islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 27, 2019

Day

Aгар зулм биздан бўлса, мен бизлардан эмасман!

Рейчел Керри! Уни ўлдиришганида 23 ёшда эди. 16 йил аввал… 16 йил аввал худди бугунгидек Ғазонинг гўдаклари ўлдириларкан, Рейчел дунёнинг у чеккасидан – Вашингтондан Ғазо халқининг ёнида бўлмоқ учун йўлга чиқди. Фаластинликлар билан унинг на тили айни эди, на дини. Аммо ҳақсизлик қаршисига чиққан инсон учун буларнинг аҳамияти йўқ. Олов қалбли америкалик қиз ҳақсизликлардан изтироб чекаётган, бошига балолар ёғилаётган ғазоликлар билан етти ҳафта яшади. Уларнинг бошига тушаётган мусибатларни ўз кўзлари билан кўрди. Бирга азоб тортди, бирга йиғлади… Онасига юборган сўнгги мактубида шундай ёзган эди: «Тан оламан, онажон, яна дугоналарим билан илгаригидек ҳазиллашиб, кулишиб, хиёбонларда яйраб юришни истайман. Рақс кечаларига боришни хоҳлайман. Кечқурунлари қорним тўқ, юмшоқ ўринларда хотиржам ухлашни истайман. Лекин қилган ишимдан асло пушаймон эмасман. Мен ҳозир бўлишим керак бўлган жойда ҳозирман. Мен бу ҳақсизликларга чек қўйилиши учун қўлимдан келган ишни қилишим керак… Балки қўлимдан ҳеч нарса келмас, лекин ҳарқалай виждоним олдида юзим ёруғ бўлади. Онажон, мен бу ерда кўрган даҳшатларимни айтсам, ҳаётингизнинг қолган қисмини тинч яшаб ўтолмайсиз. Кўзларимга ишонолмаяпман, даҳшатдан кечалари ухлолмаяпман. Дунёмизнинг асл юзи мана шундай эканини ва бу ҳақсизликларга, бу зулмга индамай қараб турган ёки кўриб-кўрмаганга, билиб-билмаганга олаётган миллиардлаб одамлар борлигини ўйласам, юрагимдаги нафрат, исён бўғзимга тошиб кела бошлайди. Бу зулмни тўхтатолсам қани эди! Она, мени қайтишга мажбурламанг. Фаластиндан қайтганим билан энди аввалги Рейчел бўлолмайман… Қорнини снаряд парчаси ёриб юборган, оғзидан ҳозиргина эмган оппоқ сути аралаш қип-қизил қон келиб, кўзчалари косасидан чиқиб кетган бир ёшли гўдагини қучоқлаб додлаётган онани кўрган Рейчел… Икки гўдагининг мажақланган жасадини кўриб, ақл-ҳушидан айрилган, бир онда телба бўлиб қолган тенгдошини кўрган Рейчел… Ўттиз ёшида сочлари изтиробдан оппоқ оқариб кетган йигитларни кўрган Рейчел… «Художон, мени жаннатга олиб кет. Бу ерда жуда қўрқяпман. Укамни олиб кетдинг-ку! Жаннатга олиб кетсанг, ҳечам тўполон қилмайман, яхши қиз бўлиб юраман», дея қўлчаларини дуога очиб ўтирган митти қизчанинг азобларини кўрган Рейчел… қандай хотиржам яшай олади?! Бу ерга келганим – ҳаётимдаги энг тўғри қарорим бўлди. Онажон, агар зулм биздан бўлса, мен бизлардан эмасман! Менинг сўнгги сўзим шу! Мен бизлардан эмасман!..». Таржимон: 3-курс талабаси Нодира Эркинжон   247

ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ ОРТИҚЧА ЮМУШЛАР БИЛАН ҚИЙНАБ ҚЎЙМАНГ

