Қурони карим закотнинг фарзлигини Мадинада нозил қилинган суралар орқали очиқ-ойдин баён қилди. Жумладан, Бақара сурасида айтилади: “Намозни баркамол ўқингиз ва закотни берингиз…” (Бақара, 110-оят). Қуръони каримда кўплаб ана шундай намоз билан закотни бир-биридан ажратмасдан келган оятлар учрайди. Пайғамбар (с.а.в.) ҳам ўз ҳадислари орқали закотнинг фарзлигини ва унинг Ислом динидаги мавқеини белгилаб бердилар. Жаброил (а)ни дин аҳкомларини ўргатиш мақсадида келишликлари билан боғлиқ машҳур ҳадис ва бошқаларда Исломни бешта рукн устига бино қилинганлиги баён этилди. Лекин булардан ташқари бир қатор ҳадислар борки, уларда Пайғамбар (а.с.) мазкур рукнларнинг баъзи-бирларини айтишлик билан чекланганлар. Бироқ намоз ва закот ҳар доим улар буюрган ишларнинг муқаддимасида зикр қилинаверган. Ана шулардан бири Пайғамбар (а.с.) Муоз ибн Жабални Яманга юборишлари ривоят қилинган ҳадисдир. Унда Пайғамбар (а.с.) жумладан бундай деганлар: “Сен аҳли китоблардан бўлган қавм ҳузурига борасан. Уларни Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Мени Расулуллоҳ, деб гувоҳлик келтиришга чақирасан. Агар улар бу борада сенга итоат қилсалар, Аллоҳ таоло бир кеча-кундузда уларга беш вақт намоз ўқишни фарз қилганини ўргат. Агар улар сенга бунда ҳам итоат қилсалар, Аллоҳ таоло уларнинг зиммасига бойларидан олиб камбағалларига қайтариладиган садақа (закотни)ни фарз қилганини ўргат. Агар улар сенга бу борада ҳам итоат қилсалар, молларининг сарасини олишдан сақлан ҳамда мазлумнинг дуоси (қарғиши)дан эҳтиёт бўл. Чунки у (қарғиш) билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқдир”. Бу ҳадисни тасдиқловчи оят ҳам Тавба сурасида келади: “агар улар (араб мушриклари бутларга сиғинишдан) тавба қилиб, намозни қоим қилсалар ва закотни берсалар, биродарларингиз диндадир”. (Тавба сураси). Кўриниб турибдики, закот Исломнинг энг асосий рукнларидан бири экан. Чунки ушбу оят ва юқоридаги ҳадисда диннинг энг аҳамиятли фарзларигина тилга олинди ва закот ибодати рўза ва ҳаж каби тушириб қолдирилмади. Албатта, бу гапимиздан рўза ва ҳажнинг Ислом рукнларидан эканлиги масаласига асло халал етмайди, чунки рўза ва ҳаж ибодатлари динга янги чақирилаётган кишиларга энг зарур бўлган нарсалар айтиб ўтилган ўринлардагина тушиб қолган холос. Яна бир гуруҳ ҳадислар келадики, уларда Расулуллоҳ (с.а.в.) закот беришдан бош тортганларни охиратдаги қаттиқ азобдан огоҳлантирадилар. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) айтади: “Кимники олтин ва кумушлари бўлиб, улар ҳаққини адо этмаса, қиёмат кунида олтин-кумушлари эритилиб, тунукалар этиб қуйилади. Сўнг уларни жаҳаннам ўтида қиздирилиб, миқдори эллик минг йилга тенг бўлган кунда эгасининг ёнбошига, пешонасига ва белига босилади. Бу ҳол Аллоҳ таоло барча инсонлар орасини тўла ҳукм қилиб бўлгунча давом этади. Қайси бир мол ва қўй эгаси борки, у моллари ҳаққини адо этмаса, қиёмат куни уни келтирилиб, ўз ҳайвонларинг туёқлари билан эздирилади ва шоҳлари ила суздирилади. Қачон охиргиси тугаганда, аввалгиси қайтарилади. Бу иш муддати эллик минг йилга тенг бўлган кунда Аллоҳ бандалар орасини ҳукм қилиб тугатгунга қадар давом этади. Сўнг уни жаннатга ёки дўзахга олиб борадиган ўз йўлига солиб қўйилади”. Мазкур ҳадисдан закотни бермасликнинг жазоси оғир бўлишлиги билан бирга, закотни Ислом динидаги адо этилиши зарур бўлган энг асосий фарзлардан эканлиги келиб чиқмоқда. Бошқа ҳадисларда закот бермаслик баъзи дунёвий уқубатларга сабабчи бўлиши мумкинлиги кўрсатилади. Пайғамбар (с.а.в.) айтади: “Қайси бир қавм закотни бермас экан, Аллоҳ уларни қаҳатчиликка гирифтор қилади”. Яна бир ҳадисларида: “Қачон садақа (закот) молга аралашса, албатта, уни бузади”, деган бўлсалар, бошқасида: “Мол қуруқликдами ёки денгиздами фақат закот бермаслик сабабидангина ҳалок бўлади”, деб айтганлар. Демак, Аллоҳнинг ҳаққи борасидаги бахиллик...
