islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 2018

Month

Тавба фазилати

Инсон бордирки баъзан билиб, баъзан билмаган ҳолда хатоларга йўл қўяди. Ўзининг хатоларини билиши, уни англаб етиши илмдир. Шундай илм гуноҳларни тарк қилишга сабабчи бўлади. Ундан кўзланган мақсад ҳам аслида мана шу эди. Аллоҳ Таоло Қуръони каримда шундай буюради: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса! У кунда Аллоҳ пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирганларни шармисор қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юрар. Улар: ”Эй Раббимиз! Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни мағфират этгин. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирсан”, – дерлар” (Таҳрим, 8). Бу оятда “қайтинглар”, ”чин тавба қилингиз” дегани амри вожиб келтирилгандир. Тавба сўзи аслида “қайтиш” маъносини англатади. Истеълоҳда эса, банданинг гуноҳдан қайтиши ҳам тавба дейилар экан. Тавба нима учун керак деган саволнинг жавоби шуки Аллоҳ бизларга раҳмат эшикларини очади. Агар бизга тавба қилиш имкони берилмаганида эди ер юзида биронта ҳам инсон жаннатга кирмаган бўларди. Қачонки гуноҳ қила туриб тавба қилса, шу бандани Аллоҳ таоло яхши кўради. Тавба инсонларга келаётган балони ҳам қайтаришга сабаб бўлади. Масалан, Юнус алайҳиссалом қавмига шиддатли азоб келиши муқаррар бўлиб турган пайтда, бутун қавм эркаклар аёллардан, аёллар болалардан ажралиб қаттиқ тавба қилишиб, йиғлашиб, то саҳар вақтигача тавба қилганларидан кейин уларга келиши лозим бўлган балони Аллоҳ таоло қайтарди. Кўряпмизки, тавба нақадар улуғ неъмат. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг машҳур саҳобаларидан бўлган Каъб ибн Моликнинг тавбалари “тавбатан насуҳа” (холис тавба) бўлганлиги учун ҳам, Аллоҳ таоло унинг зикрини Қуръонда келтирдики, қиёматга қадар тиловат қилинадиган бўлиб қолди. Ҳақиқий тавба эди у. Бу воқеа Табук ғазотида бўлиб ўтган. Ҳар гал ғазотга чиқаётганларида ички сотқинларни чалғитиш учун Мадинани бошқа томонидан айланиб, ўтиб кетилар эди. Аммо бу сафар одатга хилоф ўлароқ қачон, қайси жойга боришлари маълум қилинди. Тонгда йўлга чиқадиган бўлдилар. Каъб ибн Молик ва унинг икки шериги ҳалигача йўлга отланишмаган эди. Каъб ибн Молик ўз даврининг бой ва обрўли кишиларидан эди. Кенг майдонли боғларидан бир дарахтнинг соясида дам олиб ётишиб “Эртага йўлга чиқаман” деб кунни ўтқазишади. Эртаси куни яна “Эртага йўлга чиқаман, тез юриб етиб оламан” деб хаёл қилишди. 3 кун ўтиб, ғазотга кетганларнинг қайтиб келаётганлари маълум бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб нима учун бормаганликларини айтишади. Каъб ибн Моликга навбат етганида унинг жавоби йўқлигини айтади. Шунда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларини ўгириб олиб, саҳобаларига у билан гаплашмасликларини айтадилар. Саҳобалар ҳатто саломига ҳам алик олишмайди. Каъб ибн Молик жуда изтиробда қолади. Қаттиқ тавба қилади, шунчалик холис тавба қилидики, 50 кун ўтади. Аллоҳ учун бор мол мулкларини эҳсон қилиб юборади, битта кўйлагигина қолади. 50 кун тонгида бир киши “Эй Каъб суюнчи бер, Аллоҳ сени тавбангни қабул қилди!” – деб узоқдан бақириб келади. Шунчалик қувониб кетадики, сенга шу устимдаги кўйлагимни ҳадя қилайин, деб бериб юборади. Шу пайт бир отлиқда киши келиб, у ҳам шу гапларни қайтариб суюнчи дейди. Каъб ибн Молик сенга берадиган нарсам қолмади, майли бировдан қарзга кўйлак олиб сенга берайин, деб уни ҳам қуруқ қайтармайди. Ўзи эса масжид томон боради. Пайғамбаримиз “Аллоҳ сени тавбангни қабул қилди, эй Каъб!”, деб уни қучоқлаб қўядилар. Шунда Тавба сураси нозил бўлган экан. Тавба шу даражада улуғ, аҳамиятли амаллардан бири эканки, Қуръони каримда 114 та сурадан биттасини Тавба деб ажратиб қўйди ва уни “Басмала”сиз бошлади. Бунинг сабаби инсонларни тавбага чақириш, гуноҳкорларни гуноҳдан тийилишига бир ишора эди. Хасан Басрий тавба ҳақида шундай байтни келтирганлар: Эй Аллоҳга қарши йигит, осий сағир, Гуноҳкорнинг жазоси не, биласанми? Осийларнинг жойи – саъир ёнар ўзи, Шиддатли ўт ичра пишар гўзал...

