islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 14, 2019

Day

Ватан ҳимоячилари аёллар ардоғида

Опам деб, синглим деб, ота-онам, деб, Сиғинган гўшам деб, қиблахонам деб. Ҳар гарди олтиндан, гул остонам, деб, Мард жонлар севади асли Ватанни! Мамлакатимизда ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни сифатида нишонланади. Бу бежиз эмас, албатта. Юртимиз тинчлиги, халқимиз хотиржамлиги ва ватанимиз сарҳадлари мустаҳкамлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг хизмати беқиёсдир. Жорий йилнинг 14 январь куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни“ муносабати билан “Ватан ҳимоячилари аёллар ардоғида“ мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Республика оила илмий-амалий тадқиқот марказининг Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўлими мудираси Дилдорахон Таджибаева меҳмон бўлди. Суҳбат “Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғояси асосида ташкил этилди. Суҳбатда меҳмон талаба қизларга оила мустаҳкамлиги энг буюк масъулият эканлигини ва ҳақиқий фидоий, ватанпарвар авлодни камолга етказиш учун оилада соғлом муҳитни яратиш жамиятимиздаги хотин-қизларни бурчи эканлигини таъкидлаб ўтди. Маънавият, маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 188

Яхшилик қилишга шошилинг

Ислом ахлоқида тарбия кўрган ва унинг соф ва пок булоқларидан баҳра олиб улғайган мусулмон ўзи яшаб турган жамиятдаги барча инсонларга наф келтиришга, улардан зарарни даф қилишга саъю-ҳаракат қилади. Чунки, у ҳақиқат, яхшилик, фазилат каби одоб-ахлоқ асосида тарбия олган. Инсонларга яхшилик қилиш – уни икки дунё саодатига олиб келишини яхши англайди. Аллоҳ таоло хитоб қилади: “Эй, имон келтирганлар! Рукуъ қилингиз, сажда қилингиз ва Раббингизга ибодат қилиб эзгу иш қилингиз – шоядки, нажот топсангиз!” (Ҳаж сураси 77 оят). Мусулмон киши ушбу ояти карима мазмунидан келиб чиқиб ўзгаларга яхшилик қилишга астойдил ҳаракат қилади. Чунки, у яхшилик йўлида қўйилган ҳар-бир қадам учун Аллоҳдан улуғ ажрлар бўлишига қатъий ишонади. Инсониятни жоҳилият залолатидан Ислом нури сари юзланишга сабаб бўлган улуғ зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтганлар: “Қуёш балқиган ҳар бир кунда икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этишинг – эҳсондир. Бир кишини уловига минишида ёрдам беришинг ва юкини уловига кўтариб юклаб беришинг эҳсондир. Бир кишига табассум билан яхши сўз айтишинг – эҳсондир. Намоз сари босган ҳар бир қадаминг баробарида сен учун эҳсон бор, одамларга азият