Басмала – буبِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِдир, Қуръон ўқимоқчи бўлган киши тиловатга киришишдан аввал басмала айтиши лозимдур. Аллоҳ таоло ўз расулига шундай амр этган: “Ўқи (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббинг исми билан!” (Аълақ, 1). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аввали Аллоҳнинг исми ила бошланмаган ҳар бир иш, охири яхшилик ила тугамайдиган ишдир”, деганлар, (Имом Аҳмад ривояти). Басмалани айтиш Аллоҳ таолонинг буйруғига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишдир. Басмала истиъозадан кейин, оятдан аввал ўқилади. Фақатгина “Тавба” сурасининг бошида ўқилмайди. Сабаби, мусҳафларда шундай келган. Яна бир сабаби шуки, басмалада раҳмат, меҳр маъноси бор. “Тавба” сураси эса, уруш, шиддат, мушрикларга нисбатан қаттиқлик ҳақидадир. Яна бошқа бир сабаби, “Тавба” сураси ўзидан аввалги “Анфол” сурасининг давоми, яъни, бу икки сура аслида битта сура эканлиги эҳтимоли ҳам бор. Истиоза, басмала ва суранинг бошини ўқилиши Ҳаммасини қўшиб ўқиш, яъни истиоза, басмала ва суранинг бошини бир нафасда орасини узмай, бир-бирига қўшиб ўқиш. Ҳаммасини алоҳида-алоҳида ўқиш, яъни истиозани ўқиб, тўхтаб, нафас олиб, кейин басмалани ўқиб, тўхтаб, нафас олиб, кейин суранинг бошини ўқиш. Истиоза ва басмалани қўшиб, бир нафасда ўқиб, тўхтаб, суранинг бошини алоҳида ўқиш. Истиозани ўзини ўқиб, тўхтаб, басмала ва сура бошини бир-бирига қўшиб, бир нафасда ўқиш. Сура охири, басмала ва кейинги суранинг бошини ўқилиши Яъни бир сурани тамомлаб, кейинги сурага ўтмоқчи бўлганимизда, қуйидаги уч йўлдан бирини танлашимиз мумкин: Ҳаммасини алоҳида-алоҳида ўқиш. Аввалги суранинг охирги оятини ўқиб, тўхтаб, басмалани алоҳида ўқиб олиб, кейин суранинг бошини ўқиш. Ҳаммасини қўшиб ўқиш. Суранинг охири, басмала ва суранинг бошини бир нафасда қўшиб ўқиш. Суранинг охирини ўқиб, тўхтаб, басмалага кейинги суранинг бошини қўшиб ўқиш. Бунда тўртинчи кўриниш йўқ, яъни суранинг охирини басмалага қўшиб ўқиб, тўхтаб, кейинги суранинг боши ўқилмайди, чунки басмала суранинг охирги оятига ўхшаб қолади. Басмала суранинг бошида ўқиш учундир, охирида эмас. “Анфол” сурасининг охирини ва “Тавба” сурасининг бошини ўқилиши: “Анфол” сурасининг охирини “Тавба” сурасининг бошига қўшиб, бир нафасда ўқиш. “Анфол” сурасини тугатиб, тўхтаб, “Тавба” сурасини бошлаш. Сакта қилиш. Яъни “Анфол” сурасининг охирги ояти ва “Тавба” сурасининг бошини нафас олмай, тўхтаб, сакта қилиб ўқиш. Мулоҳаза: Биз истиоза, басмала ва сура боши ҳақида гапириб ўтдик. Агар суранинг бошидан эмас, ўртасидан ўқилмоқчи бўлинса, истиоза, басмала ва қасд қилинган оят ўқилади. “Тавба” сурасининг ўртасидан ўқилмоқчи бўлса, истиозанинг ўзи билан кифояланиб, басмалани ўқимаган дуруст. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов 366
