islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 2018

Month

Илмнинг амалдан кўра афзал туриши

Ҳозирги вақтда фиқҳ илмида алоҳида ўрганилаётган муҳим йўналишлардан бири у “Фиқҳул- авлавийят“дур. У ўзбек тилида “Фиқҳдаги афзаллик илми” деб юритилади. Бу фаннинг асосий мақсади замон ва маконга қараб ҳар бир шахс учун афзал бўлган амални очиб беришдир. Фазилат сўзи зиёдалик маъносидаги фазл сўзидан олинган. Агар икки нарсада бир хил сифат мавжуд бўлса, бирининг сифати бошқасидан кўпроқ афзалроқ, зиёдароқ дейилади. Бунда мазкур нарсанинг мукаммалига далолат қилувчи зиёдалик миқдори аҳамиятли эмас. Масалан оддий кундалик ҳаётимизда учратадиган ҳайвонлардан от эшакдан афзал дейилса, от билан эшак юк ташишда тенг аммо от чопиш, тез югуриш ҳамда чиройли суратда бўлиши билан эшакдан афзалроқ экани тушунилади. Илмнинг афзаллиги бошқа сифатлар билан қиёсланганда тушунилади. Масалан, тез югуришда от эшакдан нисбатан афзал саналсада, у мутлоқ фазилатли эмас. Илм эса айнан фазилатлидур. Бошқа нарсага қиёс қилинмаганда ҳам мутлоқ афзал бўлиб қолаверади. Зеро, илм Аллоҳ таолонинг комил сифати, фаришта пайғамбарларнинг шарафидур. Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Илм пешво имомдир амал унга эргашувчидир”. Илм эса ўз соҳибига амал билан келганда фойда беради. Илмни кўпчилик олимлар бошқа амаллардан устун қўядилар ва бунга кўплаб далилларни келтирадилар, қуйида баъзиларининг зикри билан кифояланамиз. “Бас, (эй Муҳаммад), ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг!“ (Муҳаммад сураси 19 оят). Бу ояти каримада Аллоҳ таоло ўз расулига аввало тавҳидни (Аллоҳнинг ягоналигини) билишга кейин эса истиғфор билан мақтамоқликка буюрмоқда, бу эса амалдур. Бу ҳитоб Расулуллоҳ учун бўлса ҳам бутун уммат учун умумийдир. Қурони каримда биринчи нозил бўлган оят “ўқи” калимаси билан бошлангандур, бу калима эса илмнинг калитидур. Кейин эса амал нозил бўлган яъни Муддасир сурасининг 1-4 оятлари: “Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг! Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг! Либосларингизни пок тутинг!“ Юқоридаги ояти карима ҳам илмнинг амалдан устун эканига далолат қилади. Яна улуғ Аллоҳ марҳамат қилиб айтадики: “Айтинг: “Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!”(Зумар сураси 9-оят). Аллоҳ яна хабар беради: “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур“ (Мужодала сураси 11 оят). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Олимларнинг даражалари мўминларнинг даражаларидан етти юз даража юқори туради ва икки даража орасидаги фарқ беш юз йиллик масофада бўлади. Яна Аллоҳ хабар бериб айтади: “Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур“ (Фотир сураси 28 оят). Имом Бухорий ва Муслимларнинг саҳиҳларида қуйидаги ҳадисни Муовия ибн Суфён  розияллоҳу анҳу ривоят қилдилар. У ҳадиси шаърифда Муовия розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ кимга яҳшиликни ирода этса уни дин ишида олим этади” деганларини эшитдим. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида бири обид ва бири олим бўлган икки киши зикр қилинди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Олим кишининг обидга нисбатан фазли, яъни ортиқлиги ораларингиздаги энг қуйи табақа вакилига нисбатан менинг ортиқлигим кабидир”,-деб айтганлар.Сўнг яна у зот алайҳиссалом: “Дарҳақиқат Аллоҳ унинг фаришталари осмон ва ер аҳллари ҳатто уйчасидаги чумоли ва ниҳоят денгиздаги кит ҳам одамларга яхшилик ўргатувчи пайғамбарларнинг меросхўри бўлган олимларни дуо қилишади“ дедилар. Бу ҳадисни Имом Термизий ривоят қилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Ким илм ахтариб бир йўлга чиқса, Аллоҳ унга шу илм билан жаннат йўлини осон қилади”. Яна пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: “Ким исломни ривожлантириш йўлида илм талабида бўлсаю, нагоҳ унга ўлим келиб вафот этса жаннатда пайғамбарлар билан унинг орасида унинг орасини бир даража ажратиб туради холос. Имом Дорумий ривоят қилган. Саҳоба Муоз Ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтадилар: “Илм ўрганинглар зеро, уни Аллоҳ йўлида ўрганиш–билимдир, уни талаб этиш ибодатдир, илм ўқиш тасбеҳдир. Билмаган одамга илм ўргатиш садақадир, илмни илм аҳлига етказиш қурбат, яъни ...

Мулоқот маданияти

Инсон бу борлиқда мавжуд экан, тинимсиз атрофидагилар билан мулоқотда бўлади, у истайдими, йўқми?! Баъзида ёқтирмаган кишиси билан бир вагонда сафарга чиқиши ёки ҳеч қачон келиша олмаган ҳамкасби билан бир хонада йиллаб ишлашига тўғри келиши мумкин. Гоҳида кўргани кўзи йўқ одам билан шартнома тузишига ҳам тўғри келиб қолади. Ҳар нечук уларни доим бўлмасада тез-тез учратади. Инсон ўз яқинлари ва дўстлари билан мириқиб суҳбатлашади, бу шубҳасиз. Аммо жамиятдаги барча шахслар унинг дўстлари эмас-ку! Улар билан қандай суҳбат қуриш мумкин. Маданиятли шахс учун бу ҳеч қачон муаммо туғдирмайди. Муаммо шундаки, жамиятдаги турли табақадаги шахслар билан суҳбат қуришнинг саноқли қоидалари борки, уни ҳамма ҳам билавермайди ва шу сабаб катта-кичик кўнгилсизликларга учрайди. Кўп ҳолларда бундай инсонлар нафақат кўнгилсизлик, балки омадсизликларга ҳам дуч келади. Бу ачинарли ҳолат, албатта. Инсон бундай ҳолатга ҳеч қачон тушмаслиги ҳам мумкин. Бунинг учун турли инсонлар билан суҳбатлашиш жараёнида бир неча кичик қоидаларга амал қилса бас: Суҳбатдошингизга оғир ботадиган, хафа қиладиган, ноқулай вазиятга солиб қўядиган, гапиришни истамайдиган мавзу бўйича суҳбатлашиш мумкин эмас Суҳбатдошингизга ўзингизга таъриф, тасниф беришдан, ўз муаммо ва ютуқларингиз ҳақидаги маълумотга эътиборни кучайтиришдан қочинг. Суҳбат чоғида ўзингизни “мен”ингизни марказий жойга қўйманг, камтар бўлинг. Ўзингизни фикрингизни уқтиришдан олдин уялиб қолмаслигингиз учун ҳамсуҳбатингизни ижтимоий келиб чиқиши, шахс сифатида айтилаётган масала юзасидан қандай маълумотга эга эканлигини билиб олгандан сўнг суҳбатга киришинг. Суҳбатдошингизни ҳурмат қилишга ўрганинг, ҳатто унинг фикрини сиз нотўғри деб билганингизда ҳам охиригача эшитинг Бошқа инсонларни ғийбат қилишдан, уларни муаммоси ҳақида гаплашиш ҳам ахлоқсизлик саналади Ҳар қандай суҳбат биринчи навбатда маълумотлар алмашинувидир. Суҳбат жамоат жойларида ёки кўчада бўлса бошқаларни ўзига жалб қилмаган ҳолда овоз оҳангини пастлатиш лозим. Тез ёки ҳаддан ташқари чўзилиб гапириш ҳам маълумотни ўзлаштиришга халақит беради. Кам муомалада бўлган, яхши танимайдиган инсонлар билан мулоқатда бўлишда ҳаммага тушунарли бўлган енгил мавзу танлаб олинади. Масалан, футбол, сериаллар, телекўрсатувлар в.ҳ.к. ҳеч қачон оилавий муаммолар, шахсий ҳаётдаги келишмовчиликлар, ўзи тушунмаган ва маълумотга эга бўлмаган. Тор мутахассисликка оид мавзуларда гаплашиш мумкин эмас. Ҳамма хурсанд ҳолатда суҳбатлашаётган ҳолатда кайфиятни тушурувчи қўрқинчли воқеалар, кўнгилсиз ҳолатлар ҳақида гапириш бошқаларнинг кайфиятини тушуриб юборади. Касал кўргани борганда ўлим ҳақида, унинг касалининг тарихи, майда-чуйдалари ҳақида гапириш мумкин эмас. Унинг ўрнига ёлғон бўлган тақдирда ҳам, кўриниши яхшилиги, албатта тузалиб кетиши мумкинлиги борасида суҳбат қуриш лозим. Дастурхон атрофида иштаҳани бўғувчи мавзулар ҳақида гапирилмайди. Таомни ёмонлаш, камчилик ахтариш мумкин эмас, балки пиширган инсонни кўнглини кўтариш лозим. Тарбияли ва маданиятли инсон умумий таниш ҳақида фикр билдираётганда ёлғон ишлатмайди, у ҳақида нолойиқ сўзлар айтмайди. Бир инсон ҳақида (ҳатто у ёмон инсон бўлганда ҳам) фикр билдираётган пайтда у кириб қолса, мийиғида кулиб, иболи қараш, пичинг, қочириқлар қилиш, баъзида бетга айтган ҳақиқий фикрдан ҳам қаттиқ дилга озор беради. Суҳбатлашишнинг чоғида инсон тинглашни ҳам билмоғи даркор. Тинглаш фақат эшитиб ўтириш дегани эмас. Яхши суҳбатдош ўз суҳбатдоши фикрини мантиқий тугатгандан сўнг, ўз фикрини тўлиқ баён қилиб берувчи инсондир. Жуда ҳам керак бўлиб қолган вақтда кечирим сўраб, масалан, “Кечирасиз, менимча шу фикрингиз…” ёки “Фикрингизни бўлганим учун узр сўрайман, менимча…” бу вақтда гапираётган одам суҳбатдошига имкон бериши лозим. Инсоннинг дунёқараши ҳақида гап кетганда албатта ёшлар билан катталар ўртасида тушунмовчиликлар бўлади. Шундай пайтларда ёшлар ўзларини фикрларини ёқламасдан “хўп” деб мавзуни ўзгартиришлари катталарнинг дили оғриб қолишидан сақлайди. Суҳбатдошингизнинг фикрини нотўғри деб билган тақдирингизда ҳам тарбияли ва камтар инсон сифатида муносабатда бўлиб “менимча, адашдингиз”, “узр мен бошқа фикрдаман”, “кечирасиз, мен сизнинг фикрингизга қўшилмайман” деган иборалар билан мурожаат қилинади. Ҳеч қачон “умуман нотўғри”,...

