islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 2018

Month

Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қ а р о р и Халқимиз учун эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи ҳисобланган муборак Рамазон ойининг ижтимоий ҳаётимизда ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш борасидаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда ҳамда муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, унинг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғояларини кенг тарғиб этиш, диний-маърифий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида: 1. 2018 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 17 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини азалий анъана ва қадриятларимиз руҳида ҳар томонлама муносиб ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширсин. Жойларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган эзгу ғоялар, динимиз арконларини эъзозлаш, ҳозирги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган маърифий тадбирлар ва тарғибот ишлари ташкил этилсин. Ушбу муқаддас ойда ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг зиёратгоҳларини, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият берилсин. 3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин. 4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ Тошкент шаҳри, 2018 йил 11 май 144

Рамазоннинг 1-куни қачон бошланиши эълон қилинди

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлислар залида юртимизга Рамазон ойи кириб келиши ва уни тартибли ўтказиш бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан, ЎМИ раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур, имом-хатиблар, журналистлар ва диний таълим муассасалари ходимлари иштирок этдилар. Анжуманда Шайх Абдулазиз Мансур томонидан Рамазон ойининг 1-куни 17 май кунига тўғри келиши эълон қилинди ва имом-хатибларга мазкур эълонни бугун жума намозида аҳолига етказиш вазифаси топширилди. Матбуот анжуманида мутасаддилар мажлис ииштирокчилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб бердилар. Эслатиб ўтамиз, тақвим нашрларида ойнинг чиқиши тақвимда кўрсатилган кундан 1 кунга фарқ қилиши мумкинлиги кўрсатиб қўйилган.   174

Ўзбек қорияси ҳалқаро саҳнада…

Аввал хабар берганимиздек, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг аёл-қизлар ўртасида олий ўринни эгаллаган Тошкент ислом институтининг 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ташкил этилган халқаро Қуръон мусобақасига жўнаб кетган эди. Мусобақага қуръа 7 май куни ташланган эди, унга кўра талабамиз 10 май куни чиқиш қилиши маълум қилинган эди. Бугун соат 10:00да Робия Нажмиддинова Малайзия халқаро Қуръон мусобақасида  ҳифз йўналиши бўйича беллашди. Мусобақа натижаси 12 май куни маълум бўлгунга қадар, маъҳадимиз фахри  бўлган қориямизга Ўзбекистон Республикаси шаънини халқаро мусобақаларда юқорига кўтариб, фахрли ўринлардан бирини қўлга киритишини Яратгандан сўраб дуо қиламиз.  ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова   205

Қориямизга омад тилаб…

“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” танловининг Республика босқичи мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳибаси, Тошкент ислом институтининг 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия 3 май куни Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида ўтказиладиган халқаро Қуръон мусобақасига жўнаб кетган эди. Ушбу халқаро Қуръон мусобақаси Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда бутун дунёдан келган қори ва қориялар баҳсларга киришади. Мусобақа учун 7 май куни қуръа ташланди. Унга кўра Робия Нажмиддинова мужаввид йўналиши бўйича 10 май пайшанба куни иштирок этиши маълум бўлди. Аллоҳ таоло барча иштирокчилар қатори талаба қизимизга ҳам улкан  муваффақият насиб этишини сўраб дуо қиласиз деган умиддамиз.   ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова 270

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҒАЛАБАСИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ РОЛИ

