islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 27, 2019

Day

Арвоҳ

Бир савдогар тун қоронғусида уйига қайтаётган эди.  Шу чоғда у йўл устидаги девор остида тунашга тайёргарлик кўраётган қора танли кекса бир отахонни кўриб қолди. Маълум бўлдики, қариянинг кўриниши болаларини қўрқитиб юборишидан ҳадиксираган маҳалла аҳли унга бошпана бермабди. Савдогар отахонни уйига таклиф қилди, иссиқ таом едирди, ётиши учун оппоқ чойшаблар солиб алоҳида хонага жой қилиб берди. Дераза олдида ётган қария туннинг қоқ ярмида тушунарсиз шовқин овозидан уйғониб кетди. Қарасаки, ойнинг хира нури остида  кўча томондаги дераза орқали икки ўғри уйга киришга уринмоқда. Улар савдогарни ўлдириб, пулларини ўғирлаб кетиш ниятида эди. Қора танли қария дарҳол оппоқ чойшабга ўралиб ўрнидан турди-да қўлларини кўтари6 “Ҳей, нима қиляпсизлар?!” – деб бақирди. Ўғрилар кутилмаганда гўёки оппоқ кафандаги  арвоҳни кўришгач қўрқувдан: “Онажооооон, бу ерда арвоҳлар бор!”- дея бор овози билан бақириб ойнадан чиқиб қочиб қолишга уринишди. Шу вақтда улардан бирининг оёғи синди, бошқасининг эса боши ёрилди. Ўғрилар ҳали қочиб кетишга улгурмасларидан шовқинни эшитган одамлар у ерга тўпландилар. Ва улар қўлга олинди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мусулмонларга қарата айтган сўзлари нақадар гўзал:                             ( إن الله في عون العبد ما دام العبد في عون أخيه) “Модомики киши биродарига ёрдам берар экан, Аллоҳ унга ёрдам беради”. Рус тилидан Оҳунжон Аҳмад ва Муаттар  Абдулқаюм таржимаси 332

