islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 18, 2019

Day

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА “ТАФСИРИ ИРФОН” КИТОБИ ТАҚДИМОТИ

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшлар ўртасида китобхонликни юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган эди. Мазкур ташаббусга асосан жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент ислом институти мажлислар залида Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг “Тафсири Ирфон” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ходимлар бўлими бош мутахассиси З. Қосимова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси аёл-қизлар билан ишлаш бўлими ходимаси М.Абдуллаева, “Хадичаи-кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг маънавий-маърифий ишлар бўйича мудири ўринбосари З.Комилжонова, “Мавароуннаҳр” нашриёти мухбири Ю.Комилова, З.Омонова ва бошқа ходималари, “Хадичаи-кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг ҳамда Тошкент ислом институти талаба қизлари, Тошкент ислом институти аёл ўқитувчи ва ходималари иштирок этди. Тақдимот Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Тадбирни Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова очиб берди ва тадбирни олиб бориш учун сўзни АРМ ходимаси И. Акмаловага берди. Тадбир аввалида Қуръони карим мўмин-мусулмонлар учун муқаддас китоб, илоҳий дастурул-амал экани билдирилиб, ушбу Китобнинг оятлари остида ўта теран маъно-мазмун мужассамлиги, шунингдек, Қуръон тили, мазмунини англай билмаган одам ҳам Унинг ўта таъсирли оятларини эшитган-да, бутун вужуди билан берилиб тинглаши Аллоҳнинг илоҳий сўзи эканига очиқ-ойдин далолат экани таъкидланди. Тафсир илмининг тарихи, унинг турлари, Мовароуннаҳр заминидан етишиб чиққан муфассир алломалар, Қуръони карим тафсири бўйича ёзилган асарлар, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари томонидан таълиф этилган Қуръони каримнинг маънолари таржимаси ва тафсири китобининг ўзига хос жиҳатларини алоҳида ТИИ ўқитувчилари томонидан қайд этиб ўтилди. “Хадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Н.Саидакбарова Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Қуръони каримни ўзбек тилида тафсир қилишда уни иложи борича халқчил, матнларини барчага тушунарли бўлиши учун жуда катта меҳнат қилингани, йирик олим ва етук уламоларнинг маслаҳатлари инобатга олинганига алоҳида эътибор қаратди. Тадбир якунида тақдимот иштирокчилари Муфтий хазратларининг Аллоҳ таолодан улуғ ажру савоблар билан мукофотлашини сўрашди ва ушбу “Тафсири Ирфон” китоби халқимизга муборак бўлишини тилаб қолишди. Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси Ирода Акмалова 281

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўз фаолиятини бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан икки йил муқаддам Шеробод туманидаги Исо Термизий мақбараси обод қилинган эди. 2017 йил 14 февралда давлатимиз раҳбарининг Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида қарори қабул қилинди. Мазкур қарор асосида Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилди. Унда ислом дини, жумладан, ҳадис илми, Исо Термизий ҳамда термизий алломалар мероси чуқур ўрганилади. Диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланишга қаратилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, оммабоп нашрлар, илмий-амалий тавсиялар тайёрланади. Давлатимиз раҳбари марказга ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди. Буюк муҳаддис Имом Термизий ҳаёти ва асарларини чуқур ўрганиш, ёш авлодга етказиш, халқимизга тушунарли тилда китоблар чоп этиш бўйича тавсиялар берди. Бу ерда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муносиб шароитлар яратиш, олимларнинг халқаро илмий конференцияларда иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Манба: prezident.uz 159

КИТОБ – ИЛМ ВА ҲИКМАТ МАНБАИ

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Мовароуннаҳр” нашриёти томонидан чоп этилган китоблар кўргазма савдоси бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган савдо кўргазмасида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган мавзулардаги турли китобларни ҳарид қилдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Мовароуннаҳр” нашриёти ходимлари томонидан 285 номда 645 дона диний-маърифий мазмундаги “Тафсири Ирфон”, “Қурбонлик рисоласи”, “Абу Муин Насафий”, “Нурул-анвор”, “Ал-Мухтор фи сийратин-набиййил мухтор”, “Мўминларнинг ибодатдаги даражалари”, “Мақомоти Юсуф Ҳамадоний» (Рисолаи соҳибия) «Васиятнома”, “Зиёрат – улуғ ибодат”, “САБР”, “Маърифатул асрор”, “Исломда болалар ҳуқуқлари”, “Комиллик пиллапоялари”, “Элсеварлик – гўзал фазилат” каби адабиётлар намойиш қилинди. Бу кўргазма талабалар томонидан хушнудлик билан кутиб олинди ва катта қизиқиш билан қаршиланди. Нафақат ўзбек тилидаги балки рус тилларидаги бир-биридан ажойиб асарлар илмга чанқоқ талабалар жамоасини мафтун этди. Бундай китоблар кўргазмаси институтда ҳар ойда ўтказилиб, талабаларнинг илмга эҳтиёжини қондириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш билан бирга уларнинг ҳар томонлама ҳам маънан, ҳам ақлан юксалишларига ҳамда талабаларни мамлакатимиздаги нашриётлар чоп этаётган янгидан-янги китоблар билан танишиб чиқишига замин яратади. АРМ ходимаси И.Акмалова 204

