islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 29, 2019

Day

СИЗГА ГАПИРИШДАН ҚЎРҚАМАН, ОНАЖОН!

Болаларимизга етказадиган энг катта зараримиз нима, биласизми? Уларга гапиришни тақиқлаш. Кўпчилик ота-оналар болаларининг кўп гапириши, кўп савол беришини «вайсақилик» дея тушуниб, бу одатга бетоқатлик қиладилар. Тан олишга мажбурмиз – бу «вайсақилик»ни ўзимиз пайдо қилдик. Агар бола «мияни қоқиб, қўлга бергудек» кўп гапираётган бўлса, бунинг сабаби оддий: унинг гапларини ҳеч ким етарли даражада тингламаяпти. Бола шўрлик бор-йўғи ўзини тинглашларини истаяпти, холос. Агар бола доимий равишда катталарнинг ишига аралашаётган бўлса, демак, у ўзига эътибор қаратишларини хоҳлайди. Демак, у билан етарли даражада мулоқот қилинмаяпти. Кун бўйи уйда – бола билан бирга эканимиз – у билан мулоқотга етарли вақт ажратаётганимизни билдирмайди. Бир кунда ҳеч бўлмаганда ярим соатгина бола билан бирга унинг расмли эртак китобларини варақлаб, ҳеч бўлмаганда биттагина эртакнинг моҳиятини тушунтириб берганимизда эди, боланинг мулоқотга бўлган эҳтиёжи қондириларди ва бу эътиборимиз билан боланинг хулқ-атворида пайдо бўла бошлаган вайсақиликнинг одатга айланиб кетишига монелик қилган бўлардик. Кун бўйи ишлаб чарчагач, бажарилмай қолиб кетган ишларимиз ҳақида қайғурамиз-у, бутун кун давомида кичкинтойимиз билан ярим соатгина мириқиб гаплашмаганимиз ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. * * * Бугун боғчада рўй берган қизиқ воқеани ота-оналарига айтиб бериш илинжидаги болакайлар бири олиб, бири қўйиб бидирлай бошлайдилар. Аммо ишдан чарчаб келиб, «энди оёғини узатган» ота ва севимли сериалини ўтказиб юборишни истамайдиган она томонидан совуққина ёки «бирпас жим турларинг» қабилидаги танбеҳлар билан қарши олинадилар. Болакайларнинг дами ичига тушиб кетади. Айни шу ўринда тарбиянинг қайсидир қисмига дарз кетганини кўпчилик ота-оналар англамайдилар. * * * Ҳар қандай мавжудот ўзаро мулоқотга эҳтиёж сезади. Бу эҳтиёж кичкина болаларда айниқса кучли бўлади. Кўп мулоқот қиладиган болалар йиғлоқи бўлишмайди, гапиришни тезроқ ва яхшироқ ўрганишади. Мулоқот ҳақида кўп гапириш мумкин, чунки у тарбиянинг барча жиҳатларига алоқадор. Лекин бугун биз асосий шартлар ҳақидагина гаплашамиз. ОДАТДАГИ АҲМОҚНИСОЛАР ВА СУҲБАТДАГИ «ХАВФ» Аксарият ўсмирларнинг ота-оналари қиладиган ҳасрат: — Гап гапирсанг, тўнғиллаб беради. Қовоғини солиб юради. Одамга ўхшаб гаплашмайди… Бу ҳасратга ҳамиша бир хил  (сийқаси чиққан) жавоб тайёр: — Тушуниш керак, улар ҳозир шунақа ёшда. Ўтиш даврида шундай бўлади… Психологлар ва педагоглар айни шу муаммо бўйича фикр билдириб, бундай муаммоларнинг келиб чиқишига ўсмирлар ва катталар ўртасидаги мулоқотнинг етарли даражада эмаслиги сабаб бўлади, дейдилар. Мен бундай ҳолларда нима қилиш кераклиги ҳақида тўғри йўналиш бера оладиган бирорта қўлланмани излаб тополмадим. Ташхис тўғри қўйилган, лекин муаммони ҳал қилишнинг самарали йўлини топиш ота-оналарнинг ўзига ҳавола қилинган. Менимча, бу муаммоларнинг сабабини илгарироқдан – ота-онанинг ёш болаларини тингламаслик одатидан ахтармоқ керак. Болалар ота ёки онасига ўзларини безовта қилаётган ҳолатлар, масалан, ўз қўрқувлари ҳақида гапириб бераётганларида, беихтиёр шу ёмон нарсалардан қутулишни ўйлайдилар. * * * Кичкинтой қоронғуда ухлашдан қўрқади. Онаси уни ўз билганича тинчлантирмоқчи бўлади: — Жинни-пиннимасмисан?! Одам ўз уйидаям қўрқадими? Тезда ётиб ухла, қўрқадиган ҳеч бало йўқ бу ерда!.. Бу «таскинлар» билан болакай ботир бўлиб қолмайди. Онасини яна жеркиб ташлашларидан безиллаб, дардини ичига ютади. Ҳатто катта бўлганида ҳам қоронғуликдан қўрқаверади. Чунки онаси унга: — Қўрққанингда, ёнингда мен борлигимни эслагин, болам. Сени тушунаман. Истасанг, чироқни ёқиб ухла. Мен ҳамиша ёнингдаман! – демади. * * * Тушунган бўлсангиз керак, боланинг гапларини етарлича тингламай, унинг ўзига хос ташвишларини англамай, у шўрликни ўзимиздан анча нарига итариб юбораётганимизни сезмай ҳам қоламиз. Ўсмирлик даврида «тўнғиллаб», ичимдагини топ, деб юрганлар...