Имом Молик ибн Анас – Мадина имоми

Исломдаги турли хил фиқҳий мактаблар-мазҳабларнинг мавжудлиги мусулмонларга муқаддас манбаларда кўрсатилган вазифаларни бажариш учун энг мақбул йўлни танлаш имкониятини очиб беради. Бу йўллардан бири, Имом Молик ибн Анас асос солган Моликийлик мазҳабидир. Имомнинг таржимаи ҳоли Сунний йўналишига мансуб фиқҳий мактаб асосчиси Молик ибн Анас 93-ҳижрий (милодий 717) йилда Мадинада туғилган. Унинг ота-боболари илмли кишилар бўлиб, хусусан, Имом Моликнинг бобоси Амир ансорлардан эди. Умуман олганда, мазҳаб асосчиси бутун умр Мадинада яшаб, «Имом» ёки «Имомуд дарул ҳижр» тахаллусига эга бўлди. Молик ибн Анас болаликданоқ асосий вақтини таълим олишга бағишлади, устозлари берган вазифаларга диққат билан эътибор қилди ва ҳадисларни ўрганишда қалбида улкан завқни туйди. Мадинада яшаб таълим олиш уни қаноатлантирар эди, чунки саҳобалар ва тобиъйнлардан ҳадис ривоятларини тинглаш учун доимий Мадинада бўлиш талаб этилар эди. Шу билан бирга, у ақида ва ислом ҳуқуқи каби бошқа соҳалардаги илмларни эгаллашни ҳам назардан қочирмади. Имом Молик Қуръон илмларидан ҳам яхши билимга эга бўлиб, шу орқали фиқҳий қоидаларни ишлаб чиқди. Унинг кенг қамровли ишларининг тожи сифатида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг қимматли сўзлари ва у зотнинг шахсияти билан боғлиқ ривоятлардан иборат бўлган ҳадис тўплами бўлган “Муватто” китобини кўрсатиш мумкин. Молик  ибн Анас илмий изланишлари билан бир қаторда савдо билан шуғулланган. Буюк имом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳарларига бўлган юксак муҳаббати сабаб Мадинадан узоқ кетмай яшади, Мазҳаб асосчиси Молик  ибн Анас касаллик туфайли 179-ҳижрий (милодий 803) йилда 86 ёшида вафот этди. Имом Молик мазҳаби Имом Молик ибн Анас мазҳабининг характерли хусусияти шундан иборатки, унда ансорларнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чексиз ҳурмат ва эҳтироми уфуриб туради. Ушбу фиқҳий мактабда имомнинг Мадинада яшаганлик тажрибаси катта аҳамиятга эга. Қуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига қўшимча равишда, моликийлар илмий ва оддий ҳаётга оид амалий саволларга жавоб топиш учун кўплаб бошқа усул ва манбаларга таянадилар: Биринчи навбатда ҳукм чиқаришда Қуръонда муҳкам, яъни маъноси аниқ ва равшан бўлган оятларга эътибор берилади. Ҳукм олишда Молик ибн Анас фақатгина суннатнинг ўзигагина суянишни қоида қилиб олган. Мисол учун, агар оход (мутавотир даражасига етмаган) ҳадис Қуръон оятларига зид бўлмаса, у ҳам ҳукмнинг манбаи сифатида қабул қилинган. Мадиналикларнинг кундалик ишлари. Ансорлар, мадина аҳлининг Қуръон ва суннатга зид бўлмаган анъанавий ҳаракатлари Моликий мазҳабига кўра оход ҳадисга қараганда афзалроқдир. Саҳобалар ва тобиъйн қавллари. Агар юқоридаги 3 та бўлимларга зид бўлмаса, манба сифатида қаралиши мумкин. Бироқ улар суннатга тенглаша олмайди. Қиёс – мавжуд қоида ва ҳукмларга асосланиб қарор қабул қилиш. Лекин, қиёсни бошқа илож қолмагандагина ишлатиш лозим, деганлар. Истиҳсон – қиёсга кўра чиқарилган фиқҳий ечимни тузатиш ва янги шароитларга мослаштириш. Истислоҳ – жамият ҳаётида фойдадан ҳоли бўлмаган ижтимоий қарашлар. Агар ислом фиқҳининг асосий манбаларида ушбу долзарб муаммо бўйича зарур кўрсатмалар бўлмаса, мавжуд жамият аъзолари томонидан урфда бўлган масаларга мурожаат қилинади. Бу усул биринчи Имом Моликнинг ўзи томонидан таклиф қилинган. Мадина шаҳрида пайдо бўлган имом Молик ибн Анаснинг мазҳаби дунёнинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқалди. Ҳозирги вақтда ушбу фиқҳий мактаб тарафдорлари асосан Шимолий (Миср, Тунис, Жазоир, Марокко) ва тропик Африка (Нигерия, Мали), шунингдек Форс кўрфази (Баҳрайн, Қатар, Қувайт) мамлакатларида яшайди. Мазҳаб, давом этаётган миграция оқимлари туфайли Европада ҳам аста-секин тарқалмоқда. Ҳадис ва ислом тарихи кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев Манба: https://islam.global/obshchestvo/islamskoe-pravo/imam-malik-ibn-anas-vozhd-mediny/...

