islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 27, 2019

Day

Умавийлар давлатида тиббиёт ва тажрибавий илм-фаннинг ривожланиши

Форс ва Рум давлати мағлуб бўлиб, Умавийлар давлати қўлига ўтганидан сўнг, улардан улкан илмий меърос қолди. Энди вазифа бу илмий манбалардан фойдаланиш эди. Давлат сурёний ва юнон тилларини яхши билган одамларни жалб қилиб китобларни сўзма-сўз араб тилига таржима қилдирди[1]. Ўз навбатида, бу таржимонлар тажрибавий илмларни ҳам пухта билишар эди. Бу илмий ишларни амалга оширишда мутахассисларнинг фаолиятига яраша мукофот беришни умавий ҳукмдорлари жорий қилдилар.  Муовия розияллоҳу анҳу илмий тадқиқотлар олиб борадиган марказ ва кутубхона ташкил қилди. Айниқса,бу марказда марвликлар алоҳида аҳамиятга эга олимлар бўлиб, ҳатто сафар ва юришларда ҳам уларнинг кўрсатма ва тадқиқотларидан унумли фойдаланишар эди[2]. Баъзи тарихчилар Муовия розияллоҳу анҳунинг шахсий табиби Ибн Осол насроний бўлиб, тиббиётга доир китобларни араб тилига ўгирганини айтишади[3]. Тиббиёт ва кимёга тегишли китобларни араб тилига ўгиришни Холид ибн Язид биринчи бошлаб берган шахс ҳисобланади. Шунингдек, халифалар Искандария мадрасасида таълим олган мутахассисларга юнон ва қибтий тилидаги асарларини араб тилига таржима қилишни буюрган эди[4]. Яна тиббиётда машҳур Жолут-Галеннинг китоблари ҳам таржима қилинган. Бунинг натижасида ислом диёрларида тиббиёт илмига асос вужудга келди. Жолутнинг ўзи таржимон, файласуф, донишмандлар ва ҳунармандларга яқин инсон эди. У нужум (астрономия), кимё, ҳарбий урушлар, қурол-аслаҳалар ва ҳунармандчиликка оид китобларни таржима қилган. Муовия розияллоҳу анҳунинг шу каби хайрли ишлари натижасида исломда улкан хазина, яъни Дамашқ кутубхонаси ташкил вужудга келди[5]. Муовия розияллоҳу анҳу даврида 534 нафар энг кўзга кўринган табиблар бор эди. Басранинг ўзида биргина Зиёд ибн Абиҳни қўли шикастланганда 150дан ортиқ табиб даволаш учун тўпланганди[6]. Ўша вақтда Басра аҳолиси тахминан саккиз минг эди[7]. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев [1]ФилибҲати.Тариху Сурия.Франция: Лейсн. 1985.Ж 1. – Б 132 ва Ҳамдий Шоҳин Аддувлатул уммавия. – Байрут: Дор ас-салам, 1966. – Б 459. [2]Юсуф Иш.Аддувлатул уммавия. – Миср: Дор ал-Азҳар, 1897. – Б 348. [3]Муаллифи номаълум. Алуъюн вал вал ҳадоиқ. – Қоҳира. 1871, Ж 3. – Б 1717. Ибн Аби Усайба. – Байрут. 1969. [4]Ҳамдий Шоҳин Аддувлатул уммавия. – Байрут: Дор ас-салам. 1966. – Б 460.  [5]Муҳаммад Курдий Али. “Хутатуш Шом” Мактаба ан-Нурий Дамашқ. 2011. Ж 4. – Б 23. 24.Ҳамдий Шоҳин Аддувлатул уммавия. – Байрут: Дор ас-салам, 1966. –Б 460. [6]Абул Фидо Исмоил ибн Умар ибн Касир. Ал-Бидоя ван-ниҳоя. – Қоҳира: Дор ал-ҳажр, 1997. Ж 11. – Б 261. [7]Доктор Исом ибн Ҳошим Жуфарий. Аттатоввурул иқтисодий фил асрил уммавий. Магистирлик ишидан. – Мадина: Умм ал- Қуро. 2012. – Б 255. 197