Бори бебарака…

Ўзбек миллий дўпписини ғурур ила кийиб олган нуроний отахонлар… Оппоқ рўмолда, муборак юзларидан нур балқиб турган малаксиймо хожи оналар… Не-не умид ва ниятлар билан келиб, биринчи сафда ўтириб, ҳаяжонда, қўлларини кўтариб дуолар қилиб, энг яхшисини беришни сўраб, умид қилиб, фарзандларига омад тилаб, ҳаққига дуо қилган ҳолида ўтирибдилар… Сўзловчининг ҳар бир сўзига диққат ила эътибор бериб, қулоқ солиб, тинглаб, ҳўп бўлади, деб итоат ила ўтирибдилар. Бирор сўзини эътибордан четда қолдирмаяпдилар. Ана энди умидлари ижобат бўладиган вақт… ҳаяжонда… борига бараканинг бошловчиси: “Сизга Оқ тепа соҳил бўйи уйи чиқди!!!”, – дея бақирадиган вақт!… Ўзбек халқининг мана бу ҳолати нақадар аянчли… Ота-боболари азиз авлиё-ю уламолар бўлиб, барча нарсасини ҳалол меҳнат ила топган биз – ўзбек халқининг мана бу ҳолати нақадар аянчли… Ота-боболаримиз ҳеч қачон пулни осон топиш йўлларига юрмаганлар. Топаётган, уйига, болаларига олиб келаётган нарсаларига диққат-эътиборли бўлганлар. Мўмина оналаримиз эса хўжайинларини ишга кузатаётиб: “Бизга оз бўлсада ҳалол нарса олиб келинг. Бизни дўзах оловига ташламанг”, – дея кузатиб қолар эдилар. Эндичи?… Биз қандай ҳолатга тушиб қолдик? Энди ўзбек аёллари: “Дадаси, уйга қайтаётиб лотерея эсдан чиқиб қолмасин”, ёки “Бугун борига барака бор-а, кеч қолманг”, – деб кузатишмоқдами? Ўзбек эрлари эса: “Онаси, борига баракага қатнашиб қўйдингизми? Яна эсингиздан чиқиб қолмасин-а”, – деб айтишмоқдами? Тафаккур қилайлик, ҳалол бўлмаган нарса ҳеч қачон юқмайди, бу нарсани барчамиз биламиз, бунга тарих ҳам, кундалик ҳаёт ҳам гувоҳ. У каби ўйинларнинг қиморлиги эса куп бора айтилди. Кеч бўлмасдан улардан тийилиш керак. Одамлар ўрганиб қолиши ва қалбларига сингиб, ҳаромдан хазар қилмайдиган даражага етиб бориб қолишидан олдин уларни йўқотиш керак. Акс ҳолда оммавий зарарларга сабаб бўлади. Дарҳақиқат, юртларда рўй берайтган балоларнинг сабаби – гуноҳ кўпайиб кетганлиги. Бозорлардаги қимматчиликнинг сабаби – гуноҳ кўпайиб кетганлиги. Ҳатто ер қимирлашининг сабаби ҳам гуноҳ кўпайиб кетганлигидан. Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлишнинг сабаби ҳам гуноҳ оммавийлашиб кетганлигидан бўлади. Барчамиз юртимиз равнақи ва фаровонлиги йўлида меҳнат қилмоқдамиз. Ҳаммамиз келажак авлод тарбияли, одоб-ахлоқли, юксак маънавиятли, илмли, ор-номусли, ҳалол касб қиладиган бўлиб улғайишини олдимизга қўйган энг катта мақсад қилиб олганмиз. Олиб бораётган барча ишларимиз ҳам айнан шу мақсадда қилинмоқда. Юқорида айтиб ўтган нарсамиз эса бу юксак мақсадларимизнинг оёғига болта билан уради.  Юрак томирини чопади. Ҳаракатларимизни кўкка совуради. Ишларимизнинг самарасини кўриш ҳамда келажакда тотли мевасини тотиш учун тўғаноқ бўладиган бу ишларни кеч бўлмасидан олдин тўхтатишимиз лозим. Аллоҳим ўзбек халқини ҳозир ва келжагини юксак қилсин! 4-курс талабаси Нажмиддинов Бахтиёр 292