Фашистлар 1939 йилда Иккинчи жаҳон урушини бошлаб юбордилар. 1941 йил 22 июнда эса собиқ Совет Иттифоқига ҳужум қилдилар. Ушбу уруш бир халқ ва бир мамлакатнинг бошига тушган офат бўлмай, умумжаҳон ҳаёти ва келажагини барбод этувчи даҳшатли ҳодиса эди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг бу урушдаги иштироки қандай бўлган, деган савол туғилиши табиийдир. Ўзбекистон мудофаанинг моддий эҳтиёжини таъминлашда олдинги сафларда туриб, нимаики зарур бўлса, барчасини аямай сарфлади. Чунончи, уруш йилларида аҳоли томонидан мудофаа жамғармасига 649,9 милён сўм нақд пул, 4 миллиард 226 милён сўм заём пули, 52,9 кило олтин ва кумуш топширилди. Армияга 7 518 800 гимнастёрка, 2 636 700 пахталик, 2 221 200 этик ва қўнжли ботинка юборилди. Енгил саноат вазирлиги корхоналари томонидан фронтга 246 918 700 сўмлик маҳсулот жўнатилган. Қийинчилик ва хомашё етишмаслигига қарамасдан, Тошкент тўқимачилик комбинати фронт учун 410 милён метр газлама ишлаб чиқарди. Шунингдек, кўп миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилди. Чунончи, 1 282 000 тонна ғалла, 482 000 тонна картошка ва сабзавот, 1000 тонна полиз маҳсулоти, қуруқ ва ҳўл мевалар шулар жумласидандир. Фақат 1941 йилнинг иккинчи ярмида 59 минг бош от фронтга олиб кетилди. Республиканинг ҳар бир вилояти, шаҳар ва тумани ҳамда айрим шахслар жангчиларга ёрдам қўлларини чўздилар. Масалан, 1942 йилнинг бошларида Бухоро вилоятидан 4059 жуфт иссиқ кийим, 9380 жуфт жун пайпоқ ва қўлқоп, 5660 қалпоқ, 2750 шим, 3000 пўстин, 18,5 минг литр вино, қуруқ мевалар олинди. 1943 йилнинг бошларида Ленинградга Андижон вилоятидан 7884 кило ун ва буғдой, 5496 кило ёрма буғдой, 1160 кило гуруч, 418 бош қўй, 8510 кило қуруқ мева, Қорақалпоғистондан 224916 сўм нақд пул, 21614 кило буғдой, 5819 кило гўшт, 3700 кило гуруч жўнатилди. Қорақалпоғистондаги Мўйноқ балиқ комбинатидан 20 милён банка гўшт ва балиқ консерваси олинган эди. Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳам жангчилардан ҳеч нимани аямадилар. 1942 йилнинг кузида Сурхондарёдан 5998 бош қорамол, 18 тонна асал, 28 тонна ёғ, 31 тонна қуруқ мева, 3000 литр вино олинди. Тошкентдан 52 вагонда озиқ-овқат маҳсулотлари юборилди. 1943 йили Сурхондарё вилояти фронт эҳтиёжлари учун 14 милён сўм нақд пул, 330 тонна гўшт ва ёғ, 530 тонна буғдой, 180 тонна қуруқ мева, 33168 дона тери топширди. Кийим-бош ва озиқ-овқат маҳсулотларини Самарқанд, Наманган, Хоразм ва бошқа вилоятлар ҳам фронтга жўнатиб турганлар. Шунингдек, ҳукумат вакиллари томонидан вагонларда катта миқдорда совғалар олиб кетилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Масалан, 1942 йили республиканинг бир гуруҳ вакиллари Ленинградга 600 вагон ун ва гўшт, 100 вагон гуруч, 60 вагон қуруқ мева олиб борганлар. Урушнинг тўрт йили давомида Ўзбекистон давлатга 4 806 000 тонна пахта, 54067 тонна пилла, 1 066 000 тонна ғалла, 195 000 тонна шоли, 108 000 тонна картошка, 374 000 тонна сабзавот ва ҳўл мева, 35289 тонна қуруқ мева, 57444 тонна узум, 1 593 000 тонна гўшт, 5 286 000 дона тери топширгани маълум. Улар ҳам мудофаа эҳтиёжларига сарфланган, албатта. Бундан ташқари, уруш йилларида Ўзбекистон аҳолиси мудофаа жамғармасига жами 649 900 000 сўм нақд пул ўтказиб берган. Ўзбек халқи ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига ҳам катта ёрдам берган. Чунончи, 1943 йили уларга 13 858 500 сўм пул, 1 308 400 кило озиқ-овқат, 20 750 кийим-бош, 40 000 кубометр ёқилғи, 73 500 пуд ғалла, 10 000 бош қўй, 2000 бош...
1 12 13 14 15 16 18