islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 2018

Month

LIVE: Тошкент Ислом институтида азон мусобақаси бошланди

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида азон мусобақаси бошланди. Мусобақа шартларига кўра талабалар азон айтишади ва азонга оид фиқҳий саволларга жавоб беришади. Марҳамат, томоша қилинг! https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2051566005081315/ 656

Барака кексалар биландир

Мусаффо динимизда кекса ва ёши улуғларнинг мартабалари аввало Аллоҳ таолонинг ҳузурида, қолаверса, жамият олдида олийдир. Зеро, ёши улуғ зотлар дейилганида кўз олдимизга аввало сизу-бизнинг дунёга келишимизга сабаб бўлган мушфиқ ота-оналаримиз келади. Чунки, уларнинг сочлари бизнинг ғамимизда оқарган, нурли юзларига биз сабаб ажин тушган, нурафшон кўзларининг нури бизнинг йўлимизда сарф бўлган Зотлардир. Муборак ҳадиси шарифда келтирилишича: عن ابن عباس رضي الله عنهما عن الرسولأنه قال: الخيرُ مع أكابركم وفي رواية: البركة مع أكابركم أخرجه إبن حبان Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан нақл қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Яхшилик (бошқа ривоятида: барака) катталарингиз билан биргадир”. Ибн Ҳиббон ривояти. Шунинг учун ҳам кекса бор хонадон баракали, нурли бўлади. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: وروى أبو هريرة رضي الله عنه أن رسول الله قال: الا أنبئكم بخيركم قالوا نعم يا رسول الله قال خياركم أطولكم أعماراً وأحسنكم أعمالاً (رواه )الحاكم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга яхшиларингиз ким эканини билдирайми?”,-деганларида, “Ҳа, эй, Аллоҳнинг Расули!”,-дедилар. “Сизларнинг яхшиларингиз – ёши улуғларингиз ва амаллари гўзалроғингиздир”, – дедилар. Ҳоким ривояти. Мусулмонлар ўзларининг гўзал сифатлари билан ажралиб туришади. Ёши улуғларни ҳурмат қилиш шулар жумласидандир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ёш жиҳатидан катталарни ҳурматлаш ва улуғлашга кўп бора чорлаганлар. Доно халқимиз бежизга катталарга ҳурматда, ёшларга иззатда бўлишга чақирмаган. Сиз ва бизнинг дуогўйларимиз бўлмиш кекса ва ёши улуғларни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш ҳар биримизнинг бурчимиз ва динимиз одобларидандир. Чунки, қариялар биз босиб ўтмаган давонлар борасида тажрибага эга бўлишади ҳамда ақллари ва одоб – ахлоқлари камолотга етиб, ёшлик-бебошликнинг бефойда қизиқишлари, тезлик ва шошқалоқликлари тўхтаган бўлади. Ёши улуғлар билан кўпроқ суҳбатда бўлганларда виқор ва босиқлик ҳамда ҳамма нарсага ақл билан ёндошиш каби хислатлар шаклланади. Ёшларнинг ёши улуғларга салом бериши ёки автобусда жой беришидан тортиб, сиёсий эътибордан уларга давлат тарафидан ойлик нафақалар ажратилиши уларни ҳурмат қилиш ва эъзозлашдир. عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله قال: من لم يرحم صغيرنا و يعرف حق كبيرنا  فليس منا(رواه البخاري في الأدب المفرد Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кичикларимизга раҳм қилмаган ва катталаримизнинг ҳақларини билмаганлар биздан эмас”. Бухорий “Адабул-муфрад” китобида ривоят қилган. Ҳадисдаги “…биздан эмас”, – деб айтилган жумлани уламолар “катта гуноҳ” маъносида, дейишади. Демак, ёши улуғларнинг ҳақларини пой-мол қилганлар улкан гуноҳ қилган бўлишади. Бошқа ҳадисда эса бу ҳақида шундай дейилади: وعن ابن عباس رضي الله عنهما عن الرسولأنه قالما أكرم شاب شيخًا إلا قضى الله له عند سنه من يكرمه رواه الترمذي Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Қайси ёш киши кексани икром қилса, у ёш кишига Аллоҳ таоло кексанинг ёшига етганида уни икром қиладиган кишини тақдир қилади”. Термизий ривояти. Уламоларимиз ушбу ҳадиснинг шарҳида кексаларни ҳурмат қилган кишининг ҳам  умри узайиб, у ҳам кексалик ёшига етиш шарафига муяссар бўлади, дейишади. Зайнул Обидин ёши улуғларнинг ҳақлари ҳақида шундай дейди: “Дарҳақиқат, кексаларни ёши сабабли улуғлаш, Исломни биздан олдин билган ва таниганлари учун ҳурмат қилиш, тортишмаслик, тик қарамаслик, олдинда юрмаслик, жоҳил, яъни, илмсиз деб ҳисобламаслик, баъзи ҳолларда жоҳиллик қилсалар уни кўтариш ва Ислом ҳаққи-ҳурмати уларни икром қилиш уларнинг ҳақларидандир”.      عن أنس رضي الله عنه أنه قالجَاءَ أَبُو بَكْرٍ بِأَبِيهِ أَبِي قُحَافَةَ إِلَى...