ОЛИМЛАРНИ МАСХАРА ҚИЛИШ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим! Сен: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» деб айт. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз”. ( “Тавба” сураси, 65-66-оятлар) Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Унинг Ўзидан ёрдам сўраймиз! Расулимизга салавотлар бўлсин! У зотнинг оилалари, саҳобалари ва қиёматга қадар яхшиликда уларга эш бўлганларга Аллоҳнинг раҳмати, нажоти ва нусрати ёғилсин! Ва баъду: 1. Истеҳзо ва унинг луғавий ҳамда истилоҳий таърифи. 2. Сен: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» деб айт. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз”. Бу ояти кариманинг нозил бўлиш сабаби. 3. Истеҳзо ҳақида салаф ва халаф уламоларимизнинг демишлари. 4. Истеҳзонинг шариатдаги ҳукми. 5. Истеҳзо муаммосининг мусулмонлар орасида ёйилиши ва унинг олдини олиш учун таклифлар. 6. Хулоса. 1. Истеҳзо ва унинг луғавий ҳамда истилоҳий таърифи Мусулмон шахснинг зиммасида вожиб бўлган нарсалардан бири Ислом уламоларини ҳурмат қилиш, солиҳ инсонларга муҳаббатли бўлишдир. Ислом шариати айнан ушбу муҳаббат ва ҳурматни ҳаддидан ошмаслик ҳамда сусткашлик қилмаслик шарти ила касб этиш лозимлигини уқтиради. Шубҳасиз, айнан уламоларни ва солиҳ инсонларни масхара қилиш, уларни камситиш, иймон тақозо қилган ҳурмат ҳамда муҳаббатга зид ахлоқ ҳисобланади. Истеҳзо камситишнинг бир туридир. (“Лисонул араб”, 1/183 ва “Ал Мисбаҳул Мунир”, 787-саҳифадаги истеҳзо моддасига қаранг!) Олусий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Истеҳзо камситиш ва масхаралашдир”. Имом Ғазолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Дарҳақиқат, истеҳзо, пастга уриш, камситиш ва айб-нуқсонлар устидан кулиш орқали танбеҳ бериш гоҳ иш-ҳаракат, гоҳ сўз, гоҳида эса имо ишора билан ҳам бўлади. Истеҳзонинг асли енгилтакликдан келиб чиққан. Араблар туянинг тезлаб, енгил югуриб кетишига шу истеҳзо калимасини қўллашади. (“Руҳул маъоний”, 1/158) Уламолар истеҳзонинг истилоҳида аҳли илм ва солиҳ зотларни истеҳзо қилиш кофирларнинг сифатларидан ҳамда мунофиқларнинг хислатларидан эканини алоҳида таъкидлашаган. Бунга Аллоҳ таолонинг бир неча оятлари очиқ ишора қилади (“Бақара” 212, “Мўъминун” 103 дан 111 гача бўлган оятлар, “Мутоффифин” 29 дан 33 гача бўлган оятлар. Булар кофирлар ҳақида. Мунофиқлар ҳақида эса “Бақара”, 14, 15, “Тавба”, 79 ва ҳоказолар). Истеҳзонинг истеъмолидан асосан Исломга душман бўлган гуруҳлар ва уларнинг Ислом уммати орасига кириб олган “дум”лари фойдаланишади. Улар мусулмон уламоларни масхара қилиш сиёсатини қадимдан амалга ошириб келишади. Бу услуб билан мусулмон умматнинг қалбида илм улуғворлигини кетказишни хоҳлашади. Бунга эса уламоларни камситиш орқали эришишни исташади. “Саҳюний донишмандларининг протоколлари” номли асар ҳақида кўпчилик эшитган. Бу асарнинг шаъни борасида турли гап сўзлар мавжуд бўлса-да, сионистларнинг ўз вакилларига берган кўрсатмалари маълум маънода ҳаётимизда инъикос топган. Зийрак мусулмонлар бу каби баёнотлардан ҳам ўз динлари манфаатига мос ҳикматлар топишлари эҳтимолдан холи эмас. Шу протоколларнинг ўн еттинчисида диндор илм аҳлларини обрўсизлантириш ҳақида сўз юритилиб, қуйидагилар айтилади: “Хой (яъни, яҳудий бўлмаганларнинг) руҳонийларини обрўсизлантириш йўли билан айни вақтда уларнинг бизга ҳалал бериши мумкин бўлган миссиялари ҳам барбод бўлади. Кун сайин дин уламоларининг халққа бўлган таъсирлари пасайиб боради. Ҳамма ерда виждон эркинлиги эълон қилинади, энди насроний динининг барбод бўлишидан бизни фақат вақт ажратиб турибди, холос: бошқа динларнинг инқирозига бундан ҳам осон эриша оламиз, бироқ бу ҳақда ҳозир бирор нарса айтиш жуда эрта”. Демак, протоколдаги кўрсатмага биноан, барча дин уламоларини, бу ўринда мусулмон уламоларни, камситиш, таҳқирлаш, ҳайбатини йўққа чиқариш, туҳмат ва бўҳтонлар орқали гапларини қадрсиз ҳолга келтиришга уриниш сионизм даҳоларининг...