ҲАДИСЛАРДАН ҲУКМ ОЛИШНИНГ ШАРЪИЙ АСОСЛАРИ

Оламларнинг Роббиси бўлган зот Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Аллоҳнинг элчиси, Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин! Албатта, Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннати шарифлари Ислом динининг ҳукм чиқариш учун Қуръони каримдан кейинги иккинчи манбасидир. Суннат Қуръони каримда келган ҳукмларни аниқлаштирувчи, мубҳамларни очиб берувчи, умумий лафзда келганларини хословчи, мутлақ келганларини қайдловчи асосдир. Шу билан бирга Суннат Қуръонда ҳукми келмаган масалаларни ҳам баён қилувчидир. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир сўзлари, хатти‑ҳаракатлари, феълу‑атворлари, ҳаракоту‑­саканотлари, амалу­‑тарклари, барча‑­барчаси Аллоҳ таоло рози бўладиган суратда, ҳар бир инсон фарзандига икки дунё саодатини кафолатлайдиган шаклда бўлишини Аллоҳ таолонинг Ўзи таминлади. Оламлар Робби бўлган зот Ўзининг абадий мўъжиз Каломини башар авлодига етказишда Ўзи билан уларнинг ўртасида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни восита қилар экан, бандаларни Парвардигорларининг розилигини топиш, икки олам бахт‑­саодатига эга бўлиш учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳтож қилиб қўйди. Суннатнинг Қуръони карим каби шариъат манбаи эканига Ислом уламолари иттифоқ қилганлар ва қатор далил ва исботларни келтирганлар. Қуръони каримдан далил: Аллоҳ таоло Ўзига бўлган итоат билан Расулига бўлган итоатни бир-бирига боғлаб қўйди. Яъни, бири бўлмаса, иккинчиси қабул қилинмайдиган бўлди. Қуръони каримда Аллоҳга итоат қилиш билан унинг Росулига итоат этиш доимо ёнма­-ён келтирилди: “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга ва унинг Росулига итоат этинг. Эшитиб туриб, ундан юз ўгирманг”. (Анфол сураси, 20-оят). “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Аллоҳга ва Росулга итоат этинг», деб, айт. Агар юз ўгирсаларингиз, у(Росул)нинг зиммасида унга юкланган нарса, сизларнинг зиммангизда сизларга юкланган нарсадир. Агар унга итоат этсангиз, ҳидоят топасиз. Росулнинг зиммасида очиқ­ ойдин етказиш бор, холос”. (Нур сураси, 54-оят). Аллоҳ таоло Расулига бўлган итоатни айнан Ўзига бўлган итоат қилди. Нур сурасининг 54-оятида: “Аллоҳга итоат қилинг. Унинг Расулига итоат қилинг”, деб, итоат қилиш феъли икки марта келтирилди. Бу эса, ушбу оятларда келган итоат алоҳида мустақил тарзда келган итоатдир. Бошқа ояти карималарда Аллоҳ таоло шундай дейди: “(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Агар Аллоҳни севсаларингиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни кечиради. Аллоҳ кўп мағфиратли ва раҳмли зотдир”, деб айт”. (Оли Имрон сураси 31-оят). Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръондан ташқари шаръий кўрсатмалари ҳам ваҳийдан бошқа нарса эмас. У зот ўз нафсу‑ҳавосидан гапирмайдилар: «Сизнинг Соҳибингиз адашгани ҳам йўқ, йўлдан озгани ҳам йўқ. У ҳаводан гапирмас. У ваҳйдан ўзга нарса эмас». (Нажм сураси, 2‑4-оятлар). Аллоҳ таоло Расулининг амрига хилоф қилганларни қаттиқ огоҳлантириб шундай дейди: «Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан эҳтиёт бўлсинлар!» (Нур сураси, 63-оят). Ҳадиси шарифлардан далил: Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом доримийлар Миқдом Ибн Маъдий­кариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Ҳой, огоҳ бўлинглар! Бир кишига у ўз ўриндиғида суяниб ўтирган ҳолида мендан бир ҳадис етса, у: «Бизлар билан сизларнинг ўртангизда Аллоҳнинг Китоби бор, холос. Биз нимани унда ҳалол деб топсак, уни ҳалол билдик, нимани ҳаром деб топсак, ҳаром билдик» дейишига оз фурсат қолди. Албатта Аллоҳ Расулининг ҳаром қилгани ҳам Аллоҳнинг ҳаром қилганидир!”. Имом Абу Довуд ўзларининг “Сунан” китобларида Ирбоз ибн Сориядан ривоят қилган ҳадисда Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бир куни бизга намоз ўқиб бердилар. Намоздан сўнг бизга юзланиб, кучли мавъиза қилдилар. Унда шундай дедилар: “Сизлар мени ва рошид халифаларимнинг суннатларини ўзингизга лозим...