Ҳақиқий мукофот

Инсон бу ҳаёти дунёда яшар экан фарз амаллардан ташқари тўлдирувчи амалларга ҳам қалби интилиб боради. Чунки ҳисоб кунида фарзлари етмай қолса Аллоҳ таоло нафлларига қараб ҳисоб қилишидан ҳам умди қилади. Аллоҳнинг дўстлари бўлмиш олимлар ҳам, авлиёлар ҳам албатта фарз амалларни ўз ўрнида адо этиб, сўнгра нафлларини кўпайтириш ила неъматларга эришганлари ҳақида кўплаб маълумотлар келган. Ислом шариатидаги фарзларнинг руҳияти ва солиҳ амалларга чорловчи даража ёки илм бу тасаввуф илмидир. Банданинг Аллоҳ ҳузуридаги даражотини юқорилашига ёрдам берувчи амалларнинг руҳи бўлишини ўргатувчи илмдир. Биз тасаввуф ҳақида эмас балки унда тарғиб этиладиган солиҳ амаллар ҳақида Қуръони Каримдаги баъзи оятларни келтиришни ният қилдик. Аллоҳ таоло иймон келтириб солиҳ амалларни қилганларга охират саодатини, битмас туганмас неъматлар, мағфират ва кенгликни ваъда қилди. Қуръони каримда ушбу неъматлар ваъда қилинган инсонларнинг сифатларини ўрганиб чиқсангиз, уларни иймон ва солиҳ амалдан иборат эканини кўрасиз. Каҳф сураси 107-оятда Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади: “Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур“. Ҳа инсон аввало иймон келтирмоғи лозим экан. Чунки унга фирдавс бўлиши учун албатта иймон ва сўнгра солиҳ амаллар қилмоғи лозим экан. Иймонсиз кишининг хайрли иш қилиб молидан одамларга ҳар қанча тарқатмасин унинг нияти дунёдир. У ўзини одамлар энг сахий дейишларини истайди, албатта ниятига бу дунёда эришади. Аммо охиратда унга даража йўқ. Чунки у Аллоҳ таолони бир-у бор дея тан олмади. Иймон калимасидан бебаҳра қолиб ўлиб кетди. Шундай экан оятдаги Фирдавси жаннат албатта аввал иймон, сўнгра солиҳ амал деб таъкидланмоқда. Яна кўплаб оятларда Аллоҳ таоло иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган зотларга бериладиган мукофотларни турли услублар билан зикр қилди. Жумладан, Каҳф сураси 30-оятда бундай деб марҳамат қилинади: “Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар эса, албатта, Биз яхши амалларни қилган кишининг мукофотини зое қилмасмиз“. Бу ояти каримада ҳам Аллоҳ таоло иймон келтириб солиҳ амалларни қилганларни мадҳ этмоқда. Мусулмон кишининг ҳоли шундай, яхшилик етса Алҳамдулиллаҳ дея қувнайди. Бирор мушкилоти бўлса ҳам Аллоҳга дуода туриб гўзал сабр этиб ҳам ажр олаверади. Наҳл сураси 97-оятда:“Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга пок ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларининг чиройлиги баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз.” Ояти карималарда зикр қилинган “иймон”дан ақл Аллоҳ таолога иймон келтиришнинг барча ҳақиқатларини қабул қилиши ирода этилган. Солиҳ амал эса иймон ҳақиқатларидан келиб чиқадиган йўл бўлиб, у ислом арконларини ва шу билан бирга инсоннинг ҳам ўзига, ҳам жамиятга фойдали бўлган, шариат мезонларига лойиқ келадиган бошқа яхши амалларни ҳам ўз ичига олади.Бу яхши амал бировнинг ҳожатини раво қилиш, муҳтожга ёрдам бериш, беморнинг кўнглини кўтариш, ёки бир оғиз ширин сўз бўлиши ҳам мумкин. Нафл рўзалар, нафл ибодатлар, эркакларнинг аҳли учун ишлаб ҳалол пул топиши, аёлларнинг уйида Аллоҳнинг ибодатида, аҳлининг хизматида, болаларинг тарбиясида бўлиши ҳам солиҳ амалдир. Энди шу аёл илм олиб боаларига Қуръон ёдлатиб аҳли илм тарбия қилса қандай ҳам гўзал солиҳ амал қилган бўлади. Оила ислоҳ бўлса жамият ҳам ислоҳ бўлади. Ҳар бир мўмин киши ўз оиласини илмга жалб қилса Аллоҳни севувчи қилиб тарбия қилса албатта жамиятда ҳалоллик ҳукм суради. Натижада эса бу жамият кучли давлатнинг асоси ҳисобланади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Одам боласининг уч юз олтмишта бўғини бор. Уларнинг ҳар бири учун ҳар куни садақа бор. Ҳар бир ширин сўз садақадир. Кишининг биродарига ёрдами садақадир. Бир ҳўплам сув тутиш ҳам садақадир. Йўлдаги озорни олиб ташлаш...

