islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 20, 2019

Day

Уйқудан олдин ўқиладиган суралар

Уйқудан олдин Оятал Курсий, Ихлос сураси, Муаввизатайн, Бақара сурасининг охирини ўқиш мустаҳабдир. Бу эътибор қаратиш муҳим бўлган ва таъкидланган ишлардандир. Бу борада бир неча саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган. Икки саҳиҳ тўпламда Абу Масъуд Бадрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, унга кифоя қилади”. Бир жамоа уламолар “кифоя қилади” деган иборани “кечаси қоим бўлишга кифоя қилади” деб изоҳлайдилар. Бошқалар эса “кечаси етадиган ёмонликларга кифоя қилади” дейдилар. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча Ихлос сурасини ва Муаввизатайнни ўқирдилар. Али розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоят келтирилади: “Исломга кирган ақлли бирор инсонни оятал курсийни ўқимасдан ухлаганини кўрмаганман”. Али розияллоҳу анҳудан қилинган яна бошқа ривоятда шундай дейдилар: “Исломга кирган ақлли бирор инсонни Бақара сурасининг охирги уч оятини ўқимасдан ухлаганини кўрмаганман”. (Бунинг исноди Бухорий ва Муслимларнинг шартига кўра саҳиҳдир.) Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Бирор бир кечани Ихлос сураси ва Муаввазатайнни ўқимасдан ўтказмагин”, дедилар. (Шундан кейин) мен бирор бир кечани Ихлос сураси ва Муаввазатайнни ўқимасдан ўтказмадим”. Иброҳим Нахаъийдан ривоят қилинади: “Улар (аввалгилар) ҳар кеча ана ўша уч сура (Ихлос сураси ва Муаввазатайн)ни ўқишликни мустаҳаб билардилар”. Яна ушбу кишидан ривоят қилинади: “Улар ётоққа ётган вақт Муаввизатайнни ўқишни таълим берардилар”. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зумар сураси ва Бани Исроил (Исро) сурасини ўқимагунларича ухламасдилар”. (Термизий ривоят қилган ва буни ҳасан ҳадис деган.) Ҳар кеча уйқусидан уйғониб кетса Оли Имрон сурасини охири  إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ оятидан охиригача ўқишлик мустаҳаб. Чунки, икки саҳиҳ тўпламда Оиша онамиздан қуйидаги ривоят мавжуд: Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам агар уйғониб кетсалар, Оли Имрон сурасини охирини ўқир эдилар.(Бухорий ва Муслим ривояти) “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин Ҳамроқулов Манба 248

Ислом: моҳият ва талқин. Такфир хатари

Жорий йилнинг 19 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом: Моҳият ва Талқин. Такфир хатари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати котиби Аброр Мухтор Али, Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси А.Олимов ва 2-курс талабалари иштирок этди. Тадбирда устоз сўзга чиқиб, талабаларга ақидада адашган тоифаларнинг хатари, уларнинг ёшлар онгига таъсири ҳақида гапириб, баъзи тоифаларнинг ботил қарашлари ва уларга аҳли сунна вал жамоа уламоларининг раддияларини келтирди. Шу ўринда, юртимиздан етишиб чиққан имом Абу Мансур Мотурудий, имом Абу Ҳафс Умар Насафий каби зотларнинг соф эътиқодни сақлаб қолиш йўлида қилган хизматлари эсга олинди. Шунингдек, талабаларга туросий ақида китобларини мукаммал ўрганиш билан бир қаторда бугунги кундаги уламоларнинг ҳам турли тоифаларга раддия сифатида ёзган асарларини ўқиш борасида қимматли тавсиялар берилди. Суҳбатда хаворижларнинг издошлари бўлган ИШИД ва унга ўхшаш гуруҳларнинг бутун дунёга солган таҳдиди, ислом дини номига келтирган қора доғлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. “Уларнинг мақсади дин эмас балки сиёсий бошқарувдир”, деди устоз. Очиқ ва қизғин тарзда ўтган тадбир сўнгида талабалар ўзларининг кейинги фаолиятида уларга лозим бўладиган воизлик маҳоратини қандай шакллантириш борасида ҳам турли тавсияларни олдилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 147

