islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 2018

Month

Қалбдаги кечинмалар

Қалбга келган васвасалар ва уларнинг ҳукми ҳақида  Алий  Қорий  роҳматуллоҳи  алайҳнинг “Мишкатул масобиҳ” китобига ёзган “Мирқотул мафотиҳ” асаридан баъзи ҳадислар ва уларнинг шарҳларини айтиб ўтамиз. Қалбга келадиган фикрлар агар ёмон, разил нарсаларга ундаса у васваса бўлади. Агар яхшиликка ундаса у илҳом бўлади. Юқоридаги китобни биринчи фаслида келган ҳадис: عن ابى هريرة رضي الله عنه قال:قال رسول الله صلى الله عليه وسلمان الله تجاوز عن امتي ما وسوست صدورها ما لم تعمل به او تتكلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади,  Росулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи васаллам албатта Аллоҳ таоло умматимдан қалблари васваса қиладиган нарсаларни авф этди модомики уни қилмаса ёки гапирмаса. Ҳадисдаги модомики уни қилмаса ёки гапирмаса дегани қалбидаги васваса қилинадиган нарса бўлсаю уни амалга оширмаса масалан, ноҳақ одам ўлдириш, зино, ўғирлик ва шунга ўхшашларни қалбга олиб келса лекин уни қилмаса. Модомики гапирмаса дегани у васваса тил орқали амалга ошириладиган ишлар, ҳақорат, куфрга олиб борувчи сўзлар бўлсаю уни айтмаса деган маънодадир. Бухорийнинг саҳиҳ китобларини шарҳи “Равза” китобининг муаллифи айтадиларки, жумҳур ихтиёр қилган тўғри йўл қалбдаги бўладиган нарсалар ҳақида. Агар у қалбда ўрнашса, бу сабабидан ҳисоб китоб қилинади. Юқоридаги ҳадис эса, ўша васваса қарор топмаса, шак- шубҳасиз авф қилинади деган маънога йўямиз. Чунки ўрнашмаган турли хил фикрлардан қутилиш бандани тоқатидаги нарса эмасдир. Яна бир ҳадисда қалбдаги васвасалар ўта хатарли бўлсачи деган саволга жавоб беради: عن ابى هريرة رضي الله عنه قال: جاء ناس من اصحاب رسول الله صلى الله عليه و سلمالى النبي صلى الله عليه و سلم فسالوه:انا نجد في انفسنا ما يتعاظم احدنا ان يتكلم به قال: او قد وجدتموه قالوا نعم قال: ذاك صريح الايمان.  رواه مسلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.  Росулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир нечалари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб сўрадилар, биз қалбимизда шундай нарсаларни топдикки уни гапиришни катта нарса деб ҳисоблаймиз. У зот шундай нарса топаяпсиларми деди. Улар ҳа дейишди. Шунда у зот ана ўша очиқ ойдин иймондир деб марҳамат қилдилар. Қалбимизга турли нарсалар келиб қолади деганини Алий Қори роҳимаҳуллоҳ хунук нарсалар, масалан: Аллоҳни ким яратди, қанақа нарса у ва шунга ўхшаш бирор нарсасини эътиқод қилиб бўлмайдиган ёмон сўзлар деб шарҳлайди.  Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирида ана шу очиқ ойдин иймондир деганларини, буни хулосаси қалбингизни хунук санаётгани бу ана ўша инсоннинг қалби Аллоҳни бирор нарсага ўхшатишдан ва баъзи куфрга олиб бориб қўядиган даражада инкор қилишдан холи эканини билдиради. Чунки кофир инсон Аллоҳни яратган махлуқотларига доимий ўхшатиб юради ва чиройли санайди. Энди ким уни ёмон деб, Аллоҳга лойиқ эмаслигини билиб, хунук санаса ана ўша ҳақиқий мўминдир. Бирор шубҳа қанчалик кучли бўлса ҳам уни тебрата олмайди. Баъзи уламолар наздида бунинг маъноси васваса бу иймоннинг белгисидир чунки ўғри ҳеч қачон бўм бўш уйга кирмайди деганлар. Шунинг учун Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, васвасаси йўқ намоз яҳудий ва насронийни намозидир. Кейинги ҳадисда шунга ўхшаш васвасани кўринишларини Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи васаллам айтиб, ундан халос бўлиш йўлларини ҳам баён қилиб берганлар. عن ابى هريرة رضي الله عنه قال:قال رسول الله صلى الله عليه وسلم يأتي الشيطان احدكم فيقول: من خلق كذا من خلق كذا حتى يقول من خلق ربك فأذا بلغه فليستعذ بالله و لينته Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади,  Росулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи васаллам Шайтон бирингизга келади ва буни ким яратди, буни ким яратди дейди охири Роббингни ким яратди дейди. Кимга шу нарса етса шайтондан паноҳ сўрасин ва тўхтасин. Шарҳ: Иблис ёки унинг инсон ва жинлардан бўлган ёрдамчилари чалкаштириш учун васваса қилади. Осмонни ким яратди,...

Бадандан чиққан қон таҳоратни синдирадими?

Аллоҳ таолага беҳисоб ҳамду саноларимиз бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зотнинг оила аҳлларига ҳамда саҳобаи икромларига солавоту саноларимиз бўлсин. Муқаддас динимиз мўмин кишини доимо пок бўлиб юришига катта эътибор беради. Зеро поклик динимиз арконларидан бири намознинг калитидир. Шунингдек, Аллоҳ таола покликни ҳуш кўради. Бу ҳақида шундай марҳамат қилади: إن الله يحب التوبين و يحب المتطهرين  (Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни севади ва покланувчиларни севади) “Поклик” тушунчаси кенг қамровли тушунча бўлсада, халқимиз “поклик” деганда “таҳорат”ни тушунади. Ҳар бир мўмин намоз ўқишдан олдин таҳорат қилишни ва унга тегишли ҳукмларни тўла-тўкис ўрганиб олмоғи лозим бўлади. Таҳоратга тегишли ҳукмлар фиқҳий китобларда тўла-тўкис баён қилинган. Аммо биз бу мақоламизни фуқоҳолар ўртасида ихтилофли бўлган ва ҳозирги замонимизда бу борада мазҳаббошиларимизга ва улар келтирган далилларга таъна етказилаётган масалага бағишладик. Зероки, биз бу орқали аслида ҳақиқат қандай эканлигини, яъни мазҳаббошиларимизнинг бу борада айтган гаплари ва улар келтирган далиллар кучли эканлигини қўлимиздан келганича ёритиб беришга ҳаракат қиламиз. Бу “бадандан чиққан қоннинг таҳоратдаги ҳукми” масаласидир. Яъни бадандан қон чиққан пайтда таҳорат синадими ёки йўқми? Бу борада мазҳаб уламолари турлича фикр билдиришган. Қуйида уларни қисқача баён қилиб ўтамиз: Моликий ва шофеъий мазҳабида бадандан қон ёки шунга ўхшаш нарсаларнинг чиқиши таҳоратни бузмайди. Улар бунга далил қилиб қуйидагиларни келтиришади: عن أنسرضي الله عنهقال: “أن النبي صلى الله عليه وسلم احتجم فصلى و لم يتوضأ” 1. Анас розияллоҳу анҳудан: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижома қилдирдилар, сўнг таҳорат қилмай намоз ўқидилар”. عن عباد بن بشر أنه رضي الله عنه “أصيب بسهام و هو يصلى فاستمر في صلاته” أخرجه أبو داود و بن خزيمة و رواه البخاري تعليقا 2. Убод ибн Бишрдан: “У киши разияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларида камон ўқидан яраландилар. Намозида бардавом бўлдилар”. Бизнинг ҳанафий мазҳабимизда икки йўлдан бошқа жойдан нопок нарса чиқса ва баданнинг пок жойига оқса таҳорат кетади. Бунга қон ва йиринг мисол бўлади. Лекин жароҳат катта бўлиб, қон ёки йиринг ундан ташқарига чиқмаса таҳорат бузилмайди. عن تميم الداري رضي الله عنه قال “قال رسول الله صلي الله عليه وسلم: ”الوضوء من كل دم سائل Тамим Дорий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади. “Ҳар бир оқувчи қондан таҳорат (қилинади)”. Бадандан қон чиқиб атрофига тарқалса таҳорат кетади. Оқувчи қоннинг кайфиятини қуйидаги ҳадис баён қилиб беради: عن أبي هريرة رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلمقال: “ليس في القطرة و لا القطرين من الدم وضوء إلا أن يكون دما سائلا Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Бир ёки икки томчи қондан таҳорат (қилиш) йўқ. Магарам оқадиган (кўринган) қон бўлса, (таҳорат қилинади)”. Ва яна бадандан чиққан қоннинг таҳоратни бузишига қуйидаги ҳадис ҳам далил бўлади: عن عائشة رضي الله عنه قالت قال النبي صلى الله عليه وسلم: “من أصابه قيء أو رعاف أو قلس أو مذي فلينصرف فليتوضأ ثم ليبن على صلاته و هو في ذلك ما لم يتكلم Оқувчи қоннинг таҳоратни синдирувчи эканлигига яна бир далил: عَنْ عَائِشَةَ قَالَتِ : اسْتُحِيضَتْ فَاطِمَةُ بِنْتُ أَبِي حُبَيْشٍ، فَسَأَلَتِ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَتْ : يَا رَسُولَ اللَّهِ، إِنِّي أُسْتَحَاضُ فَلَا أَطْهُرُ، أَفَأَدَعُ الصَّلَاةَ ؟ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : “ إِنَّمَا ذَلِكِ عِرْقٌ، وَلَيْسَتْ بِالْحَيْضَةِ، فَإِذَا أَقْبَلَتِ الْحَيْضَةُ فَدَعِي الصَّلَاةَ، وَإِذَا أَدْبَرَتْ فَاغْسِلِي عَنْكِ الدَّمَ، وَتَوَضَّئِي وَصَلِّي، إِنَّمَا ذَلِكِ عِرْقٌ، وَلَيْسَتْ بِالْحَيْضَةِ  Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Фотима бинт Абу ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай деб сўради: “Ё Расулуллоҳ! Мен истиҳоза қони кўраману пок бўлмайман. Намозни тарк қиламанми?”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У фақат томирдир (ёрилган томирдан чиқаётган қондир). Ҳайз эмас. Агар ҳайз қони кўрсанг намозни тарк қил. Тўхтаган вақтда...

