islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 16, 2019

Day

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИГА САЁҲАТ

Маълумки, ҳар бир давлатнинг қуролли кучлари ва ҳимоячилари бўлади. Ватан ҳимояси олий бурчдир. 1993 йилдан бошлаб 14 январь юртимизда “Ватан ҳимоячилари куни” сифатида нишонлаб келинмоқда. Шу кундан бошлаб ҳар йили республикамизда “Ватан ҳимоячилари куни” эътибор билан кутилади. Ушбу кун муносабати билан, жорий йилнинг 16 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 1-курс талабалари куратор Э.Аҳматқулов, А.Мадаипов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейига ташриф буюришди. Ушбу музей 1965 йилда ташкил топган. Музей экспозицияси Қуролли Кучлар тарихи, Марказий Осиё халқлари ҳарбий санъати, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ривожланишининг ҳозирги даврини акс эттиради. Шунингдек, музейда буюк саркарда Амир Темурга бағишланган алоҳида “Темурийлар даври ҳарбий санъати“ экспозицияси ҳам мавжуд. Бу ерда ҳарбий юришлар хариталари, аскарлар сафланишининг схемалари, қурол-аслаҳалар, нишонлар ва Темурийлар даврининг бошқа экспонатлари ўрин олган. Ўзбекистон халқининг иккинчи Жаҳон урушида иштирокига бағишланган экспозиция ҳам мавжуд. “Мустақил Ўзбекистонни қўриқлаш“ экспозициясида қўшин турлари, ҳарбийлар ҳаёти, уларнинг жанговар ва ҳарбий-сиёсий  тайёргарлиги ҳақида  маълумотлар  олиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг давлатимиз ҳудудида ҳарбий саънат тарихининг, турли тарихий даврларида юз берган ҳарбий воқеаларнинг, шу жумладан давлатчиликнинг юзага келишида, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг шаклланиши ва ривожланишида ўзининг бебаҳо ҳиссасини қўшган буюк саркардалар ва қаҳрамонлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши кўзда тутилган. Ташриф давомида талабалар музейдаги ҳарбий экспонатлар билан яқинда танишиб, Давлатимизнинг ҳарбий салоҳияти ва унинг жанговар  қудрати ҳамда юртимиз поспонлари ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.Талабаларнинг эътироф этишларича, бу ташриф кишида Ватан ҳимоячиларининг хизматлари нечоғлик хатарли бўлиши билан бир қаторда ўз вақтида масъулият ҳамда юксак шарафли эканини ҳис қилишга ёрдам беради. Шунингдек, уларда Давлатимизнинг қудратига нисбатан ишонч ҳиссини ҳамда юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги каби неъматларни чуқур англаб етишга ундайди. Экскурция сўнгида талабалар музей ёнида эсдалик учун суратга тушдилар. Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида жонини ҳам аямайдиган мард ўғлонларимиз ҳамиша омон бўлишсин! Байрамингиз муборак бўлсин, мард ва жасур Ватан ҳимоячилари! Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 344

Истанбулда “Саҳиҳ ал-Бухорий” халқаро симпозиуми ўтказилади

Жорий йилнинг 1-3 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Ибн Халдун университетида “Саҳиҳ ал-Бухорий”: анъанавий ва замонавий ёндашувлар” номли халқаро симпозиум бўлиб ўтади. Мазкур илмий анжуман “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарида бобларнинг номланиши, муаллақлар, такрорий ҳадислар, ҳадис олишдаги шартлар, бир матнни бошқасидан ажратиш методологияси, қўлёзмалардаги фарқлар, матн билан боғлиқ изланишлар, шунингдек асарга қаратилган танқидларни тадқиқ этишни мақсад қилган. Симпозиумда “Саҳиҳ ал-Бухорий”нинг тарихи ва ундаги методология, асардаги ҳадислар, “Саҳиҳ ал-Бухорий”га ёзилган шарҳлар, “Саҳиҳ ал-Бухорий” ва Ислом тамаддуни, “Саҳиҳ ал-Бухорий”га билдирилган танқидлар мавзулари кўриб чиқилади. Симпозиумда маъруза қилиш учун аввал ўрганиб чиқилмаган мавзуларга устунлик берилади. Симпозиумда қатнашиш учун шу йилнинг 10 мартига қадар маълумотнома (резюмиларни) топшириш керак. “Саҳиҳ ал-Бухорий” халқаро симпозиумини ўтказиш муддатлари: Тезисларни (маърузалар) қабул қилишнинг сўнгги муддати: 10 апрель 2019 йил Ҳужжатларни топшириш муддати: 30 июль 2019 йил Қабул қилинган маърузаларни эълон қилиш санаси: 5 сентябрь 2019 йил Халқаро Симпозиумни ўтказиш санаси: 1-3 ноябрь 2019 йил Симпозиум ҳақида тўлиқ маълумот қуйидаги сайтда инглиз, турк ва араб тилларида мавжуд: www.meeting.ihu.edu.tr Манба 260