Эҳсон қилинг, жаннатга киринг

“Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир” (Оли Имрон, 92). Имом Насафий (рaҳимаҳуллоҳ) оятнинг тасфсирида: “Муҳтожларга қилaятган инфоқ-эҳсонингиз ўзингиз яхши кўриб, уни бошқа нарсалардан афзал деб билган мол-мулкингиздан бўлсин”, деган. Мазкур оятнинг “Яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар” жумласидан яхши бандалардан бўлолмайсиз ёки Аллонинг ажру савобига эришолмайсиз, деган маънолар тушунилади. Ҳасан Басрий (раҳматуллоҳи алайҳ): “Банда Аллоҳнинг розилиги учун яхши кўрган нарсасини – гарчи у бир дона хурмо бўлса ҳам – садақа қилган киши мазкур оятга амал қилган бўлади”, деган. Имом Воситий (рaҳимаҳуллоҳ) эса: “Яхшилик (жаннат)га эришиш”, яхши кўрган нарсаларнинг маълум қисмини инфоқ-эҳсон қилиш билан бўлади”, дейди. Муҳаммад ибн Ҳусайн (раҳматуллоҳи алайҳ)дан ривоят қилинади: “Имом Суддий (роҳимаҳуллоҳ): “Оятдаги “яхшилик”дан мурод жаннатдир”, деган. Банда ўзи яхши кўрган нарсани муҳтожларга эҳсон қилса, буюк ажрга эга бўлади. Умар ибн Абдулазиз шакар сотиб олиб, уни садақа қилар эди. У зотга “Нега шакарни пулини садақа қилиб қўя қолмайсиз?” дейилди. У зот “Ўзим яхши кўрган нарсани эҳсон қилишни хоҳлайман”, деган. Инсон ўзида бўлишини хоҳлаган нарсани, биродарига илиниши кишининг имони комил эканига ишорадир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Инсон яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам илиниб, унда шу нарса бўлишини яхши кўрмагунча комил мўмин бўлолмайди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). Манбаларда айтилишича Ойша (розияллоҳу анҳо) Қуръони карим тиловат қилаётиб “Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар” оятига етганларида тўхтаб, тилла суви юритилган Мусҳафларини сотиб, пулини садақа қилиб юборганлар. Мазкур оятининг “Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир” қисмини Имом Абу Жаъфар (раҳматуллоҳи алайҳ) бундай тафсир қилган: “Эй мўминлар Аллоҳга итоат этиб, Унгагина ибодат қилинг. Ундан умид қилинаётган яхшилик, Аллоҳ таоло сизларни жаннатга киритиб, дўзах азобидан халос этишидир. Абу Талҳа (розияллоҳу анҳу) Мадина шаҳридаги ансор саҳобаларнинг мол-мулки кўпларидан бири эди. Унинг Масжиди набавий рўпарасида Байраҳо номли боғи бўлиб, уни жуда яхши кўрарди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам боғга кириб, ундаги булоқнинг сувидан ичар эдилар. Анас (розияллоҳу анҳу) айтади: “Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар” ояти нозил бўлган пайтда, Абу Талҳа (розияллоҳу анҳу): “Ё Расулуллоҳ, менинг энг яхши кўрган нарсам Байраҳо номли боғим. Уни Аллоҳ йўлида садақа қилдим. Мен уни охиратга захира бўлишини умид қиламан. Боғни, Аллоҳ буюрган жойга ишлатинг”, деди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ сенга барака берсин! Бу жуда фойдали мол бўлди, жуда фойдали мол бўлди. Эй Абу Талҳа, сўзингни эшитдим, уни ўзингнинг муҳтож яқинларингга сарфлашингни фойдали деб ўйлайман”, дедилар. Абу Толҳа (розияллоҳу анҳу): “Боғни қариндошлари ва аммакиларининг ўғилларига бўлиб берди (Имом Бухорий ривояти). Ояти каримада ихтиёрий эҳсон-садақа қилишнинг меъёри баён қилинмоқда. Унга кўра, инсон инфоқ қилишда қўлидаги арзимас, яроқсиз нарсани эмас, балки, ўзига маҳбуб-севимли, сифатлисининг маълум қисмини чин кўнгил билан бериши лозим. Фарз эҳсонлар – закот ва ушр каби садақаларни беришда ўртачасини бериш лозим экани манбаларда зикр қилинган. Зеро, оятнинг сўнгида “Нимани инфоқ қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”, деб, севимли ва сифатли нарсани инфоқ қилишга тарғиб этилмоқда. Аллома Шаъровий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Аллоҳ таоло банда яхши кўрган нарсасини инфоқ қилгани эвазига яхшилик – жаннатни беради. Инсон ҳақиқатда яхши кўрганини инфоқ қилгани ёки яроқсиз нарсани бергани Аллоҳ таолога маълум. Эй мўминлар, бу борада ўзингизни алдашга уринманг!...

