваккал ҳақиқати ҳақида шундай дейдилар: “У солиҳ амалларни бажаришда, дунё ва охират ишларидан бўлган зарарли нарсаларни кетказишда қалбни Аллоҳга суянишдаги содиқлигидир. Яъни, берадиган, ман қиладиган, зарар берадиган ва фойда келтирадиган Зот ягона Аллоҳ деб билиш”. Таваккал – диннинг ярми бўлиб, иккинчи ярми эса Аллоҳга қайтишдир. Дин – ёрдам сўраш ва ибодатдан иборат. Ёрдам сўраш – таваккал, Аллоҳга қайтиш эса – ибодатдир. Банда дунё ишларида Аллоҳга таваккал қилиш билан бирга қалбини ва динини ислоҳ қилишда, тилини ва иродасини сақлашда ҳам таваккал қилиш керак. Шунинг учун барча намозларимизда Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз.  деб илтижо қиламиз (Фотиҳа,5). Баъзилар таваккални сабабларни қилмасдан, уни ишламай ётиш деб тушунадилар. Бу хато тушунчадир. Ибни Ражаб айтадилар: “Таваккал қилиш Аллоҳ нарсаларда тақдир қилиб қўйган сабабларни ушлаб ҳаракат қилишни инкор қилмайди. Чунки Роббимиз сабабларни қилиб, сўнгра таваккал қилишга буюради”. Аъзоларимиз билан сабабларни қилишдаги ҳаракатимиз тоат бўлса, қалб билан таваккал қилишимиз имондир. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади: Бас, қачонки, намоз адо қилингач, ерда тарқалиб, Аллоҳнинг фазли (ризқи)дан истайверингиз! Аллоҳни кўп ёд этингиз! Шояд (шунда) нажот топсангиз (Жума сураси,10). Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир киши эй Расулуллоҳ ҳайвонни боғлаб таваккал қилайми ёки уни қўйиб юбориб таваккал қилайми?” деди. Расулуллоҳ: “Уни боғла ва таваккал қил” дедилар (Термизий ривояти). Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Яман аҳли керакли нарсаларни олмасдан, “Биз таваккал қилувчилармиз”, деб ҳаж қилардилар. Сўнг аҳли Маккага келиб улардан ёрдам сўрардилар. Шунда, Аллоҳ қуйидаги оятни нозил қилди. Ҳаж (мавсуми учун) маълум ойлар (белгиланган)*. Бас,...

“Ҳар қандай тадбир устозлар дуоси билан файзли” (Маданий-спорт тадбиридан фотолавҳалар)

Аввал хабар берганимиздек, 31 март куни Тошкент ислом институтида “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин” шиори остида маданий-спорт байрам тадбири бўлиб ўтган эди. Ушбу тадбирга Яҳё қори Турдиев, Абдуқаюм долма Азимов, Зоҳиджон домла Қодиров каби фахрий устоз ва ректорлар ташриф буюриб, ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ҳақига қилган дуои хайрлари билан даврани файз ва нурга тўлдирдилар. 464
1 15 16 17 18