Намозда «омин»ни махфий айтишнинг афзаллиги

Намозда «Фотиҳа» сурасини овоз чиқариб ўқилганидан сўнг «омин», дейиш ҳақида барча мазҳаб имомлари иттифоқ қилишган. Лекин, «омин»ни овоз чиқариб айтиладими ёки маҳфий (ичида) айтиладими? Бу борада уламолар тарафидан икки хил ижтиҳод қилинган. Бу масалада икки томондан ҳам жавоблар берилган бўлиб, ҳанафий мазҳабида ва моликий мазҳабида махфий айтиш афзаллиги айтилган бўлса, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларида жаҳрий (овоз чиқариб) айтиш афзаллиги таъкидланган. Шофеъий ва ҳанбалий мазҳаб уламолари ўзларининг сўзларига Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «омин» десалар, У зотнинг ортидаги кишилар ҳам «омин» дейишар эди. Ҳатто масжид ларзага келар эди». «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ) ни тиловат қилсалар, «омин», дер эдилар, у кишининг ортида, биринчи сафда турган одам эшитар эди» , дейилган ва бундан бошқа бир неча ҳадисларни далил қилиб келтиришади. Бизнинг ҳанафий мазҳаб уламолари, шофеъий ва ҳанбалий мазҳаб имомлари далил қилиб келтирган ҳадисларнинг заиф жойларини батафсил баён қилиб ўтганлар. Сўнгра «омин»ни махфий айтиш авлолигига қуйидаги далилларни келтириб ўтишади: Имом Термизий Алқама ибн Воилдан, у ўз отасидан ривоят қилган ҳадисда: أَنَّ النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- قَرَأَ (غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ) فَقَالَ « آمِينَ » وَخَفَضَ بِهَا صَوْتَهُ «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ) ни ўқидилар-да, паст овозда «омин», дедилар», дейилган. Бу ҳадисдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Фотиҳа» сурасини баланд овоз билан ўқиб келиб, «омин»ни айтишга келганда овозларини паст қилганларини тушунамиз. Мана шунда қарши тараф далил қилиб келтирган ҳадислардан бири: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ) ни тиловат қилсалар, «омин», дер эдилар, у кишининг ортида, биринчи сафда турган одам эшитар эди», дейилган ҳадисни ҳам бизнинг фойдамизга далил сифатида тушунса бўлади. Яъни, «омин»ни биринчи сафда у зотга яқин турган одам эшитадиган қилиб айтдилар, деганидир. Имом Табароний Абу Воилдан қилган ривоятда: «Умар ва Али розияллоҳу анҳумолар «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни ҳам, «омин»ни ҳам ошкора айтмас эдилар», дейилган. Ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбаларидан бири «Ҳидоя» асарида бу борада қуйидагилар айтилган: Имом «وَلاَ الضَّالِّينَ»ни айтиб «омин» дейди ва муқтадий ҳам уни айтади. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон имом «омин» деса, сизлар ҳам «омин» денглар», деганлар. Қудурий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Ва у (омин)ни махфий айтадилар. Чунки Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда имом намозда тўрт нарсани махфий қилиши айтилиб, уларнинг ичида «омин» ҳам зикр қилинган. Қолаверса, барча мазҳаб уламолари «омин»ни айтишга иттифоқ қилишгани каби уни дуо эканлигида ҳам ихтилофга боришмаган. Чунки, «омин»нинг маъноси «дуоларимизни ижобат қил», деганидир. Яна, уламолар дуони жаҳрий қилишдан кўра, махфий тарзда амалга ошириш афзал эканига якдил фикрда бўлганлар. Зеро, Аллоҳ таъоло ўзининг Каломида марҳамат қилиб: «Роббингизга махфий ва тазарруъ ила дуо қилинглар», деган. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ғофуров Илҳомжон 885