Муфтий Усмонхон Алимов “Мустақиллик дарси”да маъруза қилди

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 5 сентябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида янги 2018-2019 ўқув йили бошланган эди. Ўқув йилининг дастлабки дарси “Мустақиллик дарслари” билан бошланди. Эътиборли томони, 1-2 курс талабалари учун мустақиллик дарси Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида ўтказилди. Дарсда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари “Мустақиллик – улуғ неъмат” мавзусида маъруза қилди. Мазкур тадбирда ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Ж.Нуриддинов, Котибият бўлими мудири М.Ҳомидов ҳамда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуровлар иштирок этди. 3-4 курс талабалари учун мустақиллик дарслари Тошкент ислом институти АРМда ўтказилди. Мустақиллик дарсини Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг катта ўқитувчиси Қ.Қаюмов олиб борди. Шунингдек, Тошкент ислом институтининг мажлислар залида талаба қизлар иштирокида “Мустақиллик – улуғ неъмат” мавзусидаги мустақиллик дарсида Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи  Эргаш Даминов маъруза қилди. Устоз нутқи давомида мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тиклангани, ушбу неъматни қадрига етиш, уни асраб-авайлаш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Бу йилги мустақиллик дарслари мазмунга бой, қизиқарли ва талабалар учун манфаатли бўлди. 341

