islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 18, 2019

Day

Бир ҳадис шарҳи

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال النبي صلى الله عليه و سلم كلمتان حبيبتان إلى الرحمن، خفيفتان على اللسان، ثقيلتان في الميزان: «سبحان الله و بحمده سبحان الله العظيم» Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди:“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:“Раҳмонга маҳбуб икки калима бор, ( у иккиси) тилга енгил, мезонда оғирдир  (улар):  «سبحان الله و بحمده سبحان الله العظيم» – деб марҳамат қилдилар. Набий алайҳиссалом ушбу ҳадисларида мусулмонларни тилга енгил бу икки калима билан Аллоҳ таолонинг зикрига ва унда давомийликка чорламоқдалар. Буларни такрорлаб юриш ҳеч бир кишига оғирлик қилмайди, лекин улар амаллар мезонида оғир, Аллоҳ таолога маҳбубдир. У зот алайҳиссалом бошқа ҳадисларида:“Ким бир кунда 100 марта سبحان الله و بحمده деса, унинг хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам ўчирилади“ – деганлар. Ушбу ҳадисдаги тарғиб қилинаётган калималарнинг мазмуни – Аллоҳ таолони Унинг қудратию азаматига муносиб бўлмаган айбу нуқсонлардан пок ва олий деб ёд этиш ва Ўзининг тасбиҳига ва бошқа хайрли амалларга берган тавфиқи учун ҳамд айтишдир. Дарҳақиқат оламларни йўқдан бор қилган Зот ҳар қандай айбу – нуқсон, камчилик ва ожиз қолишдан муназзаҳдир. Тошкент Ислом институти 4- босқич талабаси Абдубанноев Наврўзбек 141

