islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Таҳорат қилиш мустаҳаб бўлган ўринлар

1. Таҳоратли ҳолатда уҳлаш;

2. Доим таҳоратда юриш;

3. Таҳорат устига таҳорат қилиш;

4. Ғийбат қилгандан сўнг таҳорат қилиш;

5. Ёлғон гапиргандан сўнг таҳорат қилиш;

6. Чақимчилик қилгандан сўнг таҳорат қилиш;

7. Ҳар бир хатодан сўнг таҳорат қилиш;

8. Шеър айтгандан сўнг таҳорат қилиш;

9. Намоздан ташқарида қаҳқаҳа отиб кулагандан сўнг таҳорат қилиш;

10. Ўликни ювгандан сўнг таҳорат қилиш;

11. Ўликни кўтаргандан сўнг таҳорат қилиш;

12. Ҳар бир намоз вақти учун таҳорат қилиш;

13. Жанобатга ғусл қилиш олдидан таҳорат қилиш;

14. Жунуб кишига (таомланиш, ичимлик ичиш, ухлаш ва қушилиб вақтида) таҳорат қилиш;

15. Ғазаб қилганлиги учун таҳорат қилиш;

16. Қуръон тиловат қилиш учун таҳорат қилиш;

17. Ҳадис ўқиш учун таҳорат қилиш;

18. Ҳадис ривоят қилиш учун таҳорат қилиш;

19. Илм дарси қилиш учун таҳорат қилиш;

20. Азон айтиш учун таҳорат қилиш;

21. Иқомат айтиш учун таҳорат қилиш;

22. Хутба қилиш учун таҳорат қилиш;

23. Набий (алайҳиссалом) қабрларини зиёрат қилиш учун таҳорат қилиш;

24. Арофот тоғида туриш учун таҳорат қилиш;

25. Сафо ва Марво оралиғида сай қилиш учун таҳорат қилиш;

26. Ҳайвоннинг гўштини егандан сўнг таҳорат қилиш;

27. Уламолар баҳс қилиб турган мунозарадан четланиш (чиқиш) учун таҳорат қилиш.

Абул Ихлос Ҳасан ибни Аммор аш-Шуррунбулалий роҳимаҳуллоҳнинг “Нурул изоҳ ва нажотул арвоҳ фий фиқҳил ҳаниафий” китобидан олинди.

1-курс талабаси 
Алимардон Мираҳмадов

73570cookie-checkТаҳорат қилиш мустаҳаб бўлган ўринлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: