islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 5, 2019

Day

Имомликка ким ҳақли?

Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан  ривоят килинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир дўстим билан бордик. У зотнинг ҳузурларидан туриб жўнамоқчи бўлганимизда бизга: «Намоз хозир булса, азон айтинглар, сўнгра иқомат айтинглар, иккингиздан каттангиз имом бўлсин», дедилар (Учовлари ривоят қилишган). Абу Довуднинг ривоятида: «Яхшиларингиз азон айтсин, аҳли Куръонларингиз имом бўлсин», дейилган, Шарҳ: Аввало, ҳадиснинг ровийси Молик ибн Хувайрис  розияллоҳу анҳу билан танишиб олайлик. Молик  ибн Хувайрис Басралик бўлиб, куниялари Абу Сулаймон эди. Бу зот ва қавмларидан бир неча кишилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганларида у зот уларга намоз ўқишни ўргатганлар, сўнг қавмларига қайтаётганларида уларга ҳам намоз ўқишни ўргатишни буюрганлар. Шунинг учун бўлса керак, бу саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз хусусида кўплаб ҳадислар ривоят қилганлар. Ушбу икки ривоятда бир неча муҳим масалалар баён қилинмокда: Икки киши бўлса ҳам азон, иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш кераклиги. Фазлли икки кишидан каттаси имом бўлиши лозимлиги. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом «иккингиздан каттангиз» деганлари фазли ортиғингиз деганларидир. Қавмнинг ичида яхшиси азон айтмоғи кераклиги. Чунки муаззинга ўз қавмининг ибодат вақтлари ишониб топширилган бўлади. Бундай нозик иш ҳар кимга ҳам ишониб топширилавермайди. Ҳар кавмнинг ичида фақат яхшиларигина бу ишончга сазовор бўлишлари мумкин. Ахли Қуръонлар имом бўлиши лозимлиги. Бунда фақат Қуръонни  ёд олган киши эмас, аҳли Қуръон бўлган, Қуръонни ҳам, шариатни ҳам керагича билган, тақвода, ихлосда юқори мақомга етган зотлар кўзда тутилмокда. Чунки ҳар қавмнинг имоми уларга Аллоҳ таолони йулини танитувчидир. Имом Дора Қутний ва Байҳақийлар ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг яхшиларингизни имом қилинглар. Чунки улар сиз билан Роббингиз орасидаги вакилларингиздир», деганлар. Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қавмга уларнинг ичидан Аллоҳнинг китобига моҳирроғи, агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладигани, агар суннатда ҳам баробар бўлсалар, аввал ҳижрат қилгани, агар ҳижратда ҳам баробар бўлсалар, ёши каттароғи имом бўлади. Хеч ким бошқа бировга унинг салтанатида имомлик қилмасин ва унинг уйидаги ўзи учун тайёрланган жойга ўтирмасин. Магар унинг изни ила булса майли», дедилар. (Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган). Ушбу ҳадиси шарифда ким имом бўлиши кетма- кет бир нечта сифатлар ила баён қилиб берилмоқда. Шу билан бирга, уламоларимиз таъкидлаганларидек, мазкур сифатлар ўша вақт воқелиги эътиборга олинмокда. Энди ўша сифатларни бирин–кетин кўриб чиқайлик. Аввало, ҳар бир қавмга уларнинг ичидан: «Аллоҳнинг китобига моҳирроқлари имом бўлади». Бу имом танлаш вақтида аввало Қуръонни билиши, қироат қилиш сифатига қаралади деганидир. Ислом жамиятида бу нарсага катта эътибор қаратилади. Чунки имом танлаш бу мусулмонлар орасидан энг яхшисини саралаб олиш демакдир. Мусулмон кишининг яхшилиги эса, энг аввало, унинг Қуръонни қай даражада билиши, уни тиловат қилиши, унга амал қилишига қараб белгиланади. «Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладигани» Намоз ўқиш учун ҳозир бўлган кишилар ичида имомликка лойиқ бир неча киши Қуръон қироати бўйича савиялари тенг бўлиб қолса, суннатни яхши билган, диний аҳкомларни тўлиқ тушунадиган киши имомликка ўтади. Баъзи уламолар имомликка даъвогарлар ичидан муносибини танлаш учун ҳудди шу тартибга риоя этиб, унда аввал қори кейин олим эътиборга олинади деганлар. Улар ушбу ҳадисни зоҳирига қараб шундай хулоса қилганлар. Аммо жумҳур уламолар, жумладан, ҳанафий мазҳаби уламолари суннатни яхши биладиган олим қоридан муқаддам бўлади, деганлар. Чунки олим одам намозга керакли даражада Қуръон қироатини яхши билиши турган гап,...

ТИИ ўқитувчи ва ходимлари иштирокида футбол мусобақаси ташкил этилди

Тошкент ислом институтида “Ҳар кунингиз бўлсин Наврўз!” шиори остида ўтказилган байрам муносабати билан институт ўқитувчи ва ходимлари иштирокида футбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа қизғин курашлар остида ўтиб, “Ижтимоий фанлар”, “Ақоид ва фиқҳий фанлар”, “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедралари ҳамда “Ходимлар” жамоалари ярим финалга чиқдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М.Баймиров 121