Юзига тупроқ сепинглар

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Ислом дини инсон жамиятида учрайдиган ҳар қандай иллат ва нуқсонларни муолажа қилувчи таълимот эканлигига ҳеч ҳам шубҳамиз йўқ. Ўзгалар ҳаққига тажовуз қилиш, ўғирлик, йўлтўсарлик, қимор ва бошқа турли маъсиятлар борки, ислом таълимоти бу каби инсонларга зарар берувчи, жамиятни ривожланишдан тўсувчи нопок ишларни қоралайди ва унга қарши курашади. Замон ўтган сари янги – янги гуноҳ ва маъсият турлари ва йўллари пайдо бўлмоқда. Масалан: Бугунга келиб, пайдо бўлган “Интернет” орқали тинч яшаётган еру хотин ўртасига нифоқ солиш, ёшларни  ҳар хил ўйинлар орқали ўзини ўлдиришга тарғиб қилиш, турли видеороликлар билан ёшларнинг онгини заҳарлаш ва ҳокоза… 21 аср, шундай буюк замон бўлдики, Аллоҳ охир замон бандалари оёғи остига дунё неъматларини тўлдириб ташлашни ваъда қилган эди, шу ваъдани бажарди.  Биз яшаётган фаравон ва тўқчилик ҳаётини илгари яшаб ўтган подшоҳлар ҳам кўрмаган. Худолик даъвосини қилган, малъун Фиръавн ҳам биз каби шохона безатилган дастурхон атрофида ўтириб таом емаган. Биз минган маркаб, биз яшаётган уй, ўтмишда, қасрларда яшаб ўтган подшоҳларнинг орзуси бўлган десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Чунки уйларимиз қасрлардан қиммат ва қулай. Шароитларимиз ҳавас қилгудек. Лекин шунча неъмат ичра яшаётган бўлсакда, тилимиздан шукур, қалбимиздан қаноат тушунчалари ўчиб кетмоқда. Молу давлатимиз қанча кўпайса, яна зиёда бўлишини истаймиз. Бунинг йўлида баъзи кишиларни мақтаб, ундан нимадир олиш ва юлиш пайида бўламиз. Бу иллат бугунги кунимизда тузалмас дардга айланди.  Бу дардни биз “Маддохлик” деб атаймиз. Маддохлик, зоҳирида зарарсиз кўринсада, аммо ботинида инсон боласини  мутакаббирлик жарига улоқтириб, ўзидан бошқани инсон сифатида кўрмайдиган даражада ман – манлик курсисига мухрлаб, уни Аллоҳнинг рахматидан қувулган шайтоннинг ҳолига туширади. Шундай экан, бу “Маддоҳлик” касали қандай дард? Унинг зарари нима? Ундан қутилиш йўли борми? Шу каби саволларга ислом таълимотидан жавоб излаймиз. Маддохлик, исломда қораланган иллатлардан бири бўлиб, луғавий жиҳатдан “Мақтовчи” деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда  ҳар кўринган инсонни ўринли ва ўринсиз мақтайверадиган ва ўзгаларни мақташни одат қилиб олган инсонга нисбатан ишлатилади. Бу мақтовлар мақтанилган инсон қалбида секин – аста “Мен ҳаммадан кучлиман ва ақллиман” деган мағрурлик ва манманлик иллатини пайдо қилади. Аллоҳнинг энг катта душмани Фиръавн “Мен сизларнинг олий роббингизман” деган даъвони қилишигача олиб борган нарса маддоҳлик эканлигини унитмайлик. Миср халқи уни ҳамма ишини “Тўғри қилдингиз” дея хато ишларига кўз юмишлари натижасида уни шу даражага олиб боришди.  Чунки баъзан инсон “Бу тўғри бўлди” деган иши айни хато бўлиши ҳам мумкин. Шундай экан, баъзи баъзида ён атрофдаги кишилар унинг мана шу хатоларини тез – тез кўрсатиб турса, ўзининг хато қилиши мумкин эканлигини биладида, манманликдан узоқ бўлади. Узоқ ўтмишда Бани Исроил халқи Узайр алайҳис саломни мақтаб – мақтаб, охири “Узайр Аллоҳнинг ўғли” дейишгача борган бўлсалар, уларнинг зурриётлари Ийсо алайҳис саломни мақташиб “Ийсо Аллоҳнинг ўғли” деб залолатга кетишди. Уларнинг бу каби хато ишлари ҳаддан ортиқ маддоҳлик қилишларининг натижасидир. Ҳатто инсонлар орасида барча мақтовларга лойиқ бўлган, сўзласа  ҳавосига суяниб эмас, балки ваҳийни гапирадиган зот, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам: “Мени Носоролар Ийсони мақтаганларидек мақтаманглар, албатта мен Аллоҳнинг қулиман. Балки мени Аллоҳнинг қули ва элчиси денглар”, деб умматини мақташдан қайтарганлар. Имом Бухорийнинг саҳиҳларида Абу Мусо ал-Ашъарий (р.а) дан ривоят қилинган ҳадисда келади. Абу Мусо ал-Ашъарий айтадилар: “Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бир киши бошқа бирини муболаға қилиб мақтаётганларини эшитдилар....

