islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 2018

Month

“Ўзингизни Китоблар шаҳрига тушиб қолгандай ҳис этасиз”

Дохада узоқ кутилган “Қатар Миллий кутубхонаси”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради hospitalitydesign.com. Умумий майдони 40 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган янги ўқув ва маданият марказида Миллий кутубхона, Оммавий кутубхона, Университет кутубхонаси ҳамда араб-ислом цивилизациясига алоқадор қўлёзма ва маданий мерос намуналари сақланадиган бўлим жойлашган. Қатар Миллий кутубхонасида жами миллиондан кўпроқ китоблар мавжуд бўлиб, бир вақтнинг ўзида минглаб китобхонларга хизмат кўрсата олади. “Анъанага кўра кутубхоналар қадимдан билимлар алмашинуви юз берадиган жонли макон бўлган. Ҳозирги кунимизга келиб, маълумот топиш осон бўлган бир даврда, кутубхонанинг учрашувлар ва жамоавий тадбирлар ўтказиладиган жой сифатидаги ўрни юксалди”, – дейди бинони лойиҳалаштирган Эллен Ван Лун. “Биз бинони шундай лойиҳалаштирдикки, кутубхонага келган киши барча китобларни кўриш имконига эга. Китобхон кириши билан ўзини китобларнинг оғушида кўради. Кутубхонанинг ичи шу қадар улканки, сиз ўзингизни Китоблар шаҳрига тушиб қолгандай ҳис этасиз”, – дейди меъморлардан яна бири Рем Колхас. Манба: fitrat.uz   246

Диний идора ва диний қўмита раҳбарлари “Ҳидоя” мадрасасига ташриф буюрдилар

03 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасурбек Акрамов Наманган шаҳридаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрди. Ташриф асносида ўқув юрти фаолияти, таълим-тарбия жараёни ва олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, устоз-мураббийлар ва талаба-ёшлар билан самимий мулоқот ўтказилди. Учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасурбек Акрамов ва Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов мамлакатимизда дин соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб, 16 апрель куни имзоланган Президент Фармонининг мазмун-моҳияти тўғрисида ҳам муҳим маълумотларни айтиб ўтишди. 145

Хушхабар! Институтимиз қория талабаси 30 пора Қуръонни бир кунда тўлиқ ўқиб берди!

Бугун 4 май куни Тошкент Ислом институти 1-“З” курс толибаси Абдуллаева Фотима ўттиз (30) пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда 10 соат мобайнида ёддан ўқиб берди. Қуръони каримни ўқиш жараёнини “Таҳфизул Қуръон” кафедраси устозлари Жаҳонгир қори Неъматов, Исломхон қори Убайдуллаев, Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Жаҳонгир қори Рўзиев ҳамда талаба қизлар кузатиб бордилар. Абдуллаева Фотима эрталаб соат 5 дан кейин Қуръони каримни ўқиб беришни бошлаб, Аср намозида якунлади. Тошкент Ислом институтининг ўқитувчиси Исломхон домла Убайдуллаев ҳатми Қуръон дуосини қилиб берди. Абдуллаева Фотима 2017 йил сентябрь ойида 1-курсга ўқишга кириб, устози Зафар қори Маҳмудовга Қуръони каримни кунига 1 жуздан ёдлаб топширишни бошлаган. Қарийб 8 ой мобайнида Каламуллоҳни тўлиқ ёд олиб, мана бугун бир ўтиришда бутун Қуръони каримни устозлари гувоҳлигида ўқиб топширишга муваффақ бўлди. Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Тошкент Ислом институти тарихида аёл-қизлар ўртасида илк бор Гулруҳ Кенжабек Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда 16 соат мобайнида тўлиқ ўқиб берган эди. Гулруҳ Кенжабек 2014 йил ўтказилган Республика Қуръон мусобақасининг ҳифз йўналиши ғолибаси ҳисобланади. Хабарингиз бор, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси талабалари Адҳам қори Отахонов ва Фатҳуллоҳ қори Дадаев ҳам Қуръони каримни мана шу шаклда ўқиб берган эдилар. Тошкент Ислом институти учун анъанага айланиб бораётган Қуръони каримни тўлиқ ўқиб бериш малакаси бундан кейин ҳам ривожланиши ҳамда юртимиздан мана шундай қори ва қориялар кўплаб чиқишини Аллоҳ таоло Ўзи осон ва муваффақ қилсин! “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Зафар Маҳмудов 348

Қория талабамиз халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиш учун Куала-лумпурга жўнаб кетди

03 май куни Тошкент ислом институти 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия Халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиш учун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрига учиб кетди. Хабарингиз бор, Нажмиддинова Робия 26 апрель куни якунланган уч босчиқли “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг аёл-қизлар ўртасидаги баҳсларда “Олий ўрин”ни қўлга киритган эди. Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу халқаро Қуръон мусобақасида институтимиз талабаси Р.Нажмиддинова мужаввид йўналиши бўйича иштирок этади. 14 кун давом этадиган мазкур мусобақада талабамиз қачон чиқиш қилиши тўғрисида кейинроқ маълумот берамиз. 173

Ўзбекистонда ота-оналар ҳар бир талабага қанча пул сарфлайди?