Бир вақтлар катта бир олим ва валий зот яшаган эканлар. У киши кўплаб олимларни тарбия қилганлар. Шундай олим шогирдларидан бири ҳийлагина ўзига бино қўйган, илм йўлида амалга оширган баъзи катта ишлари билан манмансираб, фахрланадиган бўлиб қолибди. Лекин устозининг ҳузурида унинг изҳори фазли тавозе ва камтарликнинг ҳарир либосига ўралган шаклда бўй кўрсатарди. Бир куни у ўзининг қилган ишлари ҳақида устозига гапира туриб, ўзимиз ҳеч ким бўлмасак ҳам, Аллоҳ бизнинг қўлимиз орқали ўз динига нусрат бермоқда, ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: “Аллоҳ бу динни фожир кишининг қўли билан ҳам азиз қилур!”, деганлар-ку, дея юқоридагидек “камтарлик” қилибди. Лекин, қалбининг туб-тубида бу сўзлари учун устозидан лутф, мақтов ва эътироф кутиш истаги тинмай типирчиларди. Шу вақт кутилмаганда устози унга шундай хитоб қилди: “сен ҳали ўзингни бу ҳадиси шарифда тилга олинган фожир кимсага тенглаштиряпсанми?! Валлоҳи, сен ҳали бу ҳадиси шарифдаги фожир кимсачалик бўлганинг йўқ. Бу қадар хомтама бўлма! Ўзингни алдама. Бугундан бошлаб, фақат камчилик ва гуноҳларинг ҳақида ўйла, тақсиротингни тўғрилаш ҳақида бош қотир. Дин номига қилган бирорта ишингни эслама. Аллоҳни муроқаба қил!”. Бу сўзлар шогирднинг бошига гурзи мисол тушди. Ва бир онда унинг оламини остин-устун этди, ларзага солди. Унинг уфқини беркитиб қўйган нарцисизм булутларини ҳар томон тарқатиб юборди. Ортиқ, шогирднинг қалб самосида махофатуллоҳ, маърифатуллоҳ ва муҳаббатуллоҳ қуёши қайта порлади. Устоз биргина таважжуҳи билан шогирднинг қалб кўзини очиб, унга етиб келган асл воқеълигини кўрсатган эди. Қараса, кўзига жаннат осмонлари бўлиб кўринаётган нарсалар ботқоқлик узра ёйилган оқ туманлар экан. Шогирднинг кўзларидан шашқатор қуйилувчи ёшлар унинг қалб ойнасини ювди, жилолади. Энди у ҳаммадан камсуқум, ҳаммадан мутавозе, ҳаммадан гўзал хулқли ва фақат ўз камчиликларини ислоҳ қилиш йўлини тутган инсонлардан бўлди. Кундузлари соиму тунлари эса қоим бўла бошлади. Ортиқ у кимни кўрса албатта ўзидан афзал деб билар ва ҳавас қиларди. У шу тобда Аллоҳ томонга олиб борадиган ҳақиқий йўлга сулук этганди. Устози кеча кундуз унинг ҳаққига дуои хайр қилар, мудом яхшилик соғинарди унга. Йиллар ўтди, шогирд аввалгидан кўпроқ ишларни амалга оширди, китоблар битди, донғи чор-атрофга ёйилди. Ўзи ҳам чин валийлардан бўлди. “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси А.Султонхўжаев Манба 262
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2018 йилги Мурожаатномасида кириб келаётган янги — 2019 йилни Ўзбекистонда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилишни таклиф этди, хабар берди kun.uz сайти. Ўзбекистон Президентининг бу таклифи йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди. «Ҳеч қайси давлат инвестицияни ривожлантирмасдан, ҳеч қандай натижага эришмайди. Энг мураккаб йўл, бу инвестиция жозибардорлигини сармоядорларга етказиш бўйича катта ишларни қилишимиз керак. Муҳитни яратмас эканмиз, олдимизга қўйган юксак марраларга эришолмаймиз. Муҳитни яратмас эканмиз, олдимизга қўйган юксак марраларга эришолмаймиз. Жуда катта марра оляпмиз. Қарор, қонун, фармон, керак бўлса кадрлар дунёқарашини ўзгартиришимиз керак. Жойлардаги тўсиқларни олиб ташласак, инвестиция муҳити таъминланади», деди президент. 329