берадиган нарсани йўлдан бартараф этишинг ҳам эҳсондир”. Мусулмон киши ўзининг ижтимой ҳаётида адо қиладиган яхши амаллари билан намоз ўқиш учун масжид сари босган қадами ўртасидаги бу боғланиш қандай ҳам гўзал! Онгли мусулмон тасаввурида инсоннинг барча амаллари, модомики ниятида Аллоҳ таоло розилигини топиш бўлса, шубҳасиз ибодат бўлади. Шунинг учун ҳам мусулмон кишисига яхшилик эшиклари доимо очиқ, у Аллоҳнинг кенг раҳмати, беқиёс савоблари ва раҳмати соясида бу эшиклардан хоҳлаган вақтида кираверади. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Ҳар бир мусулмон кишиси садақа-эҳсон қилмоғи лозим. Саҳобайи киром савол қилиб сўрашди: Эй Аллоҳнинг расули! Агар садақа қилишга бирор нарса топа олмаса нима қилади? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Қўли билан меҳнат қилади, ўзига ҳам фойда келтиради ва садақа ҳам қилади. Улар сўрашди: Эй Аллоҳнинг расули! Агар бунга қодир бўлмаса, не чора қилади? Ул зоти шариф дедилар: Қийналган, муҳтож кишига ёрдам қилади. Асҳоблар савол қилишди: Эй Расулуллоҳ! Агар буни ҳам қила олмаса нима қилади? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб берадилар: “Яхшиликка далолат қилади” Саҳобайи киром сўрашди: Буни ҳам қила олмаса-чи,? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Ўзини ёмонликдан тияди, шу нарса ундан садақа бўлади”. Ҳадиси шарифда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ҳар бир мусулмон кишиси садақа-эҳсон қилмоғи лозим, дедилар, сўнгра турли хайрли, маъруф ва яхшиликларни санаб ўтдилар. Мусулмон кишиси бу амалларни қилиши орқали улуғ савобларга эришиши мумкин. Демак, мусулмон кишиси садақа-эҳсон қилмоғи, яъни ўзи яшаётган жамият фаровонлиги ва саодати йўлида хайрли амалларни адо этмоғи лозим. Агар бундан ожиз бўлса ёки бирор-бир сабаб юзасидан қила олмаса, у вақтда тили ва қўл-оёқларини ёмонликдан тийса, шубҳасиз ажру-савобга сазовор бўлади. Бугун мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик, хонадонимиздаги осойишталик, дастурхонимиздаги тўкинлик Яратганнинг биз бандаларига кўрсатаётган чексиз раҳмати, фидоий инсонларнинг элим-юртим деб қилаётган эзгу меҳнатининг самарасидир десак, асло янглишмаймиз. Зотан, ҳар бир кунини, ёйинки ҳар сониясини ўзгалар корини осон қилишга, ўксик қалбларнинг кўнглини кўтаришга бахшида этадиган инсонлар – чинакам фидоийлардир. Инсонлар хизматида ҳам бўлиш, уларга имкон қадар ёрдам қўлини чўзиш ва ҳожатларини раво қилишда доимо саъю-ҳаракатда бўлиш қандай саодат. Бу ҳақда Пайғамабаримиз соллаллоҳу...

