Аввал хабар берганимиздек, бугун 15 май куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада – 2018”нинг якуний Республика босқичи бошланди. Олимпиаданинг очилишида ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов, бўлими мутахассислари А.Дўстматов, С.Шерхонов, ТИИ ректори У.Ғафуров, Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев ва иштирокчилар қатнашдилар. Олимпиада белитлари иштирокчи талабалар гувоҳлигида муҳрланган махсус конвертлардан олинди ҳамда синов жараёнлари ижодий имтиҳонлар учун мўлжалланган аудиторияларда давом этди. Ягона олимпиадада талабалар қуйидаги фанлардан ўз билимларини синовдан ўтказдилар: – Маънавият ва маърифат (ижодий имтиҳон); – Араб тили (ижодий имтиҳон); – Фиқҳ (тест); – Қуръон ва тажвид (тест); – Тарих (тест); 572
Аввал хабар берганимиздек, бугун 15 май куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада – 2018”нинг якуний Республика босқичи бошланиш арафасида. Институтда Олимпиадани ўтказиш бўйича барча шароитлар яратилган бўлиб, меҳмонлар учун Ахборот-ресурс марказига олиб келинган янги китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Юртимизнинг турли ҳудудларида жойлашган 9 та ўрта махсус ислом билим юртларида ўтказилган дастлабки босқичда ғолиб бўлган битирувчи курс талабалари ушбу олимпиадада ўз билимларини синаб кўришмоқда. Эслатиб ўтамиз, олимпиада ғолиби низомга кўра Тошкент ислом институтига имтиҳонсиз тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади. Натижаларни Олимпиада якунида эълон қиламиз. 429
2018 йил 14 май куни Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамкорлигида Ёш олим, тадқиқотчи ва талабаларнинг “Марказий Осиё ва ислом цивилизацияси” республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, ТИИ “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров ва 10 нафар 3-курс талабалари иштирок этди. Анжумандан кўзланган асосий мақсад, Шарқ замини айниқса, Марказий Осиёдан етишиб чиққан буюк алломаларимиз Имом ал-Бухорий, Ал-Ҳаким ат-Термизий, Имом ад-Доримий, Абу Мансур ал-Мотурудий, Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий, Қафол аш-Шоший, Абулайс ас-Самарқандий, Абул Муъин ан-Насафий, Нажмиддин Умар ан-Насафий, Маҳмуд аз-Замахшарий, Баҳоуддин Нақшбанд каби дин соҳаси уломолари билан бир қаторда Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино каби аниқ фанлар олимлари ҳам ислом илмлари ривожланган Шарқ заминида фаолият кўрсатганларини, фан, маданият ва тараққиётга улкан ҳисса қўшганларини ёшларга етказиш улар қолдирган бой маънавий меросни асраб авайлаш ва келгуси авлодга етказишдан иборат. Мазкур конференцияда Анжуманда Ў.Собиров, ўзининг “Марказий Осиё мутафаккирларининг илмий-маънавий ва диний-маърифий меросининг ёш авлод тарбиясидаги ўрни” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этиб, якунда “Ислом маданиятининг мамлакатимиз ижтимоий-маънавий ҳаётидаги роли ва унинг ёш авлод тарбиясидаги ўрни” шўъбаси бўйича 2-ўринни қўлга киритиб, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ректорининг II-даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, Ў.Собиров “Марказий Осиё ва ислом цивилизацияси” республика илмий-амалий конференциясидан кўзланган асосий мақсад юзасидан Ўзбекистон Миллий телерадиоконмпанияси “Ёшлар” телеканалига интервью берди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 533