Қиз фарзанд ҳотиржам оилада ўзини эркин ҳис қилади. Ўғил фарзандлар эса, меҳнатда янада очилади. Қиз болани ҳимоя остида катта қилиш муҳим ва кичкина маликалардай парваришлаш, қилган иши учун эмас, қиз бўлиб туғилгани учун мақташ керак. Ўғил фарзанд эса – натижага жавоб беради. Яъни бола ақлини таниши билан уни мардлиги, жасурлиги, полвонлигини таъкидлаб бирон бир юмуш, қўлидан келадиган даражада вазифа бериб шу ишни бажаргани учун кўкларга кўтариб мақташ керак. Айнан қилган иши учун!!! Қиз болани эса, бу дунёга келганини ўзи бахтлиги, унинг ўзи севги эканлигини айтиб мақташ керак. Чунки, агар қиз болани қилган иши учун мақтаб ўргатиб қўйсак, келажакда бундай қиз фарзандларда: “Aгар бирон бир юмуш билан ўзимни кўрсатсамгина, мени яхши кўрадилар. Бўлмаса, мени қабул қилишмайди, уларнинг севгисига арзимайман” деган ўй-ҳаёл онгостига ўрнашиб қолади. Бу эса турмуш қурган қизларимизда ҳаётларида қийинчиликларга сабаб бўлади. Ўғил болаларни албатта ёшлик пайтидан спорт билан чиниқтирган афзал. Чунки уларни шу йўл билан чиниқтириш, кучлилигини сезиши учун, ғалабага эришишни ўрганиши эркаклик сифатини оширади. Қиз болаларда сал бошқачароқ, спорт билан шуғуллангани яхши фақат шу спорт туридан завқ олса, мазза қилиб ҳузурланса бу бошқа гап, титул ёки ғалабага эришиш учун қилинган ҳаракат бу ўғил болаларга кўпроқ ҳос. Қиз болаларда эса, машғулотларда шуғулланиш, қийин ишларни бажариш жараёнида оғриққа, машаққатга ўрганиб қолиш натижасида – уларда кучли сабр шаклланади. Бу сифатлар эса эркакларники. Ҳар бир вазиятга чидаш, азобланиш, қачон ўзи ўзгаради дея кутиш… охир оқибат ҳамма юкни бўйнига олиши ҳам аёлларда шу ердан бошланади. Бу ерда гап қиз фарзандларимизни ортиқча оғирлик қиладиган ҳолатлардан асраб авайлаш ҳақида. Лекин, ёшлигидан айниқса, қизларимизга оғриқларга ҳам “Чида ўтиб кетади” деб уларнинг зиммасига тўғри келмайдиган ишлар билан ўраб қўйиш мумкин эмас. Оқибатда келажак учун қалби оғриганда ҳам чидашга мажбур, лекин айтишга тили бормайдиган аёлга айланиб қолиши мумкин… Ҳар бир фарзанд севгида яралган. Улар бизга Яратган томонидан берилган ҳадя. Шундай экан, уларнинг тақдирига бефарқ бўлмайлик. Ҳар бир ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик. Шунда Сиз ва сизнинг ёнингиздаги ИНСОНЛАР бахтли бўладилар. Психолог  Гавхар Абдурахмонова 294

Испания археологлари илгари маълум бўлмаган кўплаб биноларни шу жумладан, Европанинг энг қадимги масжидини ӯз ерлари остига яширганлиги ҳақида маълум қилди

Геомагнетика тадқиқотлари давомида, олимлар Европада “Қоронғулик” асрларида қурилган ва замонавий Мадрид яқинида жойлашган вестгот давлатининг вайрон қилинган пойтахти Реккополисда деворлар ва бошқа биноларни қолдиқларини топдилар. Бу дегани, шаҳарнинг ёши 1400 йилга тенг бўлган ер ости бинолар ва харобаларни катталиги тахмин қилингандан каттароқ чиқди. Олимлар тадқиқотлар давомида ўрганилган ҳар бир бурчакда бинолар ва кўчалар мавжудлигини таъкидладилар. Уларнинг бирида, тупроқ қатлами остида, саройнинг бир қисми ва бино топилди. Улар дунёнинг ушбу қисмидаги энг қадимги масжиди бўлиши мумкин деб тахмин қилинмоқда. Гарвард университети профессори Майкл Маккормик шундай деди: “Биз кашф эта олган ҳар бир қазилма маконида бинолар, кўчалар ва йўллар топдик”. Бу соҳадаги қазилма ишлари бир неча ўн йиллар мобайнида давом этмоқда, аммо археологлар шу пайтгача шаҳар деворлари ичидаги ҳудуднинг атиги 8 фоизини кашф қилишган. Археологлар ҳудудни кашф қилишнинг ноанъанавий усулидан фойдаланиб, деворлар ичидаги бўш жойлар аслида яширин кўчалар ва бинолар билан тўлдирилганлигини аниқладилар. Қазилма бинолардан бири, бошқа бинолардан фарқли ӯлароқ Макка тарафга қарата қурилганлиги аниқланди. Унинг режаси Яқин Шарқдаги масжиднинг қурилиш структурасини эслатади. У ҳақида батафсилроқ фақат бинони яхшилаб ўрганиш орқали билиб олиш мумкин . Агар дастлабки хулосалар тасдиқланса, у Европада мавжуд бўлган энг қадимги масжид ҳисобига киритилади.деб хабар беради islam.ru. Таржимон: 2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 328