2018 ЙИЛДА ИНСТИТУТИМИЗ УСТОЗ ВА ТАЛАБАЛАРИНИНГ РЕСПУБЛИКА ҲАМДА НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО МУСОБАҚАЛАРДАГИ МУНОСИБ ИШТИРОКИ

Тошкент ислом институти талабаларнинг турли нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиб, юртимиз шаънини ҳимоя қилиб, фахримизга сабаб бўлиши, улар эришаётган ютуқлар замирида олий Маъҳаддаги малакали устозларнинг хизматлари таҳсинга сазовордир. Бугун биргина Тошкент ислом институтининг ўзида Қуръони каримни тўлиқ ёдлаган юздан ортиқ қорилар таҳсил олмоқда. “Таҳфизул Қуръон” (Қуръонни ёдлатиш) кафедрасида ёшларга Қироат илмидан таълим бераётган ўндан ортиқ қори устозлар ҳамда эликка яқин турли диний-маърифий ва хорижий фанлардан таълим бераётган ўқитувчи-ходимларнинг барчаси ўз соҳасининг малакали мутахассиси ҳисобланади. Мана йигирма саккиз йилдирки, юртимизда Республика миқёсида Қуръони каримни ёддан ва тажвид қоидалари билан тиловат қилиш бўйича диний таълим муассасалари талабалари ўртасида мусобақалар ўтказиб келинмоқда. Мазкур мусобақаларда юқори натижага эришган қори ва қориялар турли хорижий давлатларда ўтказиладиган Халқаро Қуръони карим мусобақаларида ҳам иштирок этмоқдалар. Масалан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Кувайт, Малайзия, Индонезия, Эрон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси каби давлатларда бўлиб ўтган Қуръони карим мусобақаларида қориларимиз юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқдалар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 22 январдаги фармони билан тасдиқланган Давлат дастурида Республикамизда марказлашган Қуръони карим мусобақасини ўтказиш назарда тутилган эди. Шунга асосан, 2018 йил февраль-март ойларида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” эркаклар ва аёллар ўртасида “Ҳифз” ва “Тиловат” йўналишларида Республикамизнинг турли ҳудудларида истиқомат қиладиган беш мингдан ортиқ қори ва  қорияларимиз беллашдилар.Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бошланган Қуръони карим мусобақаси мўмин-мусулмонларимиз кўпдан бери интиқиб кутган қувончу шодликларни олиб келди. Қалбда мамнунлик, кўзда ёш ила қилинган дуолар, ҳузурбахш тиловатлар сабаб юртимизга файзу баракалар ёғилди. Қувонарлиси, ушбу мусобақанинг Республика босқичида диний таълим муассасалари талабалари ўртасида ғолиб бўлганларнинг орасида Тошкент ислом институти талабалари ҳам бор. Хусусан, “Ҳифз”йўналишида олий ўринни Нуриддинов Юлдошбой Иброҳим ўғли, 2-ўринни Саидалиев Муҳаммад Ҳожи Мирзо Мўминжон ўғли,“Тиловат” йўналишида 3-ўринни Нажмиддинов Ҳамидуллоҳ Собит ўғли, аёл-қизлар ўртасида “Ҳифз” йўналишида олий ўринни Нажмиддинова Робия Қутбиддин қизи, “Тиловат”йўналишида 1-ўринни Сайдалиева Муфаззала Собиржон қизи қўлга киритдилар. “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018”нинг мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳиби Нуриддинов Йўлдошбек қори Иброҳим ўғлига Президент совғаси – “Лаcетти” автомашинаси топширилди. Шунингдек, “Тиловат”йўналиши ғолибларига икки кишилик, “Ҳифз”йўналиши ғолибларига уч кишилик Умра сафари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тақдим этилди.2018 йилнинг 10-18 апрель кунлари Кувайтда IX – Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан келган қорилар беллашдилар. Мазкур мусобақада икки – “Ҳифз” ва “Тиловат” йўналишида қорилар иштирок этган бўлса, “Ҳифз”йўналиши бўйича институтимиз талабаси Раҳмонбердиев Абдулазиз қори Рустам ўғли Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, кучли ўнталикка кирди. 2018 йилнинг 19 апрель куни Эрон Ислом Республикасининг Вақф ва хайрия ишлари ташкилоти томонидан ўтказилган 35-Халқаро Қуръони карим мусобақасида институтимиз талабаси Туйғунов Иброҳим қори Жаҳонгир ўғли тиловат йўналиши бўйича иштирок этиб,мусобақадаги муносиб иштироки учун ташаккурнома билан тақдирланиб, кучли ўнталикдан жой олди. 2018 йил 3 май куни Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ташкил этилган халқаро Қуръон мусобақасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018”нинг аёл-қизлар ўртасида олий ўринни эгаллаган институт талабаси Нажмиддинова Робия Қутбиддин қизи халқаро Қуръон мусобақасида “Ҳифз”йўналиши бўйича финал босқичида беллашиб, дунё мамлакатлари қориялари ичида 100 баллдан 90 балл олиб, кучли еттиликдан ўрин олди ва Ўзбекистон Республикаси шаънини халқаро мусобақада муносиб тарзда ҳимоя қилди. 2018 йил 5 май куни Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” саройида юртимизда илк бор ўтказилган “Ҳадиси шариф билимдони – 2018” Республика танловининг Тошкент шаҳар босқичининг эркаклар ва аёл-қизлар ўртасидаги қисми ўтказилди. Танловда диний таълим муассасалари талабалари ҳамда ҳадис илмидан хабардор бўлган иқтидори ёш йигит-қизлар иштирок этдилар. “Ҳадиси шариф билимдони – 2018” Республика танловида 100 баллдан 97 балл тўплаб,1-ўринни институтимиз талабаси Юсупов Халиллуллоҳ Сади ўғли, 2-ўринни 88 балл...
1 2