Юсуф Ҳамадоний (қуддуса сирруҳу)

Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи Ҳамадон шаҳрида 440 ҳижрий санада туғилганлар. У зотнинг тўлиқ исмлари Абу Яъқуб Юсуф ибн Ҳусайн ибн Айюб Ҳамадонийдир. Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи тасаввуфнинг йирик намояндаси, буюк олим эди. Боғдодда Абу Исҳоқ Шерозийдан таҳсил олган. Исфаҳон, Самарқанд, Бухорода илмларини оширганлар. Тасаввуфни Абу Али Формадий, Абдуллоҳ Жувайний ва Ҳасан Симнонийлардан оладилар. Замонасининг буюк алломалари Абдул Қодир Гилоний, Ғаззолий, Ҳамидуддин Мултонийлар билан мулоқатда бўлганлар. 30 маротаба Ҳаж зиёратига борганлар. Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи Бухорода узоқ муддат яшаб, Аҳмад Яссавий ва Абдул Қодир Ғиждувоний ва бошқа машойихларга устозлик қилганлар ва кейинчалик Хожагон Нақшбандийя тариқатининг айрим қоидаларини ишлаб чиққанлар. Хожа Абдуллоҳ Барроқий Хоразмий, Хожа Ҳасан Андоқий Бухорий, Аҳмад Яссавий, Абдул Холиқ Ғиждувоний Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳидан сўнг унинг халифалари сифатида муридларнинг тарбияси билан шуғулланганлар. “Рутбатул ҳаёт” (“Ҳаёт мезони”), “Кашф”, “Рисола дар одоби тариқат”, “Рисола дар ахлоқ ва муножот” каби асарлар ёзганлар. “Ҳаёт мезони” рисоласи ўзбек тилида нашр қилинган (Тошкент, 2003). Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи 18 ёшларида Ҳамадондан Бағдодга келадилар. У ерда Абу Жаъфар ибн Маслама, Абдус Сомад ибн Маьмун, Ибнул Муҳтадий биллаҳ, Хатиб Абу Бакр, Ибн Ҳизормард, Ибн Нуқуд, Абу Ҳаттоб Муҳаммад ибн Иброҳим Тобарий, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Фазл Форсий ва бошқа бир неча уламолардан илм олганлар. Юсуф Ҳамадоний раҳматиллоҳи алайҳи силсила омонатини Абу Али Фармоний раҳматуллоҳи алайҳдан олганлар. Абу Саъд Самъоний айтадилар: “У зот тақводор, парҳезкор, ибодатгўй, илмига амал қилувчи, ҳол ва мақомлар соҳиби эди. Унинг карвонсаройида Аллоҳ таолога яқинлик ҳосил қилиш учун дунё ишларидан узилган муридлар яшаганлар”. 506 йили боғдодга келадилар. Кейинчалик Марвда яшаганлар. Сўнг Ҳиротга  сафар қилганлар. У ерда бир неча йил яшаганлар. Шундан сўнг Марвга қайтадилар. Сўнг яна Ҳиротга иккинчи бор сафар қиладилар. Йўлда кетаётиб “Бағшур” яқинига етганларида вафот этадилар. Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳ ўз суҳбатларида машойиҳларнинг ҳикматли сўларини ҳам кўп ишлатар эдилар. У кишининг ҳимматлари олий эди. Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳ Ҳирот билан Марвнинг орасида бориб келиб турар ва ваъзу насиҳатда давом этар эдилар. У кишидан истифода этганлардан беш одам буюк шайҳ ва тариқат намояндалари бўлиб етишдилар. Улар: Хожи Убайдуллоҳ Баркий, Хожа Ҳасан Антокий, Хожа Аҳмад Яссавий, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Хожа Ҳаким Санўийлардир. Ҳазрати Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг бош халифалари Муҳаммад Порсо ҳазратлари ўзларининг “Фаслул Хитоб” номли китобларида Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳининг ҳар бири бир китобга тенг келадиган ҳикматли сўзларидан бир қисмини тўплаганлар. Ҳижрий 535 санада Марвда вафот этганлар. Хоки Бомиёндан Марв шаҳрига олиб келиниб, қайта дафн этилганлар. Абдул Холиқ Ғиждувоний, Фаридуддин Атттор, Абдур Раҳмон Жомий, Алишер Навоий асарларида Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳақида маълумотлар учратиш мумкин. Тошкент ислом институти битирувчиси, Мир араб ўрта махус ислом билим юрти мударриси Абдусамад Тожиддинов 322

Саҳобийнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраган саволи

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят: “Ақраъ ибн Ҳобис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради: – Ё Расулуллоҳ! Ҳаж қилиш ҳар йили фарзми ёки фақат бир марта? – Бир маротаба, – деб жавоб бердилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам – қурби етган киши ихтиёрий равишда яна ҳаж қилиши мумкин“. (Ибн Можа ривоятлари). Бошқа ривоятларда зикр этилишича, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга хутба қилиб, дедилар: – Эй одамлар! Аллоҳ таоло сизларга ҳажни фарз этди. Ҳаж қилингиз! Бир киши сўради: – Ё Расулуллоҳ! Ҳар йилими? – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бермадилар. Ҳалиги киши юқоридаги саволини уч маротаба берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: – Агар “Ҳа!“ деганимда ҳар йили ҳаж қилиш фарз бўлиб қоларди. Сизларнинг эса бунга кучларингиз етмасди. Модомики, тўхтаган эканман, мени тинч қўйингиз. Сизлардан олдингилар кўп савол беришлари ва пайғамбарларига қарши чиқишлари сабабли ҳалок бўлганлар. Агар бир нарсага буюрсам, имкониятингиз даражасида уни бажаринглар. Нимадан қайтарсам, уни тарк этинглар“. (Муслим ривоятлари). Абу Довуд ва Ҳоким ривоятида ҳам иккинчи марта ҳаж қилиш ихтиёрий эканлиги айтилган. Баъзи олимлар баҳсимиз мавзуси бўлган ҳадисни видолашув ҳажида айтилган дейишган. Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга Исломнинг фарз ва рукнларини ўргатиб хутба қилишлари асносида мазкур ҳадисни айтганлар. Валлоҳу аълам. «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Шамсиддинхўжа Сулаймонов 153

Талабаларнинг Бухоро мадрасаларидаги педагогик амалиёти қандай ўтмоқда?

Ҳар йили ноябрь ойи бошида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғига биноан Тошкент ислом институти битирувчи курс талабалари юртимизнинг турли ҳудудларида жойлашган ислом билим юртлари (мадрасалар)да педагогик амалиёт ўташ учун йўл оладилар. Шундай талабалардан бир гуруҳи айни пайтда Бухорои шарифда жойлашган нуфузли ислом билим юртларида таълим бериш йўлидаги илк қадамларини қўймоқдалар. Нурбаев Ҳурмуҳаммад, Маткаримов Турсунбой ва Жамбилов Мансур Мир Араб Олий мадрасасида, Раҳимов Неъматуллоҳ, Холназаров Азизбек, Нажмиддинов Ҳамидуллоҳ, Неъматов Сулаймон, Асатуллаев Фарҳоджон, Ғуломов Зарифжон ва Баҳодиров Ҳожакбар Мир Араб ислом билим юртида ҳамда Жўйбори Калон аёл-қизлар ислом билим юртида эса Нажмиддинова Робия ўзларининг педагогик амалиётларини ўтамоқдалар. Ушбу амалиётчи талабаларга Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар Маҳмудов раҳбарлик қилмоқда. 2018 йилнинг 4-6 декабрь кунлари Зафар Маҳмудов талабаларнинг амалиётдаги фаолиятларини назорат қилиш ва улар ўтказадиган очиқ дарсларни таҳлил қилиш мақсадида юқорида айтиб ўтилган Бухородаги таълим муассасаларига ташриф буюрди. З.Маҳмудов, сафар давомида амалиётчи талабаларининг Қуръон қироати ва тажвид, тафсир, фиқҳ, ақоид ва араб тили каби мутахассислик фанларидан ўтган очиқ дарсларини кузатди. Дарслардан сўнг мадраса мударрислари билан ўқув жараёнининг таҳлили ўтказилиб, амалиётчиларнинг ютуқ ва камчиликлари ўзаро муҳокама қилинди. Шунингдек, Зафар қори Маҳмудов Мир Араб Олий мадрасаси, Мир Араб ислом билим юрти ва Жўйбори калон аёл-қизлар ислом билим юртларининг 1–2 курс талабалари иштирокида “Қуръон ёдлаш фазилатлари” тўғрисида давра суҳбати ўтказди. 416

Олий диний таълим муассасаси рўйхатдан ўтди

Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида, шу йил 1 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида Ҳадис илми мактаби олий диний таълим муассасаси шаклида ташкил этилди ва 5 ноябрь куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиб, 23-сонли гувоҳномага эга бўлди, дея хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Ушбу олий диний таълим муассасасини Бош қомусимизнинг 26 йиллиги арафасида давлат рўйхатидан ўтказилишида ҳам ўзи хос рамзий маъно бор. Ҳадис илми мактабининг ташкил этилиши Конституциямизда ва “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунда белгиланган диний таълим олишга бўлган фуқароларимиз ҳуқуқларини амалга оширишлари учун яна бир катта имконият бўлди. Гувоҳномани топшириш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари Ҳадис илми мактаби улуғ алломаларимиз, муҳаддис аждодларимиз ишларини давом эттириш имкониятини тақдим этиши, бу даргоҳда таълим олган ёшларимиз келажакда малакали мутахассислар сифатида аждодларимизнинг давомчиси бўлишга ва динимизнинг эзгу таълимотларини одамлар онгу шуурига сингдиришга хизмат қилишларини алоҳида қайд этдилар. Ҳадис илми мактаби фаолиятига улкан муваффақиятлар тилаб, эзгу дуолар қилинди. 172
1 18 19 20 21 22 24