Анвар қори Турсунов ҳақида яна ёлғон хабарлар тарқатилмоқда

Бугун 8 июнь саҳарда Тошкент шаҳри бош имом хатиби Анвар қори Турсунов оламдан ўтгани ҳақида ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумотлар яна тарқалди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги маълум қиладики, устоз Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон, лекин устозимизнинг аҳволлари айни пайтда оғир, муолажалар эса давом этмоқда. Кенг жамоатчиликка яна бир бор мурожаат қиламизки, тарқатилаётган турли норасмий хабарларга текширмасдан ишониб кетаверманг. Устозимизга бу муборак кунларда Аллоҳ таолодан мукаммал шифо сўраб қоламиз. Дуоларингиздан умидвормиз. ЎМИ Матбуот хизмати 668

Исломда архитектура

Ислом динида архитектура ва унинг меъморчилигига тўхталадиган бўлсак, тарихга назар солишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Ислом дин сифатида кўплаб ўлкаларга тарқагандан сўнг, унинг ривожи юксалиб борди. Муқаддас динимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг жуда катта ўлкаларга тарқалди. Шу билан бирга динимиз етиб борган ўлкаларда ўлка ва унинг аҳолиси маданияти билан аралаша бошлади. Милодий ҳисоб билан X-ХI асрларда Ислом етиб борган жойлар жуда катта ҳудудни ўз ичига олиб турли хил миллат ва элатларнинг маданияти билан аралашда Ислом дини етиб борган Европа, болқон давлатлари Кавказ, Ўрта Осиё ҳудудида худди шу даврда Ислом дини билан бир қаторда тез суратларда юксалиб борди. Айни шу даврда Халифалик, амирликлар ва бошқа исломий ўлкаларда масжидларга бўлган эътибор ҳам кучайди.Ушбу давр ислом меъморчилигига тўхталадиган бўлсак Миср  Қурдоба Ишбилия (ҳозирги Испания)да қурилган масжидлар, Мовароуннаҳр Ўрта Осиёда бунёд этилган мақбаралар ҳақида гапиришга тўғри келади. Мавороуннаҳр ҳудудида шу даврда Қорахонийлар ва Самонийлар томонидан катта исломий обидалар қуриб битказилди. Сомонийлар томонидан қурилган обидаларнинг бир қанчаси Қорахонийлар қурдирган миноралар ҳозиргача ислом меъморчилигининг кўрки намунаси бўлиб турибди. Ушбу давр обидаларга архитектурик ёндашув билан қаралса унинг ўзига хослигини гувоҳи бўламиз. Меъморий обидалардаги услубларни гўзаллиги бир бирини такрорламаслиги ҳозирги замон машҳур архитектураларини ҳам ҳайратга солади. Обидалардан Қуш синч Чор ва шу каби гиррих услублари обидалари кўркига кўрк қўшиб турибди. Мовароуннаҳр ҳудудида кўплаб обидалар Ўзбекистон ва дунё ҳамжамияти томонидан муҳофазага олинган. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Саитов Мусо 693

Жавробнинг таърифи ва у борасидаги ихтилофлар

Маждуддин Ферузабодий “Қомус”да айтадиларки – жавроб  кишининг  лифофасидир  (оёққа ўраладиган мато). Абулфайз Муртазо Тожул Арусда айтадиларки – жавроб  кишининг лифофасидир, форсчада “кўрб” дейилади. Аслида “кўрпа” бўлиб, “кишининг қабри” маъносидадир. Тибий айтадилар –жавроб тери ўрами, у “соқ”қа ўхшаш билинган маҳсидир. “Мажмаул биҳор”да ҳам шундай келган. Шавконий “Нил”да айтадиларки: “Ҳуф иккита оёқни ўраб турадиган теридан бўлган оёқ кийимдир, журмуқ ундан каттароқ бўлади. Жавроб эса журмуқдан ҳам катта бўлади”. Шайх Абдулҳақ Деҳлавий “Ламъот”да айтадиларки – жавроб совуқ юртларда маҳсини устидан кийиладиган маҳси бўлиб, тўпиққача бўлади. Маҳсини тагини кир ва ифлосликдан ҳимоя қилиш учун бўлади. Қози Абу Бакр Аробий “Орузатул Аҳвазий” китобида айтадиларки: “Жавроб иссиқ бўлиши учун жундан оёқни ўрташ учун ишлатиладиган нарсадир”. Ҳофизи ибн Таймийя фатвосида айтадиларки: “Жавроб билан наълнинг фарқи – жавроб жундан бўлади, наъл теридан бўлади”. Бадриддин Айний айтадиларки: “Жавроб Шомнинг совуқ қаттиқ бўладиган жойларидаги аҳоли кийиб юрадиган нарсадир. У йигирилган жундан тикилган нарса бўлиб, қадамдан тўпиқ тепасигача кийилади”. Муборакфурий айтадиларки: “Шаърдан[1] ҳам олинади. Юқорида Абу Маъсудни шаърдан бўлган маҳсига  масх  тортишлик ҳақида ривоят келган эди. Ферузободийнинг таърифи оёқни ўраб турадиган барча нарсани қамраб олади. У нарса тери, шаър, жун кабилардан бошқа нарса ҳам бўлиши мумкин. Тикилганими ёки йўқ, буларни ҳам ўз ичига қамраб олади. “Ғунятул Мустоний Шарҳул Мусоллий”да айтиладики, Маждиддиннинг таърифидан сўнг айтиладики, уни тафсири луғат жиҳатдандир, аммо урфда лифофа тикилмаганга нисбатан, жавроб тикиладиган ёки шунга ўхшаш маҳси каби кийиладиганга нисбатан ишлатилади. Тибий, Шавконий, Шайх Абдулҳақнинг таърифлари жавроб теридан қилинишлиги, у маҳсини бир тури бўлиб, ундан каттароқ эканлигига далолат қилади. Ибн Арабий, Ибн Таймия Айнийларнинг таърифи, у жундан олинишлигига далолат қилади. Шасул Аимматул Ҳалвоний (у зот ҳанафийларнинг имомларидан) айтадиларки: Жавроб беш хил бўлади: Миразий (юмшоқ жундан қилинган эчкининг жуни остидаги кичик жунлардан тайёрланган) Ғазл (пахтадан тўқилган); Шаър (жундан тўқилган); Юпқа тери; Кирбос (пахтадан қалин қилиб тўқилган). Буни Нажмиддин Зоҳидий “Баҳрур Ройиқ”нинг ҳошиясида ёзган ва айтганки, “Миразий” эчкини жунини остидаги зағб(пат ва сочни кичик ва юмшоғи). Ғазл жундан йигирилган нарса. Кирбос пахтани йигирилганидан тўқилган нарса.  