Ким нима экса, шуни ўради…

Ҳофиз ибн Ражаб роҳматуллоҳи алайҳ пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Маййитга уч нарса эргашади… ” мазмунидаги келган ҳадиси шарифларига шарҳ битиб, куйдаги ривоятни келтирганлар. Бир куни Оиша розияллоҳу анҳо ҳузурларига қўли шол бир қиз кириб келди. Ва Эй, мўминларнинг онаси бугун соғлом қўл билан ухлаб, шол қўл билан уйғондим-деди. Оиша розияллоҳу анҳо: Нима сабабдан? Қиз: Мени бой бадавлат ота-онам бор эди. Отам қўли очиқ, закот ва садақани канда қилмайдиган, саҳий, меҳмонларни яхши кутадиган, сўровчини қуруқ қўл билан қайтармайдиган қўйингки, қўлидан келганча яхшилик улашувчи карамли инсон бўлганлар. Онам эса, буни акси, бахил, қурумсоқ, молида бирор садақа қилганларини кўрган эмасман. Отам вафот этдилар. Икки ой ўтмай онам ҳам оламдан ўтдилар. Бу кеча туш кўрдим. Тушимда отам жуда чиройли кўркам кийинган, олдиларидан анҳор оқиб турибди. Мен: Эй отажоним, бу қандай хол-деб сўрадим. Отам: Эй, қизалоғим, ким дунёда зарра мисқол яхшилик қилса ҳам кўрар экан. Бу Роббимнинг менга қилган фазлидир- дедилар. Мен: Онамнинг ахволи қандай?-деб сўрадим. Отам: Онанг вафот этдими?-деди. Мен: Ҳа, дедим. Отам: Эй, воҳ! Онанг биздан узоқлашиб кетибди. Онагни чап томон аҳлларидан изла!-деди. Қиз: Чап тарафимга назар солсам. Онамни ялонғоч, бир парча матога ўранган холатда кўрдим. Қўлида эса,  ёғ “Холимга вой бўлсин! Жуда чанқадим!” – деб нидо қилар эди.  Агар жуда қаттиқ чанқасалар ўша ёғни қўлга суртиб, сўнгра ялардилар. Қарасам олдида анҳор оқиб турибди. Мен: “Эй онажон нега чанқадим деб нидо қиляпсиз. Ахир олдингизда оқиб турган анҳор борку” – дедим. Онам: “Ундан ичишимга изн берилмаяпти” – деди. Мен: “Сизга сув берайинми?” – дедим. Онам: “Яхши бўларди” – деди. Мен бир ховуч сув олиб онамга бердим. Онам ичиб бўлгач, чап тарафдан бир нидо қилгувчи: “Огоҳ бўлинг ким бу аёлга сув берса, ўнг қўли шол бўлиб қолади” – деб, икки марта нидо қилди. Уйғонсам ўнг қўлим шол бўлиб қолибди. Шундан бери ўнг қўлимни ишлата олмаяпман.  Шунда Оиша розияллоҳу анҳо онамиз: Ўша матони эсладингми? дедилар. У: Ҳа, мўминларнинг онаси, уни онамнинг устида кўрган эдим. Онамни ҳеч қачон бирор нарсани садақа қилганини кўрмаганман. Аммо отам бир кун ҳоккиз сўйди. Шунда бир киши тиламчилик қилиб келди. Онам ёғли суякни олиб унга берди. Яна бир кун олдиларига бир аёл келганида. Онам бояги матони олиб унга бериб юборганди. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо такбир айтиб: “Аллоҳ рост айтди ва Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга етказди” – деб, қуйидаги оятни ўқидилар. فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар (Залзала сураси, 7-оят). “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин Ҳамроқулов Манба 95

Таҳорат қилиш мустаҳаб бўлган ўринлар

1. Таҳоратли ҳолатда уҳлаш; 2. Доим таҳоратда юриш; 3. Таҳорат устига таҳорат қилиш; 4. Ғийбат қилгандан сўнг таҳорат қилиш; 5. Ёлғон гапиргандан сўнг таҳорат қилиш; 6. Чақимчилик қилгандан сўнг таҳорат қилиш; 7. Ҳар бир хатодан сўнг таҳорат қилиш; 8. Шеър айтгандан сўнг таҳорат қилиш; 9. Намоздан ташқарида қаҳқаҳа отиб кулагандан сўнг таҳорат қилиш; 10. Ўликни ювгандан сўнг таҳорат қилиш; 11. Ўликни кўтаргандан сўнг таҳорат қилиш; 12. Ҳар бир намоз вақти учун таҳорат қилиш; 13. Жанобатга ғусл қилиш олдидан таҳорат қилиш; 14. Жунуб кишига (таомланиш, ичимлик ичиш, ухлаш ва қушилиб вақтида) таҳорат қилиш; 15. Ғазаб қилганлиги учун таҳорат қилиш; 16. Қуръон тиловат қилиш учун таҳорат қилиш; 17. Ҳадис ўқиш учун таҳорат қилиш; 18. Ҳадис ривоят қилиш учун таҳорат қилиш; 19. Илм дарси қилиш учун таҳорат қилиш; 20. Азон айтиш учун таҳорат қилиш; 21. Иқомат айтиш учун таҳорат қилиш; 22. Хутба қилиш учун таҳорат қилиш; 23. Набий (алайҳиссалом) қабрларини зиёрат қилиш учун таҳорат қилиш; 24. Арофот тоғида туриш учун таҳорат қилиш; 25. Сафо ва Марво оралиғида сай қилиш учун таҳорат қилиш; 26. Ҳайвоннинг гўштини егандан сўнг таҳорат қилиш; 27. Уламолар баҳс қилиб турган мунозарадан четланиш (чиқиш) учун таҳорат қилиш. Абул Ихлос Ҳасан ибни Аммор аш-Шуррунбулалий роҳимаҳуллоҳнинг “Нурул изоҳ ва нажотул арвоҳ фий фиқҳил ҳаниафий” китобидан олинди. 1-курс талабаси  Алимардон Мираҳмадов 117