Иймон ҳаловати

Иймон-нақадар таъсирли, сермаъно ва ҳаётбахш сўз. Бу сўзни эшитган заҳоти юраклар ларзага келади. Беихтиёр инсоннинг инсонийлигини эслатадиган, ҳамма илмларни мукаммали бўлган, гўзал хулқларни ўзида жамлайдиган сўздир. “Иймон” сўзи луғатда “тасдиклаш, ишониш” деган маьноларни англатади. Унинг истилоҳий маъноси “Қалб билан тасдиқлаб,тил билан иқрор бўлмоқликдир”. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ҳадис ривоят қилганлар: “Илм исломнинг ҳаёти бўлса, иймон унинг таянчидир”. Иймон ҳар бир инсоннинг залолат ботқоғидан ислом, иймон нурига олиб чиқадиган энг буюк сўздир. Биз бу гўзал иймон ҳаловатини тотиш ва иймон нурларимизни зиёда қилиш учун ислом мутафаккирлари таъкидлаганидек зикр ва тафаккурга эътибор қаратишимиз даркор. 1. Қалбимиз ва ҳаёлимизни буюк Аллоҳнинг зикри билан банд этишимиз керак бўлади. Аллоҳ таоло ўзини зикр қилмайдиганларни қоралаган, зикрни унутиб бошқа нарсани эслайдиганларни ҳасрат ва надоматда қолишини таъкидлаган. Зикр нафсни поклайдиган ва аҳлоқни сайқаллайдиган энг кучли омиллардан биридир. Қуръон тиловатидан кейин тил учун энг афзал ибодат ихлос билан зикр қилишдир. “Зикр” сўзи луғатда “эслаш, хотирлаш, тафсифлаш” деган маьноларни англатади. Истилоҳда эса “зикр” банда роббисини тили ва дили билан эслашидир. Аллоҳ таоло “Тоҳа” сурасининг 124-оятида: “Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз”, деган. Аллоҳ таоло “Аҳзоб” сурасида: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эрта-ю кеч Уни поклаб ёд этинглар”, (41-42 оятлар) деган. Аллоҳни зикр қилиш қалбни Унга боғлаш ҳамда “У мени кузатиб турибди” деган доимий сергакликда туришдир. Аллоҳнинг буйруқларини бир лаҳза ҳам эсдан чиқармай, холис амал қилишдир. Аллоҳ таоло “Анфол” сурасида: “Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир” (2-оят). Зикр қилиш ҳақида  дастуруламал бўлган Қурьони карим оятларида кўп бор зикр қилинган. Зикр қилиш  ҳақида кўп ҳадисларда ҳам келган. Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар,албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур”,-дедилар. Шунингдек яна бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “​Муфарридлар ўзиб кетдилар”, -дедилар. “Муфарридлар ким, эй, Аллоҳнинг расули?” –дейишди. Аллоҳни кўп зикр қиладиган эркак ва аёллардир”, -дедилар. Оиша розияллоҳу анҳадан шундай ҳадис ривоят қилинган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам Аллоҳни барча вақтларида зикр қилиб юрар эдилар”. Жалолиддин Румий “Ҳикматлар” номли китобида шундай деганлар: “Инсонни бошқарадиган аъзоси бу ҳаёлидир, чунки инсон нимани ҳаёл қилса ўша нарсага интилади, масалан бозорга бориш ҳаёлига келса, ўзи хоҳламаган ҳолида унга боғланиб қолади. Ҳаёлига келгани қалбига ўрнашади ва уни ўйлайди ёки тилига чиқаради. 2. Иймон ҳаловатини тотишнинг яна бир сабаби бутун коинотни тафаккур қилишдир. Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида “Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлар: Роббимиз, буни бекорга яратгани йўқ, Ўзинг поксан, бизни ўт азобидан сақлагин, дерлар”, деган (191-оят). Ушбу оятдан кўриниб турибдики, Аллоҳ таолонинг биру борлигини ҳамда чексиз қудрати ва бошқа комил сифатларини тўла англаб етиш учун ибодат, зикр ва тафаккур лозим экан. Қуръони каримда тафаккур ҳақида кўп оятлар келган. Тафаккур 70 йилги ибодатдан афзалдир дейилади. Бу бежиз емас тафаккур хар қандай оқил инсонни Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи, гўзал иймон соҳибига айлантирувчи энг муҳим омил ва енг юксак туйғудир. Ҳаётда бизни тарбиялайдиган қийинчиликлар бошимизга келганда,айрим ҳолларда “уф”, “оҳ” деган сўзларни кўп ишлатиб, қаттиқ сиқиламиз. Бу сўзларни ўрнига “Алҳамдулиллаҳ”, “Аллоҳ”, “Субҳаналлоҳ” дейишимиз даркор. Сабабики, тиббиётдан маълумки инсон агар қаттиқ сиқилиб “уф”, “оҳ” деса асаб ва нерв толалари узилар, мияда ҳар хил еллар тўпланиб, шишишлар пайдо бўлади. Агар Аллоҳ таолонинг зикрини қиладиган бўлсак ўзимизга фойда қилган бўламиз. Жаҳл келганда ҳам тез суратда Аллоҳ таолонинг исми ва сифатларини зикр ва тафаккур қилмоқлигимиз зарур ва шартдур. Шунда жаҳли келган инсоннинг жаҳли тез кетишлигини Пайғамбаримизнинг кўп ҳадисларида таъкидланганлигини кўришимиз мумкин. Доимо Аллоҳ таолонинг зикри ва тафаккурида бўлиб қалбларимиздаги иймон нурлари янада зиёда бўлишини ва иймон ҳаловатини ҳар дам тотиб юришни, Ўзининг энг севимли бандалари қаторида бўлишни меҳрибон ва бенуқсон бўлган Роббимиз Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз. 312

“Мустақиллик дарслари” бўлиб ўтди

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент ислом институтида янги 2018 – 2019 ўқув йили бошлангани муносабати билан “Азиз ва ягонамсан жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида  тадбир бўлиб ўтган эди. Тадбирдан сўнг янги ўқув йили “Мустақиллик” дарслари билан бошланди. “Мустақиллик” дарсида мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти, истиқлол йилларида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар, диний қадриятлар ва диний таълимга эътибор ҳамда тинчлик – энг олий неъмат каби мавзулар талабаларга тушунтириб берилди. Хусусан, ўтган 27 йил давомида юртимиздаги барқарорлик, тинч ва осуда ҳаёт, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатларнинг теран илдиз отганига  урғу берилди. 205
1 9 10 11 12 13