Ҳалабий  айтадики, кирбосга тикилиш натижасида келиб чиқадиган каттон, ибрисим (ҳарир)лар киради. Жавробни таърифидаги ихтилофлар икки жиҳатга кўрадир: Олинишлиги жиҳатдан. Миқдори жиҳатидан. Аллома Абу Тоййиб Шамсул Ҳақ “Ғоятул Мақсуд”да ушбу ихтилофларни, навларни баён қилгандан кейин қуйидаги сўзларни айтганлар: “Бу ихтилофлар ёки тафсир қилишликдаги луғат уламоларини ихтилофидан келиб чиққан ёки жавробни ўзи ҳар хил шаҳарларда кўриниши ва ясалиши турличалигидан келиб чиққан. Баъзи маконларда у теридан қилинади, баъзисида жундан, баъзисида икковидан ҳам тайёрланади. Ҳар бир таъриф берган одам ўзини шаҳридан келиб чиқиб таъриф берган”. Муборакфурий айтадиларки: “ Ушбу турли таърифларни Қомус соҳиби – жавроб у оёғи лифофасидир – деган сўзи билан таърифласак, барча ихтилофларни қамраб олган бўлади”. Аммо тери, жун, шаър ва бошқа нарсалар билан қайдлашликлари юртларидаги ясаш шаклидан келиб чиққан. Валлоҳу Аълам. Иккинчи баҳс: Мазҳаблар ичида жавробга масҳ тортиш ҳукмларини ўрганиб чиқиш. Таҳовий “Шарҳул Осор”да айтадиларки: “жавробга масҳ тортиш агар улар зич, қалин бўладиган бўлса ҳечқиси йўқ. буни Абу Юсуф ва Муҳаммад айтишган. Аммо Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ бу нарсани улар қалин ва тери билан қопланганлик шартларини ўзида жамламагунча ва натижада худди ҳуффдек бўлмагунча жоиз санамайдилар” [2]. “Шарҳул Виқоя”да келадики “…ёки қалин жавробларга масҳ тортади, яъни боғлашсиз болдирда ўрнашадиган ёки тери билан қопланган бўлса. Агар қалин бўлсаю остига ёки икки тарафига тери қопланмаган бўлса, Имомайнга ҳилоф ўлароқ Абу Ҳанифа Роҳматууллоҳи алайҳ наздларида жоизмасдир. У зотнинг сўзларидан қайтганликлари ҳам ривоят қилинган ва шунга фатво берилган”. Мунаъал дегани танаъулдан олинган бўлиб таги тери билан қопланган нарсага айтилади. Мужаллад тажриддан олинган бўлиб, ости ва устига тери қопланган бўлади. Ҳанафийларни мазҳабини хулосаси шуки,  жавроблар  агар  мунаъал,  мужаллат  бўладиган бўлса барчаларининг наздида масҳ жоиздир. Агар  мунаъал,  мужаллат  бўлмаса ихтилоф қилишган. Имом Абу Ҳанифа Роматуллоҳи алайҳ “Унда бардавом  юришликнинг имконияти фақат мунаъал ёки мужаллат бўлганда бўлади. Бўлмаса  ҳуфф маъносида бўлмай қолади”. Икки соҳиблари – агар қалин бўлса, у билан бардавом юришлик мумкин бўлади ва натижада ҳуфга ўхшаб қолади. Агар қалин бўлмайдиган бўлса уларнинг наздида ҳам жавробга масҳ тортиш жоиз эмас. “Уммдатур Риоя” Аммо Имом Молик мазҳаблари Абу Ҳанифанинг қадим мазҳаблари кабидир. Шофеий ва Имом Аҳмаднинг мазҳаблари термизий зикр қилганидек, агар улар қалин бўлса наъл қилинмаган бўлса...
1 8 9 10 11 12 18