Исломда даволанишнинг ҳукмлари

Уламолар даволаниш ҳукми борасида беш хил фикр билдирганлар. Имом Нававий турли касалликлардан даволаниш салаф жумҳур уламолари, (халаф)улардан кейингилар, шофеъийларнинг жумҳури ва баъзи ҳанбалий мазҳаби уламолари фикрига кўра мубоҳ ҳисобланади. Баъзи ҳанафий мазҳаби уламолари сўзига кўра, касаллик даволаниш билан тузаладиган бўлса, унга муолажа қилиш вожиб бўлади. Даволанилмай касаллик оқибати ёмон ҳолатга олиб келадиган бўлса, давони тарк қилиш ҳаромдир. Ибн Ҳажар Ҳайсамий айтади: “Агар касалнинг жароҳати оғирлашиб, унга зарар етиш хавфи бўлса, даволаниш вожибдир”. Бағавий (раҳимаҳуллоҳ) айтади: “Агар бемор даволаниб шифо топишини билса, унга доволаниш вожиб бўлади”. Ибн Ҳазм айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг даволанишга буюришлари уни тарк қилишдан қайтариқ ҳисобланади. Бу эса даволанишнинг вожиб эканини ифода этади”. Жумҳур ҳанафий мазҳаби уламолари “даволаниш мубоҳдир” деган фикрни билдирганлар. Улар айтадилар: “Агар киши шифо берувчи Аллоҳ таолонинг ўзи деган эътиқодда бўлиб, шу билан бирга унинг даволанишида ҳеч қандай зарар йўқ”. Моликий мазҳабига кўра ҳам даволанишда ҳеч қандай зарар йўқ. Ибн Рушд баъзи уламолардан худди шу фикрни айтиб ўтган. Абулвафо, ибн Жавзий, Хаттобий ва бошқа ҳанбалий мазҳаби уламолари  ҳам юқоридаги фикрни қайд этганлар. Баъзи уламолар: “Даволаниш жоиз. Лекин Аллоҳ таолога суяниб, уни тарк этиш афзалроқдир” деганлар. Ушбу фикрни Имом Нававий ҳам билдирганлар. Имом Ғаззолий: “Баъзи ҳолатларда даволанмаслик афзалроқ. Агар даволаниладиган бўлса, жоиз бўлади.Бу унинг таваккулининг қувватига қараб бўлади” деганлар. Ибн Барзий Шофеъийнинг фатвосига кўра: “Бемор даволанишни тарк этиши афзалроқ. Бу унинг таваккули қувватини кўрсатади. Ким руҳан заиф, сабри оз бўлса, унга даволаниш афзал”. Абу Толиб Маккий айтади: “Даволаниш кенг рухсатдир. Уни тарк этиш торлик, ва азиматни лозим тутишдир. Касалликка даво излаш банда таваккулининг нуқсонли эканини кўрсатмайди. Уни тарк этиш кучлилар учун афзал ҳисобланади”. Ибн Жавзий кўп мутассаввифлар ушбу йўлни танлаганлари ҳақида айтиб ўтган. Бу тоифадагилар касал бўлганда даволанмай, Аллоҳ таологагина суяниб, Унинг имтиҳонига рози бўлиш керак, деган фикрни билдирадилар. Айний (раҳматуллоҳи алайҳ) шундай фикрдаги баъзи суфийларни зикр қилганлар. Имом Нававий бу фикрни динда чуқур кетиш, деб ҳисоблаганлар. Доктор Насимий айтади: “Ўтган салафи солиҳларнинг даволаниш борасида турлича фикр билдиришларининг сабаби, улар яшаган даврда тиббиёт ривожламаганлиги, касалликларга турли гумонлар билан ташхис қўйилиб, муолажа қилиниши ва турли касалликларга қарши дори-дармонларнинг жуда кам топилиши билан боғлиқ. Аммо бугунги кунда замонавий тиббиёт ва даволаниш борасидаги барча набавий ҳадисларга синчиклаб эътибор бериб, даволаниш борасида қуйидаги қуйидаги бешта ҳукм келиб чиқишини айта оламиз. Аллоҳ билгувчироқ. Турли саратон ва шу каби бедаво касалликларга гарчи даво бўлишига тўла ишонч бўлмасада мубоҳ нарсаларни қўллаб шифо излаш мубоҳ. Хусусан, баъзи касалликка бошланишидаёқ муолажа қилинмаган бўлса, вақт ўтгандан сўнг даволаниш фойда бермайди. Касаллик тузалишида фойда бўлиши мумкин бўлган ёки оғриқ қолдириши эҳтимоли бор бўлган дориларни оғриқли жойга қўллаш мандуб (динимизда тавсия этилган яхши амал) ҳисобланади. Бемор ўзи ёки табиб касаллик зўрайиб, оғирлашиб қолишидан қўрқадиган ўринларда тиббиёт мутахассислари тажрибаларида синалиб дардга шифо бўлиши аниқланган дориларни истеъмол қилиш вожиб бўлади. Дард инсон ҳаётига хавф соладиган ва бирор аъзога зарар етиши мумкин бўлган ўринларда ҳам даволаниш вожиб. Мубоҳ бўлган дори-дармонлар етарли бўла туриб, истеъмоли макруҳ бўлган нарсалардан тайёрланган дориларни ишлатиш макруҳ(динда қайтарилган)дир. Чунки бундай дорилар бир жиҳатдан фойдали кўринсада, бошқа аъзоларга зарар бўлади. Даволанишга умуман бошқа имконият бўлмаган пайтда эҳтиёж даражасидан ортиқ ва заруратсиз ҳаром нарсалар билан муолажа қилиш ҳаром...