СУННАТ ҚИЛИЧИ ВА УММАТ ЛИСОНИ-ИМОМ АБУ БАКР БОҚИЛЛОНИЙ РАҲИМАҲУЛЛОҲ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом тарихига назар солган киши, унинг талотум кечмиши оралаб бу кунларимизга қадар зимистонларни чароғон этиб турган лак-лак зиё соҳибларини кўриши мумкин. Уларнинг зиёлари кўкдаги қуёш нуридан кўра ҳароратлироқ, тундаги бадр ой ҳайбатидан кўра шарафлироқ, заколари хориқа, фатонатлари муҳташам, маноқиблари залворлидир. Буюк шахсиятларни таниш, келажак авлод учун уларни танитиш миллат қадрининг юксалишига туртки, уммат кимлардан ўрнак олиши лозимлигини белгилаб берувчи маёқдир. Агар конлардан тиллолар чиқмаганида эди, инсонлар ҳаётларини таҳликага қўйиб, тоғларни титкилашмасди. Тиллонинг қадрини билмаган киши учун эса тошни ҳам тилло нархига сотиб юбориши мумкин. Шунинг учун аслдан сохтани ажратиб қўйиш ўта муҳим вазифадир. Зотан зар қадрини заргар, гул ифорига булбул етар.Асл исми Қозий Абу Бакр Муҳаммад ибн Тийб ибн Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Қосим ибн Боқиллоний бўлиб, уч юз ўттиз саккизинчи ҳижрий санада Басрада дунёга келди. (Милодий тўққиз юз эллигинчи санага тўғри келади). Кейин Боғдодга кўчиб келиб, шу ерда яшаб қолди. Хатиб Боғдодий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Унинг сафарда ҳам, муқимда ҳам ҳар кечалик вирди йигирма тарвиҳа намоз бўларди. Бу намозни ўқиб бўлгач ўттиз беш варақ нарса ёзарди. Тонг отгач эса ёзганларини баъзи шогирдларига бериб ўқитар ва айрим иловаларни киритарди». Ибн Асокир раҳимаҳуллоҳ «Табйин кизбил муфтарий»да бу зотни мақтаб айтади: «Калом илмида одамларнинг энг маърифатлиси, хотирада энг яхшиси, тили ўта равон, иборалари жуда саҳиҳ ва ифода қилиш қобилияти ниҳоятда юксак эди». Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ «Сияр»да айтади: «Имом, аллома, мутакаллимларнинг нодири, усулийларнинг пешвоси Қозий Абу Бакр Муҳаммад ибн Тийб ибн Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Қосим Басрий Боғдодий ибн Боқиллоний бир қанча таснифотлар соҳибидир. Унинг фаҳми ва закоси зарбулмасал бўлган». Қозий Иёз раҳимаҳуллоҳ «Табақотул Моликийя»да: «У (Боқиллоний) «Суннат қиличи ва уммат лисони» дея лақабланган, аҳли ҳадис тилида гапирадиган, Абул Ҳасан Ашъарий роҳимаҳуллоҳнинг йўлидаги зот бўлиб ўз вақтида Моликийларнинг риёсати у кишида якун топганди. Басра жомеъсида жуда катта илмий халқаси мавжуд эди», деган. Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ бу зотнинг Имом Ашъарий мазҳабига кучли таъсири бўлганини алоҳида таъкидлаган ва: «Калом илмини Ашъарийнинг соҳибларидан олган, мўътазила, рофиза ва мушаббаҳаларга қарши ҳудди қилич каби эди», дея таърифлаган. Алий ибн Муҳаммад айтади: «Абу Бакр Боқиллоний уламолар орасидаги хилоф масалаларнинг барчасини ёддан ёзарди. Ҳар қандай уламо мухолифларнинг китобларига мурожаат қилишга эҳтиёж сезади. Аммо Боқиллоний буларнинг барчасини ёддан ёзарди ва зеҳнига суяниб хилофий масалаларнинг баёнида бирорта китобга мурожаат қилмасди». Абул Фараж раҳимаҳуллоҳ айтади: «Абу Бакр Хоразмийнинг шундай деяётганини эшитдим: «Боғдоднинг ҳамма мусаннифлари ўз таснифотларида уламоларнинг китобларидан кўчирарди. Аммо Боқиллоний эса маълумотларни ёддан ёзарди. Унинг кўкси барча инсонларнинг илмини сиғдира олганди». Боқиллоний раҳимаҳуллоҳ Боғдодда ҳадис илмини Абу Бакр ибн Молик, Абу Муҳаммад ибн Мосий ва Аҳмад Ҳусайн ибн Алий Найсобурийлар каби алломалардан олди. Аллоҳ уларни раҳмат қилган бўлсин! Калом илмини эса Имом Ашъарий раҳимаҳуллоҳнинг соҳиби Ибн Мужоҳид Тоий раҳимаҳуллоҳдан ўрганди. Ўз даврида Боқиллоний жуда кўп илмий мунозаралар, жонли баҳсларда иштирок ҳам этарди. Боғдод амири у кишини Румга насоролар билан баҳс учун жўнатади. Ийсо алайҳис салом Аллоҳнинг ўғли, Марям эса Унинг хотини дейдиган масиҳийлар билан айнан шу мавзуда баҳс қилгани боради. Рум подшоҳи насоро роҳибларини йиғиб, Боғдоддан мусулмонларнинг жуда кучли олими келаётганини, у билан баҳс қилиш лозимлигини айтиб, саройда очиқ баҳс ташкил қилади.   Боқиллоний саройга кириб, барча билан самимий саломлашади...