Уйга кириш одоблари

Мусулмон киши ҳар кунги кундалик ишидан ёки бирор сафардан қайтар экан уйга кириш одобларига риоя қиладиган бўлса ўзи билган ва билмаган кўплаб яхшиликларга эришади. Шунинг учун бошқа одоблар сингари уйга кириш одобларини ҳам яхши ўрганиб уларни ўзининг одатига айлантириб олишга уриниш лозим. Уйга кириш кириш одоблари деганда асосан қуйидаги одоблар тушунилади: Биринчи одоб: дарвозани тақиллатиш ё қўнғироқ чалишда қўполлик қилмаслик. Мусулмон киши уйига киришда дарвозасини оҳиста тақиллатиши, ёки эшик қўнғироғини қисқа чалиши лозим. Эшикни қаттиқ тақиллатиш, ё эшик қўнғироғини кетма-кет чалиш уй аҳлига нисбатан беодоблик ҳисобланади. Бундай беодоблик уй аҳлларининг қалбларига ҳадик ва қўрқув олиб келиб ўртадаги меҳр-муҳаббат ришталари дарз кетишига сабаб бўлади. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳнинг дарвозаларини биров қўполлик билан тақиллатиб турганида у зот эшикни очиб: “бу миршабларнинг тақиллатиши-ку”, деб танбеҳ берган эканлар. Иккинчи одоб: Уй аҳлига келганини билдириб қўйиш. Уйига қайтган киши уйидагилар унинг келганини сезишмай қолса томоқ қирибми, ё қаттиқроқ қадам босибми келганини уларга билдириб қўйиши керак. Ушбу одобга риоя қилиш турли тушунмовчиликларнинг олдини олади. Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ: “уйига кирган киши томоғини қириши ёки оёқ кийимларини тақиллатиши мустаҳаб бўлади”, деган. Учинчи одоб: Ўнг оёқ билан кириш. Уйга кираётган киши ўнг оёғи билан кириши мустаҳаб саналади. Тўртинчи одоб: Уйга кириш пайтида Аллоҳ таолони зикр қилиш. Уйига кираётган киши Аллоҳ таолони зикр қилса қандай яхшиликларга эришишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хабар берганлар:  عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ « إِذَا دَخَلَ الرَّجُلُ بَيْتَهُ فَذَكَرَ اللَّهَ عِنْدَ دُخُولِهِ وَعِنْدَ طَعَامِهِ قَالَ الشَّيْطَانُ لاَ مَبِيتَ لَكُمْ وَلاَ عَشَاءَ. وَإِذَا دَخَلَ فَلَمْ يَذْكُرِ اللَّهَ عِنْدَ دُخُولِهِ قَالَ الشَّيْطَانُ أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ. وَإِذَا لَمْ يَذْكُرِ اللَّهَ عِنْدَ طَعَامِهِ قَالَ أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ وَالْعَشَاءَ ». رَوَاهُ مُسْلِم Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деётганларини эшитган экан: “Агар бир киши уйига кирса ва кираётган вақтида ва таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўзининг шерикларига): сизларга тунайдиган жой ҳам йўқ, кечки овқат ҳам йўқ, дейди. Агар бир киши уйига кирса ва кираётган вақтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон (ўзининг шерикларига): сизларга тунайдиган жой топилди, дейди. Агар таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилмаса, у: сизларга тунайдиган жой ҳам, кечки овқат ҳам топилди, дейди”. Муслим ривояти. Шунинг учун уйга киришда ҳам, овқатланиш олдидан ҳам Аллоҳни зикр қилиш мусулмон кишининг муҳим одоби бўлади. Ушбу ҳадисда зикр қилганган шайтоннинг шерикларига“сизларга кечки овқат йўқ” дейди, деган гап ҳақида уламоларнинг икки хил машҳур қарашлари бор: Аҳли ҳадислар ва фақиҳлар: шайтонлар ҳақиқатан инсонларнинг овқатларига шерик бўладилар. Яъни, улар ўша овқатнинг ҳидиданми ё намлигиданми озуқаланишлари мумкин. Баъзи уламолар: бу истиъора ва мажоз йўлига кўра айтилган. Яъни, “бисмиллаҳ”сиз овқатланадиган кимсанинг озуқасида барака бўлмайди, маъносида айтилган. Чунки унинг бу иши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига мухолиф, шайтоннинг ишига мувофиқ бўлиб қолган бўлади. Бошқа бир ҳадисда эса уйига кираётган киши қандай дуо ўқиши кераклиги шундай хабар берилган: عَنْ أَبِي مَالِكٍ الْأَشَعَرِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا وَلَجَ الرَّجُلُ بَيْتَهُ فَلْيَقُلْ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلِجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ بِسْمِ اللهِ وَلَجْنَا وَبِسْمِ اللهِ خَرَجْنَا وَعَلَى اللهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا ثُمَّ لِيُسَلِّمْ عَلَى أَهْلِهِ  رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ Абу Молик Ашъарийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар бир киши уйига...