Ҳадисларни ўрганиш ва ўргатишдаги 13 қоида

Ҳинд заминида яшаган буюк муҳаддис, мужтаҳид Анваршоҳ Кашмирийнинг ҳадисларни ўрганиш ва ўргатишдаги беқиёс хизматлари бор. Аллома ҳадисларни шарҳлашда қандай йўллар, усуллар қўллаганини ўрганадиган бўлсак, алломанинг бу борада ўзига хос услуби ва хусусиятлари борлигини гувоҳи бўламиз. Бундай хусусиятларни у зотдан кейин ҳали бировда кўрилмаган. Қуйида уларнинг баъзисини зикр қиламиз: 1.Шайх ҳадиснинг рижоллари (санаддаги кишилар) борасида қисқа маълумот бериб кетганлар. Агар бобда уни келтиришга эҳтиёж туғилса ё уни зикр этишда бирор бошқа манфаат бор деб ҳисобласа, албатта уни батафсил келтирарди. Жарҳу  таъдил  (ровийларни айбли ё адолатли деб билиш илми)да гапни кўп чўзмаган.  Анваршоҳнинг ўзи бундай деган: “Мен рижоллар борасидаги нақлларни, ҳамда улар ҳақидаги деди-деди, миш-мишларни кўп келтирмадим. Чунки мен буни адолатли деб топишдаги асосий мезон деб ҳисобламайман. Айримлари гап мувофиқ кетаётганда сукут қилиниб ўтказиб юборилади. Ихтилоф чиққанда ё баҳсу мунозарага чорлаганда айбли деб топилади. Бу эса бирор нарсани ўзгартира олмайдиган, унга етарли бўлмаган, балки баҳсу мунозарага керак бўладиган ишдир”. 2.Кашмирий мазҳаб имомлари ўртасидаги ихтилофларнинг келиб чиқишига асос бўлган ишларни, хусусан, далил келтиришда кўп такрор-такрор келадиган масалаларни баён қилишга алоҳида эътибор қаратган. Бу борада кўнгилни хотиржам қиладиган даражада маълумот берган. 3.Аллома қадимги уламоларнинг гапларидан, хоссатан, аҳли илмларнинг кўпчилигига етиб келмаган сара маълумотларни нақл қилган. 4.Бирор бир китобни ё асарни зикр этса, ниҳоятда холислик билан қадрини туширмасдан ё мақтаб кўкка кўтармасдан унинг илмий даражаси, хусусиятларини айтиб ўтган. Бу билан толиби илмларга осонлик яратган ва тўғри, ҳақиқий илмга восита қилиб берган. 5.Аллома баҳсларни ва лафзларни такрор-такрор келтириб муаммоларга ечим топишга уринган. 6.Кашмирий гапни қисқа қилишга, изоҳларни кўпайтириб юбормасликка ҳаракат қилган. Натижада худди илмини яшираётган, зиқналик қилаётгандек бўлиб кўринади. Аслида бу у кишининг сўзлари фасоҳатли, чуқур маъноли эканидан дарак беради. Ҳатто шайхнинг айрим гапларини шарҳлаш, тушунтиришга бир рисола ёзишга эҳтиёж туғилади. 