ВАТАННИ СЕВИБ ҲИМОЯ ҚИЛИШ – МУҚАДДАС ВА САВОБЛИ АМАЛ

Бугун Қуролли кучларимизнинг ўтган 26 йиллик тарихига назар ташлайдиган бўлсак, миллий армиямизни тубдан ислоҳ қилиш натижасида Ватанни ҳимоя қилиш шарафли касбга айланганини кўришимиз мумкин. Ушбу давр ичида ҳарбий хизматнинг нуфузи бениҳоя ортди. Халқимиз кўча-кўйда ҳарбий либосдаги хизматчиларга янада ҳавас ва ҳурмат билан қарайдиган бўлди. Тақдирини юрт ҳимояси билан боғлаган асл ўғлонлар Ватан меҳрини, халқимизнинг уларга бўлган юксак эътибори, ҳукуматимизнинг ғамхўрлигини ҳамиша юракдан ҳис қилиб хизмат қилмоқдалар. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш, бу борадаги таълим-тарбиявий ишларга мамлакатимиз фуқароларини, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада фаол жалб этиш ва ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш мақсадида ҳамда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан 15 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 2-курс талабалари учун Тошкент шаҳар Олмазор туман Мудофа ишлари илари бўйича бўлим бошлиғи полковник Сайфиддинов Абдумалик Абдуқоххорович билан учрашув ташкил қилинди. Полковник А.Сайфиддинов сўзга чиқиб бугун мустақил мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, жамиятимизнинг барча жабҳаларида муносиб ютуқлар қўлга киритилаётганлиги, хусусан, тиббиёт, таълим, спорт, иқтисодиёт каби ҳарбий соҳада ҳам улкан янгиланишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шундай бир пайтда Ватан билан ғурурланиш, уни тинчлиги йўлида қайғуриш, уни муқаддас билиб, порлоқ келажаги учун хизмат қилиш эр кишининг юксак фазилат саналади деди – А.Сайфиддинов. Ҳақиқатан, Ватан, миллат, дин тушунчалари инсон учун ҳар нарсадан азиз ва муқаддасдир. Бу борада динимиз таълимотида Ватанни севиш ибодат даражасига кўтарилган соф ва асл исломий қадриятдир. Бундай сифатга эга бўлиш кишининг асосий хусусиятларидан биридир. Дарҳақиқат, энг қадрли неъматлардан бири тинчлик ва хотиржамликдир. Мана шу осудаликни ҳеч иккиланмай бепоён ватанимиз сарҳадларини мардона қўриқлаб турган юрт посбонларининг хизматлари катта деб айта оламиз. Ватан ҳимояси учун ҳарбийлар сафида туриш ҳам динимизда улкан савобли амал саналади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассалам ўз ҳадисларида марҳамат қилиб: “Бир кеча-кундуз “рибот” (яъни душман қаршисида туриб, чегарани ҳимоя қилиш) бир ой рўза (нафл) тутган ва бир ой кечалари туриб (нафл) ибодат қилгандан яхшироқдир” – деган эканлар (Имом Бухорий ривояти). Ҳанафий мазҳабининг муҳаддис олими Бадриддин Айний “Умдатул қорий” асарида ушбу ҳадисни қуйидагича шарҳлайди. Ҳадиси шарифдаги “рибот” сўзининг маъноси бу душман тарафга қараб туриш, чегарани ҳимоя қилиш ва ёвларни юртига бостириб киришдан муҳофаза қилишдир. Бундай маънодаги ҳадисларни кўплаб келтириш мумкин. Барча муҳаддислар “рибот” сўзини “чегарани ҳимоя қилиш” деб шарҳлайдилар. Бу юртимиз чегараларида хизмат қилаётган ҳар бир ватан ҳимоячисига тегишлидир.Яна бир саҳоба ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам: “Лайлатул қадрдан ҳам афзал бир кеча борлигининг хабар берайинми?! У шундай бир кечаки хавф-хатарли ерда ўзининг аҳлини, ватанини ҳимоялаш учун қўриқлайдиган қўриқбоннинг кечаси” – деб марҳамат қилган. Абу Атийя Холид ибн Маъдон ривоят қилади:Бир куни Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассаламга жаноза келтирилди. Бир пайт ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассалам қараб:  “Ё Расулаллоҳ, унга намоз ўқиманг, чунки у фосиқ киши эди”, дедилар. Сўнгра Пайғамбаримиз одамларга юзланиб сўрадилар: “Сизлардан бирортангиз бу мусулмоннинг исломий хайрли ишини кўрганмисизлар?” Жамоат орасидан бир киши туриб деди: “Ҳа, Эй Расулуллоҳ, бир кеча чегарада у мен билан бирга Аллоҳ йўлида мусулмонларни душманлардан қўриқлаб чиққан эдик”. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом ўша одам билан бирга майитни қабрга қўйдилар. Уни атрофига муборак қўллари билан тупроқ сепиб майитга қараб дедилар: “Албатта сени ўртоқларинг сени дўзахий деб ўйлаяптилар, аммо мен гувоҳлик бераманки, сен албатта жаннатийсан”. Расулуллоҳ ўринларидан туриб: “Эй Умар, сен одамлар вафот этганидан кейин ҳеч хам уларнинг ёмон амалларини эслама, балки хайрли ишларини гапир” – дедилар. Киндик қони тўкилган, ёшлиги кечган беғубор дамларни...