Мусо алайҳи салом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даражотларини кўрганларида йиғлаганликлари

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг Саҳиҳларида Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳумодан қилинган ривоятда шундай дейилади: “Сўнг мен билан олтинчи осмонга кўтарилди, эшикни тақиллатди, “Бу ким?”, – деб айтилди, “Жибрил”, – деди. “Ёнингиздаги ким?”, – дейилди, “Муҳаммад”, – деди. “Унга рисола юборилдими?”, – дейилди, “Ҳа”, – деди. “Қандай ҳам яхши келувчи келди!”, – дейилди. Ҳоли қолганимда қарасам, Мусо алайҳи салом(ни кўрдим). (Жибрил) айтди: “Бу Мусо, унга салом беринг”. Салом бердим, алик олди. Сўнг: “Хуш келибсиз Солиҳ биродар ва солиҳ набий”, – дедилар. Ўтиб кетаётгандим йиғладилар ва унга: “Сизни нима йиғлатмоқда?”, деб айтдим. Айтдилар: “Йиғлаяпман, чунки мендан кейинги юборилган ғуломнинг умматидан менинг умматимдан жаннатга кирадиганлардан кўра кўпроқ киради….”[1]. Бу ҳолатда Мусо алайҳи саломнинг йиғлашлари ҳақида уламолар: “Мусо алайҳи саломнинг йиғиси ҳасад жиҳатидан бўлмаган. Аллоҳ сақласин. Чунки у оламда ҳасад ҳар бир мўминнинг қалбидан чиқариб юборилган бўлса, Аллоҳ танлаб олган зотлар ҳақида нима дейиш мумкин. Балки йиғилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даражотлари баландлигидан умматига берилган неъматларга Мусо алайҳи салом эришолмаганлиги сабабли ҳавас қилиш ўлароқ бўлган. Шунингдек, ҳар бир Набийнинг уммати қилган савоб амалидан Пайғамбари учун ҳам савоб бориб туради. Мусо алайҳи саломнинг уммати узоқ муддат давом этган бўлсада, адад жиҳатидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматидан камроқ эди”.    Анас розияллоҳу анҳу Молик розияллоҳу анҳудан, у эса Ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Мусо алайҳи салом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни “Ғулом” деб айтишлари камситиш маъносида бўлмаган. Балки Аллоҳ таолонинг қудрати ва карамининг кенглигига шундай деганлар. Чунки Аллоҳ таоло Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламни ёш бўлишларига қарамай гарчи у зотдан олдин ёши анча улуғ бўлган Пайғамбарлар ўтган бўлса ҳам у зотдан олдин ҳеч кимга бермаган неъматларини берди. Мусо алайҳи саломдан эса биз – уммати Муҳаммадийяга намоз борасида бошқа ҳеч кимдан етмаган жудаям катта ёрдам етди. Яъни айнан Мусо алайҳи салом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга намозни камайтиришни сўрашга буюрдилар. Чунки, Аллоҳ таоло сизу бизга эллик вақт намоз фарз қилган эди, Мусо алайҳи саломнинг таклифлари билан беш вақт намозга тушурилди.  Бунга Имом Табароний ва Баззор раҳимаҳуллоҳлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда ишора қилинган: “…Мусо унинг олдидан ўтганимда энг қаттиғи эди ва унга қайтганимда энг яхшироғи эди…”[2], – деганлар. Абу Саъид раҳимаҳуллоҳнинг ҳадисида эса: “…Қайтувчи ҳолда юзландим ва Мусонинг олдидан ўтдим, у сизлар учун қандай ҳам яхши соҳиб эди. Ва у мендан: “Сизга Роббингиз қанча (намоз) фарз қилди?”, – деб сўрадилар…”, – дейилади. Имом Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Менга зоҳир бўладики, Мусо алайҳи салом Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ қандай неъматлар билан неъматлантирганига ишора қилдилар. Ёши улуғ бўлганларида ҳам қувватлари бардавомлиги ва ҳатто шайхлик ёшига етган бўлсалар ҳам баданларига қувватсизлик кирмаган эди. Ҳатто Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилганларидек Мадинага Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан бирга кириб борганларида Абу Бакр розияллоҳу анҳуни “шайх” деб айтганлар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни эса “шааббун” – “йигит” деб айтишган эди”. Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Мусо алайҳи салом намоз борасида мурожаат қилинишда хосланганликларидаги ҳикмат балки Мусо алайҳи саломнинг уммати намоз билан мукаллаф бўлганликларида бўлса керак. Улардан бошқа умматга эса намоз таклиф қилинмаган эди. Улар эса бунинг уддасидан чиқишмади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматига шафқат қилдилар. Ва у зотга “… мен...