HSBC статистик маълумотларига кўра, энг қиммат таълим Ҳонгконгдадир. Бу ерда бошланғич синфдан то университетгача таълим учун ота-оналар 130 минг АҚШ долларидан кўпроқ маблағ сарфлайди. Бу фақат бир бола учун. Бирлашган Араб Амирликларида бир болани ўқитиш учун камида 100 000 доллар бўлиши керак. Сингапурлик ота-оналар қарийб 70 минг доллар сарфлайди. АҚШдаги ҳар бир бола учун ота-оналар ўртача 58 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади, бу Ҳонгконгдан деярли икки баробарга кам. Ҳужжатни тайёрлаш пайтида HSBC таҳлилчилари 15 мамлакатни ўрганиб чиқдилар. Таълим учун энг кам харажатлар Францияда, бу ерда ота-оналар ўртача 16 минг АҚШ долларини сарфлайди. Ҳиндистон, Миср ва Индонезияда ота-оналар 20 минг доллардан камроқ маблағ ажратади. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, сўров ўтказилган мамлакатлардаги ота-оналарнинг 87% болаларининг яхши таълим олишига ёрдам беради. Шунга эътибор қаратиш керакки, харажатлар рўйхати шартнома тўлови, китоблар, кийим-кечак, транспорт харажатлари ва бинолар ижарасини ўз ичига олади. Шу билан бирга, ҳамма нарса шундай осонлик билан юз бермайди. Фарзандларига яхши таълим бериш учун ота-оналарнинг 40 фоизи кунлик харажатларни тежайди, 21 фоизи қўшимча соат ишлаши керак, 18 фоизи эса иккита ишда меҳнат қилади. Қизиғи шундаки, ота-оналарнинг 82 фоизи фарзандларининг таълими учун молиявий жиҳатдан тийилишга тайёр. Ушбу мамлакатларнинг ота-оналари ўз фарзандлари тиббиёт (13%), бизнес, молия ва менежмент (11%) ҳамда инжиниринг (10%) бўйича таълим олишини истайди. Ўзбекистонда, хусусий мактаблар ҳақида гапирилмаса, умумтаълим мактаблари бепул. Олий таълимда бюджет жойлари мавжуд. Биз фақат ҳар бир талаба учун 4 йил давомида қанча харажат кетишини ҳисоблаб чиқдик. Айтайлик, талаба Тошкент шаҳридаги архитектура-қурилиш институтида таҳсил олади. Ота-оналарни қандай харажатлар кутмоқда? Ушбу ОТМда йиллик шартнома нархи қарийб 8 миллион сўмни ташкил этади. Демак, шартноманинг 4 йиллик муддати – 32 млн сўм. Хона ижараси. 4 нафар талаба 150 АҚШ долларига битта хонали квартирани ижарага олган. Ҳар ой ўртача ҳисобда 300 минг сўмни бериш керак бўлади. 4 йиллик ижара пули ота-оналарга (сентябрь-май) 10 млн сўмга тушади. Транспорт харажатлари бир йўналишда (университет – уй) ҳисобланади. Белгиланган нарх 1200 сўм. Кунига 2400 сўм. Бир ой мобайнида 24 кун транспортга чиқиш лозим. Метро хизматларидан 4 ўқув йили (сентябрь – май) давомида фойдаланамиз – тахминан 2 млн сўм. Энди озиқ-овқатни ҳисоблаймиз. Ҳеч бўлмаса тушликни. 4 ўқув йили давомида талаба 864 марта тушлик қилади. Айтайлик, талабаларнинг ўртача тушлик нархи 8000 сўм. Демак, харажатлар тахминан 7 млн сўмни ташкил этади. Келинг, сарҳисоб қиламиз. Бир ўқувчининг ота-онаси 4 йил мобайнида ўртача 51 миллион сўм ёки 6 минг АҚШ долларидан кўпроқ маблағ сарфлаши керак. Шунга эътибор қаратишни истардикки, бу – сентябрдан май ойигача ўртача 4 йиллик ҳисоб-китоб. Шу билан бирга, баъзи талабалар ўз шахсий турар-жойларида яшайди, баъзилар тушликни ўзи билан олиб келади ва ҳоказо. Бундан ташқари, стипендия ҳисоблаб чиқилмаган, чунки биз ушбу суммани бошқа харажатлар қисмига қўшдик: қизлар учун парфюмерия ва гўзаллик салонлари, ўғил болалар учун телефонлар, компьютерлар ва албатта, китоблар. Шу билан бирга, айни пайтда Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 1,5 миллион сўмни ташкил этади. Демак, ота-оналардан бири 4 йил мобайнида ўртача 90 миллион сўмдан ишлаб топади. Иш ҳақининг 55%дан ортиғи эса ўз фарзандини университетда ўқитиш учун кетади. Аммо Ўзбекистонда ҳамманинг иш ҳақи ҳам 1,5 миллион сўмни ташкил этмайди. Ҳамширалар, муайян бир касби йўқ ишчилар ва бошқалар бир ойга 1 млн сўмдан...
1 14 15 16 17 18