Зиёрат туризми халқаро форуми якунлари

Бухорода ўтказилган Зиёрат туризми бўйича I Халқаро форум ўз ишини якунлади. Мазкур форум Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатнинг халқаро майдондаги зиёрат туризми бўйича мавқеини ошириш мақсадида ўтказилди. Тадбир Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, “Вақф” хайрия жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, ISESCO (Таълим, илм-фан ва маданият бўйича ислом ташкилоти) ва UNWTO (Бутунжаҳон туристик ташкилоти) ҳамкорлигида ташкил этилди. Халқаро форум доирасида Ўзбекистоннинг зиёрат туризм марказларидан бири сифатида тан олинишига доир Бухоро декларациясини имзолашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда вазирлик ва идоралар, халқаро тоифадаги меҳмонлар ва тадбир иштирокчилари, шу билан бирга, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этишди. Таъкидлаш жоизки, Бухоро декларациясининг имзоланиши Ўзбекистон тарихидаги муҳим ҳодисадир. Экспертларнинг фикрича, бу ҳужжатнинг имзоланиши республикада сайёҳлик инфратузилмасининг ривожланишига ва умуман туристик оқимнинг янада кўпайишига кучли туртки беради. 310

Ньютондан аввал яшаб ўтган мусулмон олимларининг гравитацияга оид қарашлари

Ғарб дунёси гравитация (тортишиш кучи) ҳақидаги тушунча ёхуд қонун илк бора XVII асрда инглиз олими Исаак Ньютон (1642-1727) томонидан кашф этилган деб билади. Бу қонунни кашф этишга туртки бўлган воқеа сифатида эса боғда олма дарахти остида дўсти билан суҳбатлашиб ўтирганда устига олма тушиб кетганлиги ҳақидаги ўша машҳур ҳикоя эсга олинади. Лекин, “аслида ҳам шундай бўлганми?! Ньютондан аввал тортишиш кучи ёки оғирлик кучи ҳақидаги физик ҳодисаларга ҳеч ким эътибор бермаганмиди?!”, каби саволлар пайдо бўлиши табиий. Негаки, дунёвий илм бу секин-асталик билан йиғилиб, замонлар ўтиши натижасида бирин-кетин келувчи ўнлаб ва юзлаб олимлар томонидан оз-оздан ҳисса қўшилиши натижасида сайқалланиб, шаклланадиган табиатга эга бўлиб, бирор илмий ҳақиқат тўлақонли тарзда вужудга келиб, мукаммал сурат касб этиши ва аксиомага айланиши учун кўплаб олимларнинг тафаккур ва тажрибаларига муҳтож бўлади. Шу маънода, Ньютон илгари сурган дунё гравитация қонуни ҳам ўз-ўзидан битта олманинг тушиши орқали кашф қилинган бўлиши мумкин эмас эди. Балки, у ҳам ўзининг бу кашфиётида ўзидан аввалгиларнинг илмий қарашлари ва тажрибаларидан фойдаланган ва уларга таянган. Зеро, бундай буюк физик қонуниятни Ньютондан аввал ҳеч ким пайқамаслиги, мулоҳаза қилмаслиги ақлга сиғмайди. Агар шундай деб ўйласак, Ньютондан илгари яшаган ҳамма олимларни қандайдир эътиборсиз, тафаккурсиз, мулоҳазасиз инсонларга чиқариб қўйган бўламиз ёки эса бу ҳодиса яъни тортишиш кучи ва гравитация ҳодисаси гўёки бениҳоя сирли ва англаб бўлмайдиган ва фақатгина қандайдир ғайри табиий илҳом орқалигина билинадиган ғайбий нарсага айлантириб қўйган бўламиз. Ва мазкур ғайб олимлар ичидан фақат Ньютонгагина очилган деган фикрни билмаган ҳолда илгари сурган бўламиз. Бу эса мантиқан ўйлаб қараганда ҳам амримаҳолдир. Боз устига, ғарб олимларининг ўзлари ҳам гравитацион таъсир масаласига илк бора Аристотель тўхталганлигини кўп бора тилга оладилар. Унинг физика ва механикага оид сўзларида “жисмнинг қулаш тезлиги унинг вазнига мутаносибдир” деган фикри тилга олинади. Яъни, Аристотельга кўра жисм қанчалик оғир бўлса, унинг қулаш тезлиги ҳам шунчалик кучли бўлади. Гарчи, кейинчалик италян олими Галилей (1564-1642) жисмларнинг эркин қулашдаги тезлиги уларнинг оғирлигига боғлиқ эмаслигини исботлаган бўлсада аммо, барча физиклар иттифоқ қиладиган нарса шуки, жисм қанчалик улкан ва оғир бўлса, унинг гравитацион таъсири ва майдони ҳам шунчалик катта бўлади. Эҳтимол, Аристотельнинг юқоридаги сўзларидан мақсади ҳам жисмларнинг ўзаро тортишиш кучига эътиборни қаратишдан иборат бўлган бўлиши мумкин. Дунёвий билимлар ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган, илм-фан соҳасида инқилобий ўзгаришлар ясаган мусулмон олимлари ҳам табиийки, бу мавзудан четда қолмаганлар. Жумладан, Абу Муҳаммад Ҳамадоний, Ҳибатуллоҳ ибн Малко ал-Бағдодий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Хозиний, Идрисий ва бошқалар каби бир вақтда ҳам файласуф, ҳам физик, ҳам кимёгар, ҳам астроном, риёзиётчи, ҳам шоир, ҳам психолог, географ ва тиббиётда моҳир бўлган қомусий олимларимиз Галилею Ньютондан анча олдинроқ ўз асар ва ёзилмаларида гравитация масаласига улардан дақиқроқ шаклда тўхталиб ўтган эдилар. Дарвоқе, юқорида Галилей жисмларнинг эркин қулашдаги тезлигига уларнинг оғирликлари таъсир қилмаслигини ўрганиб, Аристотельнинг бу борадаги машҳур назариясининг нотўғрилиги исбот қилганлигини айтиб ўтгандик. Ваҳоланки, Аристотель тушиб қолган ўша хатони Ҳибатуллоҳ Ибн Малко (1080-1165м) Галилейдан қарийб беш юз йил олдин ўзининг “ал-муътабар фил ҳикма” номли асарида қуйидагича тўғрилаган эди: “шунингдек, жисмлар бўшлиқда пастга қараб, ҳаракатланадиган бўлса, уларнинг ичида оғир бўлганининг ҳам, енгил бўлганининг ҳам, жисми каттасининг ҳам, кичигининг ҳам, ўткир бош тарафи билан қулайдиган конуссимон шаклдагисининг ҳам шунингдек, кенг тарафи билан қулайдиган конус шаклидаги жисмнинг...

Мулоқот-тараққиёт омили

2018/2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, 2019 йилнинг 26 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 1-4-курс талаба қизлари учун “Мулоқот-тараққиёт омили“ мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда ректор У.Ғофуров, “Ақоид ва фиқҳий фанлар“ кафедраси ўқитувчиси Ф.Жўраев, Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, мураббиялар У.Ҳафизова, Н.Усмонова, Ҳ.Зоирова, С.Валиева, Н.Арипова иштирок этди. Ташкил этилган очиқ мулоқот савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 143
1 2