7.Анваршоҳ мавзуга тегишли бўлган гапларни зикр этиш билан қаноатланмаган, балки гоҳида шундай ишларни зикр қилганки, у билан мавзунинг орасида нозик боғлиқлик мавжуд. Буни баён этишга интилгани ва толиби илмларга манфаат бўлишини кўзлагани учун амалга оширган. 8.Баъзан айрим нарсаларни зикр этиб уни илмий танқид қилган ва шогирдларига илмий танқид йўлларини ўргатган, ҳамда уларга бу нарсанинг асосини билдириб қўйган. Сўнгра илм аҳлларининг гапларидаги хусусият, белгиларини уқтириб, бу ишда эҳтиёткорроқ бўлиш лозимлигини таъкидлаган. Буюк уламоларимиз қадру қиймати борасида ҳар томонлама пишиқ ўрганиб сўнг гапириш, албатта, матлуб бир ишдир. 9.Аҳком ҳадисларидаги мазҳаблар далил-ҳужжатларини хоҳ фойдасига бўлсин, хоҳ зарарига бўлсин,уларни тўлиқ қамраб олган. 10.Аллома олдига шарҳ китобларни қўйиб олиб, истаганини айтиб, истамаганини айтмай кетаётганга ўхшаб, “Саҳиҳ”нинг шарҳларидан энг сара нақлларни келтирарди. 11.Шарҳловчиларнинг гапларини қисқароқ қилгач, агар толиби илмлар мавзуни тўлиқроқ билишни хоҳлашса, ўша китобларга йўналтирарди. 12Аллома китобни шарҳлаш ва дарс бериш мобайнида кўпгина илмий муаммоларга дуч келарди. Мана шундай вазиятда ҳам уларни ечишда нозик ва қимматбаҳо маълумотларни зикр қиларди. Хусусан, калом масалаларига чуқур эътибор берган. Ўзи бу масалага Имом Бухорий ҳам йўлиққан. Айниқса, “Тавҳид китоби”да бу ҳолни очиқ кўришимиз мумкин. Аллома бундай масалаларда худди қадимги муҳаққиқ, мутакаллим  олимлардек йўл тутарди. Масалан: Бухорийнинг тавҳид борасидаги қарашлари қадим уламоларнинг тутган йўлидек бўлган. Кейинги ҳадисларни шарҳловчи уламолар мутааххир олимларнинг тавҳид борасидаги фикрларига ўрганиб қолгач, уларнинг ақлий қарашлари Имом Бухорийнинг қарашларига ноқислик қилиб қолди. Ана шунда Бухорийнинг гапларини у истамайдиган даражада таъвил қилишган. Шу сабабли Кашмирий бу мавзуга чуқурроқ киришган ва бу хусусда, аслида қандай йўл тутиш кераклигини баён қилган. 13.Анваршоҳ дарслари жараёнида ўнгу сўлига кўплаб ҳадис китобларини, хусусан ҳадис матнларини қўйиб қўярди. Агар “Саҳиҳ” борасида бирор муаммо чиқса, дарҳол китобларни очиб толиби илмларга...

Убайдуллоҳ ибн Масъуд ҳақида биласизми?

Бу имомнинг тўлиқ исмлари Убайдуллоҳ ибн Масъуд Содруш шариъа ал-Асғор ибн Масъуд ибн Тожуш шариъа Маҳмуд ибн Жамолуддин Убайдуллоҳ ал-Маҳбубий ал-Бухорийдир. “Содруш шариъа ал-Асғор” “кичик содруш шариъа” деганидир. У кишининг катта боболарининг ҳам лақаби Содруш шариъа бўлганлиги насабларидан кўриниб турибди. Шунинг учун катта бобо “Содруш шариъа ал-Акбар” – “Катта Содруш шариъа”, набира эса “Содруш шариъа ал-Асғор” –“Кичик Содруш шариъа” деб аталган. Баъзи манбаларда икковларини “Содруш шариъа биринчи” ва “Содруш шариъа иккинчи” деб ҳам фарқланган. Аммо Содруш шариъа лақаби асосан Убайдуллоҳ ибн Масъудга нисбатан ал-Бухорий роҳматуллоҳи алайҳига нисбатан ишлатилган. Имом Содруш шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухоро шаҳрида, ота-боболаридан бошлаб барча авлодлари илм ва фиқҳ уламолари бўлиб келаётган оилада туғилиб вояга етганлар. Қачон туғилганликлари манбаларда зикр қилинмаган. Олимнинг яшаб ўтган даври мўғуллар истилосига тўғри келади. Шунинг учун ёшлигидаёқ оила аъзолари билан Кирмон ҳудудига қочиб кетишга мажбур бўлганлар. Лекин шунга қарамай илм олишда бардавом бўлганлар. Асосий илмни боболари Маҳмуд ибн Содруш шариъадан ўзлаштирганлар. У зотнинг имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳига етиб борадиган санадлари бор бўлиб, у қуйидагича: 1. Боболари Тожуш шариъа Маҳмуд ибн Содруш шариъа 2. Катта боболари Аҳмад ибн Жамолуддин 3. Жамолуддин Убайдуллоҳ ал-Маҳбубий 4. Шайх имом Муфтий имомзода 5. Шайх Имомуддин Убайдуллоҳ ибн Масъуд замонасининг кўзга кўринган алломаларидан бўлиб, айниқса, Усулул фиқҳ, Фуруул фиқҳ, Хилоф, Жадал, Ҳадис, Наҳв, Луғат, Адабиёт, Илми калом, Мантиқ каби илмларда пешқадам бўлганлар. Уламолар у киши ҳақида жуда кўп ижобий фикр билдирганлар. Шу жумладан аллома Тафтазоний у киши ҳақида “У муҳаққиқ имом, мудаққиқ таҳрирчи, ҳидоя ва дироя олими, ақлий ва нақлий илмлар мезонини тўғриловчи, усул ва фуру илмлар мусаҳҳиҳи шариат ва ислом пешвосидир. Аллоҳ Жаннатда у зотнинг даражасини юксак қилсин”, деганлар. У кишининг бир қанча таълифотлари бўлиб, улардан энг машҳури, кўплаб мадрасаларда дарслик сифатида ўқитиладиган “Мухтасарул Виқоя”дир. Бу китоб фиқҳ илмида мурожаат қилинадиган асосий тўрт матн китобнинг бири, ўз боболарининг қаламига мансуб “Виқоятур ривоя фи масаилил ҳидоя” китобининг қисқартмасидир. Боболарининг айнан шу китобига у киши шарҳ ҳам ёзган бўлиб, унинг номи “Шарҳул Виқоя”дир. Бу китобдан ҳозирги кунда ҳам аҳли илмлар кенг кўламда фойдаланади. Содруш шариъанинг “Ат-Танқиҳ”, “Ат-Тавзиҳ” “Ал-Вишоҳ”, “Таъдилул улум”, ”Муқоддимотул арбаъ”, “Аш-Шурут вал-Маҳозир” каби бошқа китоблари ҳам бор. Имом ҳижрий 747-йили Бухорода вафот этадилар. У зотнинг икки боболаридан бошқа барча қариндош уруғлари Бухоронинг Шеробод туманига дафн қилинган. Икки боболари Кирмонда вафот этиб ўша ерга дафн этилган. Аллоҳ улардан рози бўлсин. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Рўзимуҳаммад Тўхтасинов 210

Ходимлар эътиборда

Аллоҳ таоло масжидларни Ўзига энг маҳбуб маконлар қилган. Набий соллаллоҳу  алайҳи васаллам шаҳарларнинг Аллоҳга энг маҳбуб жойи – масжидларидир деганлар. Шу сабабдан ободонлаштириш ишларини бажаришнинг савоби жуда кўп. Жорий йилнинг 31 май куни Тошкент ислом институти ходимаси  Нурмухамедова  Мастура опанинг 50 ёшлик таваллуд аёми муносабати билан ЎМИ таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов бошчилигида институт раҳбарияти жамоаси муборакбод этдилар. 10 йилдан зиёд мазкур соҳада фаолият юритаётган ушбу ходимага узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тиланди. Ҳамда яна кўп йиллар биргаликда ва ҳамжиҳатликда фаолият юритиш насиб қилиниши Яратгандан сўраб қолинди. 264
1 12 13 14 15 16 18