islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 2018

Month

Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги фазилати

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойининг охирги ўн кунида бошқа кунларидан кўра кўпроқ ибодат қилар, у кунларни эътикоф билан ўтказар ва қадр кечасини ушбу кечалардан қидирар эдилар[1]. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ўз  саҳиҳларида  Оиша  онамиз  розияллоҳу  анҳодан ривоят қиладилар: “Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Рамазон ойининг охирги ўн куни кириб келса, аҳлларини уйғотар,тунларини тирилтирар ва белларини маҳкам боғлар эдилар”[2] Ҳадиси шарифдаги Оиша онамизнинг: “Белларини маҳкам боғлар эдилар”, дегани Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатга одатдагидан кўпроқ жидду-жаҳд қилиб ҳаракат қилганларидан киноя. Баъзилар бу аёлларидан четлашганлари, яқинлик қилмаганларидан киноя дейдилар. “Тунларини тирилтирар эди”деганлари эса, намоз ва бошқа ибодатлар билан туннинг барчасини бедор ўтказар эдилар деган маънода.  Оиша  онамиз  розияллоҳу  анҳодан ривоят қилинган бошқа ҳадисда: “ Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазон ойидан бошқа бирор пайтда бир кечада Қуръони каримнинг барчасини ўқиганларини ҳам, туннинг ҳаммасини то тонггача бедор бўлганларини ҳам, бир ой аввалидан охиригача тўлиқ рўза тутганларини ҳам билмайман”[3] деганлар. “Аҳлларини уйғотар эди”деганлари эса, аёлларини намозга уйғотар эди деган маънода. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатларидан маълумки, У зот аҳлларини бошқа кунларда ҳам ибодатга уйғотар эдилар. Витр ўқимоқчи бўлсалар Оиша онамизни уйғотганлари каби.[4] Аммо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли оилаларини Рамазон ойининг охирги ўн кунида уйғотишлари йилнинг бошқа кунларига нисбатан кўпроқ бўлар эди. [1]Имом Муслим Оиша розиёллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилган(1175) [2]Имом Бухорий ривояти(1913) [3]Имом Насаий ривояти(1641) [4]Имом Бухорий ривояти(952) ТИИ ўқитувчиси, Шайхонтоҳур тумани “Ислом нури” жоме масжиди имом хатиби А. Собиров 923

Қуръон мусобақаси ғолибларининг Умра зиёратидан лавҳалар

Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг Республика босқичи ғолиблари Умра зиёратига ота-оналари ва ҳамроҳлари билан биргаликда бориш имкониятини қўлга киритганлари ҳақида маълум қилинган эди. Жорий йилнинг 6 июнь куни, муқаддас Рамазон ойининг 21-кунида эрта тонгдан Тошкент халқаро аэропортида бир гуруҳ талабаларимиз ўз яқинлари билан муборак Умра зиёратига кузатилгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистонлик қориларнинг зиёрати жараёнидан фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Манба: Muslim.uz 556

Тошкент Ислом институтида ўтказилган азон айтиш мусобақаси ғолиблари аниқланди

Азон бу Аллоҳнинг тоатига, ибодатига, ҳидоятига, Унинг Даргоҳи олиясига бир чорловдир. Азон Аллоҳ севгисининг танларга нидоси, қалбларга тажаллисидир. Азон дил ва вужуддан шайтонни қувиш имкониятидир. Жорий йилнинг 8 июнь куни Тошкент ислом институти асосий биносида “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан талабалар ўртасида “Нажотга шошилайлик” шиори остида азон мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақанинг асосий мақсади – талабаларда азоннинг тарихи ҳамда унинг талаффузи ва  тараннуми,  фиқҳий қоидаларини ўзлаштиришларига қизиқтириш, талабалар азонни маҳорат билан айтиш малакасини ҳосил қилишларига кўмаклашишдир. Мусобақа икки шарт асосида ўтказилди: биринчи шартда иштирокчиларнинг азонни маҳорат билан айтиб бериши талаб этилди ва ҳакамлар овоз, тараннум ва тўғри талаффуз меъёрлари; иккинчи шартда иштирокчилар билет асосида азонга доир фиқҳий саволларга жавоб бердилар, ҳамда жавобларнинг тўлиқ ва мукаммаллигига алоҳида эътибор қаратилди. Якуний тўпланган баллар йиғиндисига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилдилар: 1-ўринни Мавланов Абдулаҳад, 2-ўринни Марданов Муҳаммад, 3-ўринни Зиёуддинов Муҳаммад Содиқ қўлга киритдилар. Мусобақа ғолиблари Тошкент Ислом институти томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, аввал хабар берганимиздек,  Вақф хайрия жамоат фонди ҳомийлигига кўра 1-ўрин соҳибига 1 000 000 сўм, 2-ўрин соҳибига 500 000 сўм, 3-ўрин соҳибига 300 000 сўм ҳамда қолган 11 нафар иштирокчиларга 100 000 сўмлик тўлов-шартнома маблағлари тўлаб бериладиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган. Ахборот ва техник таъминот бўлими ходимаси Д.Каримова 594

Вақф хайрия жамоат фонди бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бугун, 8 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Вақф» хайрия жамоат фондининг ташкил этилганлиги муносабати билан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Дин Ишлари бўйича қўмита раис ўринбосари Нуриймон Абдулҳасан, «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Жалолиддин Ҳамроқулов иштирок этиб, журналистлар билан суҳбат олиб борди. Анжуманда фонднинг ташкил этилишидан мақсад, олдинга қўйилган вазифалар, келажакдаги режалар хусусида фикр алмашилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Манба: Azon.uz 606
1 7 8 9 10 11 18