Исломда тиббий масъулият

Бемор дардига шифо топишда албатта, тиббий мутахассис кўмагига муҳтож бўлади. Бу пайтда бемор ўзи учун моҳир, ўз ишининг билимдони бўлган табиб ёки шифокорга мурожаат этиши лозим. Худди шунингдек, табиб ҳам бировларни даволашлик учун етарли билим ва малакага эга бўлиши, ўз соҳасини яхши билиши ва беморларга керакли ташхисни қўйиб, шариатга мувофиқ тарзда даволаши керак. Биринчи навбатда беморнинг масъулияти керакли мутахассисга мурожаат қилишидан иборат. Аллоҳ таоло айтади: Бас,  Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз! Муфассир уламолар бу оят маъносини кенг маънода тушуниш яъни, турли соҳа ва илмларда ҳам билимдон, мутахассислардан ёрдам сўраш зарурлигини айтганлар. Бу фақат диний, ақидавий масалалар билан чекланиб қолмайди. Хусусан, беморлар касалликларига моҳир табибнинг кўрсатмаси билан муолажа қилишлари зарур. Зеро бу Ислом дининг тавсиясидир. Иложи борича моҳир мусулмон табибни топиб унинг тавсияси билан иш тутади. Агар бунинг иложи бўлмаса, бошқа дин вакили бўлган моҳир табибнинг хизматидан фойдаланиш жоиз. Чунки илм маълум бир макон ва дин вакилларигагина хосланмаган. Бунга мисол, Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир саҳобаларини Ҳорис ибн Калданинг олдига бориб даволанишга тавсия қилганлар. Калда Ислом динини қабул қилмаган. Ҳадисда “Ҳикмат мўмин кишининг йўқотган нарсасидир. Уни қаерда топса, уни олишга ҳақлидир” дейилган. Лекин бошқа дин вакили бўлган табибнинг сўзига қараб дин амалларини тарк этилмайди ва истеъмоли ҳаром нарсалардан фойдаланмайди. Ислом дини кўрсатмасига кўра, касалликларга муолажа қилувчи кишилар табиблар бўладими ёки медицина ходимларими диний билимлардан ҳам хабардор бўлишлари лозим. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу борада ҳам қилган тавсиялари ва кўрсатмалари бу шариат кўрсатмасидир. Касалликларга шифо излаб дори-дармонларни қўллаш қадарга имон келтириш ва таваккул ҳақиқатига асло зид келмайди. Зеро, Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўзлари даволанганлар ва бошқаларни ҳам баъзи муолажа ёки тавсиялари билан даволаганлар. Моҳир(ҳозиқ) табибнинг сифатлари ҳақида Доктор Шавкат Шаттий қуйидагиларни санаб ўтган: Моҳир табиб касалликнинг бошланиш сабаблари, қандай пайдо бўлгани ва касалликнинг босқичларини ўрганиши. Касалнинг куч-қувватига эътибор бериши. Табибнинг мақсади фақат касалликни кеткизиш бўлиб қолмаслиги керак. Балки унинг ортидан рўй бериши мумкин бўлган асоратларини ҳам бартараф этиб, қайта қўзғалмаслигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Шунингдек, у беморга хушмуомалалик билан муносабатда бўлиши вожибдир. Муолажани енгил тарзда, босқичма-босқич олиб бориши лозим. Аввал оддий маҳсулотлар билан бошлайди. Эҳтиёж бўлганда дори-дармонларни, иложсиз қолганда эса мураккаб дори воситаларини қўллайди. Дориларнинг кучи билан касалликнинг даражаси ўртасидаги мувозанатга эътибор бериши лозим. Оғир касалликни тузатиш иложи бўлмаса, моддий манфаат умидида уни тузатишга уринмайди. Қалбдаги ва руҳий иллатларни даволашда кўникмага эга бўлиши керак. Бу баданни муолажа қилишда асосий жиҳат ҳисобланади. Чунки, қалб ва нафс тана аъзоларининг ўз вазифасини бажариши ва унинг табиатида катта таъсирга эга. Табиб беморига мулойим ва самимий муомалада бўлиши ва уни хотиржам қилиши лозим. Муолажа жараёнида ишлатадиган барча асбобларни яхши билиши ва ундан унумли фойдалана олиши зарур. Чунки баъзи дориларни махсус асбобларсиз етказиб бўлмайди. Юқоридагилар барча табиблар эътибор бериши лозим бўлган муҳим жиҳатлардир. 4-курс талабаси Умарова Мадина 385